Азиз Абидов | Олий суд
4.19K subscribers
2.26K photos
2.74K videos
4.54K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида Жиноят кодексининг 266-моддасида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
Договор дарения является одним из наиболее распространенных видов гражданско-правовых сделок в Узбекистане. Он регулируется Гражданским кодексом и представляет собой безвозмездную передачу имущества от одного лица (дарителя) другому лицу (одаряемому).

В соответствии со статьей 502 Гражданского кодекса, по договору дарения одна сторона (даритель) безвозмездно передает или обязуется передать другой стороне (одаряемому) вещь в собственность либо имущественное право (требование) к себе или к третьему лицу.

Ключевыми особенностями договора дарения в Узбекистане являются:

Безвозмездность. Передача имущества или имущественных прав осуществляется безвозмездно, без встречного предоставления со стороны одаряемого.

Односторонний характер. Обязанности возникают только у дарителя, а одаряемый принимает дар на свое усмотрение.

Отсутствие ограничений. Предметом дарения может выступать любое имущество или имущественные права, не изъятые из гражданского оборота.

Договор дарения должен быть заключен в письменной форме, если его предметом является недвижимое имущество. В остальных случаях он может быть заключен устно, однако при возникновении спора сторона, требующая исполнения договора, должна представить письменные доказательства его заключения.

Дарителями могут быть как физические, так и юридические лица.

Одаряемыми могут быть только граждане (физические лица) и некоммерческие организации. Коммерческие организации не могут выступать в качестве одаряемых, за исключением случаев, когда дар является пожертвованием.

В случае, если предметом договора дарения является недвижимое имущество, договор подлежит государственной регистрации в установленном порядке. Без регистрации такой договор считается недействительным.

При дарении недвижимого имущества или транспортных средств взимается налог на имущество, переходящее в порядке наследования или дарения. Ставки налога варьируются в зависимости от степени родства между дарителем и одаряемым, а также стоимости дарения.

Договор дарения в Узбекистане является важным инструментом гражданского оборота, позволяющим безвозмездно передавать имущество или имущественные права. При этом необходимо соблюдать установленные законодательством требования и ограничения, касающиеся правоспособности сторон, формы договора, государственной регистрации и налогообложения. Четкое понимание правовых аспектов договора дарения позволит избежать споров и обеспечить защиту прав и законных интересов сторон.

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Б. Қудратуллаев (Бахти Ташкентский) ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан

2024 йил 3 июнь соат 10.00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида Б. Қудратуллаев ва бошқаларга (жами 37 киши) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Б. Қудратуллаев, Ш. Курбанов, Б. Зафаров, Ш. Раҳимов, А. Ходжаев, Д. Шарипов, А. Мирзаханов, Ш. Сулаймонқулов, А. Норкулов, С. Хатамов, Н. Жуманиязова, Р. Шакуров, Ш. Қудратуллаев, Т. Турмонов, Ф. Вапаев, М. Насырходжаев, Д. Мўминхўжаев, М. Усмонбоев, М. Шодманов, Б. Худаяров, А. Машрафханов, В. Курбанов, А. Махамадиёров, А. Джураев, Б. Бакаев, И. Қудратуллаев, А. Алиев, Ж. Солиев, А. Турсунбоев, Б. Нармирзаев, Ф. Камалов, М. Мирзоев, Н. Багадиров, А. Щелёв, М. Курбанов, О. Исламов ва М. Ибадуллаев Жиноят кодексининг 104, 109, 138, 165, 168, 228, 242, 243, 273, 276 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

36 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “гаров“ тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Б. Қудратуллаев (Бахти Ташкентский) ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан

Бугун жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида Б. Қудратуллаев ва бошқаларга (жами 37 киши) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Б. Қудратуллаев, Ш. Курбанов, Б. Зафаров, Ш. Раҳимов, А. Ходжаев, Д. Шарипов, А. Мирзаханов, Ш. Сулаймонқулов, А. Норкулов, С. Хатамов, Н. Жуманиязова, Р. Шакуров, Ш. Қудратуллаев, Т. Турмонов, Ф. Вапаев, М. Насырходжаев, Д. Мўминхўжаев, М. Усмонбоев, М. Шодманов, Б. Худаяров, А. Машрафханов, В. Курбанов, А. Махамадиёров, А. Джураев, Б. Бакаев, И. Қудратуллаев, А. Алиев, Ж. Солиев, А. Турсунбоев, Б. Нармирзаев, Ф. Камалов, М. Мирзоев, Н. Багадиров, А. Щелёв, М. Курбанов, О. Исламов ва М. Ибадуллаев Жиноят кодексининг 104, 109, 138, 165, 168, 228, 242, 243, 273, 276 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

36 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “гаров“ тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши доирасида 46 нафар жабрланувчи ва 70 нафар гувоҳ аниқланган.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганч шаҳрида “Суд органлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида масъулиятли ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий маҳоратини ошириш” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар учун тренинг бўлиб ўтди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 ёшли ҳуқуқбузар қизга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкентда Б. Қудратуллаев ("Бахти Ташкентский") ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди

Telegram
💬 “Жиноят ишларини апелляция, кассация тартибида кўриш амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги Олий суд Пленуми қарори мазмун-моҳияти

АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

🖥 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят келтириши мумкин

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов “Жиноят ишларини апелляция, кассация тартибида кўриш амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги Олий суд Пленуми қарори мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.

