Азиз Абидов | Олий суд
4.18K subscribers
2.26K photos
2.74K videos
4.54K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#қонун_кўмаги

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ — УСТУВОР ВАЗИФА

Юртимизда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, ҳуқуқий кафолатларни таъминлаш ва ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларни бажаришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида кенг қамровли чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституциямиз ва қонунларда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари кафолатлангани, Олий мажлисда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсмани) фаолияти йўлга қўйилгани бунинг ёрқин далилидир.

👉 Батафсил

Telegram
В статье 1103 Гражданского кодекса Республики Узбекистан, закреплено право пользования и неприкосновенности товарного знака.

В соответствии с данной статьей, обладатель права на товарный знак имеет исключительное право пользования и распоряжения принадлежащим ему знаком. Обладателю права на товарный знак принадлежит также исключительное право на внесение изменений и дополнений в товарный знак.

Использованием товарного знака считается любое введение его в оборот в порядке, установленном законом.

При издании, публичном исполнении или ином использовании товарного знака внесение каких бы то ни было изменений как в сам товарный знак, так и в его обозначение допускается только с согласия обладателя права на товарный знак.

Право на неприкосновенность товарного знака принадлежит обладателю права на товарный знак.

Telegram
#шартнома_қонунчилиги

УНДИРИЛГАН ҲАҚ ЁХУД ПУДРАТ ШАРТНОМАСИГА ОИД МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРМАСЛИК ОҚИБАТИ

Ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу боис бу иш учун ҳар йили давлат бюджетидан тегишли маблағ ажратилади.

👉 Батафсил

Telegram
#мезон

ҲАҚИҚАТНИ АНИҚЛАШ ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ШАРТИДИР

Маълумки, суд ҳукми, ажрими ва қарорининг адолатли бўлиши қонун устуворлигига эришиш, одил судлов таъминланишининг муҳим шарти ҳисобланади.

👉 Батафсил

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Сайҳунобод туман судининг сайёр мажлисида Жиноят кодексининг 270-моддасида (тақиқланган экинларни етиштириш) назарда тутилган жиноятни содир этган муқаддам судланган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беш нафар гўшт ўғриси қонуний жазога тортилди

Telegram
ҲУҚУҚИ БУЗИЛГАН ХОДИМ СУД ҚАРОРИГА АСОСАН ИШГА ТИКЛАНДИ

Маълумки, 2023 йил 25 январда Президентимизнинг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилиниб, унда вазирлик ва идоралар тизимидан жами 17 446 та штат бирликлари қисқартирилиши белгиланди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

СОХТАЛИК ПАНД БЕРДИ

Судда тўрт нафар фуқаронинг иши кўриб чиқилди. Улар ҳужжатларни сохталаштириб, фирибгарлик жинояти содир этишган.

👉 Батафсил

Telegram
В соответствии со статьей 383 Гражданского кодекса существенное изменение обстоятельств, из которых стороны исходили при заключении договора, является основанием для его изменения или расторжения, если иное не предусмотрено договором или не вытекает из его существа.

Изменение обстоятельств признается существенным, когда они изменились настолько, что, если бы стороны могли это предвидеть, договор вообще не был бы ими заключен или был бы заключен на значительно отличающихся условиях.

Если стороны не достигли соглашения о приведении договора в соответствие с существенно изменившимися обстоятельствами или о его расторжении, договор может быть расторгнут, а по основаниям, предусмотренным частью пятой настоящей статьи, изменен судом по требованию заинтересованной стороны при наличии одновременно следующих условий:

1) в момент заключения договора стороны исходили из того, что такого изменения обстоятельств не произойдет;

2) изменение обстоятельств вызвано причинами, которые заинтересованная сторона не могла преодолеть после их возникновения при той степени добросовестности и осмотрительности, какая от нее требовалась по характеру договора и условиям оборота;

3) исполнение договора без изменения его условий настолько нарушило бы соответствующее договору соотношение имущественных интересов сторон и повлекло бы для заинтересованной стороны такой ущерб, что она в значительной степени лишилась бы того, на что была вправе рассчитывать при заключении договора;

4) из обычаев делового оборота или существа договора не вытекает, что риск изменения обстоятельств несёт заинтересованная сторона.

При расторжении договора вследствие существенно изменившихся обстоятельств суд по требованию любой из сторон определяет последствия расторжения договора, исходя из необходимости справедливого распределения между сторонами расходов, понесённых ими в связи с исполнением этого договора.

Изменение договора в связи с существенным изменением обстоятельств допускается по решению суда в исключительных случаях, когда расторжение договора противоречит общественным интересам либо повлечёт для сторон ущерб, значительно превышающий затраты, необходимые для исполнения договора на изменённых судом условиях.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг навбатдаги сайёр мажлиси Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг қарори билан икки нафар майда безорига жарима солиниши белгиланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жазолар қўлланилди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг Ички ишлар вазирлиги академиясида ташкил этилган сайёр мажлисидан лавҳа

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

2023 йил 25 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида М. Ж.га (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Миробод тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҲПБ профилактика инспектори бўлиб ишлаган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг судьяси Ж. Хожаев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. Ж. вояга етмаган З. Д.га (2010 йилда туғилган) нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Бундан ташқари, суд томонидан Жиноят-процессуал кодексининг 417-моддаси (жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда суднинг ҳаракатлари) тартибида М. Ж.га ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш учун шарт–шароит яратиб берган Ш. А., М. З. ва Ф. М.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатиш масаласини хал қилиш учун Бўстонлиқ тумани прокурорига хабар юборилди.

Telegram
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳри, Андижон ва Наманган вилоятларидаги йирик савдогар ва тадбиркорларнинг жуда кўп миқдордаги хорижий валюталарини айланма йўллар орқали Қирғиз Республикасига ўтказиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1998 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар шахс жорий йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида жуда кўп миқдордаги чет эл валюталарини қабул қилиб олиб, уларни жиноий шерикларига етказиш учун Фарғона вилояти томон йўл олишади.

Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида улар ушбу хорижий валюталарни Қирғиз Республикасига божхона назоратини четлаб, ўтказиши керак бўлган, Қувасой шаҳрида яшовчи, 1999 й. т. фуқаро билан учрашган вақтларида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Улар ҳаракатланиб келган «Спарк» русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салонида 4 дона қора рангли полиэтилен пакетларга ўралиб, скотч билан маҳкамланган жами 590 945 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, жиноий гуруҳ етакчиси бўлган Қувасой шаҳрида яшовчи, 1981 й. т. шахс ҳам қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси тергов бўлими томонидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Натижада, жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди томонидан ушбу шахсларнинг 2 нафарига нисбатан 5 йил, қолган 2 нафарига нисбатан эса 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, ашёвий далил сифатида олинган 590 945 АҚШ доллари ва «Спарк» русумли автомашина давлат эгалигига ўтказилди.

Telegram
Фарғонада ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўшни давлатга жуда катта миқдорда чет эл валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ҳолатига чек қўйилди. Жиноятга қўл урганларга эса суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

Қувасой шаҳрилик Равшан Турдибеков (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Қирғизистон Республикаси билан чегарадош маҳаллада истиқомат қилган. У ҳалол меҳнат қилиш ўрнига осонгина даромад топишни ўйлади. Фуқаро А. Одилжонов ҳамда Қирғизистон Республикасида яшовчи Замир исмли шахс билан бирга қўшни давлатга йирик миқдордаги чет эл валюта қимматликларини ўтказиш режасини тузади.

Р. Турдибеков 307 180 АҚШ долларини олиб, Қувасой шаҳар “Полмон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти Қадамжой тумани Учқўрғон қишлоғи билан кесишган жойга келиб, пулни А. Одилжоновга берган. Жиноий шериги пулни қўшни давлатга ўтказиш пайида бўлган вақтда чегарачилар сезиб қолади. У пулни чегара чизиға ташлаб, қочиб қолган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани суди томонидан судланувчиларга ҳукм ўқилди ҳамда далилий ашё сифатида олинган 307 180 АҚШ доллари давлат эгалигига ўтказилди.

Telegram