Азиз Абидов | Олий суд
4.18K subscribers
2.26K photos
2.73K videos
4.53K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

Хабар қилинганидек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Omad plyus” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан куни Зангиота туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Omad plyus” масъулияти чекланган жамиятига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2021 йил 16 февраль куни берилган 27390032-рақамли лицензияни бекор қилишни сўраган эди.

Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 июндаги ҳал қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантирилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Omad Plus” масъулияти чекланган жамиятига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2021 йил 16 февраль куни берилган 27390032-сонли лицензияси бекор қилиниши белгиланган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “Omad plyus” масъулияти чекланган жамияти апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ариза талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишни сўраган.

Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 июль куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида жавобгар вакили судга ёзма равишда илтимоснома билан мурожаат қилиб, “Omad plyus” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “STAR MED CENTER” тиббиёт клиникасида фуқаро Ф. Маннаповнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилганлигини ва ҳозирда ушбу жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлигини маълум қилган ҳолда тергов ҳаракатлари ниҳоясига етиб қонуний суд ҳужжати қабул қилингунга қадар Иқтисодий процессуал кодексининг 101-моддаси (суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш мажбурияти) 1-бандига мувофиқ мазкур апелляция шикоятини иш юритишдан тўхтатиб туришни сўради.

Шу боис, судлов ҳайъати томонидан жавобгарнинг мазкур илтимосномаси қаноатлантирилиб, апелляция шикояти бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тўхатилди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қува туман судида 4 нафар вояга етмаган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

“АЛИ”НИНГ ДЎППИСИ КИЙДИРИЛГАН “ВАЛИ” ЕТТИ ЙИЛДАН СЎНГ ОҚЛАНДИ

Фарғона шаҳрида яшовчи Батир Адамов ҳозир 31 ёшда. Тақдирнинг ҳукмини қарангки, унинг пешонасига ота-она меҳридан мосуволик ёзилган экан. Шу боис “Болалар мурувват уйи”да вояга етади.“Болалар мурувватуйи”да тарбияланган даврида у Дмитрий Иванус билан дўст бўлади. Аммо орадан йиллар ўтгач, Дмитрий дўстликка хиёнат қилиб, уни жиддий ташвишга солиб қўяди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) да назарда тутилган жиноятни содир этган аёлга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун Тошкент вилоят судида Ж. У. (2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га оид жиноят иши унинг ҳимоячилари томонидан жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукми устидан берилган апелляция шикоятларига асосан апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланди.

Мазкур жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси С. Аширматов раислигида ҳамда судьялар Ҳ. Бердиқличев ва Х. Усмоновдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 июлдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг Ж. У. га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Ушбу ажрим устидан Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судида хавф остида қолдириш жиноятини содир этган аёлга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ФИРИБГАРЛАР!

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 211 (пора бериш) ва 273 (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

Тошкент шаҳри Миробод туманида жорий йилнинг апрель ойида юз берган ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган О. О. (1997 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С. Содиқов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

Хабар қилинганидек, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 6 апрелдаги ажрими билан Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримининг А. М. ва А. К. га оид қисмини бекор қилиб, ишни янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести қаноатлантирилиб, ушбу жиноят ишини янгидан апелляция инстанция судида кўриш учун юборилиши белгиланди ва Жиноят-процессуал кодексининг 393-моддасига (жиноят ишининг судловга тегишлилигига кўра ўтказилиши) асосан ушбу жиноят иши апелляция тартибида янгидан кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар судига юборилган эди.

Мазкур жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.

Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг суд мажлисида прокурор судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 416-417-моддалари тартибида судланувчиларга янги айблов бўйича жиноят иши қўзғатиш ва бошқа шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш учун жиноят иши ҳужжатларини айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаришни сўради.

Апелляция инстанция судлов ҳайъати прокурор илтимосномасини қаноатлантириб, судланувчилар А. М. ва А. К. га оид жиноят иши бўйича ажрим қабул қилиб, Хоразм вилоят прокурорининг ўринбосарига юборилди ва жиноят ишини кўриш 1 ойлик муддатга тўхтатилди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Х. Д. (1984 йилда Андижон вилоятида туғилган), С. Х. (1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган), А. А. (2004 йилда Андижон вилоятида туғилган) ва М. М. (аёл, 1973 йилда Андижон вилоятида туғилган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.

Суд судланувчилар Х. Д. ва М. М. нинг жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқиш ҳақида келтирган илтимосномаларини муҳокама қилиб, ишда иштирок этаётган давлат айбловчиси ҳамда ҳимоячиларнинг фикрларини тинглаб, ушбу жиноят ишини Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқиш ҳақида ажрим чиқарди.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б”, “в” бандлари, 4-қисми “а” банди, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми ва 28,211-моддаси (пора беришда иштирокчилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Абдуқодир Мўминов (1990 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, “Oynaga qarang” МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган) га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг иш юритувига келиб тушган бўлиб, уни кўриб чиқиш бўйича суд жараёни жорий йилнинг 25 июль куни соат 15.00 да бошланиши белгиланди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С. Содиқов раислигида кўриб чиқилади.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг иш юритувига Ж. У. (2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукми ва Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 июлдаги ажрими устидан судланган Ж. У. нинг адвокати А. Абдуллаев томонидан берилган кассация шикояти келиб тушди.

Айни пайтда ушбу шикоят белгиланган тарзда ўрганилиб, кассация тартибида кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг ҳукми билан ўғрилик жиноятини содир этган шахсга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ховослик фирибгар аёл озодликдан маҳрум қилинди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Билл Клинтондан Жасур Умировгача: таниқли шахслар иштирокида шов-шувли суд ишлари

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФИРИБГАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмлик Рахимберган Аллабергенов қонуний адолатга эришди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov