AHLI SUNNA | Расмий канал
3.66K subscribers
828 photos
799 videos
462 links
Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
АЛЛОҲ БЕМАКОНДИР

Матн:
“Ким агар, Аллоҳ осмондами ёки ердами? Буни билмайман деса, кофир бўлади”.
✍️Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ. 📚“ал-Фиқҳ ал-акбар”

Шарҳ:
Чунки бу гапни гапирган одам ҳаёл қиладики, Аллоҳнинг макони бор. Бас бундай эътиқод қилган мушрик бўлади.
✍️Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳулоҳ.
📚Шарҳу фиқҳ ал-акбар. 25 – Б.

©️Botirjon_Tojiboev

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
ҲИЗБУТ-ТАҲРИРГА РАДДИЯЛАР (2-қисм)

Ҳизбут-таҳрир жамоаси аввалбошданоқ исломий одоб-ахлоқни инкор қилиб, инсоний қадриятларнинг ва диний фазилатларнинг бугунги кунда зарурати йўқ, деб келади. Ҳизб ўз дастурларида ахлоқ билан даъват қилишни, одамларни ахлоқли, гўзал хулқли бўлишни, инсонлар чиройли хулқлар соҳиби бўлишини танқид қилади. Ҳизб тасаввурида ислом ўзлари ўйлаб топган ақидалар мажмуйи ва қоидалар низомидир, холос (“ат-Такаттул ал-ҳизбий”, 18-бет).

📝 БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу лавҳадаги қизил рўмолли, сариқ чопонли одам бизнинг "неоваҳҳобий" (салафий) дўстларимиз учун идеал ва "етук олим" саналган, Саудия ва салафийларнинг энг кўзга кўринган "олими" Солиҳ бин Фавзон ал Фавзондир.
(Аллоҳ ҳидоят қилгур!)

Эътибор қилинг, бу одам нима деяётганини ё ўзи ҳам тушунмайдиган даражада қариган ёки бу қадар нодон ва жоҳил!

Видеолавҳада Қуръони Каримни хурмат юзасидан ўпиб, кўкракка босиш ёки юқори тутиш ҳақида савол берилмоқда. Бу "олим" эса "Бу ишга (Қуръон ва Суннатдан) далил йўқ, бу баъзи саҳобалар ўз ижтиҳодлари билан қилган ишлари. .... Бу ишни фақатгина омилар ва жоҳиллар қилади холос!!!" деб жавоб қилябди.

Субҳаналлоҳ!

Наҳотки бу одам бу гапираётган гапи орқали - ўша ўзи айтаётган (Қуръони Каримга эҳтиром кўрсатган) - баъзи саҳоба розияллоҳу анҳумларни "оми ва жоҳил" дея айблаётганини фарқлай олмаса?!

©️Абдулқодир Ал Азҳарий

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#савол_жавоб

МУЖТАҲИД БЎЛМАГАН ОЛИМ НИМАГА СУЯНАДИ?

Савол: Мужтаҳид бўлмаган олим агар ўзига шу йўлни танлаб олган бўлса: масалан, "Аввало Аллоҳнинг китобига амал қиламан, агар унда топилмаса, ҳадисларга амал қиламан. Агар унда ҳам топилмаса, мужтаҳидлар амал қилган ҳукмга амал қиламан. Агар уларда ҳам бўлмаса, ҳанафийлик ёки шофиъийлик фиқҳидаги нарсага амал қиламан". Шу жиҳатдан у ўзини ҳанафий ёки шофиъий дейди. Ўзининг раъйига қараб ҳеч нарса айтмайди. Қуръон ва ҳадиснинг маъносини тушунишда ҳам ўзининг фикрига суянмайди. Унинг бу иши тўғрими ёки хатоми?

💬 ЖАВОБ БУ ЕРДА

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мазҳаб

☝️БИР МАЗҲАБДА ТУРИШЛИК ВОЖИБ❗️

БЕМАЗҲАБЛАРНИНГ ДАЪВОСИ...

☝️САҲИҲ ВА ЗАИФ ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА...

