Азиз Абидов | Олий суд
4.32K subscribers
2.27K photos
2.76K videos
4.58K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.30 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
Андижон шаҳрида яшовчи Солижон Боймирзаев (исм-шарифлари ўзгартирилган) 2022 йил январь ойидан буён тадбиркор ҳамюртларимизнинг қўшни Қирғизистон Республикаси Қорасув шаҳридаги чакана бозоридан сотиб олган товарларини ташиш билан шуғулланаётганди. Албатта, меҳнатига яраша топиш-тутиши ҳам ёмон эмасди.

Гап шундаки, кўпчилик Қирғизистонга Хўжаобод туманида жойлашган «Дўстлик» чегара божхона пости орқали ўтиб, бориб-келади. Амалдаги тартибга кўра, Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистонга биринчи маротаба ўтаётган ҳар бир фуқаро 10 килограмм юкни давлат божи тўламасдан олиб ўтишга ҳақли эканлиги, келгусида эса ҳар бир кило юк учун 3 АҚШ долларидан давлат божи тўлаши лозимлиги белгиланган.

Шу маънода айтганда, Солижон ҳам бошқа тадбиркору савдогарлар қатори чегарадан ўтишда божхона ходимларининг хизмат жараёнига гувоҳ бўларди. Яъни божхоначилар йўловчиларнинг давлат божи тўланганини тасдиқловчи тўлов паттасини уларнинг фуқаролик паспорти билан солиштириб, юкни тарозида тортгандан сўнг тўлов паттасини йиртиб юборган ҳолда ўтказишини кузатарди.

– Баъзан йўловчилар кўплигидан божхона ходимлари тўлов паттасини фуқаронинг паспорти билан солиштирмас ҳам экан, - деб ўйлади у бир куни.

Шундан кейин С. Боймирзаевда божхона ходими муҳри ва тўлов патталарини сохталаштириш орқали пул ишлаш фикри туғилади.

Бинобарин, бир неча кун аввал фойдаланилган патталарни тўплаб юради. 2023 йил 1 ва 2 август кунлари эса Ўш шаҳрида яшовчи «Кадир» исмли танишига тўлов патталарини кўрсатиб, ундан божхона ходимининг думалоқ муҳри ва «TOʼLANDI» ёзувли тўрт бурчак штампни ясаб беришини илтимос қилади.

Албатта, ўшлик йигит 1 миллион 500 минг сўм эвазига Солижоннинг буюртмасини қойилмақом қилиб бажаради. Яъни Андижон вилоят божхона бошқармаси «Дўстлик» чегара божхона пости ходимлари Иззатилло Акрамов, Жамолиддин Юлчиев, Нурзодбек Давронов ва Муҳаммадрасул Тўлановларга тегишли «OʼZBEKISTON BOJXONASI», *ANDIJON VILOYATI*AN*ANDIZHAN REGION ёзувли 041, 123, 151, 158-рақамли думалоқ муҳрлар ҳамда банк кассаларида фойдаланиладиган «TOʼLANDI» ёзувли, тўрт бурчак шаклдаги штампни махсус резинага тепографик усулда қалбакилаштирилган ҳолда тайёрлаб беради.

Сўнгра 2023 йил 16 август куни соат 17:30 ларда «А4» ўлчамдаги қоғозга «15. 08. 2023 йилда фуқаро Камбарова Муҳабатхон томонидан 432 300 сўм давлат божлари тўланди», «16. 08. 2023 йилда фуқаро Машрабхон Собирова томонидан 432 300 сўм давлат божлари тўланди» деган сохта ёзувли, лекин бир хил – 67035321-серияли, орқасига «Дўстлик» чегара божхона пости ходими М. Тўлановнинг думалоқ муҳри босилган 2 та тўлов паттасини Андижон шаҳридаги «Мумтоз» савдо марказида холис мижозга 400 000 сўмга сотган вақтида вилоят божхона бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ушланади. Оқибатда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилади.

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди С. Боймирзаевни Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисми билан айбли деб топиб, қонуний жазога маҳкум этди.

Муҳайёхон ТУРДИЕВА,
жиноят ишлари бўйича
Андижон шаҳар судининг судьяси


Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг сайёр мажлисида фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ икки нафар шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчиларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг қарорига мувофиқ тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилган ҳуқуқбузар беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди

Telegram
Инсон ҳаётда яхшиликка интилиб, ёмонликдан қайтиб яшашга ҳаракат қилади. Ҳаёт эзгулик билан гўзал. Аммо баъзан эзгуликка ёвузлик кўланка солади.

Гиёҳвандлик воситалари савдоси оғир жиноят бўлиб, мамлакатимизда унга қўл урган шахсларга нисбатан кескин чора кўрилади. Агар бу такроран содир этилган бўлса, қасддан эканлиги очиқ-ойдин кўриниб турганлиги учун ҳеч қандай сабаб жазони енгиллаштиришга ёрдам бермайди.

Одатда, баъзи инсонлар адашиб, содир этган жинояти учун муайян муддатга жазони ўтагач, уни енгиллаштиришни сўраб, мурожаат қилади. Чин дилдан пушаймон бўлган шахсни жамият кечиради.

Бундан тўғри фойдаланган одам эса, ўз ҳаётини ўнглаб ҳам кетади.

Аммо…

Қорақалпоғистон Республикаси судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилган навбатдаги жиноят иши ҳам айнан гиёҳвандлик воситаси, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни ўтказиш билан боғлиқ бўлди.

1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта махсус, оилали, 2 нафар фарзанди бўлишига қарамасдан, судланувчи Мурод (исм ўзгартирилган) муқаддам турли жиноий қилмиши учун 4 марта қамалиб, тегишли жазо муддатини ўтаган бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармади.

“Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас” деганларидек, Мурод дастлабки тергов давомида аниқлаш имкони бўлмаган шахсдан олган 1,46 грамм “героин” гиёҳвандлик воситасини мўмай пул эвазига сотишни режалаштириб, 2023 йил 6 апрель куни соат 11:10 чамасида ўзининг бошқарувидаги “Лада Ларгус” русумли транспорт воситаси билан Беруний тумани Амир Темур кўчасига келади. Шу жойда жиноий келишувга кўра, учрашиши лозим бўлган харидор (дастлабки тергов давомида хавфсизлик мақсадида шахси сир сақланиб, “Ж” тахаллуси берилган) тадбир иштирокчисига ўзи билан олиб келган 4 дона қоғозга ўралган соф вазни 0,29 грамм “героин” гиёҳвандлик воситасини 2 000 000 сўм эвазига сотаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан қочади.

У Беруний тумани Амир Темур кўчаси бўйида транспорт воситасининг бошқарувини йўқотади ва сим ёғочга урилди. Шу пайт ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланади. Унинг автотранспорти кўздан кечирилганида, ҳайдовчи томонидаги ўриндиқ остидан “СПИЧКИ” деб ёзилган гугурт қутиси ичидан 4 дона ялтироқ фальга қоғозга ва 1 дона оддий чақмоқ дафтар варағига қадоқланган соф вазни 0,99 грамм миқдордаги “героин” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, қонунга хилоф равишда сақлаб келганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, Муроднинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, уйнинг ётоқхонасидаги тошойнаси устида турган оқ рангли дафтар варағи устида 4 дона фольга қоғозига ўралган соф вазни 0,18 грамм миқдордаги “героин” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келганлиги маълум бўлди. Очиқ суд мажлисида ушбу шахс Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми ва 276-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташлик учун 10 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Илгари ҳам содир этган жинояти туфайли тергов ва суд жараёнларидан ўтган, суд томонидан 2008 йилда ўта хавфли рецидивист деб топилган Муроднинг бу сафар ҳам сувдан қуруқ чиқишга уринишини оқлаб бўлмайди. Зора, бу шахс жиноятга жазо муқаррарлигини энди тушуниб етса.

Даулетбай Разов,
Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ўқувчисининг ўлимига сабабчи бўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортилди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термизлик қассоб фирибгарлиги учун 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Telegram
Коррупция ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади: муҳим 4 қоида

Telegram
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 мартдаги “Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунига мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 197-7-модда (тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш) билан тўлдирилди.

