#тавсия
Asaxiy Books энди ташкил қилинганида Кэл Ньюпортнинг Deep Work китобини таржима қилишни тавсия қилгандим. Бу китобни ўқиганимда қойил қолгандим: селф-дивилопмент, тайм-менежмент бўйича жуда кўп китоб ўқиганман, аммо уларнинг аксарияти одамларнинг ҳиссиётларига таъсир ўтказишга уринади, реал, конкрет ҳаракатларни кўрсатмайди. Фақатгина Брайан Трейси ва Кэл Ньюпортнинг китоблари бу борада натижага эришмоқчи бўлганларга қандайдир конкрет фойда келтиради. Дейл Карнеги, Наполеон Хилл – бу кабилар кўпроқ одамларнинг ҳиссиётларини ўйнаб, ҳаракатга ундашга уринади, аммо бу ҳаммага ҳам таъсир қилавермайди.
Кэл Ньюпортнинг ўзига хослиги шундаки, у ҳеч қандай ҳиссиётга берилмай, психология устида ишламай, хуллас, эринчоқликни, депрессияни енгиб ўтган метин иродали қаҳрамонга айланмай, оддий шароитда натижага эришишни ўргатади. Ҳатто қандайдир алоҳида шароитлар, харажатлар, ишдан воз кечиш, оиладан воз кечиш каби оғир талаблар йўқ: жуда кўп ишлайдиганларга, кам ишлайдиганларга, бекорчиларга, талабаларга ва ҳоказоларга мос схемалар тавсия қилади.
Хуллас, мен таклиф қилган китоб ниҳоят ўзбек тилига ўгирилибди. Ўзбекчасини етказишди, ўқишни бошладим. Русчасини ўқиган эдим аслида. Лекин бу китоб ҳар замонда такроран ўқиб турса бўладиган китоблар сирасига киради. Сизга ҳам уни ўқиб кўришни тавсия қиламан. Қайси тилда бўлса ҳам.
@AsanovEldar

“Элжернонга аталган гуллар”ни мен анча олдин ўқигандим. Ўзбекчаси ҳам бор экан. Бу асар жуда қизиқ тақдирга эга.
Дастлаб ҳикоя шаклида ёзилган бу асарни муаллиф – Дэниел Киз кейинроқ тўлдириб, роман ҳажмига етказди. Бу асар учун кўплаб мукофотлар олди. Бугун ҳам у инглиз тилидаги энг машҳур илмий-фантастик романлардан бири ҳисобланади.
Асар сюжети ўзбек томошабинига жуда яхши таниш бўлган “Биз ёлғиз эмасмиз” ҳинд фильмига яқин. Эсингизда бўлса, фильмда ўзга сайёрадан келиб қолган мавжудот бош қаҳрамон – Роҳит исмли ақли заиф йигитга фавқулодда қобилият ато этади. Натижада йигит кучайиб кетиб, тўлақонли ҳаёт кечиради ва ҳатто оддий одамлардан анча ақлли ва кучли бўлади.
Ҳинд фильмида бу сюжет шунчаки бир қизиқ воқеа сифатида баён этилади. “Элжернонга аталган гуллар”да эса бу воқеа, барча сифатли бадиий асарларда бўлганидек, чуқур фалсафий хулосалар учун асос бўлиб хизмат қилади. Бош қаҳрамон – Чарли исмли ақли заиф йигит интеллектни ўстириш бўйича хавфли илмий тажрибада қатнашади. Тажриба натижасида эришган салоҳияти эса бахт келтирмайди.
Хуллас, ўқишни тавсия қиламан. Пушаймон бўлмайсиз.

asaxiy.uz
Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар ▷ купить в ASAXIY: цены, характеристики, отзывы
Купить Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар по выгодной цене в ASAXIY⭐️Акции⚡️Гарантия✅Описание⌚Рассрочка⌛️Быстрая доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz
Юқоридагини хато ўқиётган экан баъзилар. Шунга айтиб қўяпман. “Элёржонга аталган гуллар”, деб қидирманг мабодо. “Элжернонга аталган гуллар”.
@AsanovEldar
@AsanovEldar
Telegram
Асанов формати
#тавсия
“Элжернонга аталган гуллар”ни мен анча олдин ўқигандим. Ўзбекчаси ҳам бор экан. Бу асар жуда қизиқ тақдирга эга.
Дастлаб ҳикоя шаклида ёзилган бу асарни муаллиф – Дэниел Киз кейинроқ тўлдириб, роман ҳажмига етказди. Бу асар учун кўплаб мукофотлар…

Ғарб журналистикаси фақат янгилик ва репортажлардан иборат эмас – журналистлар одатда машҳур шахсларнинг таржимаи ҳолига, жамият ҳаётининг турли жиҳатларига оид каттакон китоблар ёзади. Бундай китоб катта меҳнат талаб қилади – бу битта яхши мақола ёзиш деганимас, кўп изланиш, кўп одамлар билан суҳбатлашиш, кўп ҳужжат ва маълумот ўрганишга тўғри келади.
Америкалик журналист Уолтер Айзексон мана шундай машҳур биографлардан биридир. Мен журналистика соҳамда ишлаганим боис, табиийки, унинг ижодига қизиққанман, унинг тажрибасидан нималардир ўрганишга ҳаракат қилганман. Битта одам бунча машҳур инсоннинг таржимаи ҳолини ёзиши ва барча китоблари бестселлерга айланиши – жуда катта ютуқ. Шубҳасиз, ўзбек журналистлари Айзексон ва у каби омадли журналистларнинг тажрибасини ўрганиши керак.
Айзексоннинг баъзи мақолаларини, китобларини илгари ўқигандим. Лекин Стив Жобснинг таржимаи ҳолини Жеффри С. Янги ва Уильям Л. Саймон вариантида ўқигандим. Уолтер Айзексоннинг версияси ўзбек тилига ўгирилиши баҳона қизиқиб, ўқиб чиқдим. Унинг бу китоби ҳам маъқул тушди – маэстро Жобснинг ҳаётини ўз услубида, қизиқарли баён қилибди.
Таржимаи ҳол жанридаги китоблар ўзбек тилида унча кўп эмас. Бу жанрга қизиқувчилар бўлса, Айзексоннинг китобини албатта ўқисин.
Китобнинг ўзбекчаси бу ерда.

Уолтер Айзексон: Стив Жобс ▷ купить в ASAXIY: цены, характеристики, отзывы
Купить Уолтер Айзексон: Стив Жобс по выгодной цене в ASAXIY⭐️Акции⚡️Гарантия✅Описание⌚Рассрочка⌛️Быстрая доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz
#тавсия
Китоб тавсиялари бериб борар эканман, ўзимизнинг лойиҳа – Asaxiy Books доирасида ўзбек тилига таржима қилинганларига кўпроқ эътибор беришга қарор қилдим. Шунда тавсия қилинган китобларни топиш осонроқ бўлади. Табиийки, ҳали ўзбекчага ўгирилмаган, тор аудиторияга маълум илмий ва бадиий асарларни ҳам унутмайман.
Бизнес, тайм-менежмент ҳақидаги китобларнинг асосий камчилиги шундаки, уларнинг аксарияти бевосита бизнес билан шуғулланмаган одамлар томонидан ёзилган. Албатта, бизнесга кирмай туриб, соҳани яхши биладиган одамлар ҳам кўп, аммо шу жанрдаги китоблар ниҳоятда кўплигидан пул учунгина ёзилган қаллобона китобга ҳам дуч келиш ҳеч гап эмас.
Тони Шей – катта америкалик бизнесмен ва ўз соҳасида катта ютуқларга эришган. У, масалан, Zappos онлайн оёқ кийимлари дўконини ривожлантиргани билан машҳур.
Унинг “Бахт етказамиз” китоби онлайн тижоратга бағишланади. Унда Шей ўз тажрибасини, омад ва омадсизликларини ҳикоя қилади.
Бугунги кунда онлайн тижорат энг сердаромад соҳалардан бирига айланиб бормоқда. Аслида унинг анъанавий тижоратдан осон жиҳатлари бор – ер олиб, дўкон очиш шарт эмас, интернет орқали маҳсулотга мижоз топиб, етказиб бера олсангиз тамом. Шу китобдан илҳомланиб, мен ҳам шунга ўхшаган онлайн тижорат ишига қўл урсамми деб ўйлагандим ҳатто, аммо ҳар ким қўлидан келадиган, ўзи қизиқадиган ишни қилгани маъқул. Ўқувчиларим орасида тижоратга қизиқадиган, бу иш қўлидан келадиган одамлар бўлса, уларга Тони Шейнинг китоби асқатади. Онлайн бизнес юритиш бўйича яхши китоб.
Уни бу ердан топишингиз мумкин.

Маҳзун Қирмизигулдан “бирор жаҳон миқёсида машҳур юлдуз билан дуэт айтишни истармидингиз?” деб сўрашганида, “Мен бундай дуэтни айтиб бўлганман, Жем Қоража билан”, деган экан.
Турк мусиқасининг афсонаси Жем Қоража Ўзбекистонда унча машҳур эмас. Таркан, Тотлисас, Мустафо Сандал кабилар кўп эшитилади. Лекин Туркиянинг ўзида бошқа исмлар афсонага айланган. Онадолу рок йўналишининг асосий шахсларидан бири бўлмиш Жем Қоража ижодини мен Бариш Манчо, Moğollar, Адиб Оқбайрам кабилар қаторига қўяман.
Жем Қоражанинг охирги қўшиғи – Маҳзун Қирмизигул билан куйланган бу дуэтни талабалик йилларимдан буён эшитаман. Кассетада эшитардим, энди YouTube’да эшитяпман. Лекин эшитишдан тўхтаганим йўқ. Эскирмайдиган куй.

YouTube
Cem Karaca & Mahsun Kırmızıgül - Hayat Ne Garip .:. HD .:. [ klip ]
Hayat Ne Garip
Ne varsa dünyada bir rüya demek
Birazda hayatı boşvermek gerek
Her şeyin çaresi sevmektir sevmek
Hayat devam ediyor bak
En güzel şey mutlu olmak
Gideceğiz çırılçıplak
Hayat ne garip of
Hayat çok garip
Yalan olur bir gün yalan
Yaşadığın…
Ne varsa dünyada bir rüya demek
Birazda hayatı boşvermek gerek
Her şeyin çaresi sevmektir sevmek
Hayat devam ediyor bak
En güzel şey mutlu olmak
Gideceğiz çırılçıplak
Hayat ne garip of
Hayat çok garip
Yalan olur bir gün yalan
Yaşadığın…
#тавсия
Мана шу қўшиқни қанча эшитсам ҳам тўймайман. Wagakki Band рокни япон фольклори билан уйғунлаштира олган зўр гуруҳ. Бошқа куйлари ҳам яхши, лекин шуниси бошқача.
Wagakki Band – Yuki yo Mai chire Sonata ni Mukete.

和楽器バンド / 「雪よ舞い散れ其方に向けて」6/21発売「和楽器バンド大新年会2017東京体育館 -雪ノ宴・桜ノ宴-」より
■和楽器バンドHP
https://wagakkiband.jp/
■各配信サイト、ストリーミングサービスにて楽曲を配信中!
https://avex.lnk.to/wagakkiband
★和楽器バンドの曲がAWAなら聴き放題
無料で体験する ▶https://mf.awa.fm/2ymavID
━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━
\ 世界最大規模5000万曲がAWAで聴き放題 /
\全曲ダウンロード可能!圏外でも聴ける!/
・広告なしで聴ける!公式音楽アプリ…
https://wagakkiband.jp/
■各配信サイト、ストリーミングサービスにて楽曲を配信中!
https://avex.lnk.to/wagakkiband
★和楽器バンドの曲がAWAなら聴き放題
無料で体験する ▶https://mf.awa.fm/2ymavID
━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━
\ 世界最大規模5000万曲がAWAで聴き放題 /
\全曲ダウンロード可能!圏外でも聴ける!/
・広告なしで聴ける!公式音楽アプリ…
#тавсия
YouTube’да кузатадиган каналларимдан бири. Катта таҳлил, кўп маълумот йўқ, лекин бошқа жойлардан топиш қийин бўлган нарса бор – тилларнинг қандай жаранглаши. Шу канал орқали жуда кўп тилларнинг талаффузи ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мумкин.
I Love Languages