УСТОЗ ИСҲОҚЖОН ДОМЛА МУҲАММАД

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Солиҳлар_гулшани

ҲАДИСИ ШАРИФГА ЭҲТИРОМ

Ибн Абу Увайс айтади: «Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳ ҳадис айтмоқчи бўлсалар, яхшилаб таҳорат олиб, сўнг жойларига ўтирар, соқолларини тарар эдилар. Виқор ва ҳайбат билан ўтирган ҳолда ҳадис айтар эдилар. Бунинг сабабини сўрашган эди, шундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини улуғлашни яхши кўраман. У зотнинг ҳадисларини фақат янги таҳорат олиб, ўтирган ҳолда айтаман». Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳ тик туриб ёки шошилиб турган пайтда ҳадис айтишни ёмон кўрардилар. Шу маънода: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини фаҳмлаб, яхши тушунишни, нима айтаётганимни билишни истайман», дер эдилар».

📚 Ҳоний ал-Ҳаж

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
САЙЛОВЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШ ЖОИЗМИ?

803-САВОЛ: Сизлардан битта нарсани сўрамоқчиман. TikTok ижтимоий тармоғида битта видео кўриб қолдим. Унда сайловда қатнашиш овоз беришни куфр амал деган. Шу қанчалик асосли? Шу сайловларда иштирок этишга динимизда қандай қаралади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сайловда иштирок этиш куфр ёки ширк, деган гаплар мутлақо асоссиз. Бундай гап-сўзларни асосан диний илмлардан узоқ, шаръий ҳукмларга бир томонлама қарайдиган кишилар кўтариб юришади. Аслида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи Ақаба байъатида етмиш кишидан иборат ансорлар жамоасига ўз ичларидан гуруҳ раиси тайинлашни буюрганлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам гуруҳ раисларини ўзлари танламай, буни сайловчиларга қолдирганлар. Бу билан одамлар ўзларининг маълум ишларини амалга ошириш, раҳбариятга етказиш учун масъул шахсларни ўзлари танлашлари кераклигини ўргатганлар. У зот алайҳиссалом бу услубни кейинчалик ҳам қўллаганлар. Бу ҳақда имом Бухорий ўз “Саҳиҳ”ларида алоҳида боб очиб, “Одамларга бошлиқ бўлганлар ҳақида” деб номлайдилар ва унда одамлар маълум ишларда юқори раҳбарга кичик бошлиқлар орқали ўз сўзларини етказишлари тавсиясига доир ҳадисни келтирадилар (“Олтин Силсила”, 8-жуз, 7176-ҳадис).

Шунингдек, тарихда “Хулафойи рошидинлар”нинг тўрттаси ҳам ўзига хос услубда сайланган. Абу Бакр разияллоҳу анҳуни бир гуруҳ мусулмонлар сайлаган, сўнг қолганлари унга байъат қилишган. Умар разияллоҳу анҳуни Ҳазрати Абу Бакр мусулмонларнинг розилиги билан тайинлаган бўлсалар, Усмон разиллоҳу анҳуни Умар разияллоҳу анҳу тайин қилган ўнта саҳоба сайлаган, сўнг мусулмонлар у кишига байъат қилишган. Али разияллоҳу анҳу Мадина аҳлининг талабига кўра халифа бўлганлар. У зот қабул қилдилар ва бошқалар эса у кишига байъат қилишган.

Демак, мусулмон инсон жамият манфаати кўзланган, адолат ва яхшилик йўлида бутун инсоният билан ҳамкорлик қилиши мумкин экан. Бу ҳақда Шайх Юсуф Қарзовий ҳафизаҳуллоҳ ўзларининг “Ал-Ислам вад- демоқратийя” номли мақолаларида шундай дейдилар: “Исломда сайловларга гувоҳлик сифатида қаралади. Яъни, раҳбарликка сайланаётган одамнинг салоҳиятига гувоҳлик беришдир. Салоҳияти йўқ одамга салоҳиятли, деб гувоҳлик берилмайди. Агар салоҳиятли кишига ўз ўрнида гувоҳлик берилмаса, бу гувоҳликни яшириш бўлиб қолади”.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

مَنْ يَشْفَعْ شَفَاعَةً حَسَنَةً يَكُنْ لَهُ نَصِيبٌ مِنْهَا وَمَنْ يَشْفَعْ شَفَاعَةً سَيِّئَةً يَكُنْ لَهُ كِفْلٌ مِنْهَا وَكَانَ اللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ مُقِيتًا

яъни: “Ҳақни ҳимоя қилган ўз насибасини олади. Ноҳақликни ҳимоя қилган ҳам ўз улушини олади. Аллоҳ ҳамма ишга баҳо берувчи зотдир” (Нисо сураси, 85-оят).

Демак, номзодлар ичида энг лойиғига, жамиятда адолатни ўрнатадиган кишига овоз берса, албатта бу яхши ишининг ажрини олади. Аксинча бўлса, маломатга қолади.

Бошқача айтганда, агар мусулмон киши ҳар жиҳатдан лойиқ номзодга овоз берса, элу юртни тараққиётига катта ҳисса қўшган бўлади. Энг асосийси охиратда улкан ажрга эга бўлади. Аксинча, эътиборсизлик, лоқайдлик ёки турли қинғир йўллар билан нолойиқ номзодга овоз берса, охиратда бундан масъул бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
#иқтибос

"Шаҳодат калимасини айтадиган ва қиблага юзланадиган мусулмонларни кофирга чиқариш бу катта хатодир. Мингта куфрда айблашга лойиқ бўлган кишиларни кофирга чиқармай хато қилиш – битта мусулмоннинг қонини ноҳақ ҳукм билан ҳалол қилишдан енгилдир".

©️Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Мужассима: Аллоҳ қаерда?

Мотуридий: Аллоҳ макондан муназзаҳдир (покдир).

Мужассима: Жория ҳадисини билмайсанми? Жория Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саволига «Фис-сама (осмонда)», деб жавоб берган.

Мотуридий: «Фий» юкламаси - Аллоҳ осмоннинг ичида бўлишини англатади.

Мужассима: Йўқ, «Фий» - «устида» дегани.

Мотуридий: Хўп, қайси осмоннинг устида? (Сизнингча) Биринчими, иккинчими? Бу ҳадисда баён этилмаган.

Мужассима: 7 осмоннинг устида.

Мотуридий: 7 осмоннинг устида арш бор. Сиз эса Аллоҳ 7 осмоннинг устида деяпсизлар.

Мужассима: Ҳа, 7 осмоннинг устида. Лекин Аллоҳ аршнинг устида.

Мотуридий: Хўп, лекин ҳадисда фақатгина «Фис-сама» бўлиб келяпти. Бу таъвилларни қаердан оляпсизлар? Сизлар зоҳирига кўра иймон келтирардингиз-ку? Шундай таъвиллар қиляпсизки, зоҳирига қараб эмас, ўзингизнинг ваҳимали эътиқодингизга қараб таъвил қилмоқдасизлар. Таъвил қилиш ҳаром эди-ку?

Мужассима: 🤐

©️AbdullohRahim

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Мотуридий

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Кимики: «Албатта Аллоҳ арш устида ўтирувчи» деб эътиқод қилса, бас У кофирдир.

Ибни Муаллим Қураший "Нажмул муҳтадий ва маржимул муътади" китобида ривоят қилган. 51-саҳифа.

М Абдураҳманов таржимаси.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Оят-ҳадисга эргашамизми ёки Насафийгами

▪️ Абдулқодир Абдурраҳим,
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

Тўлиқ дарс 👉 https://youtu.be/jnr2WHy78i4

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ўз акаси Сулаймон ибн Абдулваҳҳобнинг шогирди бўлган. Лекин у акасидан олган илмда ҳаддидан ошиб, ислом шариатида кўрсатмаси (устави) бўлмаган ва уламолар ҳам билмаган бидъат ишларни олиб келди.

Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб укасига раддия сифатида унинг сўзлари ботил экани ва сўзлари ислом шариатига муносиб эмаслигини баён қилиб бериш учун китоб ҳам ёзган.

"Бугуннинг масаласи тўғрисида Имом Бутий билан бирга" номли дастурдан.

✍️ Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Имом Ашъарий мўътазилаларнинг катта имоми эдими

▪️ Абдулқодир Абдурраҳим,
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

Тўлиқ дарс 👉 https://youtu.be/jnr2WHy78i4

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Ёшларимизни “Ҳизбут таҳрир” фитнасидан асрайлик!

Бугунги кунда қатор мусулмон мамлакатларида ижтимоий барқарорлик ва уммат бирдамлигига “Ҳизбут таҳрир” ташкилоти томонидан рахна солинмоқда. Мазкур фирқа аъзолари Марказий Осиё, жумладан, республикамизда ҳам бузғунчи хатти-ҳаракатлар олиб бораётгани сабабли ушбу ташкилотнинг соф Ислом таълимотига зид ғоялари ва ноқонуний фаолияти ҳақида фуқароларимизда, айниқса, ёшларимизда холис тасаввурлар шакллантириш зарур ҳисобланади.

