Азиз Абидов | Олий суд
4.33K subscribers
2.27K photos
2.76K videos
4.57K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#жиноят_ва_жазо

НОҚОБИЛ ФАРЗАНД 2 ОЙ ИЧИДА 6 ТУРДАГИ ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТДИ

Учкўприк туманининг Гул қишлоғида яшовчи Шерали Валижонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2022 йил 31 декабрь куни уйқудан бироз тушкин кайфиятда уйғонди. Чунки кириб келаётган янги йил байрамини нишонлаш учун унинг пули йўқ эди. Шу боис нонушта қилишга ҳам иштаҳаси бўлмай кўчага чиқди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ФАРЗАНДЛИК ҲАҚИГА ХИЁНАТ ЁКИ ОДАМ САВДОСИ ОҚИБАТИ

Конституциямизнинг 19-моддасида “Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади” дея қатъий белгилаб қўйилган.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ФОШ БЎЛГАН ФИРИБГАРЛИК

Ўшанда 2022 йил сентябрь ойи охирлари эди. Бувайда туманининг Олтинқўрғон маҳалласида яшовчи Маъруфжон Ашуров (исм-шарифлари ўзгартирилган)нинг уяли телефони кутилмаганда жиринглаб қолди. М. Ашуров ўзаро салом-аликдан сўнг “Халқ банки” Учкўприк филиалининг масъул ходими қўнғироқ қилаётганини эшитиб, ҳайрон бўлди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ФИРИБ “ЎЙИНИ” АЯНЧЛИ ЯКУН ТОПДИ

Турмуш ўртоғи вафот этгач, Гулбаҳор Раҳмонованинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) оиласи моддий томондан бироз қийналиб қолди. Оила ҳар ойда бериладиган боқувчисини йўқотганлик нафақаси ортидан кун кечирарди. Шундай кунларнинг бирида қўшниси Норой Бекмуродова яхши хабар олиб келди. Унинг айтишича, туман ҳокимиятида ишлайдиган таниши Саида Ҳайдарова кам таъминлаган оилаларга бир марталик субсидия ажратишга ваъда берибди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ИНТЕРНЕТДАГИ ФИРИБГАРЛИККА ЧУВ ТУШГАНЛАР КАТТА МИҚДОРДА ЗАРАР КЎРИШДИ

Ҳаётда баъзи одамлар тез ва осон бойиб кетишни орзу қилади. Фирибгарлар эса, айнан шундай кишиларнинг ишонувчанлиги ва соддалигидан устомонлик билан фойдаланади. Айниқса, ҳозирги пайтда интернетдаги фирибгарлик кенг тарқалмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ҚОНУНГА БЕПИСАНДЛИК
ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Юртимизда баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган. Чунки фарзандларимиз келажагимиз давомчилари ҳисобланади. Бола ҳуқуқларига оид ҳуқуқий асослар яратилгани, бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизиминининг янада такомиллаштирилаётгани, бола ҳу­қуқларининг кафолатларини таъминлаш ва ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларни бажаришнинг таъсирчан тизими жорий этилгани бунинг ёрқин ифодасидир.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ЭГРИ ЙЎЛНИНГ ОХИРИ

Оила азал-азалдан муқаддас қадрият саналади. Эр-хотининг бир-бирига садоқати, ҳамфикрлиги оила тотувлиги ва турмуш фаровонлигида муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, бу каби омиллар оила мустаҳкамлиги ва фарзандлар тақдирида ҳам муҳим ўрин тутади. Аксинча, оилавий муносабатларга беписандлик билан қараш турли салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Бунга қуйидаги воқеа ҳам яққол мисолдир.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ЯКУНИГА ЕТМАГАН «САВДО»

