This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкентда Б. Қудратуллаев ("Бахти Ташкентский") ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди
Telegram
Telegram
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов “Жиноят ишларини апелляция, кассация тартибида кўриш амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги Олий суд Пленуми қарори мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят кодексининг 169-моддасида ўғрилик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланади.
Бир нафар фарзанднинг отаси бўлиб, 43 ёшида 5 марта судланишга улгурган судланувчи Ғайрат Пардаев (исм-шарифлар ва жой номлари шартли) хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, Учкўприк туманидаги маҳалларнинг биридаги уйнинг кириш дарвозаси ташқарисида турган Ахмад Алиевга тегишли баҳоси 1 000 000 сўмлик велосипедни яширин равишда талон-торож қилган.
Судда айбига тўлиқ иқрор бўлган Ғайрат Пардаев ўзи мавсумий ишлар билан шуғулланиб, ёлланма ишчи сифатида ишлаб келишини, 2024 йил 11 март куни Учкўприк туманидаги чорва-моллар бозори ҳудудидаги мардикор бозорга иш излаб боргани, тушлик вақтигача бозорда бўлгани, иш чиқмагач уйга қайтиш мақсадида туман маркази томон бўйлаб пиёда юриб келгани, туман марказига етганида, марказдаги чойхонада тушлик қилиб, ароқ ичгани, чойхонадан чиқиб Замон кўчаси бўйлаб юриб келаётганида, шлака-блок билан ўралган хонадоннинг кириш дарвозаси ташқарисида яшил рангли велосипедни кўриб қолгани, ён-атрофда ҳеч-ким йўқлигидан фойдаланиб, велосипедни ҳайдаб уйга кетгани айтади. Уйига етиб келиб мастлиги сабабли дарҳол ухлаб қолганини айтган судланувчи кечаси уйқудан туриб велосипедни яшаш хонадонининг қурилиши битмаган хонасига олиб кириб қўйгани, шундан кейин мазкур велосипедни қайтиб ҳайдамагани ҳам айтиб кўрсатув берган.
Унинг яшаш хонадонига ички ишлар органи ходимлари келиб, жиноят иши бўйича гумонланаётганлигини айтиб ИИБ биносига олиб кетишгани, ўғирланган велосипед ҳақида айтишиб, видео-тасвирга туширилган видеони кўрсатишиб, видеода ўша куни велосипедни ҳайдаб кетаётганлиги акс эттирилган тасвирни кўриб, яшил рангли велосипедни ўғирлик содир этилган куни яширин равишда ўғирлаб ҳайдаб уйга олиб келганини эслаб, уйида бўлган яшил рангли велосипедни олиб келиб қайтариб бергани, ҳозирда етказилган зарар тўлиқ қоплангани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини ҳамда енгиллик беришни сўраб кўрсатув берган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнининг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқларини, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб судланувчи Ғ. Пардаевни Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганганликда айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Ғ. Пардаев қилган ишидан пушаймон бўлиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб вилоят судига апелляция тартибида шикоят киритган бўлсада, унинг шикояти қаноатлантиришсиз, тайинланган жазоси ўзгаришсиз қолдирилган.
Нодиржон Раимқулов,
Фарғона вилоят судининг
жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати судьяси

Ижтимоий тармоқ орқали қилган ҳақорати ортидан 21 ёшли қизга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Telegram
Telegram
#таҳлил_ва_таклиф
ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ЖАРАЁНИ: ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА ВА МИЛЛИЙ АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИ
Маълумки, юртимизда юридик ва жисмоний шахсларни тўловга қобилиятсиз деб эътироф этиш ва ундан кейинги жараёнлар “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Хусусан, юқорида қайд этилган қонунда тўловга қобилиятсизлик аломатлари белгилаб қўйилган. Бу аломатлар мавжуд бўлган ҳолларда ваколатли шахслар томонидан судга мурожаат қилиш орқали тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилиши мумкин ва бу турдаги низолар иқтисодий судларда кўриб чиқилади.
👉 Батафсил

