Асанов. Форматдан ташқарида
5.75K subscribers
1.58K photos
236 videos
2 files
704 links
Каналда бу пост ҳазил, буниси жиддий деб тушунтирилмайди. Постиронияни тушунмайдиганлар ўқимасин.

Асосий канал: @AsanovEldar

Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar
Download Telegram
Тушимда Мўғулистон Ўзбекистонга ҳужум қипти. Отларда, қиличлар биланмас, шу кунларда. Энди чунонам ракета отиб, десант ташлаб, ёриб тайлашибди ўзиям.

Уйғониб, интернетдан шошилинч Мўғулистон қуролли кучлари деб қидирдим. 9,7 минг аскари бор экан! Маҳалла болалари билан йиғилиб бориб босволарканмиз деб кўнгилни хотиржам қилиб, кейин заптрк қилдим.
😁210🐳43🫡1
🧠 AKADEMIK TIL — “Har bir so‘zning ildizi bor... faqat qazishni bilish kerak.”

📖 Bu kanalda:
👉 “Tilshunoslik” — so‘zlar qanday yashaydi, qanday o‘ladi, qanday qayta tiriladi?
👉 “Tarix” — yodga olinmagan o‘tmish – yo‘qotilgan kelajak.
👉 “Etnografiya” — elning o‘zligi, kiyimi, taomi, urfi.
👉 “Turkologiya” — biz kimmiz? Qayerdan chiqqanmiz?
👉 “Mifologiya” — “bor”dan ko‘ra “yolg‘on” haqiqatga yaqinroq bo‘lgan paytlar haqida.
👉 “Shevashunoslik” — “Vay, bu sheva-ku!” deyishdan oldin, uni o‘rganing!

❗️Bu kanal: — Tilni TikTokda o‘rganuvchilarga emas, harfda tarix, tovushda tafakkur izlaydiganlarga mo‘ljallangan.

💬 O‘ylashni xohlaydiganlar, o‘qishga sabrli bo‘lganlar uchun.

🔗 @akademik_til
“Ilm faqat xoslar uchun.” Siz ham o‘sha “xos” bo‘lishni xohlaysizmi?

Kanalga a'zo bo‘ling! 👇
https://t.me/akademik_til
9👍7🔥4🌚1
XV аср. Бир мутафаккир Ҳиротга келиб, бу ердаги маданий муҳитдан ҳайрон бўлиб, ҳазрат Жомийга шунақа деган экан:

- Ҳиротда шоирлар кучукларданам кўп экан.

Ҳазрат Жомий жавоб берган экан:

- Йўқ, кучуклар кўпроқ.
😁80🤣64👍3
Чет элдан келган туристлар "ўзбеклар жудаям меҳмондўст, бағрикенг, меҳмон қилди, йўл кўрсатди, ёрдам берди" деб хурсанд бўлади. Биз эса ўзимизнинг жамият ҳақида "бетоқат, бақироқ, сўкағон, машинник" деб нолиймиз.

Гап нимада?
😁89👍42
Асанов. Форматдан ташқарида
Чет элдан келган туристлар "ўзбеклар жудаям меҳмондўст, бағрикенг, меҳмон қилди, йўл кўрсатди, ёрдам берди" деб хурсанд бўлади. Биз эса ўзимизнинг жамият ҳақида "бетоқат, бақироқ, сўкағон, машинник" деб нолиймиз. Гап нимада?
Гап шундаки, кўп жамиятларда кузатиладиган ҳолат: меҳмонларга яхши кўринишга уриниш, ёки нотанишга ёрдам беришга интилиш.

Бундан ташқари, бегона жамият вакилидан бизнинг ахлоқий принципларга риоя этиш талаб қилинмайди. Кийими, дини, муомаласи, бирор феъл-атвори ёқмасаям, "ҳай энди уларда шунақа экан-да, майли, уч кун чидасак, қайтиб кетади" деб тиржайиб турилаверади. Ўзимизникилар шунақа иш қилса, "бемаъни, тарбиясиз, қириб ташлаш керак, ёшлар айниб кетяпти" дейилади. Ҳамма жамиятда ўзиникиларга ахлоқий ва бошқа талаблар оғирроқ бўлади.
💯71😁228👍2
Асанов. Форматдан ташқарида
Гап шундаки, кўп жамиятларда кузатиладиган ҳолат: меҳмонларга яхши кўринишга уриниш, ёки нотанишга ёрдам беришга интилиш. Бундан ташқари, бегона жамият вакилидан бизнинг ахлоқий принципларга риоя этиш талаб қилинмайди. Кийими, дини, муомаласи, бирор феъл…
Бундан менам устомонлик билан фойдаланаман. Кимдир "ўзбекчиликда мундай бўлади" деб ақл ўргатишни бошласа, "ўзбек эмасман-да мен" дейман, кейин ҳамсуҳбат "ҳа айтгандай тоторлар кофир-ку, майли" деб тинч қўяди. Кейин "лекин ўзбекчани зўр ўрганибсан" деб қўяди.
😁116🤣454👎2
Бугун проректорларга дарс ўтдим. "Мен филология соҳасида мутахассисман" десам, биттаси "биз ош бўйича мутахассис деб ўйларканмиз" деди. 😢
🤣164😁51😢5😨3
Forwarded from Boltavoy production
U boʼyicha mahorat darslarim, osh markazlarida boʼlib oʼtadi demadizmi)
😁981
Кучли одамлар билан пленар панелга тушиб қолдим. Ўнгдан чапга: Чағ университети ректори Мурат Коч, Тарсус университети проректори Туғба Йолжу, Қирғизистон-Туркия Манас университети профессори Гўкхан Ўзер ва оддийгина мен. Менам бирар ерда проректор бўлволишим керак шекилли.
🤣9713👍10🔥8
Кеча бугун кимгадир "Боролмайман, Анжандаман" деган бўлсам, билингки, бу баҳона эмас, сабаб.
😁71🤝5👍2🔥1
Forwarded from Фарҳод
Асанов: Анжандаман!
Тор кругдаги Анжанлилар: ие ака энди айтасми, биз Ташкендамизку...
😁107🤔42
Болаликда жемпер сўзи қанақа ёзилишини билмасдим. Атрофда ҳамма женфер дерди. Кейин ўша пайти қўйилган бир сериалда Женнифер деган қаҳрамон бор эди. Нега қизга кийимди оти қўйилган деб ҳайрон бўлгандим.
😁80🤣613😈2
Бой без правил дейдимией, MMA дейдимией, хуллас, шу жанглар ниҳоятда зерикарли. Профессионал жангчилар тапара-тапар қилиб бир-бирини уради, нуқул қучоқлашиб, ётволиб жонга тегади; муштлашувидан жанг санъатларининг фарқиниям билиб бўлмайди, ҳаммаси бир хил солишади.

Ундан кўра кинодаги чиройли жанг саҳналарини томоша қилиш маза.
😁78💯24👍145
Исроил Фаластинга қарши, Фаластин араб, араблар Фаластинни паддишка қилади, Эронам паддишка қилади, лекин араблар Эронни ёмон кўради. Туркия ҳам Фаластин тараф, Исроилга қарши. Лекин Исроилам, Туркияям, арабларам АҚШ билан иттифоқ, АҚШ Эронга қарши. Озарбайжон Туркия ва Исроил билан жўра, Фаластинга қарши, Туркия Озарбайжон билан жўра, Исроилга қарши, Фаластин тараф. Фаластин Туркия билан жўра, Озарбайжонга қарши, Арманистон билан жўра. Арманистон Фаластин тараф, лекин Туркия ва Озарбайжонга қарши.

Исроил Фаластинни урса, Туркия, Эрон, араб норози, АҚШ паддишкада. Исроил Эронни урса, АҚШ ва араблар паддишкада, Туркия қарши. Фаластин Эрон тараф, лекин у арабларни урганига қарши. Эрон қасос учун АҚШнинг минтақадаги базаларини урса, араблар ва Туркияни уриб қўяди. Туркия Эронга қарши, Исроилга иттифоқчи бўп қолади.

Покистон Озарбайжон, Эрон, Туркия ва Фаластин билан жўра. Лекин Озарбайжон Исроил билан жўра...

Хуллас, ошга қарек.
🤣110🤯25😁136
Асанов. Форматдан ташқарида
Исроил Фаластинга қарши, Фаластин араб, араблар Фаластинни паддишка қилади, Эронам паддишка қилади, лекин араблар Эронни ёмон кўради. Туркия ҳам Фаластин тараф, Исроилга қарши. Лекин Исроилам, Туркияям, арабларам АҚШ билан иттифоқ, АҚШ Эронга қарши. Озарбайжон…
Айтгандай, Қорабоғ масаласи ҳал бўлганидан сўнг Туркия, Озарбайжон ва Арманистон жўра бўп қолди. Энди Арманистон Фаластинга ва Эронга қарши, Исроилга жўра бўлиши мумкин, лекин унда Туркия хафа бўлади. Лекин Озарбайжон хурсанд бўлади.

Арманистон Эрон билан жўра, Озарбайжон Арманистон ва Эронга қарши эди. Энди Арманистон ва Озарбайжон бирга Эронга қарши ва Исроил тараф бўлса, шунда сал мантиқ пайдо бўларкан. Лекин Туркия ҳалиям мантиқни бузиб, Фаластин тараф бўлиб турибди.
😁75🤔522
Эҳ, шунча иш қилиш керак, лекин YouTube ҳам кўриш керак, қай бирини танлашни билмаяпман.
🤣71😁12🐳42
Яшасин Ўзбекистон, яшасин Германия, яшасин Евроиттифоқ!
87😁57👍14🔥10