Азиз Абидов | Олий суд
4.18K subscribers
2.26K photos
2.72K videos
4.51K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
2023 йилда Жиноят кодексининг 122-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан 1 026 нафар шахс судланиб, уларнинг 832 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 194 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари ва озодликни чеклаш) тайинланган.

2024 йилнинг 1-чорагида Жиноят кодексининг 122-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан 215 нафар шахс судланиб, уларнинг 183 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 32 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш) тайинланди.

Telegram
2023 йилда фуқаролик ишлари бўйича судларга вояга етмаган шахсларни моддий таъминлаш (алимент ундириш) бўйича 78 027 та ариза тушган бўлиб, 75 994 та ариза қаноатлантирилган, 141 таси рад этилган, 1 626 таси кўрмасдан қолдирилган ва 266 таси иш юритишдан тугатилган.

2024 йилнинг 1-чораги давомида фуқаролик ишлари бўйича судларга вояга етмаган шахсларни моддий таъминлаш (алимент ундириш) бўйича 17 248 та ариза тушган бўлиб, 16 980 та ариза қаноатлантирилган, 33 таси рад этилган, 211 таси кўрмасдан қолдирилган ва 24 таси иш юритишдан тугатилган.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.30 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

С. Саидалиев (Саидазиз медгородок) ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан

2024 йил 11 июнь соат 10.00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида С.Саидалиев ва бошқаларга (жами 29 киши) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланади.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси М. Мирзажонов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар С. Саидалиев, М. Мирходжаев, Ш. Самиев, А. Акрамов, И. Сатвалдиев, Ф. Алимов, Р. Бобоназаров, Л. Шомуродов, Н. Туляганов, Ш. Қуватов, Ғ. Ўринбоев, У. Махмудов, А. Нурматов, Б. Эркинов, А. Юлдашев, С. Усмонов, Д. Умирзаков, Т. Абдумаликов, Д. Бадалов, У. Рахимов, Д. Хошаков, З. Қаюмов, Б. Муминов, Д. Юнусов, Д. Султанов, Б. Самадов, Х. Рискиев, Б. Раҳмонов ва Ё. Сотиволдиев Жиноят кодексининг 112, 165, 168, 182, 227, 228, 229, 236, 237, 238, 242, 243, 277 ва 28,211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

28 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисида тилхат“ тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судида Жиноят кодексининг 97-моддасида (қасддан одам ўлдириш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 104 (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 164 (босқинчилик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган аёл 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
2023 йилда Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан 126 нафар шахс судланиб, уларнинг 84 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 42 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (шартли ва озодликни чеклаш) тайинланган. Судланганларнинг 111 нафари аёл, 15 нафари эса эркак. Ушбу жиноят оқибатида 242 нафар шахс жабрланган бўлиб, шулардан 151 нафарини аёллар ҳамда 24 нафарини 3 ёшгача бўлган чақалоқлар ташкил қилган.

2024 йилнинг январь-май ойларида Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан 69 нафар шахс судланиб, уларнинг 52 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 17 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (жарима, шартли ва озодликни чеклаш) тайинланди. Судланганларнинг 53 нафари аёл, 16 нафари эса эркак. Ушбу жиноят оқибатида 86 нафар шахс жабрланган бўлиб, шулардан 63 нафарини аёллар ҳамда 14 нафарини 3 ёшгача бўлган чақалоқлар ташкил этди.

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

ЯРАШУВ ИНСТИТУТИНИ ҚЎЛЛАШНИ КЕНГАЙТИРИШ МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ОҚИБАТЛАРИНИ КАМАЙТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Инсонпарварлик ва кечиримлилик каби умумбашарий қадриятларни ўзида мужассам этган ярашув институти бугунги кунда миллий қонунчилигимиздан мустаҳкам ўрин олган эзгу мақсад — инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатли ҳимоясига хизмат қилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#ҳуқуқий_маърифат

ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШ ИНСТИТУТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ТАЛАБЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Маълумки, суд амалиётида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судловни амалга оширишда даъвони таъминлаш институти ҳам муҳим ўрин тутади.

👉 Батафсил

Telegram
#оқлов

АСОССИЗ АЙБЛОВ СУДДА РАД ЭТИЛДИ

Ўтган йили Мирзо Улуғбек туманидаги 49-умумтаълим мактаби директори Наргиза Рустамованинг бошига жиддий ташвиш тушди. Бунга 10-синф ўқувчиси Т. Жўраевнинг асоссиз кўп дарс қолдириши таълим сифатига салбий таъсир кўрсатгани туфайли уни синфдан-синфга ўтказмасликка қарор қилгани сабаб бўлди.

👉 Батафсил

Telegram