Азиз Абидов | Олий суд
4.17K subscribers
2.23K photos
2.57K videos
4.31K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар диққатига!

2022 йил 29-30 ноябрь кунлари «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси доирасида журналист ва блогерлар учун “Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ суд жараёнларини ёритишда журналистлар малакасини ошириш” мавзусида икки кунлик семинар-тренинг ўтказилади.

Семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва “East West Management Institute” ННТ (АҚШ) ҳамкорлигидаги “Суд тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат юридик университети профессорлари иштирок этади.

Манзил: Central Palace Hotel меҳмонхонаси (Тошкент шаҳри, Афросиёб кўчаси, 2).

Батафсил маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш учун телефон: +998 97 037 23 17.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди томонидан судланувчига 2 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Нега?

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг ҳукми билан қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган муқаддам судланган шахс умрбод озодликдан маҳрум қилинди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман суди томонидан судланувчига 12,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Нега?

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судида ўзаро мерос талашган қариндошларнинг низосига ечим топилди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар диққатига!

2022 йил 29-30 ноябрь кунлари «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси доирасида журналист ва блогерлар учун “Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ суд жараёнларини ёритишда журналистлар малакасини ошириш” мавзусида икки кунлик семинар-тренинг ўтказилади.

Семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва “East West Management Institute” ННТ (АҚШ) ҳамкорлигидаги “Суд тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат юридик университети профессорлари иштирок этади.

Манзил: Central Palace Hotel меҳмонхонаси (Тошкент шаҳри, Афросиёб кўчаси, 2).

Батафсил маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш учун телефон: +998 97 037 23 17.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан

2022 йил 28 ноябрь куни соат 10.00 да Бухоро вилоят суди биносида 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Д. Тажимуратов, Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев, Д. Джиемуратов, Б. Кадирбергенов, Б. Сейтниязов, А. Тоқимбетов, Қ. Сейтимов, А. Нуратдинов, С. Медетов, Н. Найыпов, П. Шамшетов, Р. Бекмуратов, С. Каипов, Б. Генжебаев, С. Калилаев, П. Нурниязов, С. Калимов, Н. Султамуратов, А. Темирханов ва А. Адилбеков Жиноят кодексининг 28,104, 104, 159, 164, 167, 227, 243, 244, 244-1, 247 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

20 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 1 нафарига “уй қамоғи” ва 1 нафарига “жамоа кафиллиги” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Суд жараёни очиқ тарзда ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун суд мажлисларини видеоконференцалоқа воситасида тўғридан-тўғри кузатишга мўлжалланган ҳамда барча техник шароитлар яратилган матбуот зали ташкил этилган.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ / Азиз Абидов - Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
РАСМИЙ АХБОРОТ

2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан

Бугун Бухоро вилоят суди биносида 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар:

Даулетмурат Тажимуратов (1979 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Ел хызметинде” адвокатлик бюроси адвокати, илгари “Ел хызметинде” газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаган) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси (иштирокчиликда қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “а” банди, 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида;

Лолагул Каллыханова (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, "Makan" интернет-нашри маъмури) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида;

Азамат Турданов (1984 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Нукус олимпия захиралари коллежи директори) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, 159-моддаси 4-қисми ва 244-моддаси 3-қисмида;

Ахмет Сметуллаев (1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Чимбой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, 159-моддаси 4-қисми ва 244-моддаси 3-қисмида;

Даўлетмурат Джиемуратов (1984 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Қораўзак Саҳиб” МЧЖ директори) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, 159-моддаси 4-қисми ва 244-моддаси 3-қисмида;

Бахтияр Кадирбергенов (1986 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, "Ayama" веб-сайти маъмури, блогер) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида;

Байрам Сейтниязов (1967 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида;

Аллабай Тоқимбетов (1973 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, норасмий тарзда имомлик билан шуғулланган) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Қаҳарман Сейтимов (1972 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, тадбиркор) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Азамат Нуратдинов (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Мўйноқ туманидаги 9-мактаб ўқитувчиси, блогер) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида;

Сейдабулла Медетов (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қозоқ, “Келешек ушун” фермер хўжалиги раҳбари) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида;

Нурлан Найыпов (1968 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қозоқ, нафақахўр) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “г” бандида;

Полат Шамшетов (1977 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси бўлими бошлиғи) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;
Разбек Бекмуратов (1992 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат университети ўқитувчиси) Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “а” банди, 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси (ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) 3-қисми “а” бандида;

Султанбек Каипов (1992 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз) Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “а” банди, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а” бандида;

Бердах Генжебаев (1996 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз) Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми “б” банди, 244-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми “а” бандида;

Саламат Калилаев (1976 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Полат Нурниязов (1986 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Сада-Марс” МЧЖ омбор мудири) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Саиыпназар Калимов (1980 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ЯТМФ билан шуғулланади) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Нурлан Султамуратов (1998 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ёлланма ишчи) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Арыслан Темирханов (1986 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Устюрт геофизика” корхонаси қўриқчиси) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Амирбек Адилбеков (1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, суғурта компанияси мутахассиси) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

20 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 1 нафарига “уй қамоғи” ва 1 нафарига “жамоа кафиллиги” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Бухоро вилоят судида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнидан

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov