Жалақудуқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тадбиркор Умиджон Юсупов раҳбарлигидаги “NEW BUILDING” масъулияти чекланган жамияти ўртасида низо юзага келган.
Гап шундаки, 2023 йил 4 сентябрь куни тарафлар ўртасида тумандаги 10 ва 29-сонли давлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда 19, 27-умумтаълим мактаблари биносини жорий таъмирлаш бўйича шартномалар тузилган.
Шунга асосан, қурувчи тадбиркор 10-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси биносида 1 миллиард 201 миллион сўмлик, 27-умумтаълим мактаби биносида 156 миллион сўмлик, 29-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси биносида 164 миллион сўмлик, 19-сонли умумтаълим мактаби биносида 397 миллион сўмлик таъмирлаш ишларини бажарган. Бу хусусда тегишли ҳисоб-варақ далолатномалари ҳам имзоланган. Қолаверса, Жалақудуқ туман прокуратурасининг 2023 йил 20 октябрдаги 10.6/23-сонли талабномасига асосан “Norma qurilish nazorat” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан бажарилган ишлар назорат ўлчовидан ҳам ўтказилган. Аммо Жалақудуқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими “Ишим битди – эшагим лойдан ўтди” қабилида иш тутиб, “NEW BUILDING” МЧЖ ҳақини тўлаб бермайди.
Тадбиркор У. Юсупов Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, Жалақудуқ туманидаги таълим муассасаларида бажарган ишлари учун жами 1 миллиард 918 миллион 485 минг сўмлик ҳақини ундириб беришни сўради.
Конституциямизнинг 55-моддасига мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар қимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Бироқ Андижон вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси ишга жалб қилинган бўлса-да, судга келмай ариза тақдим этган ҳолда даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида тузилган пудрат шартномалари Жалақудуқ туман ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини маълум қилган.
Тўғри, Бюджет кодексининг 122-моддасида “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради” дея қайд этилган. Бу қоида Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарор 3-банди билан ҳам тасдиқланган. Агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур Пленум қарорининг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим. Унга кўра, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмайди. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади.
Ана шу асосларга таянган суд даъвони қаноатлантириб, Жалақудуқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан “NEW BUILDING” МЧЖ фойдасига 1 миллиард 918 миллион 485 минг сўм ундириш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилди.
Иброҳим ЖЎРАЕВ,
Хўжаобод туманлараро
иқтисодий суди раиси
Telegram

Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи 54 ёшли фуқаро Ў. Р. ўзига аввалдан таниш бўлган шахснинг салкам 303 миллион сўмлик пул ва тақинчоқларини ўғирлади. Устига-устак, унинг гиёҳвандлиги ҳам ошкор бўлди.
Узоқ йиллар Россия Федерациясида меҳнат муҳожирлигида юриб, рўзғор тебратиб келган Ў. Р. қишлоққа қайтгач, тузук иш бошини тутмади. У Вобкент туманидаги Кулолчи кўчасида айланиб юраркан ҳашаматли уйлар кўплигини кўргач, бу хонадонлар бой ва пулдор одамларга тегишли, дея мулоҳаза қилди.
У хонадонлар орасида ўзига аввалдан таниш бўлган фуқаро А. Н.нинг ҳам данғиллама ҳовлиси борлигини билгач, у уй эгасининг қачон ишга жўнаши, қачон қайтиши, шунингдек, унинг оиласидагилар ҳам қайси вақтда иш ва ўқишга бориб-келиши тўғрисида тўлиқ маълумот тўплади.
Орадан бир неча кун ўтгач, ўз режасини амалга ошириш пайига тушди. Тўрт томони баланд деворлар билан ўралган ҳовлининг қўшни билан ёндош орқа тарафида бўлган ҳавоза орқали осилиб, пастга тушиш чорасини кўрди. Ўзидан из қолдирмаслик учун оёқ кийимини қўшнининг орқа эшиги олдидаги ўтлар орасига яширади, оёқ ва қўлига пайпоқ кийиб олади. Ҳовлида ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, пул ва бойлик излай бошлади. Дам олиш хонасидаги оғирлиги тахминан 40 килограммгача бўлган темир сейф унинг эътиборини тортди. Қийин уринишлар ва кўп куч сарфлаши эвазига темир сейфни ҳовлининг орқа эшиги олдигача судраб келтирган. Девор ва ёғоч зиналарда қирилган излар қолган. Орқа эшикдан темир сейфни олиб чиққач, уни 500-600 метрча узоқликда жойлашган ўзининг ҳовлисигача олиб боришга кучи етмаслигини тушуниб, ўз уйига бориб, сейфни кўтара оладиган этак топиб, сейфни елкасида кўтариб келган.
Оиласидагиларнинг эътиборидан четда бўлган омборхонага сейфни олиб кириб, темир ускуналар ёрдамида қулфини бузишга эришган.
Бунинг учун жуда кўп вақт сарфлаган. Охири, сейф ичида бўлган салкам 23 минг АҚШ доллари ҳамда катта миқдордаги тилла тақинчоқларни ўзлаштиришга муваффақ бўлган.
Фуқаро Ў. Р. жабрланувчига жами салкам 303 миллион сўмлик жуда кўп миқдорда моддий зарар етказган.
Гумонланувчининг яшаш манзилида тинтув ўтказилганда томорқасида, тандирхонасида, ҳожатхонасида, шунингдек, юқоридаги чордоқда ва кийимларининг чўнтагидан жами 1 775,61 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари топилган.
Ўрганувларга кўра, у кўп миқдордаги “Марихуанна” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб, ундан ўзи доимий равишда истеъмол қилиб келган.
Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланган фуқаро Ў. Р.га нисбатан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилди. У тайинланган жазо муддатини умумий тартибли колонияларда ўтайдиган бўлди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида Жиноят кодексининг 267-моддасида (транспорт воситасини олиб қочиш) назарда тутилган жиноятни содир этган ўта хавфли рецидивистга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Telegram
Telegram
Президентимизнинг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида адолатни янада юзага чиқариш, шу орқали ҳамюртларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади.
Мазкур Фармон асосидаги энг муҳим янгилик шуки, 2025 йил 1 январдан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади. Натижада тергов судьялари жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласини кўриб чиқади. Тергов судьяси берган санкциялар фақатгина вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция инстанциясида якка тартибда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Бундан ташқари, тергов судьялари маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлади. Улар кўриб чиққан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар эса амалдаги тартиб бўйича юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, тергов судьяси санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳал қилади.
Келинг, шу ўринда тергов судьяси кўриб чиқадиган санкциялар тоифасига эътибор қаратсак. Улар қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш билан боғлиқ, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, тинтув ўтказиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномалардир.
Мажбурлов чоралари эса айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш, ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш, прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномалардан иборат.
Тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга оширади ҳамда фақат қонунга бўйсунади. Унга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилиш таъқиқланади.
Эслатиб ўтиш жоизки, тергов судьяларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, судьялар корпусини шакллантириш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар раислари тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик қилади. Энг муҳими, қнун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш тергов судьяси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.
Шуҳрат АҲМЕДОВ,
жиноят ишлари бўйича
Қўқон шаҳар суди раиси

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 267-моддасида (транспорт воситасини олиб қочиш) назарда тутилган жиноятни содир этган ўта хавфли рецидивист 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Той картежинде топар болып ҳәрекетленген шахсларға суд қарары менен 15 сутка ҳәкимшилик қамақ жазасы тайынланды
Telegram
Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида Жиноят кодексининг 266-моддасида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 1,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Telegram
Telegram
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2024 йил 10 июнда «Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Суд ҳокимиятининг асосий вазифаси – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунларни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро қилиш ва қўллашда қонунийлик ҳамда адолатни таъминлашдан иборат. «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»да «Хабеас корпус» институтини янада ривожлантириш орқали тезкор-қидирув ва тергов фаолияти устидан назоратни кучайтириш, фуқароларнинг қадр-қиммати ва эркинлигини самарали ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмини жорий этиш масалалари ўрин олган.
Янги Конституцияда ҳам жиноий таъқибга олинган шахсларни давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ўзбошимчалигидан ҳимоялашнинг деярли барча усуллари акс эттирилган.
Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар доираси кенгайган. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши кафолатланган. Энг муҳими, ушбу норма инсоннинг фундаментал ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилинишига ва шахс эркинлиги ҳамда дахлсизлиги ҳуқуқининг конституциявий кафолати сифатида хизмат қилади.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўз навбатида, иш бўйича барча ҳолатлар суд томонидан ҳар томонлама текширилиб, далилларга холисона баҳо берилишига, натижада оқлов ҳукмлари кўпайишига асос яратиб, фуқароларнинг судга бўлган ишончи ошишига олиб келмоқда.
Қабул қилинган Президент фармони билан бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимидаги замонавий талаблар ва халқаро стандартлар асосида ишни судга қадар юритиш босқичида Тергов судьяси лавозими жорий этилиши белгиланди.
2025 йил 1 январдан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади. Улар судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
Фармонга мувофиқ, тергов судьясига жиноят материалларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади. Жумладан, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, тинтув ўтказиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, мол-мулкни хатлаш каби илтимосномаларга тергов судьяси санкциялар бериши мумкин.
Жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилади.
Тергов судьяси айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш, ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш, прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги каби илтимосномалар бўйича мажбурлов чораларини қўллаши мумкин.
Бу институт Францияда ўз тарихий илдизига эга бўлиб, давлат ва жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутган. Ишни судга қадар юритишда тортишув принципининг амал қилишини таъминлайдиган холис, мустақил институт намунаси бўлган.
Бугунги кунда Бельгия, Греция, Ироқ, Испания, Нидерландия ва Хорватия давлатларида тергов судьялари ўз фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, бу лавозим кейинчалик Литва, Молдова, Эстония, Латвия, Украина, Қозоғистон, Грузия ва Қирғиз Республикаларида жорий этилган.