Азиз Абидов | Олий суд
4.19K subscribers
2.26K photos
2.74K videos
4.54K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилганига 5 йил тўлди.

АОКА Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
Фармонига асосан ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоасини ушбу қутлуғ сана билан самимий муборакбод этиб, фаолиятида катта муваффақиятлар тилаймиз!

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг қарорига мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ва 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида Жиноят кодексининг 140 (ҳақорат қилиш) ва 219 (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган эркак ва аёлга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчи эркакка озодликдан маҳрум қилиш жазоси, судланувчи аёлга эса озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Telegram
АМАЛГА ОШМАГАН ТОВЛАМАЧИЛИК

Қўқон шаҳрида яшовчи Зарифа Топволдиева (исм-шарифлари ўзгартирилган) ўзининг шаръий никоҳдаги хўжайини Отабек Давлатжонов ва фарзандликка олган 19 ёшли қизи Шоҳида Топволдиевалар билан бирга товламачиликка қўл урди.

Telegram
“Ҳаж”га юбориш учун одамлардан 15 минг АҚШ долларини алдаб олган фирибгарга ҳукм ўқилди. Туристик фирма орқали “Ҳаж”га бориш мумкинми?

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг ҳукми билан қотил эр 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураши департаментининг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилганди.

Тадбир давомида “Қарши–Тошкент” автомобиль йўлида (“Умакай” ЙПХ маскани) фуқаро Ж. С. бошқарувидаги оқ рангли “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, машина салонида Б. А.га тегишли бўлган чет давлатларда ишлаб чиқарилган мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилган (акциз маркаси бўлмаган) жами 1 минг 100 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Б. А.га нисбатан бўлган жиноят иши материаллари жиноят ишлари бўйича Миришкор туман суди томонидан кўриб чиқилиб, Б. А. Жиноят кодексининг 25,186-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда, бир йилу олти ой ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланган.

Telegram
#қонун_кўмаги

ШАРТНОМА — МАЖБУРИЯТ ДЕМАКДИР

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш, иқтисодий муносабатларда уларнинг ўрнини кенгайтириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди томонидан талабалар иштирокида ўтказилган сайёр суд мажлисларидан репортаж

Telegram
В соответствии с Гражданским процессуальным кодексом, прокурор вправе участвовать в разбирательстве дел только в случаях, когда это предусмотрено законом или по делам, возбужденным по исковому заявлению (заявлению) прокурора. Прокурор по собственной инициативе не может участвовать в разбирательстве дела, возбужденного по заявлению других лиц.

Наряду с этим, прокурор имеет право обратиться в суд с заявлением в защиту нарушенных прав, свобод и законных интересов граждан, когда гражданин по состоянию здоровья, возрасту или иным причинам не может лично отстаивать в суде свои права, свободы и законные интересы.

Генеральный прокурор Республики Узбекистан или его заместители вправе представить исковое заявление (заявление) во все суды по гражданским делам Республики Узбекистан.

Прокурор, подавший заявление, пользуется всеми процессуальными правами и несет все процессуальные обязанности истца, за исключением права на заключение мирового соглашения или медиативного соглашения и обязанности по уплате судебных расходов.

Он также имеет право полностью или частично отказаться от поданного заявления, давать суду объяснения по поводу заявленных им требований в защиту прав и интересов других лиц, излагать мнение по существу дела, а также по отдельным вопросам, возникающим во время разбирательства дела, опротестовать судебный акт.

Прокурор не вправе изменить основание или предмет заявленных им требований, заявить дополнительные требования, увеличить или уменьшить размер исковых требований, если нет на то согласия истца.

Отказ прокурора от иска (заявления), предъявленного в защиту интересов другого лица, не лишает это лицо права требовать рассмотрения дела по существу.

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ЭГРИ ЙЎЛНИНГ ОХИРИ

Оила азал-азалдан муқаддас қадрият саналади. Эр-хотининг бир-бирига садоқати, ҳамфикрлиги оила тотувлиги ва турмуш фаровонлигида муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, бу каби омиллар оила мустаҳкамлиги ва фарзандлар тақдирида ҳам муҳим ўрин тутади. Аксинча, оилавий муносабатларга беписандлик билан қараш турли салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Бунга қуйидаги воқеа ҳам яққол мисолдир.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

БАРОРИДАН КЕЛМАГАН ОВ

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 62-моддасида “Фуқаролар атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”, 68-моддасида эса, “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” дея қайд этилган.

👉 Батафсил

Telegram
#долзарб_мавзу

МАЪНАВИЙ ЗАРАР МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ МЕЗОНЛАРИ НИМАДАН ИБОРАТ?

Ҳозирги пайтда суд амалиётида маънавий зарарни қоплаш билан боғлиқ даъво аризалар сони ортиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, маънавий зарар билан боғлиқ ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатади. Юридик адабиётларда маънавий зарар жисмоний ва руҳий азоблардан иборат экани қайд этилган.

