#янги_китоб
Сув садоси бонги Исрофил эрур,
Тиргизур ҳатто ўлик жонларни ул
Жалолиддин Румий
Сув – поклик, тириклик рамзи. Томчида ҳаёт аксланганидек, дарёю баҳрда коинот мавжланади. Ишонмасангиз, жилдираб оқаётган ариқ ёки дарёга қаранг – борлиқ ўшанда жам.
Сув тириклик манбаи бўлиш қаторида тамаддун тимсоли ҳам. Сўзимизга далилни Нил, Дажла, Ганг, Амударё қирғоқлари гапирсин...
Унинг ҳадсиз хизматларини фидойи олимлар қатори ўзимизнинг тадқиқотчи Адҳамжон Аширов ҳам «Ўзбек маданиятида сув» монографиясида очқилаб берди.
Китобни ўқигач:
– Сув билан боғлиқ мифологик қарашлар;
– Ўзбек фольклорида сув талқини;
– Оилада сув билан боғлиқ маданият ва тарбия;
– Турфа маросимларда сувнинг ўрни;
– Сувнинг тиббий хусусиятларини билиб оласиз.
Жўн ҳақиқат: туғилмоқ ва ўлмоқ орасидаги воситачи – СУВ. Шунисини унутманг!
@akademnashr

Китоб сув илмига қизиқувчи аҳли китобхонга мўлжалланган.
@akademnashr
#янги_китоб
Синовларга тўла умримизни кимдир қоғозга кўчирса, «мени ёзибди» деймиз. Дардимиз ўхшаш-да! Ўзганинг изтиробини тарозуга солиб, ўзимизники билан таққослаймиз – ё енгил тортамиз, ё ғамимиз ортади. Аммо ўқиганимиз, барибир фойда: у бизни ёлғизлик, якранглик, бегоналикдан қутқаради.
Яшашга куч беради.
Турфа тақдирлар, паҳламондан отилиб, ўзга эл, оилада қўним топган қизлар кечмиши, инсонийлик муносабатлари самимий тасвирланган «Ҳаёт давом этади» (муаллиф Кимёхон Расулова) китобида ҳам таққосу тамсил кўп. Бармоқ изидек бир-бирига ўхшамайдиган кишилар кўргилиги ўттиздан ошиқ ҳикояларда жам. Китобхон ўзига маъқулини олиб, қолгани ҳақида фикр юритаверади.

Китоб 1 қисса ва 33 ҳикоядан иборат.
@akademnashr
#кечинма
#таассурот
Ёлғизлик – энг аъло инъом, аслида. Лекин уни ҳар ким ўзича тушунади. Икки-уч йил аввал бир курсдошим публицист домламизнинг “Ёлғиз яшаб бўлмайди” китобининг ҳукмнамо сарлавҳасини пишиб-куйиб рад этгани эсимда. “Йўқ, нотўғри! Ёлғиз яшаш мумкин. Жуда мумкин-да!” дея ўзи ёзган шеъридан парча ўқиганди. Эҳтимол, оила, бола-чақа, ёр-биродарлар меҳридан мосуво, мохов бўлиб яшаш ҳақиқий фожиадир, бироқ ўз-ўзингни тушуниш, ичингда нелар қўпаётганини англаш учун танҳо қололсанг, ҳаётнинг майда, арзимас ташвишларидан хиёл қутула билсанг – мана бу бахт.
давоми 👉 https://telegra.ph/Kўngilparast-shoira-09-03

#мутолаа
"Бир тушнинг эврилишлари" ҳақида
Тишимиз ўтмайдиган асар ёки санъат намунасига дуч келсак, олдидан бепарво ўтишга, лоқайд қўл силтаб, четга суришга мойилмиз. Айниқса, қолип-андозали сюжетларга қурилган матнлар мухлиси учун бу китоб, очиғи, ёқмаслиги, ҳатто адабий асар бўлиб кўринмаслиги мумкин. Чунки муаллиф қулоғимиз, кўзимиз, ақлимиз ўрганиб қолган йўлакдан эмас, бошқа – тахайюл оламини аста тақиллатиб, тушларимизда сарсари кезадиган макондан тиккасига йўл солади.
Айниқса, “Хонамдаги уқубатгул”, “Тўқсонинчи йиллар дафтаридан” каби ҳикояларни ўқишга тутинган он жўн фикрлайдиган китобхоннинг пешонасидан тер чиқиб, ҳафсаласи ўлиши аниқ. Аммо ҳақиқий мутолаасевар учун бу чинакам топилма. Бир қарашда муаллиф не демоқчилиги, нимани тасвирлаётгани, мақсад-муддаоси нелиги хира тумандек олдингизни кесиб, узоқдаги манзарани тўсиб қўяётгандек туюлади. Ичкарига – матнлар орасига кирган сайин туман чекиниб, туш ва хаёлот, реаллик ва шуур орасидаги ҳақиқат кўзга ташланади. Шу cабаб бу китобни бир ёки икки марта эмас, такрор ва такрор ўқиш керак.

#сўз_cеҳри
Асқад Мухторнинг "Тундаликлар"ида ёш ёзувчи, ижодкор, умуман, сўз билан ишлагувчи қаламкашга фойдаси мўл маслаҳатлар талай. Айниқса, охирги пайтлари сўзнинг қадри чақадан арзон бўлиб, даража, савияси ўртамиёнадан-да пастроқ китобу "асар"лар, шиғирлар кўпайгани сари, раҳматли ёзувчининг эсдаликларини тез-тез варақлагинг келади. Ёнига Аҳмад Аъзамнинг "Тил номуси" қўшилса, тағин яхши экан.
Китоб бозорига пешма-пеш чиқарилаётган, аюҳаннос солиб, мақталаётган, "Энг сара китоблар фақат бизда" деб сотилаётганини қўлингга олиб, кириш қисмиданоқ ғиж-ғиж хато топсанг, ҳафсаланг ўлади, тишингга тош теккандек иштаҳанг бўғилади. Мана шунда айбни китобхон ёки харидордан эмас, сифатсиз маҳсулотини уялмай бозорга чиқараётган, ўқувчига безрайиб тутқизаётган ношир ва унинг ижодий жамоасидан излаган адолатли бўлади, менингча.
Асқад Мухторнинг анча йиллар олдин куйиниб ёзганлари эса ёрилмаган ярадек ҳамон лўқиллаб турибди:
"Нур алан-нур" деган яхши ибора бор. Уни кўпинча "Нур устига аъло нур" деб нодонларча бузиб ишлатадилар.
"Устувор" – мустаҳкам, пойдор, давомли деган сўз. Биз уни устунлик, яъни "приоритет" маъносида ишлатамиз: "устувор йўналишлар", "қонун устуворлиги"... "Устун йўналишлар", "қонун устунлиги" деб оддийгина ўзбекча ва тўғри гапиришга нима етсин!
"Кўча одамлар билан гавжум" дейдилар. Ваҳоланки, "одамлар билан гавжум", "қўйлар билан гавжум" деб бўлмайди. Чунки "гавжум"нинг ўзи "одам кўп" дегани.
"Фаолият кўрсатишни амалга оширдилар", "шарофати натижасида", "рақобат кураши", "устидан кулди"... Бундай "нодир" кашфиётларни санайверсангиз, сон мингта. Ёшларнинг, айниқса, мухбирларнинг тилдаги пала-партишликларидан ҳар гал ранжийман. Ахир, тилимиз – шаклланган буюк тарихий тил. Ҳеч бўлмаса, унинг оқ сочли бобо ёшини ҳурмат қилиш керак. У юз йил эмас, беш юз ёки минг йил эмас, ўн беш, ҳатто йигирма асрлик тарихга эга.
Ўн олти аср олдин тошга ўйиб ёзилган Ўрхун битикларини ўқинг. "Отим Элтуғон Тутук. Бан тангри элимга элчи эртим. Олти боғ будунга бег эртим... Тангридан кунга, ердаги элимга бўкмадим, айрлидим..."
Қандай содда, тиниқ жумлалар! Фақат ҳозирги тилда бир-иккитагина кичик изоҳга муҳтож: "тангри эл" – давлат, империя; "будун" – халқ; "бўкмадим" – тўймадим.

Муҳаррирлар, аҳли ижодкор сўзни исроф этмаса, ўзимиз ютамиз. Тил билан боғлиқ муаммоларни ўқишли, таҳрири пишиқ, сўзи мустаҳкам китоблар билан ҳам камайтириш мумкин.
Асқад Мухторнинг анча йиллар олдин куйиниб ёзганлари эса ёрилмаган ярадек ҳамон лўқиллаб турибди:
"Нур алан-нур" деган яхши ибора бор. Уни кўпинча "Нур устига аъло нур" деб нодонларча бузиб ишлатадилар.
"Устувор" – мустаҳкам, пойдор, давомли деган сўз. Биз уни устунлик, яъни "приоритет" маъносида ишлатамиз: "устувор йўналишлар", "қонун устуворлиги"... "Устун йўналишлар", "қонун устунлиги" деб оддийгина ўзбекча ва тўғри гапиришга нима етсин!
"Кўча одамлар билан гавжум" дейдилар. Ваҳоланки, "одамлар билан гавжум", "қўйлар билан гавжум" деб бўлмайди. Чунки "гавжум"нинг ўзи "одам кўп" дегани.
"Фаолият кўрсатишни амалга оширдилар", "шарофати натижасида", "рақобат кураши", "устидан кулди"... Бундай "нодир" кашфиётларни санайверсангиз, сон мингта. Ёшларнинг, айниқса, мухбирларнинг тилдаги пала-партишликларидан ҳар гал ранжийман. Ахир, тилимиз – шаклланган буюк тарихий тил. Ҳеч бўлмаса, унинг оқ сочли бобо ёшини ҳурмат қилиш керак. У юз йил эмас, беш юз ёки минг йил эмас, ўн беш, ҳатто йигирма асрлик тарихга эга.
Ўн олти аср олдин тошга ўйиб ёзилган Ўрхун битикларини ўқинг. "Отим Элтуғон Тутук. Бан тангри элимга элчи эртим. Олти боғ будунга бег эртим... Тангридан кунга, ердаги элимга бўкмадим, айрлидим..."
Қандай содда, тиниқ жумлалар! Фақат ҳозирги тилда бир-иккитагина кичик изоҳга муҳтож: "тангри эл" – давлат, империя; "будун" – халқ; "бўкмадим" – тўймадим.
@akademnashr
#янги_китоб
#китобсеварга_муносиб_совға
Дунёда қийин иш жуда кўп. Чигал муаммолар-ку сон-саноқсиз. Лекин ҳаммаданам кимгадир совға бериш ёки танлаш – энг оғири, пешонани тириштириб ўйлатадигани.
Яқин инсонингиз зеб-зийнат, кийим-кечак, гулдастаю ширинлик шайдоси бўлса, танлов осонроқ кечади. Бахтга қарши, китобсевар бўлса-чи! Унинг дидига, синчилигига мос асарни саралай олмай анча-мунча тер тўкиш тайин.
Унда:
1. Алишер Навоий
2. Лутфий
3. Фузулий
4. Махтумқули
5. Машраб
6. Шайхзода Атойи
7. Ахтамқули
8. Эркин Воҳидов
9. Тўра Сулаймон
10. Абдулла Орипов
11. Асқад Мухтор
12. Матназар Абдулҳаким
13. Абдували Қутбиддин
14. Ҳамид Олимжон
15. Зулфия
16. Ҳалима Худойбердиева
17. Ибройим Юсупов
18. Бахтинисо Маҳмудова
19. Ўткир Раҳмат
20. Нодир Жонузоқнинг сара шеърлари жамланган.
Тўпламнинг умумий нархи 140.000 сўм.
Лекин сиз 115.000 сўмга сотиб олишингиз мумкин.
Айтсангиз бўлди, БЕПУЛ етказамиз. Хизматимизга ҳақ олмаймиз 🤓
Буюртма учун:
@akademsavdo
+998 90 951 25 18
+998 71 216 87 81

Йўқ, шошманг! "Академнашр" сара асарлар қаторида энди совғабоп, берганда ҳам, олганда ҳам кўз қувнайдиган туркум китобларни чоп этмоқда.
"Сўз чамани" туркумидаги 20 та китоб аҳли китобхоннинг жавонини, ҳам ақлини тўлдирса, энг аввал биз қувонамиз.Унда:
1. Алишер Навоий
2. Лутфий
3. Фузулий
4. Махтумқули
5. Машраб
6. Шайхзода Атойи
7. Ахтамқули
8. Эркин Воҳидов
9. Тўра Сулаймон
10. Абдулла Орипов
11. Асқад Мухтор
12. Матназар Абдулҳаким
13. Абдували Қутбиддин
14. Ҳамид Олимжон
15. Зулфия
16. Ҳалима Худойбердиева
17. Ибройим Юсупов
18. Бахтинисо Маҳмудова
19. Ўткир Раҳмат
20. Нодир Жонузоқнинг сара шеърлари жамланган.
Тўпламнинг умумий нархи 140.000 сўм.
Лекин сиз 115.000 сўмга сотиб олишингиз мумкин.
Айтсангиз бўлди, БЕПУЛ етказамиз. Хизматимизга ҳақ олмаймиз 🤓
Буюртма учун:
@akademsavdo
+998 90 951 25 18
+998 71 216 87 81
Буюртма Тошкент шаҳрига 24 соат, вилоятларга 5–7 кун оралиғида етказилади.
Телеграм | Фейсбук | ИнстаграмTelegram
“Аkademnashr” nashriyoti
“Akademnashr” nashriyotining rasmiy kanali
Мutolaa qiling!
Оnlayn buyurtma: t.me/akademsavdo
Tel: 99 433-16-77
Aloqa: @akademnashr_bot
Manzil: t.me/Akademnashr/1461
Ish vaqti: 9:00 — 18:00 (dushanba - juma)

"Академнашр"да чиққани ҳамон қўлма қўл бўлиб ўқилган ва кўпнинг талаби билан яна қайта нашр этилаётган "Галактикада бир кун" илмий-фантастик асари "Энг улуғ, энг азиз" танловига тавсия этилибди.
"Жажжи академик" журнали бош муҳаррири Саъдулло Қуроновнинг ушбу асари ўзбек болалар адабиётига муносиб ҳиссасини қўшган деб иккиланмай айтиш мумкин.
Асар сизга ҳам ёққан, болаларингиз билан мириқиб ўқиган бўлсангиз, унда ушбу ҳаволага кириб, овоз бераверинг.
http://tanlov2020.uz/directions/yozuvchi-va-shoirlarning-badiy-asarlari/
Ғолиблар йиғилган овозларга қараб белгиланади.
Болалигимизни қувончга тўлдирадиган, умр бўйи эслашга, хотирлашга ва қадрдонимиз бўлишга арзийдиган асарлар ёзилаверсин.
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм

Кишининг билимини баҳолаш анча қийин ва сермашаққат жараён. Тест системаси жорий этилдию, мушкулимиз хийла ариди. Тажрибамиз ошгани сари баҳолашнинг янги методларидан фойдаланишга, тестологияни амалиётда самарали қўллашга ҳаракат қилаяпмиз энди.
Мутахассис Комил Жалиловнинг "Баҳолаш назарияси асослари" методик қўлланмаси тестология бўйича фойдали қўлланмалардандир.
Унда:
– баҳолашнинг мақсадлари;
– валидлик ва ишончлилик тушунчаси, тестнинг валидлиги ва ишончлилигини баҳолаш;
– тестни яратиш босқичлари;
– тест турлари ва фанга оид асосий тушунчалар келтирилган.
Қўлланмани педагог ва тестолог, талабаю магистр қаторида кенг китобхон ҳам тушуниб ўқиши мумкин.
Харид учун: +998 97 730 33 35

Комил Жалилов Колумбия университетида тил таълими ва педагогик психология ҳамда Тошкент Халқаро Вестминстер университетида ўқитиш ва ўрганиш назарияси ва амалиёти йўналиши бўйича малака оширган. Лондон университети коллежида (Буюк Британия) таълим дастурлари, методика ва баҳолаш йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган.
Харид учун: +998 97 730 33 35
#янги_китоб
Биз (ҳаққоний) тарихимизнинг тупроққа қоришган илдизида эмас, тарвақайлаган шохларида юрибмиз. Излансак, ўқисак очилмаган қўриқлар талайлиги дарров билинади.
Аҳли Туркистоннинг нега инқирозга юз тутгани, не сабаб шунча йил бировнинг қўлига қараб, муте, тилини ҳакка чўқиган соқовдек яшагани, тараққий этган эллардан не сабаб узоқлашгани – ҳаммаси оғриқли саволлар. Буларга жавобни асосли манбалар, ўтмиш тарихидан сўзлагувчи лавҳалардан топиш мумкин.
Тарихчи олим Баҳром Ирзаевнинг «Қўқон тарихидан лавҳалар»ида қўқонлик маърифатпарварларнинг ҳаёти, долғали замондаги қисмати, жасорати, умр йўли ҳикоя қилинаркан, сўроқ-саволларимизга ҳам айрим жавоблар топилади.
Қўшимчасига:
– «Туркистон аҳли нима учун инқирозға юз тутдилар?»
– «Имло масаласи тўғрисида ким нима фикрда?»
– «Умид сиздан! Мухторият эълон қилинди!» мақолаларида ҳам адоқсиз сўроқларга қисман жавоб берилади.
Китоб нархи: 25.000 сўм

Уруш – улғайишга улгурмаган катталарнинг жирканч «ўйин»и.
Одам боласи бошидан кечирган урушлар ичида Иккинчи жаҳон урушидек серталафот, бешафқат муҳораба бўлмаган-ов. (Бундан кейин ҳам бўлмасин) Ўзбекнинг белида белбоғи бор ўғлонлари ҳам аҳли оиласи, ватанини асраш учун халқлар ғалабасига ҳисса қўшгани отланганини яхши биламиз. Лекин музаффариятга фронт ва унинг ортидаги миллионлаб жонларни қурбон бериб эришганимизни тасаввур кўзгусига ҳадеганда сиғдиролмаймиз.
Тарих фанлари доктори, профессор Рустамбек Шамсутдинов «Ўзбекистон халқининг буюк ғалабага қўшган ҳиссасига доир (1941 – 1945 йиллар)» китобида тасаввуримиздаги хира тасвирни йўқотишга ёрдам беради.
– «Чанғи ажаллари»да ҳалок бўлган ўзбек жангчилари;
– Ўзбекистонлик меҳнат армиячилари («Қуролсиз аскарлар»);
– Ўзбек ҳарбий асирлари тақдири ва яна бегона эл тупроғида жисми қолган ватандошларимизнинг аянчли тақдири ҳақида батафсил далилларни ўқиш асноси кўп гапдан бехабарлигимиз билиниб қолади.
Китоб нархи 82.000 сўм
+99890 253 26 32

Саккиз элнинг сон-саноқсиз ўгити бир китобга жамланса... яна бир хазинани топдим деяверинг.
Жумлада жам фикрни чўзгандан чўзиб, эзмаланиб тилга кўчиргунча, бошқаси зарби муштдек мақол билан дангалини айтадию, ҳам вақтдан, ҳам нақддан ютади.
Ҳинд, қозоқ, қирғиз, хитой, рус, тожик, ўзбек халқларининг ва яна Покистон элининг ўгитлари жам янги китобда сараланган мақоллар, мингдан зиёд ўгитлар ўқувчисига маҳтал.
Миллион-миллион сўзни исроф қилгунча, биргина мақол билан муддаоимизни билдирсак... одам боласи кам сўзламоққа чидолармикан? Буниси бизга қоронғи...

Китоб Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ҳомийлигида чоп этилди.
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм@akademnashr
Дени Дидро кўплаб пьесалар, драмалар муаллифи ҳисобланади. Унинг асарлари ҳозирги кунда ҳам машҳур. “Жак Фаталист”, “Монах” каби романларини китобхонлар севиб мутолаа қилишади. Ёзувчи “Энциклопедия ёхуд фан, санъат ва ҳунармандчиликнинг изоҳли луғати” қомуси муаллифи ҳисобланади.
#кун_тарихи
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
@akademnashr
#кун_тарихи
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
@akademnashr
Иван Антонович Кочерга ижодий фаолиятини 1904 йилда бошлаган. “Стакандаги қўшиқ” (1910, биринчи марта 1926 йилда Харьков номидаги театрда намойиш этилган), “Олмос тегирмон тоши” (1927), “Марко дўзахда” (1928), “Ярослав донишманд” (1946), “Ҳақиқат” (1947), “Борасан - қайтмайсан” (1936), “Исм” (1937), “Анатомиядан имтиҳон” (1940), “Пайғамбар” (1948) каби пьеса ва драмалар муаллифидир.
#кун_тарихи
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
@akademnashr
#кун_тарихи
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
@akademnashr
Нью-Йорк – Американинг адабиётдаги рамзи (шаҳар ҳақида 5 роман)
Аксар роману қиссаларда уни “Орзулар шаҳри” деб алқашади. Ким нени изласа, муродига етмай қўймайди деган гап ҳам бор бу ерда. Турфа тақдирлар, ўғрию тўғри, поку нопок, ишбилармону омадсизнинг кечмиши ҳаққоний, рўй-рост, бор бўйи билан ҳикоя қилингани сари ўша ерларга бир мартага бўлсин кетгиларинг келади. Бағрида минг-минг сирни пинҳон тутгувчи бу ўлкани жўнгина Нью-Йорк деб қўя қолишган.
Шаҳар жозибасини сатрлари қатига сингдирган қуйидаги беш асар эса йўлга чиқмасингдан аввал йўлкўрсаткич бўлиб, тасаввурингдаги харитага чизиқлар тортса ажабмас.
Мақолани ўқиш
#tavsiya