🔅Пленум қарорининг 2-банди иккинчи ва учинчи хатбошисига кўра, апелляция, кассация тартибида иш юритиш Жиноят-процессуал кодексининг 497-2-моддаси тўртинчи қисми ҳамда 499-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ ҳукмнинг ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига дахлдор қисми устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга бошқа шахслар томонидан ҳам қўзғатилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилди.

🔅Қонунда белгиланган тартибда процесснинг у ёки бу иштирокчиси сифатида эътироф этилмаган, бироқ ўзининг ҳақиқий ҳолатига кўра, суд ҳимоясига муҳтож бўлган шахслар – гаров берувчи, мулки хатланган шахс ва бошқалар шулар жумласига киради.

🔅Мазкур қоида талабидан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди шикоятни қабул қилиш пайтида апелляция, кассация шикояти берган шахснинг бундай ҳуқуққа эга эканини текшириши шарт.

🔅Шунингдек, шикоятда ёки протестда оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш, маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгаришлар ҳақидаги қонунни қўллаш тўғрисидаги масала қўйилган бўлса, қонунда суднинг айблов ҳукмини ёхуд ажримини кассация тартибида қайта кўришга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини кассация тартибида қайта кўришга фақат улар қонуний кучга кирганидан кейин бир йил ичида йўл қўйилиши белгиланган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят кодексининг 169-моддасида ўғрилик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланади.

Бир нафар фарзанднинг отаси бўлиб, 43 ёшида 5 марта судланишга улгурган судланувчи Ғайрат Пардаев (исм-шарифлар ва жой номлари шартли) хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, Учкўприк туманидаги маҳалларнинг биридаги уйнинг кириш дарвозаси ташқарисида турган Ахмад Алиевга тегишли баҳоси 1 000 000 сўмлик велосипедни яширин равишда талон-торож қилган.

Судда айбига тўлиқ иқрор бўлган Ғайрат Пардаев ўзи мавсумий ишлар билан шуғулланиб, ёлланма ишчи сифатида ишлаб келишини, 2024 йил 11 март куни Учкўприк туманидаги чорва-моллар бозори ҳудудидаги мардикор бозорга иш излаб боргани, тушлик вақтигача бозорда бўлгани, иш чиқмагач уйга қайтиш мақсадида туман маркази томон бўйлаб пиёда юриб келгани, туман марказига етганида, марказдаги чойхонада тушлик қилиб, ароқ ичгани, чойхонадан чиқиб Замон кўчаси бўйлаб юриб келаётганида, шлака-блок билан ўралган хонадоннинг кириш дарвозаси ташқарисида яшил рангли велосипедни кўриб қолгани, ён-атрофда ҳеч-ким йўқлигидан фойдаланиб, велосипедни ҳайдаб уйга кетгани айтади. Уйига етиб келиб мастлиги сабабли дарҳол ухлаб қолганини айтган судланувчи кечаси уйқудан туриб велосипедни яшаш хонадонининг қурилиши битмаган хонасига олиб кириб қўйгани, шундан кейин мазкур велосипедни қайтиб ҳайдамагани ҳам айтиб кўрсатув берган.

Унинг яшаш хонадонига ички ишлар органи ходимлари келиб, жиноят иши бўйича гумонланаётганлигини айтиб ИИБ биносига олиб кетишгани, ўғирланган велосипед ҳақида айтишиб, видео-тасвирга туширилган видеони кўрсатишиб, видеода ўша куни велосипедни ҳайдаб кетаётганлиги акс эттирилган тасвирни кўриб, яшил рангли велосипедни ўғирлик содир этилган куни яширин равишда ўғирлаб ҳайдаб уйга олиб келганини эслаб, уйида бўлган яшил рангли велосипедни олиб келиб қайтариб бергани, ҳозирда етказилган зарар тўлиқ қоплангани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини ҳамда енгиллик беришни сўраб кўрсатув берган.

Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнининг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқларини, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб судланувчи Ғ. Пардаевни Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганганликда айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Ғ. Пардаев қилган ишидан пушаймон бўлиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб вилоят судига апелляция тартибида шикоят киритган бўлсада, унинг шикояти қаноатлантиришсиз, тайинланган жазоси ўзгаришсиз қолдирилган.

Нодиржон Раимқулов,
Фарғона вилоят судининг
жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати судьяси

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқ орқали қилган ҳақорати ортидан 21 ёшли қизга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Telegram