Фарғона шаҳрида савдо-сотиқ билан шуғулланадиган Ҳулкар Юсупова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўтган йилнинг ёз ойларида уч ёшли ўғли Самандар Юсуповни ҳам ўзи билан бирга бозорга олиб боради. Аммо орадан кўп вақт ўтмай, кутилмаганда нохуш воқеа юз беради.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ТЎЙ КУНИ ҚОЧИБ КЕТГАН КУЁВ ОЛТИ ЙИЛГА ҚАМАЛДИ

Бугунги кунда жиноят судларида энг кўп кўрилаётган ишлардан бири бу фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаб ёки ишончни суиистеъмол қилиб эгаллаб олиш, сўнг қўлга киритган пулни ёки мулкни қайтариб бермасликдан иборат экани ҳеч кимга сир эмас.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ ТУЗОҚ

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ЭГРИ ЙЎЛНИНГ ОХИРИ ЁХУД ГИЁҲВАНДЛИК САВДОСИ ОҚИБАТИ

Пойтахтимиздаги университетларнинг бирида таҳсил оладиган Лола Зайниева (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўтган йилнинг бошларида интернетдаги Telegram-канали орқали россиялик “Зина” исмли аёл билан танишиб қолади, улар тез орада апоқ-чапоқ бўлиб кетишади. Орадан кўп вақт ўтмай Зина унга мўмай даромад келтирувчи иш билан шуғулланишни таклиф этади.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

МИСИ ЧИҚҚАН “ТАДБИРКОРЛИК”

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ҳар ким тадбиркорлик фаолиятининг ўзи истаган тури билан эмин-эркин шуғулланиши мумкин. Аммо пойтахтимизнинг Чилонзор туманида яшовчи А. Митковский (исм-шарифлар ўзгартирилган) гўёки тадбиркорлик фаолияти билан машғулдек бўлиб, аслида ҳамтовоқлари Р. Аҳметдинов, О. Бердиёров ва У. Эгамбердиев билан “ҳамкорлик”да бир қатор хавфли жиноий қилмишларни содир этишди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ЮЗШУВУТЛИК ЁХУД ЎҒИРЛИК ОҚИБАТИ

Бировнинг мулкини ўғирлаш хавфли қилмиш ҳисобланади. Шу сабабли бундай қилмишга нисбатан қонунчиликда жиноий жавобгарлик белгиланган.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ТОВЛАМАЧИ ТАЛАБА СУДДА ҚОНУНИЙ ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

Маълумки, Жиноят кодексининг “Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш” деб номланган Х-бобида ўз ифодасини топган қилмишлардан бири товламачилик деб аталади. Аниқроғи, ушбу кодекснинг 165-моддасида товламачилик жинояти учун тайинланадиган жазолар аниқ кўрсатилган.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ЭЛЕКТРОН ФИРИБГАРЛИК

Бугунги кунда юксак даражада ривожланган илм-фан ва замонавий технология воситалари инсоният камолотига хизмат қилмоқда. Шу билан бирга айрим ғараз ниятли кимсалар бу қулайликлардан ўзларининг чиркин мақсади йўлида фойдаланаётгани ғоятда афсусланарлидир. Қуйидаги воқеа тафсилотлари ана шу ҳақида.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

АДОЛАТЛИ ЖАЗО ҲЕЧ КИМДА ЭЪТИРОЗ УЙҒОТМАЙДИ

Ҳаётда кишининг бошига кутилмаган ташвишлар тушиши, кимдир билиб-билмай, эҳтиётсизлик оқибатида, бошқа биров эса, оқибатни ўйламай жиноят содир этиши мумкин. Шундай паллада одил судлов мезонлари ва қонунчиликда ўз ифодасини топган инсонпарварлик тамойиллари кун тартибига чиқади.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

БОШИ БЕРК КЎЧА ЁКИ ГУМРОҲЛИК ФОЖИАСИ

Нафс қутқусига учиб, енгил йўл билан мўмай даромад топишга уринганлар аксарият ҳолларда боши берк кўчага кириб қолади…

👉 Батафсил

Telegram