#қонун_кўмаги
УНДИРИЛГАН СУҒУРТА ПУЛИ: МУЛКИ ЁНИБ КЕТГАН ТАДБИРКОРГА СУҒУРТА ТАШКИЛОТИ ЭМАС, СУД ЁРДАМ БЕРДИ
Суғурта полисини қўлга олар эканмиз, турли хил нохуш вазиятларга тушиб қолганда, шу суғурта ташкилоти кўмакка келишига ишонамиз. Тўғри, мол-мулки, соғлиғига зарар етаётган кишиларнинг кўпчилигига суғурта пули тўлаб берилади. Лекин баъзан суғурта пулини тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари ҳам учраб туради…

Урганч шаҳрида “Суд органлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида масъулиятли ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий маҳоратини ошириш” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар учун тренинг бўлиб ўтди
Telegram
Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар
ХУФИЯ КЕЛИШУВ ЖИНОИЙ ШЕРИКЛАРГА ҚИММАТГА ТУШДИ
Асли Тожикистон Республикасининг Панжикент туманида туғилиб, вояга етган, кейинчалик оиласи билан Ургут туманига кўчиб келиб, муқим яшай бошлаган Мустафоқул Мамашукуров (исм-шарифлар ўзгартирилди) ўғлини уйлантирганда тўйга қўшни республикадан қариндошлари, яқин танишлари ҳам келишди. Меҳмонлар орасида синфдоши Бўрон Исматов ҳам бор эди.

#адолат_тантанаси
БЎРТТИРИЛГАН “ҚОСИМОВЧИЛАР ИШИ” ЁХУД АБДУЛЛА ҚОДИРИЙНИ ОҚЛАГАН СУД РАИСИ
Яқинда 12 та жиноят иши бўйича 205 нафар шахсга нисбатан Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг оқлов ҳукми чиқарилди. Хўш, мустабид тузум даврида қатағон қилинган бу ватандошларимиз ким бўлган? Уларнинг айби нима эди? Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида қилинаётган ишлар ва истиқболдаги вазифалар хусусида Олий суд раисининг ўринбосари Икром МУСЛИМОВ сўз юритади.

2023 йилда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан 8 517 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 160 нафарига жарима жазоси, 8 357 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
2024 йилнинг 1-чорагида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан 2 593 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 35 нафарига жарима жазоси, 2 558 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

2023 йилда Жиноят кодексининг 122-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан 1 026 нафар шахс судланиб, уларнинг 832 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 194 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари ва озодликни чеклаш) тайинланган.
2024 йилнинг 1-чорагида Жиноят кодексининг 122-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан 215 нафар шахс судланиб, уларнинг 183 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 32 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш) тайинланди.

2023 йилда фуқаролик ишлари бўйича судларга вояга етмаган шахсларни моддий таъминлаш (алимент ундириш) бўйича 78 027 та ариза тушган бўлиб, 75 994 та ариза қаноатлантирилган, 141 таси рад этилган, 1 626 таси кўрмасдан қолдирилган ва 266 таси иш юритишдан тугатилган.
2024 йилнинг 1-чораги давомида фуқаролик ишлари бўйича судларга вояга етмаган шахсларни моддий таъминлаш (алимент ундириш) бўйича 17 248 та ариза тушган бўлиб, 16 980 та ариза қаноатлантирилган, 33 таси рад этилган, 211 таси кўрмасдан қолдирилган ва 24 таси иш юритишдан тугатилган.
Telegram
2024 йилнинг 1-чораги давомида фуқаролик ишлари бўйича судларга вояга етмаган шахсларни моддий таъминлаш (алимент ундириш) бўйича 17 248 та ариза тушган бўлиб, 16 980 та ариза қаноатлантирилган, 33 таси рад этилган, 211 таси кўрмасдан қолдирилган ва 24 таси иш юритишдан тугатилган.
Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.30 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!
Telegram
Telegram