RISOLA|📚 KITOBLAR
7.14K subscribers
11.4K photos
87 videos
5 files
4.03K links
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته

“RISOLA" китоблари каналига хуш келибсиз!

🌙БИЗДА ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ, МОТУРИДИЙ АҚИДАСИДАГИ КИТОБЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН.
Download Telegram
RISOLA|📚 KITOBLAR
#الفقه #النوادر #الحنفي 📚 Номи: كفاية المبتدي (Кифаятул мубтади) 📕 Бурҳониддин Марғиноний “Ал-ҳидоя”нинг ёзилиши ҳақида “Бидоятул-л-мубтадий” асарининг сўзбошисида шундай ёзади: “Абул Ҳасан Али ибн Бакр ибн Абдулжалил бир куни фиқҳ масалаларига бағишланган…
#Иқтибос
#фиқҳ. #байъ
#كفاية المبتدي

Салам (савдоси) боби⚖️💳

Ушбусавдо тури харидор пулни аввалдан бериб қўйиб, сотувчи маҳсулотни кейин етказиб бериши орқали юзага келади. Салам савдоси сифатлари аниқ ва миқдори маълум бўлган ( килограмга, қопларга, саноқларга мос келадиган ) буюмларда бўлади. Худдики майиз ва тухум каби.
Салам савдосининг шартлари еттитадир:
Буюмнинг
- Маҳсулотнин жинсини ( буғдой, шакар)
- турини ( лалми, хоразм шакар)
- сифатини ( яхши, аъло)
-миқдорини (кило, метр, қоп)
- муддатини ( 15 кун, энг кўпи 1 ой)
- Тўланадиган пулнинг миқдори (битим ўз кучида қолиши учун маҳсулот сотмоқчи бўлган одам пулни олдиндан олиши керак)
- Маҳсулотни ташиш харажатли бўлса, маҳсулотни қаерга етказиб бериш жойи маълум бўлиши лозим
.
Салам савдоси икки томон ажралишидан олдин мусламу илайҳ ( унга пул топширалидаган шахс )га тўланадиган пулни бериш билан тўғри бўлади. Агар пул топширилмаса дуруст бўлмайди. "

Ушбу китобда шу каби ва бошқа мавзулар қисқа ва соддароқ тилда баён қилинган. Дастлабки фиқҳ ихлосмандлари учун жуда қулай.

😊Ҳозироқ сотиб олмоқчиман..🛒🛍


Каналга уланмоқчиман
RISOLA|📚 KITOBLAR
فضائل القرآن
#Иқтибос

@ArabiyKitoblari

فضائل القرآن


Фил ва Қуройш сураларининг фазилати

1013. Амр ибн Маймун розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу жамоат намозини ўқиб бердилар. Намознинг биринчи ракьатида «Ват тийни ваз зайтун».. (Тийн сураси) ни иккинчи ракьатда « Ли ийлаафи қуройш» (Қуройш сураси) ни ўқидилар.


1014. Маьрур ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши : " Мен Макка ва Мадина орасидаги бир ерда Умар ибн Хаттоб билан бирга эдим. Умар розияллоҳу анҳу бизга бомдод намозини ўқиб бердилар. Намозда "Фил" ва " Қуройш" сураларини ўқидилар. Келаси боб "Кавсар сураси ва унинг фазли борасида" .

🏷 Қурьони Каримнинг ўзига ва ундаги сураларга оид етарли маьлумотлар келтирилган ушбу китобда сиз - Намозда сураларни такрорлаш;
- Баьзи таҳдид қилувчи оятларда овозни кўтариш;
- Қурьон Каримни тиловат қилувчи инсонга жаннат ва дўзах оятларида қилиши мустаҳаб бўлган дуолар;

ва яна 30 дан ортиқ мавзулар борасида келган уламоларнинг сўзлари келтирилган.


📖Ҳозироқ ўқишни бошламоқчиман


@ArabiyKitoblari
RISOLA|📚 KITOBLAR
#التزكية Нарҳи:130.000 📚Номи: مكاشفة القلوب 📕 Минг йиллардан буён бутун дунёда “Ҳужжатул Ислом" унвони билан улуғланиб ‎келаётган Имом Абу Ҳомид Ғаззолий асарлари Ислом дини моҳиятини барча нозик ‎жиҳатларигача эътиборга олингани, теран тафаккур ва идрок…
#Иқтибос
@Arabiykitoblari

مكاشفة القلوب

Мусулмон киши мусибатларга дучор бўлиши борасида, Имом Жунайд Бағдодий дедилар: “Бало, мусибат – орифлар чироғи, муридлар сергаклиги, мўминлар қуроли ва ғофилларнинг ҳалокатидир. Бирон киши бало келганда, токи унга рози бўлиб, савоб умидида ўша балога сабр этмагунича иймон ҳаловатини топа олмайди”.

Ушбу китобда сиз
- Дунёнинг ёмон кўрилганлиги
- Берганига қаноат қилиш
- Фақир инсонларнинг фазилати
- Жуда кўп орзу қилиш ва бошқа мавзуларга доир Қуръони Карим оятлари ва Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадислари ила келтирилган маълумотларни ўқиб икки дунёингиз учун керакли озуқа олишингиз мумкин.

Ҳозироқ ўқимоқчиман 😊

@ArabiyKitoblari
RISOLA|📚 KITOBLAR
#фиқҳ

Тиловат саждасини қилиш кимларга вожиб бўлади?
#9_кун
#фиқҳ
#савол_жавоб

Тўғри жавоб:

Б) Сажда оятини ўқиган ва эшитган кишига





Тиловат саждаси сажда оятини ўқиган ва эшитган кишига вожибдир.


Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: " Сажда - сажда оятини ўқиган кишига ва уни эшитган кишига вожибдир" дедилар.

Унинг вожиб бўлиш ҳикмати - баъзи сажда оятлари вожибни тақозо қиладиган амал ҳисобланиб, амр тариқасида келгандир. Баъзи сажда оятлари эса вожиб маъносида келганлиги боис, уни тарк этиш мазаммат қилинадиган амал ҳисобланади.

Тиловат саждаси вожиб амал бўлиб, вақт мобайнида амал қилиб қўйса ҳам бўлади.

Тиловат қилган кофир, ҳоиза, нуфасо, жунуб, таҳоратсиз, оқил ёш бола ёки аёл ёки маст киши бўлса ҳам эшитган инсонга сажда қилиш вожиб бўлади. Чунки насс (Қуръони Карим) улар ўртасини ажратмаган.

#иқтибос
Манба: " Ихтиёр литаълийлил мухтар"

الإختيار لتعليل المختار


Ушбу китобда ҳанафий мазҳабидаги ибодат, муомалат ва мерос амаллари содда ва тушунарли тарзда ёзилган.

@Arabiykitoblari