👉 Батафсил

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

СУД ҲУЖЖАТЛАРИГА БАҲО БЕРИШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ: ТАКОМИЛ ЗАРУРАТИ

Маълумки, одил судлов сифати суд ҳужжатларининг қонуний, асосли ва адолатлилиги билан чамбарчас боғлиқ. Агар суд томонидан иш якунида қабул қилинган ҳужжатга нисбатан норозилик туғилса ва бу бўйича шикоят қилинса, унга юқори турувчи суд инстанциясида қонуний баҳо берилади. Бу бир тарафдан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг суд томонидан ҳимояланишини англатса, иккинчи томондан, процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи босқич судлари томонидан қуйи судларда қабул қилинган суд ҳужжатларининг қайта кўриб чиқилишини англатади.

👉 Батафсил

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқбузар ота 10 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг ҳумига мувофиқ Жиноят кодексининг 141-3 (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) ҳамда 165 (товламачилик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс айбдор деб топилиб, унга 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг талабалар иштирокида ўтказилган сайёр мажлисида Жиноят кодексининг 141-3 (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда "оилавий товламачилар" судланди

Telegram
Маънавияти нуқсонли айрим кишилар хатти-ҳаракати оқибатини ўйламай иш тутиб, жиноятчи, деган тамғани орттириб олади. Бу жиноятни содир этган шахс ҳам бир оилага бош, фарзандларининг отаси, невараларининг бобоси, яна бошқа бировларнинг қавму-қариндоши. Афсуски, жиноят йўлини танлаган инсон жисмонан соғлом, тоғни урса талқон қиладиган навқирон ёшда. Бироқ у оғирнинг устидан, енгилнинг тагидан ўтишни афзал кўрган шахс бўлиб чиқди.

Шўрчилик Ўлмас Очилов (исм-фамилиялар ўзгартирилди) 2023 йил 21 август куни эрталаб соат 04:00 лар атрофида турмуш ўртоғи Хосият Маҳмудова билан ўзаро тортишиб қолгач, унинг ҳовлида кўринмаётганидан ажабланиб, излашга тушади. Алоҳида хўжалик сифатида яшовчи келини Дилбар Оролованинг хонадонига боради. Тополмагач, яна ўз хонадонига келгач, турмуш ўртоғи Хосиятнинг уйда эканига кўзи тушади. Шу орада онасидан хавотирланиб, қўнғироқ қилган ўғли Ҳамдам Очилов билан телефонда тортишиб қолади.

Шу лаҳзаларда турмуш ўртоғи Холиёр Очилов билан гаплашган Дилбар Оролова чамаси соат 07:00 ларда қайнонаси Хосиятни ўз уйига олиб кетиш учун уларнинг яшаш хонадонига маҳалла раиси, маҳалла фаоли ва қайнопаси билан келади. Ўз уйида Ўлмас Очилов келини билан оғзаки тортишиб қолиб, ўтирган кроватида бўлган ошхона пичоғини олади ва қўлида вояга етмаган фарзанди Даврон Ўлмасов билан қочаётган Дилбар Ороловани қувиб етади. Уни ўлдириш мақсадида иккинчи вояга етмаган фарзанди Дониёр Ўлмасов кўз ўнгида ўта шафқатсизлик билан орқа томонидан баданининг турли жойларига олти марта пичоқ уриб йиқитган ҳолда ҳодиса жойини тарк этади.

Жабрланувчи Дилбар Ороловага ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Судда судланган Ўлмас Очилов айбига тўлиқ иқрор ва пушаймонлик билдириб, суддан қонуний енгиллик беришни сўрайди.

Ушбу жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди кўриб чиққан. Иш ҳужжатлари атрофлича ўрганилиб, суднинг ҳукмига кўра, Ўлмас Очиловга нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан ўн йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Ҳукмдан норози бўлган судланувчи Ўлмас Очилов ҳимоячиси билан ишни қайта кўришни сўраб, Сурхондарё вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти киритган. Шунингдек, жабрланувчи Дилбар Оролова ҳам давоси йўқлигини маълум қилиб, апелляция тартибида шикоят берган. Енгил жазо беришни сўраган. Шунга асосан мазкур жиноят иши Сурхондарё вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, ҳар бир ҳолат қайта ўрганилди. Шикоятдаги важларга асос топилмади. Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Халқимизда кўза кунда эмас, кунида синади, деган пурмаъно гап бор. Ўлмас Очилов ҳам бу қилмиши учун ҳаётининг муайян қисмини панжара ортида ўтказадиган бўлди. Зеро, қонун устувор юртда жазодан қочиб қутилиб бўлмайди.

Жасурбек Худойбердиев,
Сурхондарё вилоят суди судьяси

Telegram
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Жиноят кодекси 126-1-модда (оилавий (маиший) зўравонлик) ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 59-2-модда (оилавий (маиший) зўравонлик) билан тўлдирилди.

2023 йилда (амалга киритилган кундан бошлаб) Жиноят кодексининг 126-1-моддаси билан 203 нафар шахс судланиб, уларнинг 59 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 144 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси билан 8 928 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 5 229 нафарига жарима жазоси, 3 699 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Telegram