2023 йилда (амалга киритилган кундан бошлаб) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-7-моддаси билан 62 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, 40 нафарига жарима жазоси, 22 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

2024 йилнинг 1-чорагида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-7-моддаси билан 25 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, 14 нафарига жарима жазоси, 11 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
Андижонлик Н. Амирбоева ва дугонаси М. Эгамбердиева (судланувчиларнинг исм-шарифлари ўзгартирилган) лар мушук ишқибози эди. Аниқроғи зотдор мушукларни парваришлаш ҳамда кўпайтириб сотиш орқали даромад топишни ўзларига касб қилиб олишганди. Охир-оқибат иккала аёл ана шу ишқибозликлари туфайли суднинг қора курсисига ўтиришди.

Гап шундаки, Telegram ижтимоий тармоғида «ВОДИЙ МУШУК БОЗОРИ» номли гуруҳ мавжуд эди. Яна бир андижонлик ишқибоз Р. Қўрғонова 2022 йил январь ойида қизига мушук олиб бериш мақсадида мазкур гуруҳга қўшилади. Натижада Наманган вилоятида яшовчи нотаниш кимсадан бир дона зотдор мушук сотиб олади. Кейин эса ўз мушугини бошқа зотдор мушукка қўшиб, кўпайтирмоқчи бўлади. Шу боис 2022 йил март ойида юқоридаги гуруҳга эълон жойлаштиради.

Шундан сўнг эълонга кўзи тушган, Олтинкўл туманида яшовчи Н. Амирбоева Р. Қўрғонова билан алоқага чиқади.

- Сиз сўраган зотдор эркак мушук менда бор, - дейди у мулоқот чоғида.

Н. Амирбоева шундай деб мушугининг расмини Раънога юборади. Қолаверса, 50 АҚШ доллари эвазига мушугидан насл олишга рози бўлади. Бинобарин, Р. Қўрғонова урғочи мушугини Назираникига элтиб беради. Хизмат ҳақи сифатида олдиндан 300 000 сўм пул ҳам беради.

Гарчи Р. Қўрғонова 50 АҚШ доллари беришга розилик билдирган бўлсада, аслида бу нарх унга қимматлик қилади. Шунинг учун у арзонроқ мушук қидириб, “ОLX.UZ” сайтига киради.

Буни қарангки, “ОLX.UZ” сайтида нафақат арзон мушуклар, ҳатто бепул бериладиган мушуклар ҳақида ҳам эълонлар жойлаштирилган экан. Ушбу эълонларни ўқиб, Раъно баъзи мушукларни 50-100 минг сўмдан, айримларини эса бепул олиб, яшаш хонадонига келтириб парваришлай бошлайди. Шу билан бирга, жониворларнинг расмларини «ВОДИЙ МУШУК БОЗОРИ» гуруҳига жойлаштириб, кимгадир арзон нархда сотади, лозим топганларини эса бошқа бировларга ҳадя қилиб юборади. Табиийки, унинг бу ҳаракатлари фақат моддий манфаат эвазига иш қиладиган Н. Амирбоевага ёқмайди. Оқибатда Telegram гуруҳида иккала аёл тортишиб қолишади. Уларнинг можаросига Н. Амирбоеванинг дугонаси М. Эгамбердиева ҳам қўшилади. Бу ҳам етмагандек, Назира Раънони «ВОДИЙ МУШУК БОЗОРИ» Telegram гуруҳидан чиқариб ташлаб, унинг профилини блоклаб қўяди ҳам. Шу боис Р. Қўрғонова ижтимоий тармоқда «АНДИЖОН МУШУК БОЗОРИ» номли янги гуруҳ яратиб олади. Кўп ўтмай, Н. Амирбоева бундан хабар топиб, янги гуруҳга қўшилиб олади. Лекин бу ҳолат гуруҳ обуначиларига ёқмайди. Бинобарин, Раъно Назирани ўзи очган гуруҳдан чиқариб, профилини блоклаб қўяди.

