Applicants' Community | Registan LC
51 subscribers
885 photos
288 videos
73 files
1.11K links
🎓Applicants' community official channel for people who want to apply and study at universities of Uzbekistan and Foreign countries.

Our discussion group
t.me/applicantscommunityofficial
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
#abituriyent

Тест куни абитуриентнинг иситмаси бўлса нима бўлади?

Коронавирусга чалинган абитуриентларнинг тест синовига киритилмаслиги тўғрими?

Абитуриентлар учун маслаҳатлар


👉 @xushnudbek 👈
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди

#abituriyent

Давлат олий таълим муассасаларида иккинчи мутахассисликда ўқиш истаги борлар ikkinchitalim.edu.uz онлайн платформаси орқали ариза юборишлари мумкин.

❗️Маълумот учун: магистратурага ҳужжат топширган фуқаролар 2-мутахассисликка ҳам ариза юборишлари мумкин. Қайси бирига кирса, ўшани танлаб ўқийверади.

@Applicantscommunity
Asos
👉 @xushnudbek 👈
РАСМАН: Ижодий + тест олинадиган йўналишларда ижодий имтиҳон бўлмайди

#abituriyent

Ва ниҳоят Давлат қабул комиссияси тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган йўналишлар бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни аввалги йилларда олинган мос фан бўйича ТЕСТ СИНОВЛАРИга алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Тезда тасдиқласа бўларкан-у! Ана энди расмийлар ҳам мавҳум гапирмасдан, бемалол ишонч билан шунақа бўлди, деб айта олишади.

Юқоридаги жадвалда ижодий + тест имтиҳонлари бўлган 12 та йўналишга қайси фанлардан тест синовлари бўлиши тўлиқ акс этган.

Эслатма: тест олинмасдан, фақат ижодий имтиҳон олинадиган (масалан, санъат ёки спорт) йўналишларда ҳеч нарса ўзгармади, уларда ижодий имтиҳон бўлади, тест эмас.


👉 @xushnudbek 👈
http://t.me/applicantscommunity
Магистратура учун тест синовида нечта савол бўлади?

#abituriyent

Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни билан магистратурага кириш имтиҳонларида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Мутахассислик фани учун - 30 та савол (2,3 балл);
Илмий-педагогик лаёқати учун - 10 та савол (3,1 балл);
Чет тили учун - 25 та савол (2 балл).

Максималл балл - 250 балл.

Тест учун бериладиган умумий вақт - 130 дақиқа.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: Тест саволларига 3 соат вақт ажратиладиган бўлди

#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ, ОТМларнинг БАКАЛАВРИАТ таълим йўналишларига кириш тест синовларида ҳар 30 та тест топшириғини ечиш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 90 дақиқа, яъни бир ярим соат вақт ажратилади.

Шунда 2 та фандан 60 та тест топшириғига жами 180 дақиқа, яъни уч соат вақт ажратиладиган бўлди.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Ижодий имтиҳони тестга алмаштирилган абитуриентларга яна йўналишларни танлаш имконияти берилади

#abituriyent

Давлат қабул комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ, касбий (ижодий) имтиҳонлари тест синовига алмаштирилган 12 та йўналишга ҳужжат топширган абитуриентларга фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган қўшимча яна тўрттагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш имконияти бериладиган бўлди.

Ушбу абитуриентлар ‼️ 2020 йил 16 августга (16 август куни ҳам)‼️ қадар abitur.dtm.uz порталидаги шахсий кабинетига кириб, тўғри келадиган яна бошқа қўшимча йўналишларни танлаши мумкин.

ЭСЛАТМА: абитуриентлар ўзлари аввал танлаган йўналишини ўзгартира олмайди. Яъни масалан журналистикага топширганлар фикрини ўзгартириб, молияга ўтказиб юбора олмайди. Улар фақат журналистикага тўғри келадиган бошқа йўналишларни қўша олади холос.


👉 @xushnudbek 👈
Чет тилидан кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади

#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ, барча давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишда инглиз, немис ва француз тиллари каби бошқа чет тилларидан ҳам кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади.

Бу қайси тиллар?

Умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тилини (инглиз, немис ва француз тиллари ўқитилмаган ҳолда) чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топшириши белгиланган эди.

Энди ушбу тиллардан ҳам тест олинадиган бўлди. Тест саволлари ДТМ томонидан шакллантирилади.


👉 @xushnudbek 👈
Иккинчи мутахассисликка аризалар 31 августга қадар қабул қилинади

#abituriyent

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш учун фуқароларни абитуриент сифатида рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 14 августдан 31 августгача (31 август куни ҳам) этиб белгиланди.

Онлайн рўйхатдан ўтиш http://ikkinchitalim.edu.uz портали орқали амалга оширилмоқда.

Иккинчи олий таълим бўйича КИРИШ СИНОВЛАРИ санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган тартибга мувофиқ ОТМлар қабул комиссиялари томонидан ўтказилади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар диққатига!

#abituriyent

Аввалги йилларда битирган абитуриентлар тестга кириш учун 111 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга ошириши керак эди. Лекин айрим сабабларга кўра, тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар ҳам бор.

Шу сабабли Давлат қабул комиссияси тўлов қилиш муддатини яна узайтирди.

❗️ Онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловга улгурмаган абитуриентлар 16 август соат 23:59 га қадар тўловни амалга ошириши мумкин.

‼️Тўловни амалга оширмаганлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️5 йил стажга эга бўлган ходимларнинг қабулига оид

#abituriyent

Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди. Жами 74 та ташкилот бор рўйхатда.

бунинг тартиби мана бу Низом асосида амалга оширилади:
https://t.me/xushnudbek/2633

рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимига тавсиянома бериши мумкин;

тизимда асосий иш жойи сифатида 5 йилдан кам бўлмаган муддатда ишлаётган ходимларга (техник ходимлар мундан мустасно) ТАВСИЯНОМА БЕРИШ тизимнинг шахсан биринчи раҳбари томонидан амалга оширилади;

суҳбат натижаларига кўра сиртқи (5 йил) ва кечки (4 йил) шаклга тавсия этилган талабгорнинг ўқиши учун тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган муайян ташкилот (вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаси) томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилиши лозим.
👉 @xushnudbek 👈