Азиз Абидов | Олий суд
4.18K subscribers
2.26K photos
2.72K videos
4.51K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида пора олган профилактика инспекторига оид жиноят иши кўриб чиқилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида Ж. Улуғмуродов (2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукми ва Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 июлдаги ажрими устидан адвокат А. Абдуллаев томонидан берилган кассация шикояти кўриб чиқилди.

Суд мажлисида қайд этилганидек, қуйи судлар Ж. Улуғмуродовга оид жиноят иши тафсилотларини тўғри аниқлаб, унинг айблилиги ҳақида асосли хулосага келган.

Ж. Улуғмуродовнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби дастлабки тергов ва биринчи инстанция судида гувоҳларнинг биринчи инстанция суди мажлисида, мутахассисларнинг апелляция инстанциясида берган кўрсатмалари, билдирги, баённомалар, фотожадваллар, тушунтириш хатлари, судга оид диншунослик ва адабиётшунослик экспертизаларининг хулосалари ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа ишончли ва мақбул далиллар йиғиндиси билан ўз исботини топган.

Биринчи инстанция суди Ж. Улуғмуродовнинг жиноий ҳаракатларини Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан тўғри квалификация қилиб, унга нисбатан жазо тайинлашда ёшлиги, талаба эканлиги, муқаддам судланмагани, ўқиш жойидан ижобий тавсифлангани, оилавий шароити, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида асослаган бўлса-да, иш ҳолатларига, унинг содир этган жиноий қилмиши, ўзининг шахси ва содир этилган ижтимоий қилмишга нисбатан кейинги муносабатларига етарлича эътибор қаратмасдан, Ж. Улуғмуродовни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин эмас, деб озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлаган.

Жиноят-процессуал кодексининг 509-9-моддаси (кассация инстанцияси судининг ваколатлари) да кассация инстанцияси суди жиноят ишини кўриб чиқишда биринчи инстанция судининг ҳукмини ва апелляция инстанцияси ажримини ўзгартириш тўғрисида ажрим қабул қилишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган.

Шу сабабли кассация судлов ҳайъати, иш бўйича Ж. Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд қарорларини ўзгартириб, унинг ёшлиги, талаба эканлиги, муқаддам судланмагани, ўқиш жойидан ижобий тавсифлангани, оилавий шароити, қилмишидан пушаймонлиги, шунингдек жиноят содир этгандан кейинги хулқ-атвори каби ҳолатларни эътиборга олди.

Шу тариқа Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 28 июлдаги ажримига мувофиқ Ж. Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилиб, унга Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди билан ушбу Кодекснинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) ни қўллаган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ж. Улуғмуродовнинг 2023 йил 24 февралдан 2023 йил 28 июлга қадар қамоқда сақланган 5 ой 4 кун Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) га асосан чегирилиб, ўташ учун 2 йил 6 ой 26 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилиши белгиланди.

Ж. Улуғмуродовга озодликни чеклаш жазосини яшаш жойи бўйича ўташ белгиланиб, соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш тақиқланди.

Ж. Улуғмуродовга Жиноят кодексининг 48-1-моддаси (озодликни чеклаш) 5, 6-қисмлари талаблари тушунтирилиб, судланган Ж. Улуғмуродов дарҳол жазони ижро этиш жойларида қамоқдан озод қилиниши белгиланди.

Адвокат А. Абдуллаевнинг ҳимояси остидаги Ж. Улуғмуродовни оқлаш ҳақидаги шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#муносабат

ЯНГИ ТАРАҚҚИЁТГА ЗАМИН ЯРАТИШ ЙЎЛИДАГИ БУЮК ИШОНЧ РУҲИ

14 июль куни кўп миллатли халқимизнинг қатъий сиёсий иродаси билан сайлаган Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида яқин истиқболдаги тараққиёт йўлимизнинг бош мақсадларини белгилаб беришга қаратилган нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Ўзини ўзгартира олган халқ, ҳеч шубҳасиз, ҳаётни ҳам, ижтимоий муҳитни ҳам ўзгартира олади, ўз мурод-мақсадларига албатта, етади”.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида Қўқон шаҳар прокурорининг Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси (суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган О. Х. (1989 йилда Россия Федерациясида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган) га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.

Суднинг 2023 йил 29 июлдаги ажрими билан Қўқон шаҳар прокурорининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, О. Х. га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг ҳукмига кўра одам савдоси билан шуғулланган аёлга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг қарори билан ҳуқуқбузарга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

НАФС ҚУТҚУСИ ЁХУД САРОБГА ИНТИЛГАНЛАРНИНГ АЯНЧЛИ ҚИСМАТИ

Инсон бу дунёда бахтли яшаш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш ва ўзидан муносиб из қолдириш учун келади. Аммо ҳаётда гулдек умрини хазон қилиб, нафс қутқусида ҳалокатли йўлга қадам босаётган кимсалар ҳам учраб туради.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#эҳтиёт_бўлинг_фирибгар

НАСИЯГА ҚОЛГАН ВАЪДА

Бугун кунлик эҳтиёждан ташқари бирор-бир буюмни сотиш учун уни бозорга олиб чиқишнинг ҳожати йўқ. Ижтимоий тармоқдаги тегишли гуруҳларга эълон бериб, телефон рақамни қолдириш кифоя — харидорнинг ўзи излаб келади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жамиятимиз_мақсади

БОШ МЕЗОН — КОНСТИТУЦИЯ

Мамлакатимизда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар натижасида “Аввал инсон, кейин жамият ва давлат” тамойили ўзининг амалий ифодасини топмоқда. Янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямиз ана шу эзгу мақсадлар рўёбини таъминламоқда.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноятга_жазо_муқаррар

ИЧКИЛИК КАСОФАТИ ЁХУД АЗАГА АЙЛАНГАН ТЎЙ

Тўй — энг қадимий удумлардан бири ҳисобланади. Кўпчилик тўй қилиш, элнинг олдида дастурхон ёзиш ниятида йиллар мобайнида меҳнат қилади. Кейинги пайтларда бу урф­одат ўзгача шак-шамойил касб этиш баробарида ортиқча сарф-харажат ҳамда исрофгарчиликларга сабаб бўлаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Баъзи тўйларда меҳмонларга спиртли ичимликлар тортиқ қилинаётгани ҳам айни ҳақиқат. Энг ёмони, меҳмоннавозликнинг бундай кўриниши аксарияти ҳолларда ичкилик таъсиридаги уруш-жанжал ёхуд бошқа нохуш воқеалар билан якун топади. Китоб туманидаги узоқ қишлоқлардан бирида рўй берган мудҳиш воқеа ҳам бу фикрнинг исботидир.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

ҚИММАТГА ТУШГАН “ОРЗУ” ЁХУД ФИРИБГАРГА ЎЛЖА БЎЛГАНЛАР

Мамлакатимиз қонунчилигида халқимизга хос инсонпарварлик, бағрикенглик ва демократик тамойиллар ўзининг теран ифодасини топган. Хусусан, амалдаги қонунларимизда билиб-билмасдан жиноят кўчасига кирган, аммо қилмиши оқибатини тушуниб етиб, жабрланувчига етказилган зарарни қоплаган шахсга нисбатан озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги белгилаб қўйилган. Судларда жиноят ишларини кўришда ушбу қонун талабларига қатъий риоя қилинмоқда.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг қарори билан ҳуқуқбузарга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг ҳукми билан пора олган солиқчи 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
2018-2022 йиллар давомида Жиноят кодексининг 126-моддасида (кўп хотинли бўлиш) назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун 34 нафар шахс судланган бўлиб, уларга тегишли жазо тайинланган.

Жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида ушбу кўрсаткич 4 нафар шахсни ташкил этди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Жорий йил 3 август куни 1957 йилда туғилган фуқаро М. А. (эркак) Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида соат 9.15 га тайинланган суд мажлисига даъвогар сифатида келган.

Суд мажлиси ўз вақтида бошланган бўлиб, суд мажлиси котиби тарафларни суд залига таклиф этиш учун кутиш хонасига чиққанида М. А. бехуш ҳолда ётганини кўрган. Шу заҳоти барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилиб, шошилинч тез тиббий ёрдам ходимларига хабар берилган. Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тиббиёт ходимлари томонидан М. А. ҳаётдан кўз юмганлиги аниқланган.

Тиббиёт ходимлари берган бирламчи хулосага асосан фуқаро М. А.нинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.

Олий суд марҳум М. А.нинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Фуқаро О. Тўхтаназаровнинг мурожаатлари (18 июль, 1 август, 1 август, 2 август) юзасидан

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 1 августдаги ажрими билан О. Тўхтаназаровга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг 2019 йил 5 февралдаги ҳукми ҳамда Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 24 майдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

Маълумот учун: Жиноят-процессуал кодексининг 509-12-моддаси (ишни кассация инстанцияси судида такроран кўриш) талаби бўйича кассация инстанцияси суди жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг ушбу Кодекснинг 497-19-моддасида назарда тутилган асосларга кўра киритган кассация протести бўйича кассация тартибида такроран кўради.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп хотинли бўлиш жиноятини содир этганлик учун қандай жазо мавжуд?

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov