РАСМИЙ БАЁНОТ
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг архивариуси А. А. фуқаро Г. Ж.дан турмуш ўртоғи Т. Ж. билан қонуний никоҳдан ажратиб бериш эвазига 1 000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда қўлга олинган.
Шу ўринда Олий суд кенг жамоатчилик эътиборини суд органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб борилаётганига қаратади.
Бинобарин, Олий суд мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан, суд органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.
Агар суд ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Олий суд Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат гуруҳининг (71) 239-01-79 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.
Telegram

Жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва мавқеи баланд. Улар барча соҳада фаол: уй бекаси, шифокор, ўқитувчи, тадбиркор, олима... Аммо баъзида аёллик шаънига доғ тушираётганларнинг учраб тургани ачинарлидир.
Яқинда судда транспорт воситасини олиб қочиб, ўғирлик жиноятини содир этган Ф. Й. исмли аёлнинг иши кўриб чиқилди. У суд залига қўлига кишан солинган ҳолда олиб кирилди.
Маълум бўлишича, 25 ёшли аёл турмушидан ажрашган, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор экан.
Ўша куни Ф. Й. соат 22:00 ларда Чилонзор туманидаги тунги клубга бориб, спиртли ичимлик истеъмол қилади. У ерда бир йигит билан танишган. Табиийки, еган-ичганларнинг пулини эркак киши тўлаган. Ярим тунда улар Б. Т. бошқарувидаги ижарага олинган “Спарк” автомашинасига ўтириб, Яккасарой туманида жойлашган меҳмонхонага боради. Меҳмонхона харажатига ҳам эркак пул беради. Куни бўйи кира қилиб чарчаган Б. Т. ухлаб қолган. Аммо ширакайф аёл хаёлига шум режа келади. Б. Т.нинг чўнтагидаги 400 АҚШ доллари ва 900 000 сўм атрофидаги пул аёлни тинч қўймайди. Б. Т. нинг ухлаб қолганидан фойдаланган аёл меҳмонхона қаршисида қаровсиз, эшик ойнаси қисман очиқ қолдирилган “Спарк”ка ўтириб, йўлда танишини олади. Танишига “туғилган кунимни тоғда нишонлаймиз”, дея машинани Ғазалкент томон ҳайдаган. Йўлда уларни ЙПХ ходимлари тўхтатган...
Меҳмонхонада қотиб ухлаган Б. Т. тушликка яқин уйғониб қараса, аёл ҳам, машина ҳам йўқ.
У дарҳол ижарага олинган автомашина ўғирлаб кетилганлиги ҳақида ички ишлар органларга хабар берган.
– Қилган ишимдан пушаймонман, – деди судда судланувчи Ф. Й. – Оилавий шароитимни, жабрланувчининг менга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, енгиллик беришингизни сўрайман.
Суд аёлга жазо тайинлашда барча жиҳатларни эътиборга олди. Унга уч йил синов муддати белгиланди ҳамда эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залида қамоқдан озод этилди.
Қилмишидан хулоса чиқариш унинг ўзига ҳавола. Аслида тўғри юриб, ҳалол иш тутганида аёлнинг қўлига кишан эмас, гул тутиларди...
Фарҳод Абдушукуров,
жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман судининг судьяси

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 97-моддасида (қасддан одам ўлдириш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахс 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг қарори билан ҳуқуқбузар ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди уч нафар ёш ҳуқуқбузарга маъмурий қамоқ жазосини қўллади
Telegram
Telegram
Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, амалиётга ярашув институтининг жорий этилиши натижасида минглаб фуқаролар “қамалган”, деган тамғадан асраб қолинди, минглаб оилалар ўртасида душманлик кайфияти пайдо бўлишига тўсиқ қўйилди.
2001 йил 29 августда “Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди. Унга кўра Жиноят кодекси 66-1-моддаси (ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш) билан тўлдирилиб, жиноят қонунчилигига моддада санаб ўтилган жиноятлар учун жиноятларни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги тўғрисидаги қоида киритилди. Биринчи марта жиноят қонунчилигига ярашув институти жорий этилиб, бугунги кунгача такомиллаштирилган ҳолда амалиётда кенг қўлланилиб, ўзининг ижобий натижасини бериб келмоқда. Инсон билиб-билмай хатоликка йўл қўяди. Баъзида эса ўз ҳаракатини бошқара олмай ҳуқуқбузарлик содир этади. Мамлакатимизда жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан жиноят қонунчилигида ярашув институти жорий этилди. Натижада, жуда кўп ҳамюртларимиз раҳмдиллик ва кечиримлилик каби миллий қадриятларимизнинг қонунда ифодасини топганлиги туфайли “судланган” тамғасидан қутилмоқда.
Шу ўринда бир мисолни келтирсак. Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи И. К. ўтган йил 20 октябрь куни ўзига тегишли бўлган “Матиз” русумли автомашинасини бошқариб бориб, белгиланган қоидага риоя қилмаган. Натижада, у йўл четидан иккинчи томонга ўтаётган пиёдани уриб юбориб тан жароҳати етказган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда оғир тан жароҳати олиб, шифохонага олиб борилган.
Дастлабки терговда гумонланувчи И. К. ва жабрланувчи Е. Ф. ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган.
Суд мажлисида гумон қилинувчи И. К. айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини, жабрланувчи билан ўзаро ярашганини, Е. Ф.га етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаб берганини, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олган ҳолда ўзига нисбатан жиноят ишини ярашув асосида ҳаракатдан тугатишни сўради.
Жабрланувчи ҳам суд мажлисида И. К.га нисбатан ҳеч қандай даъво ва эътирозлари йўқлигини, у билан ярашиш тўғрисида ариза берганини, ўрталаридаги ярашув ихтиёрий эканини билдириб, суддан ярашувни тасдиқлашни ва жиноят ишини тугатишни сўради.
Жиноят кодексининг 66-1 моддасига мувофиқ Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашгани муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд мазкур жиноят ишини тарафлар ярашгани муносабати билан ҳаракатдан тугатиб, И. К.ни жавобгарликдан озод қилди.
Айтиш керакки, ярашув институтининг кенг қўлланилаётгани туфайли қанчадан қанча ҳамюртларимиз жазодан озод этилиб, оиласи бағрида ҳаёт кечирмоқда. Энг муҳими, улар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган адоватларга барҳам берилмоқда. Қонунимиздаги инсонпарварлик туфайли билиб-билмай хатоликка йўл қўйганлар ўзаро ярашиб муносабатларини яхшиламоқда.
Азимжон Ҳакимов,

Мобил дастурлар яратиб, улар орқали ўзгаларнинг пластик карталаридаги маблағларни ўғирлаган киберфирибгарларга суд ҳукми ўқилди.
Рақамли технологиялар ҳаётимизга бугун жадал кириб келмоқда. Қўлимиздаги оддий телефонда ҳам бугун кўплаб мобиль дастурлар, иловалар бор. Афсуски, баъзи фуқаролар бунда ўз манфаатини ўйлаб, қаллоблик йўлини танлаяпти. Сўнгги пайтларда кибержиноятларнинг кўпайиб бораётгани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.
Тошкент шаҳрида яшовчи тадбиркор Ш. Ш. ҳамда Турин политехника университети талабаси А. Ю. ҳам ахборот тизими орқали одамларни “чув” тушириш режасини тузган.
Улар интернет ижтимоий тармоғидан фойдаланиб, сохта “Agrobank mobile” зарарли иловасини яратади. Мазкур илова орқали фуқароларнинг пластик картасидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлган. Дастур ёрдамида фуқаро А. Н.нинг пластик картасидаги 47 миллион 235 минг сўм миқдоридаги пул маблағини биржада криптовалютага алмаштирган ҳолда мазкур маблағларни яширин равишда талон-торож қилади.
Бундан ташқари, фуқаро О. Ж.нинг картасидаги 45 миллион 225 минг сўм сўм миқдоридаги пул маблағларини ҳам криптовалютага алмаштирган ҳолда ўзлаштириб олган.
Фарғона вилояти ИИБ киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан мазкур ҳолатлар бўйича тезкор техник тадбирлар ўтказилиб, икки фирибгарнинг қилмиши фош бўлди. Судланувчиларга суд ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Нодирбек Раимқулов,
Фарғона вилоят судининг судьяси

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 267-моддасида (транспорт воситасини олиб қочиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахс озодликдан маҳрум қилинди
Telegram
Telegram
Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддаларига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳамда жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик ёки унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлик, худди шунингдек уни тайёрлаганлик, тарқатганлик, реклама қилганлик, намойиш этганлик ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этганлик, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилганлик, фоҳишахоналарни ташкил этганлик ёки сақлаганлик, Ўзбекистон Республикасига, тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этганлик, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин қуролларини, шундай қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материал ва ускуналарни, контрабанда қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хавфли рецидивист деб топилган муқаддам судланган аёл яна судланиб, озодликдан маҳрум этилди
Telegram
Telegram
2023 йилда Жиноят кодексининг 270, 271, 273, 274, 275 ва 276-моддаларида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган 6 202 нафар шахс судланиб, уларнинг 2 412 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 3 790 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Бундан ташқари 13 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган.

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВА БЛОГЕРЛАР ДИҚҚАТИГА!
2024 йил 20 февраль куни соат 11.00 да Ўзбекистон Республикаси Олий судида (Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 1 уй) республика судларининг 2023 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти ҳамда суд тизимини янада такомиллаштириш бўйича келгусидаги вазифалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.
Маълумот учун телефон: (71) 239-02-43.
Telegram
2024 йил 20 февраль куни соат 11.00 да Ўзбекистон Республикаси Олий судида (Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 1 уй) республика судларининг 2023 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти ҳамда суд тизимини янада такомиллаштириш бўйича келгусидаги вазифалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.
Маълумот учун телефон: (71) 239-02-43.
Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди томонидан қасддан одам ўлдириш ва безорилик жиноятларини содир этган шахсга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Telegram
Telegram