Рустам оға Генри Форд ва унинг даври ҳақида жуда зўр пост ёзибди. Ўқиб, маза қилдим, кўп нарса олдим. Мавзуни кенг диапазонда тушунадиган олимларни ўқиш барибир бошқача.
Менга ҳам Генри Форднинг ўзбекчада чоп этилган таржимаи ҳоли етиб келди, ҳозир ўқияпман. Бу китобни, табиийки, Asaxiy’да сотволишингиз мумкин.
Генри Форд ҳақида мен Наполеон Хиллнинг “Ўйла ва бой бўл” китобида ўқиганман. Шундан сўнг бу шахсга қизиқиб қолганман: у шунчаки бир бизнесмен эмас, Жобс, Гейтс каби дунёни ўзгартира олган кенг кўришли инсон сифатида тарихда қолганини англай бошлаганман.
Хилл бир воқеани ҳикоя қилади. Биринчи жаҳон уруши йилларида бир газета Фордни “саводсиз пацифист” деб ҳақорат қилган. Форд мактабни тамомламагани ва элементар билимларга эга бўлмагани – маълум факт. Аммо бу Фордга кенг дунёқарашга эга бўлишга, пацифист бўлишга халақит бермаган; у дунёни кенг кўра олган, соҳасини чуқур тушунган, янгиликларга ташна бўлган.
Форд судга арз қилган. Судда газета адвокатлари Форднинг ўзини гувоҳ сифатида чақириб, унинг саводсизлигини исботлаш учун хилма-хил саволлар берган: “Бенедикт Арнольд ким?”, “Британия Америкага 1776 йил исёнини бостириш учун қанча аскар юборганди?” каби.
Форд бунга жавобан шундай деган:
“Мен бу саволларга жавобни билмайман, лекин кабинетимдаги битта тугмани босишим билан керакли саволларга жавоб бера оладиган одамлар ёнимга етиб келади. Мени ҳар қандай жавоблар билан таъминлай оладиган мутахассисларим борлигида ўзимга керакли бўлмаган билимлар билан бошимни тўлдириб нима қиламан?”
Бу ёндашув жуда самарали ва тўғри. Бу дунёда ҳамма нарсани билиш шартмас. Бошқа томондан, билим фақат маткабдаги назария билан ўлчанмайди: яхши ошпаз ёки ҳайдовчи бўлиш учун ҳам билим ва тажриба керак аслида.
Генри Форд мактаб билимларини ўзлаштирмаган эса-да, автомобилсозликда кўп билим ва тажриба тўплаган. Шунинг учун ҳам соҳасида катта ўзгаришлар ясай олган; АҚШ бизнесидаги консерватизмга қарши курашган, амалда бугунги бизнес тизимининг яратувчиларидан бўлган. Иқтисодий ўзгаришлар эса ижтимоий ва маданий ўзгаришларга ҳам олиб келган.

Тишков В. Российский народ.pdf
9.2 MB
#тавсия
Россиянинг энг катта антропологи Валерий Тишковнинг “Российский народ” китоби очиқ ресурсга жойлаштилибди. Бу китобда рус миллатчилигининг ўзига хосликлари, рус миллатининг шаклланиши, “рус миллати” категориясининг қандай маъноларда тушунилиши, русларга ва Россияга қандай ёндашувлар борлиги, тарих ва бугунни конструкт қилиш борасида нима ишлар олиб борилаётгани ҳақида фикр юритилади. Ижтимоий антропологияга қизиқувчилар ўқиши керак.