📝 Давомини ўқиш

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО🎞📽

"ХИЗБУТ-ТАҲРИР" БОТИЛ ФИРҚА

Нуриддин домла Холиқназаров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Мавлиди набавийнинг улуғлигини қаранг! Мавлидга мувофиқ бўлган ҳам, мухолиф бўлган ҳам у зотнинг муборак номларини тилга олишда шерик бўладилар.

Мувофиқ киши хурсандчилик ва мамнуният ила кутиб олса, мухолиф инкор ва қайсарлик ила қарши олади. Шоядки, бу Аллоҳ таолонинг «Сизнинг зикрингизни баланд қилиб қўйдик» оятининг тажаллийсидир.

Ҳидоят байроғига, у зотнинг оилаларига ва саҳобаларига салавот ва салом бўлсин!

✍️ Шайх Ҳабиб Алий Жифрий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Суҳбатлар

Ўлганларга Ëсин сурасини ўқиш ҳукми

Фазилатли Шайх Жамолиддин Ҳошим

Манба: @muhaddisuz

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Раддия #Мақола #Ихтилоф

ҲИЗБНИНГ ДАЪВАТ УСЛУБИДАГИ ХАТОСИ

Охирги асрларда пайдо болган, эътиқодий қарашлари бир-биридан ажабтовур тарзда фарқли, мазҳабсизликка берилган, озларини “диний гуруҳ”, деб иддао этувчи, аслида эса, ҳокимиятни эгаллашни мақсад қилган сиёсий оқим бўлмиш, “Ҳизбут-таҳрир”чиларнинг даъват қилишда танлаган услубларини кўриб, ёқа ушламай иложингиз йўқ!

Гуруҳ муассисларининг таълим беришича, уларнинг даъват олиб бориш фаолияти шарий аҳкомлардан иборат бўлиб, бу услубда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каби ҳаракат қилишларини айтишади.

Шунга кўра, улар беш-олти кишидан иборат кичик-кичик гуруҳларга ажралиб, яширинча махфий тарзда фаолият олиб борадилар. (Давоми бор)

©️Қобилжон Аҳунжанов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мақсадимиз - Аллоҳ таолонинг жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилган ва уни инсонларга баён қилишни амр этган динини тўғри англашдан иборатдир!".

Шайх Саъид Фуда ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
КАТТА ЖАМОА

Шайх Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Алий Ҳаким Термизий роҳимаҳуллоҳ «Масъалатун фий сулуки аҳли-л аъдли байна-л мушаббиҳати ва-л муъаттилати» (Мушаббиҳа ва Муъаттилалар борасида адолат аҳлининг тутган йўли ҳақидаги масала) номли асарида қуйидагиларни зикр қиладилар:

«Аллоҳ таолони кўриш ҳақидаги ҳадиснинг* собит эканига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечталари иттифоқ қилишган. Уларнинг барчалари имомлардир. Улар:

• Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу,
• Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу,
• Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу,
• Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу,
• Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу,
• Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу,
• Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу,
• Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу,
• Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу,
• Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу,
• Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу,
• Савбон розияллоҳу анҳу,
• Умора ибн Руъайба Сақофий розияллоҳу анҳу,
• Ҳузайфа розияллоҳу анҳу,
• Абу Бакр розияллоҳу анҳу,
• Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу,
• Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу,
• Абу Умома розияллоҳу анҳу,
• Бурайда ал-Асламий розияллоҳу анҳу,
• Абу Барза розияллоҳу анҳу,
• Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъу-з Забийдий розияллоҳу анҳу.

Йигирма бир саҳобайи киромларнинг барчалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳни кўриш собит экани борасида ҳадис ривоят қилишган. Ким буни рад этадиган бўлса, ушбу зотларни ёлғончига чиқаришни қасд қилибди!».

✍️ Сайфу-л Ҳақ Абул-Муъин Насафий роҳимаҳуллоҳ

📖 «Табсиратул адилла» асаридан

*Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бизлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик, у зот тўлин ой кечасида ойга назар солдиларда: «Сизлар яқинда Роббиларингизни бу ойни кўргандек кўрасизлар, Уни кўришда қийналмайсизлар, агар қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин намозга куч сарфлашга қодир бўлсаларингиз, албатта, уни адо қилинглар»,-дедилар”. (Муттафақун алайҳ)

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz