Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида муқаддам судланган фирибгар аёлга оид жиноят иши кўриб чиқилди
Telegram
Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судида гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилиб, уч нафар судланувчига узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Telegram
Telegram
Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг очиқ суд мажлисида Тожикистон Республикасидан Ўзбекистонга яширин йўллар орқали салкам 3 кг. «гашиш» гиёҳвандлик воситасини олиб кирган жиноий шерикларга ҳукм ўқилди.
Суд материалларига кўра, Тожикистонлик 4 нафар шахс ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, 2 кг. 986,28 гр. «гашиш» гиёҳвандлик воситасини Тожикистондан контрабанда йўли орқали Ўзбекистонга олиб киришган ва Жиззахнинг Даштобод шаҳарчаси ҳудудидан ўтган А-376 автомобиль йўлининг 242 километрида ўрнатилган «Даштобод» ёзувли йўл белгиси яқинидаги хуфиёна жойга яшириб кетишган.
Жиноий шериклар салкам 3 кг.га тенг «гашиш» гиёҳвандлик воситасини Самарқанд вилоятида яшовчи «харидорлар»га қонунга хилоф равишда етказиб беришни мақсад қилган.
Шу ниятда жиноий шерикларнинг икки нафари А-376 автомобиль йўлида беркитиб кетилган «гашиш» гиёҳвандлик воситасини яширилган жойидан олиб, уларни кутиб турган яна бир шеригининг манзили томон ҳаракатланишган. Бироқ тўртовлон ДХХ ҳамда Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Тинтув вақтида Тожикистон фуқароси бўлган шахснинг ёнидаги 2 кг. 986,28 гр. «гашиш» гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган.
Тезкор тадбир вақтида уларни Даштобод шаҳридаги умумий овқатланиш масканларининг бирида кутиб турган яна бир шерик ҳам қўлга олинган ва савдоси ўхшамаган шерикларнинг жиноий ҳаракатлари шу тариқа тўхтатилган.
Суд мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан ушбу шахсларга 11 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Гиёҳвандлик балоси инсониятни таназзул ботқоғи сари етаклайдиган энг хавфли иллат эканини унутмайлик. Бу тоифадаги жиноятга қўл урган кимсалар қонуний ва адолатли тарзда жазога тортилишлари муқаррар.
Бахтиёр Мамадаминов,
жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман судининг раиси

Айни пайтгача республикамизда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокат фақат жиноят ишлари бўйича суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан жалб этилар эди. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 16 июнда қабул қилиниб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга кирган «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонунига биноан, энди фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам бепул адвокатлар қатнашиши жорий этилди.
Қонуннинг 9-моддасида фуқаролик ишлари бўйича даъвогар ёки жавобгар, маъмурий ишлар бўйича аризачи бўлган жисмоний шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди. Қонуннинг 11-моддасида эса фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар тоифаси қайд этилган.
Ҳозирги кунда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон, яъни инсон омилисиз «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали тасодифий танлаш имконияти яратилган.
Мазкур тизимда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокатлар ҳақидаги маълумотлар очиқ ва шаффоф ҳолда эълон қилинади.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров ваколатли органлар (мансабдор шахслар) томонидан «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали, шу жумладан фуқаролик ишлари бўйича даъвогар ёки жавобгарнинг илтимоси асосида суд томонидан юборилади. Сўровни юборишда ваколатли орган (мансабдор шахс) ўша жисмоний шахснинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида ҳисобда турганлигини текширади. Агар давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган жисмоний шахс «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида ҳисобда турмаган бўлса, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров «Юридик ёрдам» ахборот тизимида рўйхатга олинмайди.
Бордию, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ариза ёки сўров юқоридаги қонун талабларига мувофиқ бўлмаса, жисмоний шахснинг вакили тегишли ҳужжатларни тақдим этмай ариза берса, психиатрия ёрдами кўрсатувчи тиббиёт муассасасининг маълумотномаси ёинки хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги билан боғлиқ иш судда кўриб чиқилаётганлиги тўғрисидаги маълумотномалар мавжуд бўлмаса, жисмоний шахс (унинг вакили) ўз ҳужжатларида ёлғон ёхуд нотўғри ахборот тақдим этган бўлса, жисмоний шахсга илгари айнан шу фуқаролик ёки маъмурий иш бўйича ҳамда айни ўша предмет ва асослар бўйича давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилган бўлса (бундан янги очилган ҳолатлар бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ҳоллари мустасно), давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш рад этилади.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш рад этилган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи жисмоний шахсни ёки сўров юборган ваколатли органни (мансабдор шахсни) рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади. Бунинг учун юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Қонунга кўра, давлат ҳисобидан юридик ёрдамни молиялаштириш давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Агар фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори давлат ҳисобидан юридик ёрдам олган жисмоний шахснинг фойдасига қабул қилинса, суд иккинчи тарафдан адвокат хизмати харажатларини белгиланган миқдорда давлат бюджети фойдасига ундириб олади (бундан иккала тараф ушбу Қонунга мувофиқ давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар деб эътироф этилган ҳоллар мустасно).
Бордию, жисмоний шахс ўзининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам олувчи тоифалардан бирига киритилиши учун ёлғон ёки чалғитувчи маълумотлар тақдим этганлиги факти аниқланган тақдирда, барча харажатлар унинг ҳисобидан қопланади.
Хулоса қилиб айтганда, бепул юридик ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтирилиши ва шаффофлаштирилиши одил судловга эришиш даражасини оширишга хизмат қилади.
Элёржон Исмоилов,
фуқаролик ишлари бўйича
Ўзбекистон туманлараро судининг раиси

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов маълум қилди.
Фуқаролик кодексининг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари ҳамда 734-модданинг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек, неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
Амалдаги тартибга кўра, кредит ташкилоти кредит олувчи томонидан кредитни қайтариш интизоми бузилганда – шартнома ёки қонунда кўрсатилган ҳолатларда – кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундиришга ҳақлидир.
Кредит ташкилоти кредит қарздорлиги суд қарори билан ундирилгандан сўнг ҳам кредит амалда қайтарилгунгача бўлган даврлар учун фоиз ва неустойка ундириш ҳуқуқига эга бўлган.
Янги қонун нормаси шу йил 27 февралда қабул қилинган бўлса-да, унда қонуннинг орқага қайтиш кучи ҳам назарда тутилган. Гап шундаки, суд қарори билан ундирилган асосий кредит қарзига нисбатан фоиз ва неустойка ундириш 2024 йил 1 январидан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ қилинади.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жамиятимиз_мақсади
ПРАГМАТИК КАДРЛАР СИЁСАТИ ТИЗИМ РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судлов сифатини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад — адолатли суд тизимини ривожлантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтиришдан иборат.
👉 Батафсил

#жиноятга_жазо_муқаррар
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ ОЛҒИР 24 НАФАР ЭЪЛОН БЕРУВЧИНИ ЧУВ ТУШИРДИ
👉 Батафсил
Telegram
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ ОЛҒИР 24 НАФАР ЭЪЛОН БЕРУВЧИНИ ЧУВ ТУШИРДИ
👉 Батафсил
Telegram
#шарҳ
СУДЛАРДА АПЕЛЛЯЦИЯ ВА КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ УЧУН МУҲИМ ҲУЖЖАТ
Кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган изчил ислоҳотлар натижасида суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганини текширишнинг фуқаролар учун қулай ва соддалаштирилган тартиби яратилди. Вилоят ва унга тенглаштирилган судларда кассация ва тафтиш инстанциялари, Олий судда тафтиш ва Раёсат инстанциялари жорий этилиб, ўрта бўғин судларида иш юритиш тартиби тубдан ўзгарди.
👉 Батафсил
Telegram
СУДЛАРДА АПЕЛЛЯЦИЯ ВА КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ УЧУН МУҲИМ ҲУЖЖАТ
Кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган изчил ислоҳотлар натижасида суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганини текширишнинг фуқаролар учун қулай ва соддалаштирилган тартиби яратилди. Вилоят ва унга тенглаштирилган судларда кассация ва тафтиш инстанциялари, Олий судда тафтиш ва Раёсат инстанциялари жорий этилиб, ўрта бўғин судларида иш юритиш тартиби тубдан ўзгарди.
👉 Батафсил
Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Денов туман судида транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини ҳамда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилиб, уч нафар судланувчига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Telegram
Telegram
9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун
«Қаерда тартиб ва қонун ўрнатилган бўлса, мен ўша ердаман»
Telegram
«Қаерда тартиб ва қонун ўрнатилган бўлса, мен ўша ердаман»
Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди томонидан Жиноят кодексининг 105 (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 219 (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судида Жиноят кодексининг 132-моддаси (моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсларга оид жиноят иши кўриб чиқилди
Telegram
Telegram
Улуғ айём – Рамазон ҳайити муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
Барчангизга тинчлик-осойишталик, файзу барака ва фаровон ҳаёт тилаймиз.
