РАСМИЙ АХБОРОТ
С. Саидалиев (Саидазиз медгородок) ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан
Бугун жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида С.Саидалиев ва бошқаларга (жами 29 киши) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси М. Мирзажонов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.
Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар С. Саидалиев, М. Мирходжаев, Ш. Самиев, А. Акрамов, И. Сатвалдиев, Ф. Алимов, Р. Бобоназаров, Л. Шомуродов, Н. Туляганов, Ш. Қуватов, Ғ. Ўринбоев, У. Махмудов, А. Нурматов, Б. Эркинов, А. Юлдашев, С. Усмонов, Д. Умирзаков, Т. Абдумаликов, Д. Бадалов, У. Рахимов, Д. Хошаков, З. Қаюмов, Б. Муминов, Д. Юнусов, Д. Султанов, Б. Самадов, Х. Рискиев, Б. Раҳмонов ва Ё. Сотиволдиев Жиноят кодексининг 112, 165, 168, 182, 227, 228, 229, 236, 237, 238, 242, 243, 277 ва 28,211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
28 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисида тилхат“ тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши доирасида 31 нафар жабрланувчи ва 130 нафар гувоҳ аниқланган.
Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.
Telegram

#жиноятга_жазо_муқаррар
БАДНАФСЛИК ЁХУД СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНГАН ИШОНЧ
Нафс қутқусига берилиш кишини тўғри йўлдан адаштириши тайин. Буни Мажбурий ижро бюросининг Хива тумани бўлимида депозит бўйича мутахассис вазифасида фаолият юритган Дониёр Оллаёровнинг қилмишлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Бўлимнинг айланма ҳисоб рақамидаги катта миқдордаги пул маблағи унинг тинчини ўғирлади. Шу тариқа у нафсининг қутқусига учиб, ушбу маблағни ўзлаштириш йўлини излай бошлади.
👉 Батафсил

ВОПРОС: В отношении меня возбуждено уголовное дело по части 1 статьи 266 (нарушение правил безопасности движения или эксплуатации транспортных средств) Уголовного кодекса. Дело передано в суд. Следователь разъяснил, что если я полностью возмещу причинённый материальный ущерб и потерпевший согласится на примирение, то уголовное дело будет прекращено на основании примирения сторон. Я ранее не был судим. Как мне быть в такой ситуации?
ОТВЕТ: Лицо, совершившее нарушение правил безопасности движения или эксплуатации транспортных средств по части 1 статьи 266 Уголовного кодекса, может быть освобождено от уголовной ответственности при соблюдении трёх условий: оно признает свою вину, примирится с потерпевшим и полностью возместит причинённый ущерб. Однако в части 2 этой же статьи указано, что лица, ранее осуждённые за тяжкие или особо тяжкие преступления, не могут быть освобождены от ответственности в связи с примирением, если их судимость не погашена или не снята. Таким образом, если вы не имели ранее судимости, полностью возместили материальный ущерб потерпевшему и обратились в суд с заявлением о примирении с потерпевшим, то уголовное дело в отношении вас будет прекращено судом в связи с примирением сторон. После этого вы будете считаться лицом, не имеющим судимости, согласно статьи 77 Уголовного кодекса.

2023 йил давомида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 63 625 та никоҳдан ажратиш билан боғлиқ иш кўриб чиқилган. Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, ишларнинг 34 635 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 20 972 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, 5 434 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 584 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.
2024 йилнинг 1-чораги мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 15 585 та никоҳдан ажратиш билан боғлиқ иш кўриб чиқилди. Уларнинг 8 239 таси бўйича талаблар қаноатлантирилди (никоҳлар бекор қилинди), 5 363 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантиришдан рад қилинди, 1 372 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилди ҳамда 611 таси бўйича ишни юритиш тугатилди.

Ўғрилик учун Жиноят кодексининг 169-моддасида жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланади.
39 ёшида иккинчи маротаба судланган судланувчи Баҳодир Равшанов (исм-шарифлар ва жой номлари шартли) илк баҳор кунларида Бувайда туманига келиб, туманнинг Қўрғонча қишлоғида, кўчанинг автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонаси ёнида турган Ж. Авлаевга тегишли "ВАЗ-2115 ЛАДА" русумли автомашина очиқ ҳолда турганлигидан фойдаланиб, мазкур автомашинадан нархи 1 500 000 сўмлик "Neoline 7500" русумли антирадарни ўғирлаб, воқеа жойидан қочиб яширинган.
Бундан ташқари, Б. Равшанов такроран, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида Бувайда тумани Янгиқўрғон марказига келиб, автошоҳбекат олдида турган Т. Турдиевга тегишли "Gentra" русумли автомашина очиқ ҳолда турганлигидан фойдаланиб, мазкур автомашинадан 1 650 000 сўмлик "Neoline 7700" русумли антирадарни ўғирлаб, воқеа жойидан қочиб яширинган.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Б. Равшановдан Ж. Авлаев ва Т. Турдиевга тегишли бўлган "Neoline 7500" русумли антирадарлар ашёвий далил тариқасида олинган.
Суд, судланувчининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатмасини ҳамда жабрланувчининг қонуний вакили, жабрланувчининг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқлари, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб судланувчи Б. Равшановни Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганганликда айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Абдурасул Миножиддинов,
жиноят ишлари бўйича
Бувайда туман судининг раиси

Жалақудуқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тадбиркор Умиджон Юсупов раҳбарлигидаги “NEW BUILDING” масъулияти чекланган жамияти ўртасида низо юзага келган.
Гап шундаки, 2023 йил 4 сентябрь куни тарафлар ўртасида тумандаги 10 ва 29-сонли давлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда 19, 27-умумтаълим мактаблари биносини жорий таъмирлаш бўйича шартномалар тузилган.
Шунга асосан, қурувчи тадбиркор 10-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси биносида 1 миллиард 201 миллион сўмлик, 27-умумтаълим мактаби биносида 156 миллион сўмлик, 29-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси биносида 164 миллион сўмлик, 19-сонли умумтаълим мактаби биносида 397 миллион сўмлик таъмирлаш ишларини бажарган. Бу хусусда тегишли ҳисоб-варақ далолатномалари ҳам имзоланган. Қолаверса, Жалақудуқ туман прокуратурасининг 2023 йил 20 октябрдаги 10.6/23-сонли талабномасига асосан “Norma qurilish nazorat” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан бажарилган ишлар назорат ўлчовидан ҳам ўтказилган. Аммо Жалақудуқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими “Ишим битди – эшагим лойдан ўтди” қабилида иш тутиб, “NEW BUILDING” МЧЖ ҳақини тўлаб бермайди.
Тадбиркор У. Юсупов Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, Жалақудуқ туманидаги таълим муассасаларида бажарган ишлари учун жами 1 миллиард 918 миллион 485 минг сўмлик ҳақини ундириб беришни сўради.
Конституциямизнинг 55-моддасига мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар қимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Бироқ Андижон вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси ишга жалб қилинган бўлса-да, судга келмай ариза тақдим этган ҳолда даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида тузилган пудрат шартномалари Жалақудуқ туман ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини маълум қилган.
Тўғри, Бюджет кодексининг 122-моддасида “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради” дея қайд этилган. Бу қоида Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарор 3-банди билан ҳам тасдиқланган. Агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур Пленум қарорининг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим. Унга кўра, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмайди. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади.
Ана шу асосларга таянган суд даъвони қаноатлантириб, Жалақудуқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан “NEW BUILDING” МЧЖ фойдасига 1 миллиард 918 миллион 485 минг сўм ундириш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилди.
Иброҳим ЖЎРАЕВ,
Хўжаобод туманлараро
иқтисодий суди раиси

Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи 54 ёшли фуқаро Ў. Р. ўзига аввалдан таниш бўлган шахснинг салкам 303 миллион сўмлик пул ва тақинчоқларини ўғирлади. Устига-устак, унинг гиёҳвандлиги ҳам ошкор бўлди.
Узоқ йиллар Россия Федерациясида меҳнат муҳожирлигида юриб, рўзғор тебратиб келган Ў. Р. қишлоққа қайтгач, тузук иш бошини тутмади. У Вобкент туманидаги Кулолчи кўчасида айланиб юраркан ҳашаматли уйлар кўплигини кўргач, бу хонадонлар бой ва пулдор одамларга тегишли, дея мулоҳаза қилди.
У хонадонлар орасида ўзига аввалдан таниш бўлган фуқаро А. Н.нинг ҳам данғиллама ҳовлиси борлигини билгач, у уй эгасининг қачон ишга жўнаши, қачон қайтиши, шунингдек, унинг оиласидагилар ҳам қайси вақтда иш ва ўқишга бориб-келиши тўғрисида тўлиқ маълумот тўплади.
Орадан бир неча кун ўтгач, ўз режасини амалга ошириш пайига тушди. Тўрт томони баланд деворлар билан ўралган ҳовлининг қўшни билан ёндош орқа тарафида бўлган ҳавоза орқали осилиб, пастга тушиш чорасини кўрди. Ўзидан из қолдирмаслик учун оёқ кийимини қўшнининг орқа эшиги олдидаги ўтлар орасига яширади, оёқ ва қўлига пайпоқ кийиб олади. Ҳовлида ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, пул ва бойлик излай бошлади. Дам олиш хонасидаги оғирлиги тахминан 40 килограммгача бўлган темир сейф унинг эътиборини тортди. Қийин уринишлар ва кўп куч сарфлаши эвазига темир сейфни ҳовлининг орқа эшиги олдигача судраб келтирган. Девор ва ёғоч зиналарда қирилган излар қолган. Орқа эшикдан темир сейфни олиб чиққач, уни 500-600 метрча узоқликда жойлашган ўзининг ҳовлисигача олиб боришга кучи етмаслигини тушуниб, ўз уйига бориб, сейфни кўтара оладиган этак топиб, сейфни елкасида кўтариб келган.
Оиласидагиларнинг эътиборидан четда бўлган омборхонага сейфни олиб кириб, темир ускуналар ёрдамида қулфини бузишга эришган.
Бунинг учун жуда кўп вақт сарфлаган. Охири, сейф ичида бўлган салкам 23 минг АҚШ доллари ҳамда катта миқдордаги тилла тақинчоқларни ўзлаштиришга муваффақ бўлган.
Фуқаро Ў. Р. жабрланувчига жами салкам 303 миллион сўмлик жуда кўп миқдорда моддий зарар етказган.
Гумонланувчининг яшаш манзилида тинтув ўтказилганда томорқасида, тандирхонасида, ҳожатхонасида, шунингдек, юқоридаги чордоқда ва кийимларининг чўнтагидан жами 1 775,61 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари топилган.
Ўрганувларга кўра, у кўп миқдордаги “Марихуанна” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб, ундан ўзи доимий равишда истеъмол қилиб келган.
Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланган фуқаро Ў. Р.га нисбатан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилди. У тайинланган жазо муддатини умумий тартибли колонияларда ўтайдиган бўлди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида Жиноят кодексининг 267-моддасида (транспорт воситасини олиб қочиш) назарда тутилган жиноятни содир этган ўта хавфли рецидивистга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Telegram
Telegram
Президентимизнинг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида адолатни янада юзага чиқариш, шу орқали ҳамюртларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади.
Мазкур Фармон асосидаги энг муҳим янгилик шуки, 2025 йил 1 январдан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади. Натижада тергов судьялари жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласини кўриб чиқади. Тергов судьяси берган санкциялар фақатгина вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция инстанциясида якка тартибда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Бундан ташқари, тергов судьялари маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлади. Улар кўриб чиққан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар эса амалдаги тартиб бўйича юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, тергов судьяси санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳал қилади.
Келинг, шу ўринда тергов судьяси кўриб чиқадиган санкциялар тоифасига эътибор қаратсак. Улар қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш билан боғлиқ, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, тинтув ўтказиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномалардир.
Мажбурлов чоралари эса айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш, ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш, прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномалардан иборат.
Тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга оширади ҳамда фақат қонунга бўйсунади. Унга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилиш таъқиқланади.
Эслатиб ўтиш жоизки, тергов судьяларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, судьялар корпусини шакллантириш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар раислари тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик қилади. Энг муҳими, қнун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш тергов судьяси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.
Шуҳрат АҲМЕДОВ,
жиноят ишлари бўйича
Қўқон шаҳар суди раиси

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 267-моддасида (транспорт воситасини олиб қочиш) назарда тутилган жиноятни содир этган ўта хавфли рецидивист 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Telegram
Telegram