Азиз Абидов | Олий суд
4.1K subscribers
2.18K photos
2.44K videos
4.14K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддам судланган товламачи аёл озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2024 йил 10 июнда «Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Суд ҳокимиятининг асосий вазифаси – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунларни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро қилиш ва қўллашда қонунийлик ҳамда адолатни таъминлашдан иборат. «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»да «Хабеас корпус» институтини янада ривожлантириш орқали тезкор-қидирув ва тергов фаолияти устидан назоратни кучайтириш, фуқароларнинг қадр-қиммати ва эркинлигини самарали ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмини жорий этиш масалалари ўрин олган.

Янги Конституцияда ҳам жиноий таъқибга олинган шахсларни давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ўзбошимчалигидан ҳимоялашнинг деярли барча усуллари акс эттирилган.

Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар доираси кенгайган. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши кафолатланган. Энг муҳими, ушбу норма инсоннинг фундаментал ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилинишига ва шахс эркинлиги ҳамда дахлсизлиги ҳуқуқининг конституциявий кафолати сифатида хизмат қилади.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўз навбатида, иш бўйича барча ҳолатлар суд томонидан ҳар томонлама текширилиб, далилларга холисона баҳо берилишига, натижада оқлов ҳукмлари кўпайишига асос яратиб, фуқароларнинг судга бўлган ишончи ошишига олиб келмоқда.

Қабул қилинган Президент фармони билан бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимидаги замонавий талаблар ва халқаро стандартлар асосида ишни судга қадар юритиш босқичида Тергов судьяси лавозими жорий этилиши белгиланди.

2025 йил 1 январдан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади. Улар судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.

Фармонга мувофиқ, тергов судьясига жиноят материалларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади. Жумладан, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, тинтув ўтказиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, мол-мулкни хатлаш каби илтимосномаларга тергов судьяси санкциялар бериши мумкин.

Жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилади.

Тергов судьяси айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш, ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш, прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги каби илтимосномалар бўйича мажбурлов чораларини қўллаши мумкин.

Бу институт Францияда ўз тарихий илдизига эга бўлиб, давлат ва жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутган. Ишни судга қадар юритишда тортишув принципининг амал қилишини таъминлайдиган холис, мустақил институт намунаси бўлган.

Бугунги кунда Бельгия, Греция, Ироқ, Испания, Нидерландия ва Хорватия давлатларида тергов судьялари ўз фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, бу лавозим кейинчалик Литва, Молдова, Эстония, Латвия, Украина, Қозоғистон, Грузия ва Қирғиз Республикаларида жорий этилган.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш) ва 164 (босқинчилик) моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
#коррупцияни_таг_томири_билан_қуритамиз

ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДАГИ ТЎСИҚ

Тараққиётга ғов бўладиган иллатлардан бири – коррупция инсониятнинг ўзи қадар қадимийдир. У замону маконга қараб фақат шаклу шамойи­лини янгилаб боради, холос. Коррупцияга қарши кураш олиб борилаётган бўлса-да, унга бутунлай барҳам берган бирорта ҳам давлат йўқ. Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларида дунёда коррупция ва порахўрлик натижасида йилига 1,5-2 триллион доллар маблағ ўзлаштирилиб, жаҳон иқтисодиётига жуда катта зарар етказилаётгани қайд этилган.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

САВДОГАР НИҚОБИДАГИ ФИРИБГАР

Элдор Зарипов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Шаҳрихон туманидаги “Дилбар ун” савдо марказида ун маҳсулотларини сотиш билан шуғулланарди. Бундоқ олиб қараганда топиш-тутиши ёмон эмасди. Аммо борган сари нафси ўпқон отиб, тадбиркорликнинг савдо айланмаси уни қаноатлантирмай қўяди. Оқибатда ҳалол савдога фирибгарлик ва ғирромлик аралашди.

👉 Батафсил

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚЛАРНИ СУД ОРҚАЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Аввало шуни айтиш керакки, давлатимиз раҳбарининг “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори иштирокчилик асосидаги бизнесни ташкил этиш ва юритиш, корпоратив муносабат субъектларининг ҳуқуқларини амалга ошириш, ҳимоя қилиш, уларнинг жавобгарлиги чегараларини белгилаш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, замонавий корпоратив бош­қарув усулларини жорий этиш, корпоратив бош­қарувга эга хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти ва улар билан муносабатда бўлган кредиторларнинг ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга қаратилган муҳим ҳужжат ҳисобланади.

👉 Батафсил

Telegram
#меҳнат_қонунчилиги

БЕКОР БЎЛГАН БУЙРУҚ: ХОДИМ ИШГА ТИКЛАНДИ

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 42-моддасига кўра, ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек, ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ЮЗШУВУТЛИК ЁХУД ЎҒИРЛИК ОҚИБАТИ

Бировнинг мулкини ўғирлаш хавфли қилмиш ҳисобланади. Шу сабабли бундай қилмишга нисбатан қонунчиликда жиноий жавобгарлик белгиланган.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ТЎХТАТИЛГАН “ПАРВОЗ”: СУДДА ОДАМ САВДОСИ ЖИНОЯТИГА ҚОНУНИЙ ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ

Ҳозирги пайтда бутун дунё миқёсида одам савдоси жинояти глобал муаммо ҳисобланади. Куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишда ифодаланадиган ушбу трансчегаравий жиноятга қарши курашиш жаҳон жамоатчилигининг доимий диққат марказида турибди. Афсуски, бу турдаги жиноятчилик мамлакатимизга ҳам бегона эмас.

👉 Батафсил

Telegram
#муносабат

ТЕРГОВ СУДЬЯСИ: ТИЗИМДА ЯНГИ ИНСТИТУТ


Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари замирида аввало, инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини кафолатли таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам.

👉 Батафсил

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ҳукми билан қасддан одам ўлдириш ва босқинчилик жиноятларини содир этган ўта хавфли рецидивист 23 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди 4 нафар ўғрига ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚ 24 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига шарҳ

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судининг ҳукми билан қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахс озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Жиноят кодексининг 266-моддасида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахслар озодликдан маҳрум қилинди

Telegram