Telegram
Барчангизга тинчлик-осойишталик, файзу барака ва фаровон ҳаёт тилаймиз.
Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.30 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!
Telegram
Telegram
Андижон шаҳрида яшовчи Солижон Боймирзаев (исм-шарифлари ўзгартирилган) 2022 йил январь ойидан буён тадбиркор ҳамюртларимизнинг қўшни Қирғизистон Республикаси Қорасув шаҳридаги чакана бозоридан сотиб олган товарларини ташиш билан шуғулланаётганди. Албатта, меҳнатига яраша топиш-тутиши ҳам ёмон эмасди.
Гап шундаки, кўпчилик Қирғизистонга Хўжаобод туманида жойлашган «Дўстлик» чегара божхона пости орқали ўтиб, бориб-келади. Амалдаги тартибга кўра, Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистонга биринчи маротаба ўтаётган ҳар бир фуқаро 10 килограмм юкни давлат божи тўламасдан олиб ўтишга ҳақли эканлиги, келгусида эса ҳар бир кило юк учун 3 АҚШ долларидан давлат божи тўлаши лозимлиги белгиланган.
Шу маънода айтганда, Солижон ҳам бошқа тадбиркору савдогарлар қатори чегарадан ўтишда божхона ходимларининг хизмат жараёнига гувоҳ бўларди. Яъни божхоначилар йўловчиларнинг давлат божи тўланганини тасдиқловчи тўлов паттасини уларнинг фуқаролик паспорти билан солиштириб, юкни тарозида тортгандан сўнг тўлов паттасини йиртиб юборган ҳолда ўтказишини кузатарди.
– Баъзан йўловчилар кўплигидан божхона ходимлари тўлов паттасини фуқаронинг паспорти билан солиштирмас ҳам экан, - деб ўйлади у бир куни.
Шундан кейин С. Боймирзаевда божхона ходими муҳри ва тўлов патталарини сохталаштириш орқали пул ишлаш фикри туғилади.
Бинобарин, бир неча кун аввал фойдаланилган патталарни тўплаб юради. 2023 йил 1 ва 2 август кунлари эса Ўш шаҳрида яшовчи «Кадир» исмли танишига тўлов патталарини кўрсатиб, ундан божхона ходимининг думалоқ муҳри ва «TOʼLANDI» ёзувли тўрт бурчак штампни ясаб беришини илтимос қилади.
Албатта, ўшлик йигит 1 миллион 500 минг сўм эвазига Солижоннинг буюртмасини қойилмақом қилиб бажаради. Яъни Андижон вилоят божхона бошқармаси «Дўстлик» чегара божхона пости ходимлари Иззатилло Акрамов, Жамолиддин Юлчиев, Нурзодбек Давронов ва Муҳаммадрасул Тўлановларга тегишли «OʼZBEKISTON BOJXONASI», *ANDIJON VILOYATI*AN*ANDIZHAN REGION ёзувли 041, 123, 151, 158-рақамли думалоқ муҳрлар ҳамда банк кассаларида фойдаланиладиган «TOʼLANDI» ёзувли, тўрт бурчак шаклдаги штампни махсус резинага тепографик усулда қалбакилаштирилган ҳолда тайёрлаб беради.
Сўнгра 2023 йил 16 август куни соат 17:30 ларда «А4» ўлчамдаги қоғозга «15. 08. 2023 йилда фуқаро Камбарова Муҳабатхон томонидан 432 300 сўм давлат божлари тўланди», «16. 08. 2023 йилда фуқаро Машрабхон Собирова томонидан 432 300 сўм давлат божлари тўланди» деган сохта ёзувли, лекин бир хил – 67035321-серияли, орқасига «Дўстлик» чегара божхона пости ходими М. Тўлановнинг думалоқ муҳри босилган 2 та тўлов паттасини Андижон шаҳридаги «Мумтоз» савдо марказида холис мижозга 400 000 сўмга сотган вақтида вилоят божхона бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ушланади. Оқибатда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилади.
Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди С. Боймирзаевни Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисми билан айбли деб топиб, қонуний жазога маҳкум этди.
Муҳайёхон ТУРДИЕВА,
жиноят ишлари бўйича
Андижон шаҳар судининг судьяси

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг сайёр мажлисида фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ икки нафар шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчиларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Telegram
Telegram