RISOLA|📚 KITOBLAR
7.02K subscribers
10.8K photos
84 videos
4 files
3.83K links
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته

“RISOLA" китоблари каналига хуш келибсиз!

🌙БИЗДА ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ, МОТУРИДИЙ АҚИДАСИДАГИ КИТОБЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН.

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг!
Download Telegram
#Янгилик 🎊🎊🎊

@Arabiykitoblari


Сиз азиз илм ихлосмандлари учун янгилик!

Бугундан бошлаб ҳафта давомида савол-жавоб (викторина) ўтказилиб борилади. Саволлар :

Душанба - #Фиқҳ 📓
Сешанба -
#Тазкия 📔
Чоршанба -
#Ҳадис 📒
Пайшанба -
#Тарих / #Сийрат 📗
Жума -
#Тафсир 📖
Шанба -
#Ақида 📙
Якшанба - #Наҳв_ва_Сарф 📚 (Араб тили грамматикаси) асосида савол- жавоблар ўтказилади. Ушбу савол-жавоблар 1 ойга қадар давом этганидан сўнг, ой сўнгида умумий савол берилади. Жавобларни энг кўп тўғри ва энг тез топган иштирокчи каналимиз томонидан 🎁 ҳадя🎁 (кўпчилик билган энг яхши ҳадя - китоб) билан тақдирланади! Бу хайрли ишда @Al_bayan жамоаси билан ҳамкорликда иш олиб борамиз.

Мақсад: Сиз азиз илм аҳлларига қўлдан келганича илм-маърифат етказиш ва олган илмларимизни мустаҳкамлаш!

Аллоҳ барчамизни Ўзининг йўлида илм олиш ва илм тарқатиш бахтига сазовор қилсин!


Таклиф ва мулоҳазалар учун : @Arabiy_kitoblarbot
#Ақида

Қиёматда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари иқобни вожиб қилувчи гуноҳ қилган мўмин кимсаларга бўладими?
Anonymous Quiz
71%
А) Ҳа, албатта бунга далиллар бор.
7%
Б) Йўқ. Бу жуда қийин масала. Лекин далилларни билмайман.
14%
В) Билмадим энди билиб оламан.
8%
Г) Тўғри жавоб берилмаган
RISOLA|📚 KITOBLAR
#Ақида

Қиёматда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари иқобни вожиб қилувчи гуноҳ қилган мўмин кимсаларга бўладими?
#7_кун
#Ақида
#Савол_жавоб

@Arabiykitoblari

Тўғри жавоб:

А) Ҳа, албатта бунга далиллар бор.


Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ " Фиқҳул Акбар" да :

" Барча Анбиё (алайҳимуссалом)ларнинг шафоатлари ҳақдир. Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг гуноҳкор мўминлар, кабийра (катта) гуноҳ эгалари улардан иқоб(жазо)га тортилиши вожиб бўлганларига шафоат қилишлари собит ҳақдир. " деб келтирганлар.


Юқорида келтирилган сўзлар Қуръони Карим, Суннат ва уламоларнинг ижмосида собит (ўз исботини топган) дир.

Аллоҳ таоло :

﴿ مَن ذَا الَّذي يَشفَعُ عِندَهُ إِلّا بِإِذنِهِ﴾ [٢٥٥]

" Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди (шафоат қила олмайди) ."
(Бақара сураси, 255- оят)

Ушбу оят Аллоҳ таоло кимга изн берса, шу шафоат қилиниши борасидадир.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: " Шафоатим умматимдан катта гуноҳ эгалари учундир. Ким уни ёлғон деса, у шафоатга етишмайди" деганлар.
Имом Насафий тафсирларида шу ҳадисни келтирганлар.


📌Манба : " Шарҳу Фиқҳул Акбар" китоби.
Муаллиф: Аллома Абул Мунтаҳо Ахмад ибн Муҳаммад.


Фиқҳул Акбар матнига содда ва тушунарли тарзда ёзилган шарҳлардан бири деб саналган ушбу мўъжаз китобда сиз "Ақида илми" бўйича бошланғич босқичда етарли кўникмага эга бўлишингиз мумкин.


Ундай бўлса, ўқишни бошлаймиз!

@Arabiykitoblari