Айнан мана шу ҳолатдан кейин Раъно ва Назира ўртасидаги зиддият янада кескинлашади. Келишмовчилик шу даражага етадики, Н. Амирбоева ва М. Эгамбердиева «ВОДИЙ МУШУК БОЗОРИ» гуруҳида Р. Қўрғоновани турли беҳаё сўзлар билан ҳақорат қилишади. Бундан ҳам қаноатланмай, иккала дугона Раънони бегона эркаклар билан кўнгилхушлик қилиб юришини айтиб, унга туҳмат қилишади. У ёғини сўрасангиз, Telegram гуруҳига 6 296 нафар обуначи аъзо бўлиб, ўзлари отаётган ҳақорат ва туҳмат тошларидан шунча одам хабар топишини яхши билишарди Назира ва Мафтуна.

Бундан ташқари, Н. Амирбоева 2023 йил 6 февраль куни Раъно истиқомат қиладиган “Саноат” МФЙ раисининг олдига бориб, унинг бегона эркаклар дон олишиб юришини ёлғондан айтиб ҳам туҳмат қилиб кетади.

Албатта, бундай ҳақорат ва туҳматга ҳеч ким тоқат қилолмайди. Шунинг учун Р. Қўрғонова ИИБ ходимларига мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқдаги ўзига қаратилган ҳақорат ва туҳмат гаплар тасвирини қонун ҳимоячиларига тақдим этади.

Шундан сўнг Н. Амирбоева ва М. Эгамбердиеваларга нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман суди эса уларни Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 140-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топиб, кодекснинг 59-моддаси тартибида озодликни чеклаш жазосига маҳкум этди.

Бош қомусимизнинг 13-моддасида «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади» дея қайд этилган. Шундай экан, кўпчилик орасида ўзгаларни беҳурмат қилиб, ҳақорат ва туҳмат тошларини отишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистон шаҳрида пул талаб қилган шифокорга жарима солинди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.30 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
#шарҳ

ЕРГА ОИД НИЗОЛАРНИ МАЪМУРИЙ СУДЛАРДА КЎРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Сўнгги йилларда маъмурий судларда фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилиниши баробарида ерга оид оммавий низолар кўрилиб, ҳал этилмоқда. Яъни, ерга оид низоларнинг аксарияти маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш масалаларидир.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ ТУЗОҚ

👉 Батафсил

Telegram
⚡️ “Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Олий суд Пленуми қарорининг мазмун-моҳияти

АОКАда Олий суди ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👨‍⚖️ Апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш масаласи вилоят ва унга тенглаштирилган апелляция, кассация инстанцияси суди судьясига берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

🟡Пленум қарорида апелляция, кассация шикоятини (протестини) йўллаш ва юбориш, ишни кўрган суд эса шикоятни (протестни) иш билан бирга вилоят ва унга тенглаштирилган судга юбориш тартиби юзасидан аниқ тушунтириш берилган.

🟡Қарорда суд ҳужжатини қабул қилган суд берилган шикоятни (протестни) процессуал қонуннинг бирон-бир талабларига мос эмаслиги асоси билан қайтариш масаласини ҳал қилишга ҳақли эмаслиги тушунтирилган.

🟡Пленум қарорида шикоят (протест) бериш муддати узрли деб топилган сабабларга асосан тикланганда, иш бўйича бошқа шахслар томонидан ўтказиб юборилган муддат, ўтказиб юборилиши сабабларидан қатъи назар, тиклаш тўғрисидаги масалани қўшимча равишда ҳал қилиш талаб этилмаслиги ҳам батафсил тушунтирилган.

🟡Бундай шикоят (протест) тегишли талабларга риоя этган ҳолда апелляция, кассация муҳокамаси тугаганига қадар шу инстанция судига берилиши мумкин ва умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим.

🟡Пленум қароридаги асосий тушунтиришлардан яна бири процессуал қонунчиликка киритилган янги процессуал ҳаракат, яъни фақат апелляция, кассация инстанция судлари ваколати ҳисобланган ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш тартибидир.

⚡️ Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM