Азиз Абидов | Олий суд
4.14K subscribers
2.26K photos
2.69K videos
4.47K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Қашқадарё вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

Бугун, 2023 йил 6 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчи К. Т. (1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Чироқчи туманидаги 1-сонли оилавий болалар уйи раҳбари бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси А. Ташев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра К. Т. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди ва эски таҳрирдаги (2023 йил 11 апрелга қадар амалда бўлган) 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) га асосан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест келтириши мумкинлиги маълум қилинади.

Изоҳ: Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддалари талабларига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ҳамда ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноятга_жазо_муқаррар

СОХТА “СОВЧИ”ЛИК ЁКИ МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТНИ УНУТИШ ОҚИБАТИ

Бугунги фан-техника ақлбовар қилмайдиган даражада ривожланаётган даврда биргина Телеграм-ботлари турли хил мураккаб вазифаларни тез ва аниқ бажарадиган дастур сифатида дунё миқёсида оммалашиб кетди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Фарқи бор: ҳақорат ва туҳмат. Буларни нима фарқлаб туради?

Кўпинча ушбу икки ҳуқуқбузарликни фарқламаслик кузатилади. Ҳаттоки ОАВда, сарлавҳаларда ҳам улар чалкаштирилганлигини кузатиш мумкин — одамлар қайси гап ҳақорат ёки туҳмат эканлигини белгилашда қийналишади.

Аслида бу икки алоҳида ҳуқуқбузарлик бўлиб, таркиби, жавобгарлиги, ижтимоий хавфи ва бошқа хусусиятлари билан фарқланади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш жиноятини содир этган аёл ва эркакни озодликдан маҳрум қилди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди томонидан ҳал этилган низо ҳақида

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро шаҳрида судларнинг матбуот котиблари учун “Оммавий ахборот воситаларида суд органларининг ижобий имижини мустаҳкамлаш ва ижтимоий тармоқларда инқирозли вазиятларни бошқаришда самарали иштирок этиш” мавзусида тренинг ўтказилди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жамиятимиз_мақсади

СУДЛАР МУСТАҚИЛЛИГИ КАФОЛАТЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ ОДИЛ СУДЛОВНИНГ МУҲИМ МЕЗОНИ

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини янада кучайтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2016 йилдан буён суд мустақиллигини мустаҳкамлаш, холислик, адолат ва қонунийликни таъминлаш мақсадида тизимга оид 50 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Товламачилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этган шахс 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Борьба с коррупцией — наш долг

Подробно 👈

Подписаться на канал👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бешариқлик фирибгар ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

Хабар қилинганидек, жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукми билан 2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Ж. У. Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланган ҳолда, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.

Бугун, 2023 йил 8 июнь куни Тошкент вилоят судида биринчи инстанция судининг ҳукми устидан Ж. У. нинг ҳимоячилари томонидан берилган апелляция шикоятларига асосан ушбу жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Мазкур жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси С. Аширматов раислигида ҳамда судьялар Б. Розиқов ва Х. Усмоновдан иборат суд таркибида кўриб чиқилмоқда.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

ЛОҚАЙДЛИК ФОЖИАСИ

Маълумки, ҳаётда ҳеч ким онадан жиноятчи бўлиб туғилмайди. Бироқ оиладаги носоғлом муҳит, қолаверса, атрофдаги тарбияси ноқис кимсаларнинг таъсири кишини тўғри йўлдан оздириши мумкин. Шерободлик Лутфулла Ортиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам худди шундай муҳитда ўсиб-улғайди. Ҳали ўқувчилик давридаёқ безори болаларга қўшилиб, жиноят кўчасига кирди. Бунинг оқибатида у қонуний жазога тортилди. Аммо “ўрганган кўнгил ўртанса қўймас” деганларидек, вояга етиб, мустақил ҳаётга қадам қўйгач ҳам онгу шуурига сингиб кетган иллатлардан халос бўлолмади. Бир неча марта жиноий қилмишга қўл уриб, қамоқ жазосини ўтади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда автобус ҳайдовчиси 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БИР ЖИНОЯТ ИЗИДАН

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки нафар ҳуқуқбузар жаримага тортилди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгар уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) да назарда тутилган жиноятни содир этган икки нафар аёлнинг озодлиги чекланди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлини ўлдирмоқчи бўлган эр 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov