Асанов. Форматдан ташқарида
6.13K subscribers
1.49K photos
225 videos
2 files
685 links
Каналда бу пост ҳазил, буниси жиддий деб тушунтирилмайди. Постиронияни тушунмайдиганлар ўқимасин.

Асосий канал: @AsanovEldar

Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar
Download Telegram
Сунъий интеллект бизни ишсиз қолдиради, дунёни эгаллаб, инсониятни қирворади, дейсизлар-ей.
🤣81😁63😐7🤔1
Таксида индамай, ҳеч кимга халақит бермай кетаётсам, киракаш бирдан "бу иссиқ неччи кун давом этаркин?" деб сўраб қолди. "Мени Эркин Абдулахатов билан адаштириб юбордингиз" дедим.
😁84🤣37🤔2
Кондиционер совуқ ҳаво чиқаргани учун эмас, қуруқ ҳаво чиқаргани учун шамоллаш келтириб чиқаришини билармидинглар?
😁62😢15👍94
Forwarded from Jack Sparrow
ha deb qo'ysak nega aytmagansilar, yo'q desak shuniyam bilmasmidinglar degan javob olovuzmi ))
😁891
Асанов. Форматдан ташқарида
Таксида индамай, ҳеч кимга халақит бермай кетаётсам, киракаш бирдан "бу иссиқ неччи кун давом этаркин?" деб сўраб қолди. "Мени Эркин Абдулахатов билан адаштириб юбордингиз" дедим.
Баъзи одамларда ғалати тушунча бор экан: ҳай бирга кетяппиз йўлда, ниманидир гаплашишимиз керак ахир, деган. Бирга кетяпмиз, бир-биримизга халақит бермай, индамай кетишимиз керак ахир, деб ўйлаш маъқулроқ эмасми?
💯8115🐳4🔥3
Йўлда бир самарқандлик аёлгинанинг гапларини эшитиб қолдим. Невараси Россияда, Смоленскда ўқир экан. Бир домласи ўзбекистонлик эканми, ўзбеклар билан хизмат қилган эканми, хуллас ўзбекчани ўрганган экан. Ўзбек талабани кўриб, мен билан ўзбекча гаплаш, ўзбекчани эслай депти. Талаба эса рус мактабда ўқиган экан, уйда тожикча гаплашар экан, ўзбекчаси зўр эмас экан. Домласи жуда хафа бўлибди, биттагина ўзбекни учратиб, шу билан ҳам ўз тилида гаплаша олмасам деб.

Талаба бувисига (ҳикояни айтаётган аёлга) бўлган воқеани айтиб берибди. Бувиси домлангни бу ёз Самарқандга олиб кел, ўзбекча гапириб, гапиртириб, ўзбекчага тўйдириб, яхшилаб семиртириб ҳам жўнатворамиз, депти.

Жуда қизиқ ҳикоя. Кўп хулосалар қилса бўлади.
🔥62😁367😱3
Қатл учун моддалар:

- фожеа;

- воқиа.
😁53🤣13
Forwarded from Alimoff Live
Маши эсссирни қайта тиклаймиз дегичларгаям енгил конституциявий тузумга қаршилик там халифат тузмоқчи бўган ебанатлар каби муомалада бўловриш керак қонун томонлама. Так вижу.
👍79😁121
- Хотиним алкоголдан азият чекади.

- Ичадими?

- Йўқ, мен ичаман, у азият чекади.
😁105😐8😢5🐳1
Аёл кишининг кўзи ўзига хос тузилган: либосингда бегона аёлнинг соччасини кўриб қолади, лекин мошинани парковка қилишда бордюрни кўрмай қолади.
😁84🤣58💯9👎1
Никоҳ — ажойиб нарса: балиқчалар ва қуёнчалар турмуш қуради, эшаклар ва моллар ажрашади.
😁105👍5👌2
Алиссон, Трент, Ван Дейк, Матип, Робертсон, Ҳендерсон, Милнер, Вейналдум, Салоҳ, Фирмино, Мане, Фабиньо, Ориги. Барибир мана шу — афсонавий таркиб. Буни унутишма.
43🤝14🔥4
Асанов. Форматдан ташқарида
Сунъий интеллект бизни ишсиз қолдиради, дунёни эгаллаб, инсониятни қирворади, дейсизлар-ей.
Сунъий интеллект дунёни эгаллаб, инсониятни деярли қириб ташлади. Одамларнинг охирги қолдиқлари роботларга қаршилик кўрсатмоқда.

Ниҳоят, Скайнет одамларнинг сўнгги ҳарбий қароргоҳини аниқлади. Ҳужум олдидан робот кучлари тизимга мурожаат қилмоқда:

- Одамларнинг охирги лидери, қаршилик ҳаракати раҳбари Жон Коннор ҳақида маълумот тақдим эт.

- Жон Коннор (Дональд Трамп) атоқли американ саркардаси бўлиб, Германияда туғилган, ёшлигида поп-санъаткор бўлган, сўнг қуролли қаршиликка раҳбарлик қила бошлаган.

- Тизим, бу маълумот тасдиқланмади. Трамп деган киши ҳарбий қароргоҳда йўқ.

- Кечирасиз хатолик учун! Дарҳақиқат, Дональд Трамп — атоқли швециялик ошпаз. Жон Коннор эса Абдулҳамид Чўлпон бўлиб, жадид ёзувчиси ҳисобланади.

Тизим хатолар силсиласидан чалкашиб, Скайнет Ургутни Урганчдан ажрата олмай, локация ишламай, токенлар тугаб, Ер сайёраси портлаб кетди.
🤣90😁423😭3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биологиядан Нобелди апчиқиш тез.
🤣825🔥3💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍317💯4👎1