Азиз Абидов | Олий суд
4.17K subscribers
2.26K photos
2.73K videos
4.53K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жорий йилнинг август ойида юз берган ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида М. И. (1960 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, пенсионер, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси С. Абдуғаниев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. И. Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 50-моддаси (озодликдан маҳрум қилиш) 6-қисми талабидан келиб чиққан ҳолда 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 25,273-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган бир нафар эркак ва икки нафар аёлга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
КОНСТИТУЦИЯ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ИШЛАЙДИ - Робахон Маҳмудова - Олий суд раисининг биринчи ўринбосари

«Янги Ўзбекистон» газетаси, 2023 йил 7 декабрь, № 255

Telegram
#трансмиллий_жиноятчилик

ҚОНУН ҲИМОЯЧИСИ ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРДИ...

Мамлакатимиз Конституциясида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлиши, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Аввало шуни таъкидлаш керакки, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 65-моддасида давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаши белгиланган.

👉 Батафсил

Telegram
#оқлов

ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ ТУФАЙЛИ НОҲАҚ СУДЛАНГАН БОЖХОНА ХОДИМИ ОҚЛАНДИ

Фарғона шаҳрида яшовчи Азимжон Ашуров Бош қомусимиз — Конституциямиз қабул қилинганининг 31 йиллик айёмини қўшалоқ байрам сифатида нишонлайдиган бўлди. Чунки яқинда А. Ашуровни узоқ йиллар мобайнида қийнаб келган муаммо адолатли ечим топди.

👉 Батафсил

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

ЖИНОЯТ ҚОНУНЧИЛИГИНИ ҚЎЛЛАШ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга муҳим ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди. Амалиётга ярашув институтининг жорий этилгани, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар учун етказилган моддий зарар қоплангани учун айбдор шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг тайинланиши шулар жумласидандир.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ФОШ БЎЛГАН ФИРИБГАРЛИК

Ўшанда 2022 йил сентябрь ойи охирлари эди. Бувайда туманининг Олтинқўрғон маҳалласида яшовчи Маъруфжон Ашуров (исм-шарифлари ўзгартирилган)нинг уяли телефони кутилмаганда жиринглаб қолди. М. Ашуров ўзаро салом-аликдан сўнг “Халқ банки” Учкўприк филиалининг масъул ходими қўнғироқ қилаётганини эшитиб, ҳайрон бўлди.

👉 Батафсил

Telegram
#шарҳ

МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек, ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги тўғрисидаги нормаларнинг мавжудлиги меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига катта масъулият юклайди.

👉 Батафсил

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 278-моддасида (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) назарда тутилган жиноятни содир этган муқаддам судланган шахс озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Дунё мамлакатлари Конституциялари ҳақида қизиқарли фактлар

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ / Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи Азиз Абидов Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномаси(контракт)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритади

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Согласно статье 78 Уголовного кодекса Узбекистана судимость погашается по истечении испытательного срока в отношении условно осужденных; отбытии наказания в виде обязательных общественных работ, ограничения по службе или направления в дисциплинарную часть; по истечении одного года после исполнения штрафа, а также после отбытия наказания в виде лишения определенного права или исправительных работ; по истечении двух лет после отбытия наказания в виде ограничения свободы; истечении четырех лет после отбытия наказания в виде лишения свободы на срок не более пяти лет; истечении семи лет после отбывания наказания в виде лишения свободы на срок более пяти, но не свыше десяти лет; истечении десяти лет после отбытия наказания в виде лишения свободы на срок более десяти, но не свыше пятнадцати лет.

Если лицо после отбытия наказания в виде лишения свободы не подвергалось мерам административного взыскания или дисциплинарного воздействия, то по ходатайству общественного объединения, органа самоуправления граждан, коллектива или самого лица, суд может снять с него судимость по истечении не менее половины сроков, указанных в статье 78 Уголовного кодекса.

С лиц, отбывших пятнадцать и более лет наказания в виде лишения свободы, а также с особо опасных рецидивистов судимость может быть снята судом, если в течение пятнадцати лет после отбытия наказания они не совершат нового преступления. Судимость также может быть снята на основании акта помилования или акта амнистии.

Telegram
Жиноят ишлари бўйича Қарши туман суди томонидан "Наврўз" маҳалласида сайёр мажлис ўтказилди. Унда 1962 йилда туғилган фуқаро И. Ю.нинг жинояти кўриб чиқилди.

И. Ю. нафақага чиққан. Оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси. У муқаддам бир неча бор судланган. Турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек, илгари берилган шунча жазоларга қарамасдан у яна жиноятга қўл уради. Унинг ёнидан 3 дона қора рангли пакетларга солиниб ўралган ҳолдаги “Опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Судланувчи И. Ю. суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлди. Азалдан “Опий” гиёҳванд воситасини истеъмол қилиб келгани, истеъмол қилиш мақсадида ёнида сақлаб келгани, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини баён қилиб, енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди.

Суд юқоридаги асосларга кўра И. Ю.нинг 60 ёшдан ошгани ва оилавий аҳволини ҳисобга олиб уч йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинлаш, шунингдек, гиёҳвандликка чалинганлиги учун мажбурий даволаш чораларини қўллашга ҳукм чиқарди.

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2023 йил 12 октябрдаги ҳукмига мувофиқ Лемара Мирзааҳмедова (1976 йилда Тошкент вилоятида туғилгaн, оилали, 2 нафар фарзанди бор, блогер, муқaддaм судлaнмагaн) Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 463-моддаси (айблов ҳукми чиқариш асослари) 3-қисми 2-бандига асосан жавобгарликдан озод қилинди. Шунингдек, Л. Мирзааҳмедова Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш), 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Л. Мирзааҳмедова ва унинг ҳимоячилари томонидан апелляция тартибида берилган шикоятлар кўриб чиқилиб, Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 13 декабрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз ва шикоятлар қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг сайёр мажлисида Жиноят кодексининг 219-моддасида (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахса оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram