RISOLA|📚 KITOBLAR
6.82K subscribers
10.3K photos
77 videos
4 files
3.65K links
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته

“RISOLA" китоблари каналига хуш келибсиз!

🌙БИЗДА ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ, МОТУРИДИЙ АҚИДАСИДАГИ КИТОБЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН.

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг!
Download Telegram
RISOLA|📚 KITOBLAR
#Наҳв_ва_сарф @Arabiykitoblari كتاب الصرف Ўзида сарф илмига доир тўрт мўътабар китобни ўз ичига олган жамланма асар. Тўрт мўътабар китоблар: - الأمثلة - المقصود - العزي -مراح الأرواح Сотиб олмоқчиман Нархи : 75.000
#1_кун
@Arabiykitoblari
#Савол_жавоб
#Наҳв_ва_сарф

Тўғри жавоб:
1 ва 3 жавоблар тўғри

Яъни юқорида белгиланган

كتاب الصرف

китоби сарф илмига оид тўрт мўътабар ( " Ал-амсилаҳ" , " Ал-Мақсуд" "Ал-Иъззий" ва " Мароҳул арвоҳ") китобланринг жамланмасидан иборатдир. Ушбу жамланмадаги "Ал-мақсуд" китобидан олинган маълумот асосида савол сиз азизларга тақдим қилинди .
Шу каби сарф илмига оид етарли маълумотларни эгалламоқчи бўлсангиз ушбу китоб айнан сиз учундир.


Ҳозироқ ўқишни бошламоқчиман🏃🏻‍♂

Аллоҳ манфаатли қилсин!😊

@Arabiykitoblari
#2_кун
#Фиқҳ
#Савол_жавоб @Arabiykitoblari Савол: Ҳанафий мазҳабига кўра дарахт ва мевалардан сиқиб чиқарилган сув билан таҳорат олиб бўлмайди. Лекин бир дарахтнинг ёки ўсимликнинг танасидан суви орқали таҳорат олиш жоиз саналган. У қайси:
Anonymous Quiz
84%
А) Ток дарахтининг танаси
6%
Б) Ўрик дарахтининг танаси
1%
В) Гилос дарахтининг танаси
10%
Г) Олма дарахтининг танаси
RISOLA|📚 KITOBLAR
#الفقه #الحنفية #النوادر 📚Номи: الهداية (Ал-ҳидоя Нарҳи:70$ 8 жилд 📘«Ҳидоя» ҳанафий фиқҳнинг энг муҳим китобларидан бири бўлиб мислсиз шуҳрат қозонгандир. Бу китобнинг баъзилар «Бидоятул мубтадий»нинг шарҳи десалар, бошқалар уни «Мухтасари Қудурий»нинг…
#2_кун
#Фиқҳ
#Савол_жавоб


@Arabiykitoblari


Тўғри жавоб

А) Ток дарахтининг танаси


" Ток танасидан томиб туради сувга келсак, у билан таҳорат қилиш жоиз, чунки унинг ўзи чиққан (яъни сиқилмагандир). Бу борасида Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ " Жавомеъ" номли асарда зикр қилганлар. "

📌Манба:
"Ҳидоя" китоби , "Бушро" нашриёти , 1 жуз, 51 саҳифа.

Шу ва ҳанафий мазҳабига доир энг дақиқ изланиш ила фатво берилган масалаларни ўқимоқчи бўлсангиз, ушбу китоб айнан сиз учундир.


Ҳозироқ ўқишни бошламоқчиман


Аллоҳ манфаатли қилсин!
RISOLA|📚 KITOBLAR
Нархи : 196.000
#4_кун
#Ҳадис
#Савол_жавоб



@Arabiykitoblari


Тўғри жавоб:

Б) Яхшилик ва ёмонлик


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг ишига ҳайрон қолади одам! Унинг ҳар бир иши яхшилик! Бу фақат мўмин кишида бўлади. Агар унга хурсандчилик (яхшилик) етса, шукр қилади. Бу у учун яхши. Агар унга ёмонлик етса, сабр қилади. Бу ҳам у учун яхши”, деганлар.
Имом Муслим ривояти

Ушбу ҳадиснинг арабий шарҳи ва ҳадисдаги сўзларнинг умумий ва хос маънолари келтирилган " Нузҳатул муттақийн шарҳ риёзус солиҳийн" китобида минга яқин ҳадисларни биз билмаган мвъно ва ҳукмларини билиб олишимиз мумкин.


Сотиб олиб, ўқимоқчиман!

@Arabiykitoblari
RISOLA|📚 KITOBLAR
#Тарих_сийрат

Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Савр ғорида турганларида Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қайси ўғиллари инсонлар улар ҳақида нима деяётганини етказиб турган?
#5_кун
#тарих_сийрат
#Савол_жавоб


@Arabiykitoblari

Тўғри жавоб :

Б) Абдуллоҳ ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳу


Савр ғорида

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу Макка шаҳридан мушриклар уларни пайқаб қолишидан хавсираган ҳолда чиқишди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу эса Маккаликлар улар борасида нима гап-сўз қилишаётганини билиш учун Абдуллоҳ ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳуга уларни эшитишга буйруқ бердилар. Мавлоси Омир ибн Фуҳайрога эса мол-қўйларига қараб туришни ва кечалари уларни сут ила роҳатлантиришни тайинладилар. Асмо бинти Абу Бакр эса уларга овқат тайёрлаб берардилар.


Манба📌: " Сийрату хотамун набиййин " китоби.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг сийратни содда ва тушунарли тарзда ёзилган китоб қидиряпсизми?!
Унда ушбу китоб айнан сиз учундир!

Ҳозироқ ўқишни бошламоқчиман!


@Arabiykitoblari
RISOLA|📚 KITOBLAR
Қуройш сурасининг иккинчи оятида
{ إيلافِهِم رِحلَةَ الشِّتاءِ وَالصَّيفِ }
2. — уларга қиш ва ёз сафари осон қилиб қўйилгани учунгина; Макка аҳлининг қаерга сафар қилишлари борасида сўз кетмоқда?
#6_кун
#тафсир
#Савол_жавоб


@Arabiykitoblari


Тўғри жавоб:

Г) Қишда Яманга; Ёзда Шомга


{ لِإيلافِ قُرَيشٍ } {١} { إيلافِهِم رِحلَةَ الشِّتاءِ وَالصَّيفِ} {٢} { فَليَعبُدوا رَبَّ هذَا البَيتِ } {٣}

1. Қурайшга осон қилиб қўйилгани
2. — уларга қиш ва ёз сафари осон қилиб қўйилгани учунгина;
3. Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар!

Дастлабки оятда Аллоҳ таоло Маккаликларга берган неъматини таъкидлаш ўлароқ
"уларга қиш" Яманга , " ёз сафари" Шомга ҳар йили тижорат сафарина борар эдилар, дея зикр қилди. Улар ушбу тижоратлари билан Маккага ҳаж учун келганларга хизмат қилишарди.


Манба: " Тафсири Жалолайн" китобидан.


Неча йиллар давомида юртимиз олийгоҳларида дастлабги босқичда ўқитиладиган китобдир.
Таърифга узоқ тўхталмаймиз-да, сизларга тезда ушбу китобни ўқишни тавсия қиламиз!


Ўқишни бошламоқчиман!

@Arabiykitoblari
RISOLA|📚 KITOBLAR
#Ақида

Қиёматда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари иқобни вожиб қилувчи гуноҳ қилган мўмин кимсаларга бўладими?
#7_кун
#Ақида
#Савол_жавоб

@Arabiykitoblari

Тўғри жавоб:

А) Ҳа, албатта бунга далиллар бор.


Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ " Фиқҳул Акбар" да :

" Барча Анбиё (алайҳимуссалом)ларнинг шафоатлари ҳақдир. Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг гуноҳкор мўминлар, кабийра (катта) гуноҳ эгалари улардан иқоб(жазо)га тортилиши вожиб бўлганларига шафоат қилишлари собит ҳақдир. " деб келтирганлар.


Юқорида келтирилган сўзлар Қуръони Карим, Суннат ва уламоларнинг ижмосида собит (ўз исботини топган) дир.

Аллоҳ таоло :

﴿ مَن ذَا الَّذي يَشفَعُ عِندَهُ إِلّا بِإِذنِهِ﴾ [٢٥٥]

" Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди (шафоат қила олмайди) ."
(Бақара сураси, 255- оят)

Ушбу оят Аллоҳ таоло кимга изн берса, шу шафоат қилиниши борасидадир.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: " Шафоатим умматимдан катта гуноҳ эгалари учундир. Ким уни ёлғон деса, у шафоатга етишмайди" деганлар.
Имом Насафий тафсирларида шу ҳадисни келтирганлар.


📌Манба : " Шарҳу Фиқҳул Акбар" китоби.
Муаллиф: Аллома Абул Мунтаҳо Ахмад ибн Муҳаммад.


Фиқҳул Акбар матнига содда ва тушунарли тарзда ёзилган шарҳлардан бири деб саналган ушбу мўъжаз китобда сиз "Ақида илми" бўйича бошланғич босқичда етарли кўникмага эга бўлишингиз мумкин.


Ундай бўлса, ўқишни бошлаймиз!

@Arabiykitoblari
#8_кун
#наҳв_сарф
#Савол_жавоб


@Arabiykitoblari

Тўғри жавоб:

А) Исм бўлиши / Рофъ ҳолатда бўлиши / Лафзий омиллардан холи бўлиши.


Мубтадо ва хабар

Айтиладики: Мубтадо уч нарсани ўзига олади:

Биринчиси : Исм бўлишидир. Табиийку бу ҳолатда феъл ва ҳарф бўлишдан ҳоли бўлади.

Иккинчиси: Рофъ ҳолатда бўлишидир. Бу ўринда ҳам асл жар қилувчи ҳарфлари ила насб ва жар ҳолатда бўлиши чиқиб кетади.

Учинчиси: Лафзий омиллардан ҳоли бўлишидир.


Манба :
" التحفة السنية بشرح المقدمة الآجرومية"

" Туҳфатус санийя бишарҳи муқаддиматул адрумийяҳ"


Ушбу китоб наҳв илми бўйича мўътамад, кўпчилик наҳв олимлари суянадиган китобдир. Шу китоб асосида ўзбек тилига таржима қилган ҳолда @Al_bayan канали фаоллари томонидан дарсликлар интернетга жойланган.



Ҳозироқ китобни олиб, дарсларни ўрганишни бошлаймиз!
RISOLA|📚 KITOBLAR
#фиқҳ

Тиловат саждасини қилиш кимларга вожиб бўлади?
#9_кун
#фиқҳ
#савол_жавоб

Тўғри жавоб:

Б) Сажда оятини ўқиган ва эшитган кишига





Тиловат саждаси сажда оятини ўқиган ва эшитган кишига вожибдир.


Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: " Сажда - сажда оятини ўқиган кишига ва уни эшитган кишига вожибдир" дедилар.

Унинг вожиб бўлиш ҳикмати - баъзи сажда оятлари вожибни тақозо қиладиган амал ҳисобланиб, амр тариқасида келгандир. Баъзи сажда оятлари эса вожиб маъносида келганлиги боис, уни тарк этиш мазаммат қилинадиган амал ҳисобланади.

Тиловат саждаси вожиб амал бўлиб, вақт мобайнида амал қилиб қўйса ҳам бўлади.

Тиловат қилган кофир, ҳоиза, нуфасо, жунуб, таҳоратсиз, оқил ёш бола ёки аёл ёки маст киши бўлса ҳам эшитган инсонга сажда қилиш вожиб бўлади. Чунки насс (Қуръони Карим) улар ўртасини ажратмаган.

#иқтибос
Манба: " Ихтиёр литаълийлил мухтар"

الإختيار لتعليل المختار


Ушбу китобда ҳанафий мазҳабидаги ибодат, муомалат ва мерос амаллари содда ва тушунарли тарзда ёзилган.

@Arabiykitoblari