Азиз Абидов | Олий суд
4.17K subscribers
2.24K photos
2.57K videos
4.32K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди Жиноят кодексининг 186-моддасида (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан айбдор деб топилган шахсни 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилди

Telegram
Маълумки, гиёҳвандлик моддаларини етиштириш, сотиш оғир жиноят ҳисобланади. Ҳар йили бу “заҳри қотил” туфайли кўплаб одам дунёдан кўз юммоқда, қанчаси ногирон бўлиб қолмоқда, яна қанчаси қамалиб кетмоқда. Афсуски, бундан хулоса чиқармайдиганлар ҳамон учрамоқда. Судланганларнинг қарийб ҳаммаси гиёҳвандликнинг оғир жиноят эканини яхши билсада, жирканч ишга қўл ураётгани афсусланарлидир.

И. Т. билан Ҳ. А. ўша куни овлоқ жойдан ёввойи ҳолда ўсувчи наша ўсимлигини танишига сотиш мақсадида автомашинага ўтириб йўлга тушади. Уларни Яккасарой туманидаги кафеларнинг бири олдида ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари тўхтатади. Автомашина кўздан кечирилганда орқа ўриндиқдаги қора рангли полиэтилен пакетда икки литр ҳажмли шиша банка ичидаги ўсимлик шубҳа уйғотади. Шу сабабли холислар иштирокида баённома расмийлаштирилади.

Тошкент вилояти ИИББ ЭКМнинг хулосасига кўра, улардан олинган шиша банка ичидаги ўсимлик моддаси марихуана бўлиб, унинг соф оғирлиги 122,51 граммга тенглиги аниқланган. Дастлабки тергов ва суд жараёнида улар айбларига иқрор бўлди. Суд судланувчиларга жазо тайинлашда оилавий шароитини, пушаймонлигини ва бошқа жиҳатларни эътиборга олди.

Суднинг ҳукми билан И. Т. ва унинг шериги Ҳ. А.нинг ҳар бири 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

“Қора дори”нинг касофати уларни ана шу манзилга етаклади. Айни куч-қувватга тўлган, меҳнат қилиб чарчамайдиган даврида улар энди кўп нарсадан маҳрум...

Фарҳод Абдушукуров,
жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман судининг судьяси

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судида Жиноят кодексининг 104 (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган матбуот анжуманидан лавҳа

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 141-3 (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) ҳамда 165 (товламачилик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209 (мансаб сохтакорлиги) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган маҳалла раисига 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахс 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Риштон туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.21 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддам судланган шахс яна судланиб, озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
#қонун_кўмаги

МЕДИАЦИЯ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ ҚУЛАЙ ВА ФОЙДАЛИ УСУЛИ


Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ишончли ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида суд-ҳуқуқ соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилгани, соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилиб, амалиётда суд ишларини юритишнинг янги тартиб ва усуллари жорий этилаётгани бунинг исботидир. Низоларни оқилона ҳал этадиган анна шундай институтлардан бири медиация келишуви ҳисобланади. Ушбу институт тарафлар учун жуда қулай ва фойдали.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

СЎНГГИ ПУШАЙМОНЛИК


Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида яшовчи Мухтор Сўпиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳаётда тўғри йўл қолиб, эгри йўлни танлаши, жон койитмай мўмай даромад топишга уриниши охир-оқибат унинг ўзига қимматга тушди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_ва_жазо

БАРТАРАФ ЭТИЛГАН ҒОВ

Ҳозирги пайтда гиёҳвандлик бутун дунё миқёсида глобал муаммога айланган. Чунки гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ҳар қандай мамлакатда криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатиб, жамиятнинг иқтисодий ва маънавий негизига путур етказади. Қолаверса, гиёҳвандлик моддалари савдоси билан боғлиқ жиноятлар аксарият ҳолларда уюшган гуруҳлар томонидан содир этилаётгани унинг ижтимоий хавфлилигини янада оширмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4 (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган икки нафар шахснинг уларга нисбатан биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган қарорлари устидан берган шикоятлари кўриб чиқилди

Telegram
Судланганликнинг қандай ҳуқуқий оқибатлари бор? Муҳим 7 саволга жавоб

Telegram
РАСМИЙ БАЁНОТ

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг архивариуси А. А. фуқаро Г. Ж.дан турмуш ўртоғи Т. Ж. билан қонуний никоҳдан ажратиб бериш эвазига 1 000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда қўлга олинган.

Шу ўринда Олий суд кенг жамоатчилик эътиборини суд органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб борилаётганига қаратади.

Бинобарин, Олий суд мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан, суд органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.

Агар суд ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Олий суд Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат гуруҳининг (71) 239-01-79 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.

Telegram
Судланганликни олиб ташлаш учун мурожаат қилиш мумкинми?

Telegram