Telegraph
Нью-Йорк – Американинг адабиётдаги рамзи (шаҳар ҳақида 5 роман)
Нью-Йорк илҳом берадиган, сеҳрлайдиган, ўлимгача қўрқитадиган ва ҳаётни барбод қиладиган шаҳар… У романлардаги воқеаларга бир неча бор саҳна бўлиб хизмат қилган, гоҳи ҳодисотларнинг иштирокчисига ҳам айланган.
Керакли жойда ва ўз пайтида қилинган қурбонлик - ғалаба!
Манба: Азим Суюн, "Эй дўст ёхуд Азимнома
Шеърий ва насрий қайирмалар".
Нархи: 35.000 сўм
Сотиб олиш: @akademsavdo
#иқтибос
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
@akademnashr
Манба: Азим Суюн, "Эй дўст ёхуд Азимнома
Шеърий ва насрий қайирмалар".
Нархи: 35.000 сўм
Сотиб олиш: @akademsavdo
#иқтибос
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
@akademnashr
Томас Кениллини дунёга танитган асари “Шиндлер кемаси” ҳисобланади. Асар Леополд Пфефферберг ҳаётидан илҳомланиб ёзилган. 1982 йилда Кенилининг асари асосида “Шиндлер рўйхати” фильми ишланган. Кенилли “Халқ поезди”, “Марс қизлари”, “Наполеоннинг охирги ороли”, “Отанинг жинояти” каби асарлар муаллифи ҳамдир.
#кун_тарихи
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
@akademnashr
#кун_тарихи
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
@akademnashr
Амударёю Устюртнинг овлоқ четларини ўзларига паноҳ тутиб, бу дунёдан насибаси тобора қирқилиб бораётган майда уруғ ва қабилаларнинг бари ўзларини Жон деб аташади.
Инсоннинг ҳамма нарсасини олгину, умидига тегмагин экан. Умидсиз инсон нафас олиб турган ўлик мисолдир.
Китобни ўқиш асносида доим умид билан яшаш, ғафлат уйқусида қолмаслик лозимлигини англайсиз.
Муқова: Юмшоқ, 192 бет
Нархи: 15 000 сўм
Онлайн харид қилиш: @akademsavdo
Телефон: +998 71 216 8781
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
@akademnashr
Инсоннинг ҳамма нарсасини олгину, умидига тегмагин экан. Умидсиз инсон нафас олиб турган ўлик мисолдир.
Китобни ўқиш асносида доим умид билан яшаш, ғафлат уйқусида қолмаслик лозимлигини англайсиз.
Муқова: Юмшоқ, 192 бет
Нархи: 15 000 сўм
Онлайн харид қилиш: @akademsavdo
Телефон: +998 71 216 8781
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
@akademnashr
Кетяпман…
Энди ҳеч келмайман қайтиб,
Руҳим боғларини кузлатолмайсиз.
Хазонларга ўраб туйғуларимни
Қаҳратон бағрида музлатолмайсиз.
Кетяпман…
Ортимда қолар бесўроқ
Қисматим юкидан ҳорган йилларим
Ва яна йўлимда тўкилар оппоқ
Сиз менга тутмаган бахтнинг гуллари.
Кетяпман…
Кўнглимни бутар ёқларга
Куни суғорилган нифоқлар билан.
Балки, опа-сингил бўлиб қолармиз
Юрагимга яқин шафақлар билан.
Кетяпман…
«Сўз чамани». Бахтинисо Маҳмудова
#шеърият
Муқова: Юмшоқ, 128 бет
Нархи: 6000 сўм
Онлайн харид қилиш: @akademsavdo
Телефон: +998 71 216 8781
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
@akademnashr
Энди ҳеч келмайман қайтиб,
Руҳим боғларини кузлатолмайсиз.
Хазонларга ўраб туйғуларимни
Қаҳратон бағрида музлатолмайсиз.
Кетяпман…
Ортимда қолар бесўроқ
Қисматим юкидан ҳорган йилларим
Ва яна йўлимда тўкилар оппоқ
Сиз менга тутмаган бахтнинг гуллари.
Кетяпман…
Кўнглимни бутар ёқларга
Куни суғорилган нифоқлар билан.
Балки, опа-сингил бўлиб қолармиз
Юрагимга яқин шафақлар билан.
Кетяпман…
«Сўз чамани». Бахтинисо Маҳмудова
#шеърият
Муқова: Юмшоқ, 128 бет
Нархи: 6000 сўм
Онлайн харид қилиш: @akademsavdo
Телефон: +998 71 216 8781
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
@akademnashr