Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 141-3 (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) ҳамда 165 (товламачилик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс озодликдан маҳрум қилинди
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209 (мансаб сохтакорлиги) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган маҳалла раисига 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахс 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Telegram
Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Риштон туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Telegram
Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.21 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!
Telegram
Telegram
#қонун_кўмаги
МЕДИАЦИЯ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ ҚУЛАЙ ВА ФОЙДАЛИ УСУЛИ
Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ишончли ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида суд-ҳуқуқ соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилгани, соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилиб, амалиётда суд ишларини юритишнинг янги тартиб ва усуллари жорий этилаётгани бунинг исботидир. Низоларни оқилона ҳал этадиган анна шундай институтлардан бири медиация келишуви ҳисобланади. Ушбу институт тарафлар учун жуда қулай ва фойдали.
👉 Батафсил

#жиноятга_жазо_муқаррар
СЎНГГИ ПУШАЙМОНЛИК
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида яшовчи Мухтор Сўпиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳаётда тўғри йўл қолиб, эгри йўлни танлаши, жон койитмай мўмай даромад топишга уриниши охир-оқибат унинг ўзига қимматга тушди.

#жиноятга_ва_жазо
БАРТАРАФ ЭТИЛГАН ҒОВ
Ҳозирги пайтда гиёҳвандлик бутун дунё миқёсида глобал муаммога айланган. Чунки гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ҳар қандай мамлакатда криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатиб, жамиятнинг иқтисодий ва маънавий негизига путур етказади. Қолаверса, гиёҳвандлик моддалари савдоси билан боғлиқ жиноятлар аксарият ҳолларда уюшган гуруҳлар томонидан содир этилаётгани унинг ижтимоий хавфлилигини янада оширмоқда.

Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4 (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган икки нафар шахснинг уларга нисбатан биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган қарорлари устидан берган шикоятлари кўриб чиқилди
Telegram
Telegram
РАСМИЙ БАЁНОТ
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг архивариуси А. А. фуқаро Г. Ж.дан турмуш ўртоғи Т. Ж. билан қонуний никоҳдан ажратиб бериш эвазига 1 000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда қўлга олинган.
Шу ўринда Олий суд кенг жамоатчилик эътиборини суд органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб борилаётганига қаратади.
Бинобарин, Олий суд мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан, суд органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.
Агар суд ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Олий суд Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат гуруҳининг (71) 239-01-79 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.

Жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва мавқеи баланд. Улар барча соҳада фаол: уй бекаси, шифокор, ўқитувчи, тадбиркор, олима... Аммо баъзида аёллик шаънига доғ тушираётганларнинг учраб тургани ачинарлидир.
Яқинда судда транспорт воситасини олиб қочиб, ўғирлик жиноятини содир этган Ф. Й. исмли аёлнинг иши кўриб чиқилди. У суд залига қўлига кишан солинган ҳолда олиб кирилди.
Маълум бўлишича, 25 ёшли аёл турмушидан ажрашган, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор экан.
Ўша куни Ф. Й. соат 22:00 ларда Чилонзор туманидаги тунги клубга бориб, спиртли ичимлик истеъмол қилади. У ерда бир йигит билан танишган. Табиийки, еган-ичганларнинг пулини эркак киши тўлаган. Ярим тунда улар Б. Т. бошқарувидаги ижарага олинган “Спарк” автомашинасига ўтириб, Яккасарой туманида жойлашган меҳмонхонага боради. Меҳмонхона харажатига ҳам эркак пул беради. Куни бўйи кира қилиб чарчаган Б. Т. ухлаб қолган. Аммо ширакайф аёл хаёлига шум режа келади. Б. Т.нинг чўнтагидаги 400 АҚШ доллари ва 900 000 сўм атрофидаги пул аёлни тинч қўймайди. Б. Т. нинг ухлаб қолганидан фойдаланган аёл меҳмонхона қаршисида қаровсиз, эшик ойнаси қисман очиқ қолдирилган “Спарк”ка ўтириб, йўлда танишини олади. Танишига “туғилган кунимни тоғда нишонлаймиз”, дея машинани Ғазалкент томон ҳайдаган. Йўлда уларни ЙПХ ходимлари тўхтатган...
Меҳмонхонада қотиб ухлаган Б. Т. тушликка яқин уйғониб қараса, аёл ҳам, машина ҳам йўқ.
У дарҳол ижарага олинган автомашина ўғирлаб кетилганлиги ҳақида ички ишлар органларга хабар берган.
– Қилган ишимдан пушаймонман, – деди судда судланувчи Ф. Й. – Оилавий шароитимни, жабрланувчининг менга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, енгиллик беришингизни сўрайман.
Суд аёлга жазо тайинлашда барча жиҳатларни эътиборга олди. Унга уч йил синов муддати белгиланди ҳамда эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залида қамоқдан озод этилди.
Қилмишидан хулоса чиқариш унинг ўзига ҳавола. Аслида тўғри юриб, ҳалол иш тутганида аёлнинг қўлига кишан эмас, гул тутиларди...
Фарҳод Абдушукуров,
жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман судининг судьяси

Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 97-моддасида (қасддан одам ўлдириш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахс 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг қарори билан ҳуқуқбузар ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Telegram
Telegram