AHLI SUNNA | Расмий канал
3.65K subscribers
821 photos
792 videos
458 links
Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
БУЗҒУНЧИ ОҚИМ АЪЗОЛАРИНИНГ УМУМИЙ БЕЛГИЛАРИ

Ҳар бир даврида адашган, бузғунчи тоифалар чиқиб туриши тарихдан маълум. Уларнинг умумий белгилари, ўзаро ўхшашликлари мавжуд. Келинг, улар билан бирма-бир танишиб чиқсак:

1. Ўз замонасининг олим ва етакчи кишларини тан олмайди, ўзларинг хато фикрларига ёпишиб олади, хоҳишларига қарши фикр билдирган ҳар бир одамни ҳақорат қилади, туҳмат уюштиради, илимсизликда айблайди.

2. Кўринишда адолат ҳақида куюнчаклик қилади, Ислом ҳимоясига, мусулмонларга меҳрибон бўлишга, жаннат боғларига киришга чақиради, аммо ўзлари зулм ва фасод ишларни қилишда ҳаддан ошади.

3. Мавжуд мусулмон бошлиқларга итоат этмайди, сулҳ аҳдларга риоя қилмайди.

4. Улар Аллоҳ таолонинг: "Ҳукм фақат Аллоҳдандир", оятини, гўёки шахсан ўзлари учун ваҳий бўлиб тушгандек, суиистеъмол қилади, Хоҳлаган кишини "кофир" деб эълон қилишдан қўрқмайди.

5. Ўзлари ўзбошимчалик билан "халифа" сайлаб олишади, аммо ҳақиқий "ҳалифа" лари кибр ва қайсарлик тимсоли бўлган, қалбларига ўрнашиб олган, васваса қилвчи шайтон эканлигини идрок эта олмайди.

6. Мусулмонларнинг қонини тўкиш ва мол-мулкига тажовуз қилишни ўзига халол санайди.

7. Шаръий ҳукумларни адо этишда ўз ҳавойи нафсларига эргашиб иш юритади. Гўёки раҳбарлик ва қозилик уларга юклангандек чегарадан чиқади. Жиҳод маъносини скистемол қилади.

8. Қайсарликлари ва илмсизликлари сабаб дўстни душмандан ажрата олмайди, шунинг учун шайтон ва уларнинг малайлари қўлларида қўғирчоққа айланди.

Тарихий манбалардан бу каби адашган тоифалар кўп учрагани, уларнинг касофатидан Ислом оламида зиддиятлар пайдо бўлгани, ҳозирда ҳам "ИШИД" каби адашган тоифаларнинг ёвуликларини кўрган жаҳон афкор оммасида Ислом дини ҳақида нотўғри тасаввурлар ҳосил бўлиши мумкинлиги ачинарли ҳолдир. Албатта, Аллоҳ таоло, Пайғамбарлари ва Ислом дини улар қилаётган тажовуз ва зулмлардан покдир.
Аллоҳ таоло юртимизни бундай бузғунчи оқимлардан омонда қилсин!

Наманган тумани Умарбой хожи масжид имом хатиби Қўчқаров Назиржон

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ихтилофлар хақида

🎙ҳазрати Умари Одил масжиди имом хатиби устоз Мансурхон домла Марупов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
МУЛОЙИМЛИК МЎМИННИНГ ЗИЙНАТИ

Абу Дардо (разияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (саллолоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ (саллалоҳу алайҳи ва саллам): “Ким мулойимликдан насибасини олса, яҳшиликдан ҳам насиба олади. Ким мулойимликдаги насибасидан маҳрум бўлса, яҳшиликдаги насибасидан ҳам маҳрум бўлибди. Қиёмат кунидаги мезонда энг оғир келадиган нарса-ҳусни хулқдир. Аллоҳ таоло аҳлоқсиз ва уятсизни ёмон кўради”, дедилар” (Имоми Буҳорий).

Давомини ўқиш

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

❗️ИСЛОМГА ЁТ ҒОЯЛАР

Ҳасанхон домла Абдулмажидов "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" жоме масжиди имом ноиби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Audio
Мотурудия ақидаси асослари

Чортоқ туман Алиҳон масжид имом ҳатиби Муҳаммадюнус Аҳатханов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тинчлик ва хотиржамлик – улуғ неъмат!

🎤
”Ҳазрати имом" жоме масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ қори Садриддин қори ўғли

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
МАЗҲАБСИЗЛИК-ДИНСИЗЛИККА ЙЎЛ

Мазҳабларда Қуръон, суннат, ижмо ва қиёсдан далил сифатида фойдаланишнинг ўзига хос қоидалари, усул ва тамойилларига асосланган муайян тизим мавжуд. Масалалар тизимли равишда ҳал бўлган. Мазҳабсизларда эса ҳеч қандай ижтиҳод усул ва қоидалари йўқ бўлиб, “Қуръон ва суннатга мурожаат қиламиз” қабилидаги далилсиз даъво билан ҳукмлар берилмоқда. Мақсадига, раъйига ва нафсига тўғри келган далилларни олиб, қолганларини ташлаш эса ёмон оқибатларни келтириб чиқармоқда.Уламолар мазҳабдан юз ўгириш салафи солиҳ йўлидан юз ўгириш бўлиб, шубҳасиз, адашишга олиб бориши ҳақида огоҳлантиради. Зеро, тўрт мазҳаб пайдо бўлгандан кейин Ислом олами тан олган забардаст олимларнинг барчалари тўрт мазҳабдан бирига эргашганлар.

Таассуфки, мазҳабсизлик тарафдорлари жамиятда ихтилоф чиқариш билан шуғулланиб, аслида Ислом маданияти ва таълимоти ривожи учун ҳеч қандай ҳисса қўшаётганлари йўқ. Хусусан, ҳозирга қадар масжид ёки мадраса қуришга ёрдам бериш, диний мавзу ҳақида бирорта китоб ёзиш, эҳтиёжманд мадраса талабаларига ёрдам кўрсатиш каби хайрли ишларга мутлақо аралашмайдилар ҳам.

Аксинча, Қуръон ва суннатдан ўзбошимча янги ҳукм чиқариш, мусулмонларни куфрда айблаш, уларнинг қонини тўкишни ҳалол ҳисоблаш, боғийлик (ҳукуматга қарши чиқиш), ваҳима уйғотиш ва фитна қўзғаш, обод жойларни вайрон қилиш каби Исломда қатъиян ман қилинган хатти-ҳаракатларга сабаб бўлмоқдалар. Бу борада Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг: “Мазҳабсизлик ислом шариатига таҳдид соладиган хатарли бидъатдир” номли китоби жуда аҳамиятлидир.

Шундай экан, бир мазҳабни маҳкам ушлаб, унга амал қилиш Набий алайҳиссалом ва саҳобаи киромлар тутган йўлда юриш билан баробардир.

Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қараний масжиди имом хатиби Баҳодир Мавлонов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

"Маййитга Қуръон ўқиш жойизми?"

Имом Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Мусулмон айбини беркитиш
Мусулмон айбини беркитиш

Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратлари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dinda qattiq ketish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf jome masjidi imom noibi, Qurʼoni Karim xodimi Hasanxon Yahyo Abdulmajid

Imom Navaviyning «Arbaʼin» asari asosida tashkil qilingan hadis suhbatlaridan

Suhbatning toʻliq shakli

Yaqinlaringizga ham ulashing!

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Энг улуғ жиҳод – инсоннинг ўз нафсига қарши, ўз хоҳиш-истакларига қарши жиҳодидир. Нафснинг орзулари кўпдир ва кучлидир. Бу орзулар беш босқичдан иборат:

1. Кичикликдан балоғат ёшига қадар – еб-ичиш, қорин ғами.
2. Балоғат ёшига етган вақтдан – уйланмоқ орзуси.
3. Уйлангандан сўнг – мол-мулк истаги пайдо бўлади.
4. Кейин мавқе-мақом ҳирси, орзу ҳавасларни қондириш ҳирси.
5. “Ҳубби риёсат” – бошлиқ бўлиш, мансаб ишқи дейдилар. Бу – мавқе-мақом ҳирсининг энг юқори даражаси.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ЧИҚҚАН ФИРҚА. ҚУРЪОНИЙЛАР ҲАҚИДА

Зокиржон домла

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
КИЙИНИШГА ДОИР УМУМИЙ ҲУКМЛАР

Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир (фақат аёллар учун).

Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини ошлагач, кийим қилиб кийса бўлади.

Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.

Жумҳур фуқаҳолар: “Йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса, жоиздир”, дейишган.

Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни кийиш мубоҳдир.

Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.

Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.

Оқ рангли кийим мустаҳабдир.

Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.

Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).

Яшил рангли кийим, жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.

Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.

Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам мақбул эмас.

Жонсиз, тирик бўлмаган нарсалар сурати бўлса, зарари йўқ.

Бадани кўринадиган, рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас.

Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Ойша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, қалин рўмол ўратиб қўйганлари айтилади.

Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир. Одатда бу каби кийимла шуҳрат учун кийилади. Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.

Абулфараж қуйидагиларни айтади: “Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума, икки ҳайит ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди. Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди”.

Ҳанафий ва Шофиъий мазҳаблари уламолари: “илмли кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир”, дейишган. Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим. Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади. Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.

“Жаннат василаси” китобидан.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

❗️МАЗҲАБСИЗЛИК ХАТАРЛИ ИЛЛАТ

Амруллоҳ домла Фармонов
Тошкент шаҳар "Абу Талҳа" жоме масжиди имом-хатиби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Талаба илмни устоз ҳузурида қабул қилиш орқали икки хайр, яхшиликка эришади:
- Тадқиқ қилинган соф илм;
- Уламо ва шайхларнинг одобидан манфаатланиш.

Аллома, шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

❗️ФИТНА ОДАМ ЎЛДИРИШДАН ҲАМ ОҒИРДИР

Мирзаниёз домла Ражабий
Тошкент шаҳар "Тўлқин Акром ўғли" жоме масжиди имом-ноиби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
ҲУШЁРЛИКНИ БИР ДАМ ЙЎҚОТМАЙЛИК!

Огоҳлик – давр талаби

Бугунги ахборот техноогиялари асрида турмушимиз қанча фаровонлашган бўлса, шунча хавф-хатар ҳам кўпайиб боряпти. Олдингидай душманни четдан ахтаришга ҳожат қолмади. Ғанимлар ёнимизда, ҳатто карманларимизда изғиб юрибди. Баъзан кафтдеккина мобил қурилма бизнинг ағёримизга айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Бу матоҳ фарзандларимизни ҳам чалғитиб, уларни турли бузуқ ақидаларга бошламоқда.

Давомини ўқиш

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Musulmonni kofir demang!

«Hazrati Ali» jome masjidi imomi Salohiddin domla Sharipov

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Сохта салафийлик ислом уммати учун энг хатарли иллатдир

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир. Сўнгра шундай инсонлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Давомини ўқиш

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hadislardan iqtibos keltira olmaydigan islomofoblar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf jome masjidi imom noibi, Qurʼoni Karim xodimi Hasanxon Yahyo Abdulmajid

Imom Navaviyning «Arbaʼin» asari asosida tashkil qilingan hadis suhbatlaridan

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
ОДАМЛАР ОРАСИДАГИ БИДЪАТ-ХУРОФОТЛАР:

– Қўлингиз-кифтингиз қичишса пул келади;

– Қулоғингиз қизиса сизни ким(лар)дир ғийбат қиляпти;

– Кўзмунчоқ тақсангиз назардан (кўз тегишидан) сақланасиз;

– Сафар ойида никоҳ тўйи қилиш, янги уйга кўчиш мумкин эмас;

– Сешанба ва шанба кунлари касал кўргани бориб бўлмайди;

– Олдингиздан қора мушукнинг ўтиб кетиши жудаям хосиятсиз иш бўлишидан дарак;

– Уй ёки ховлининг бир жойига исириқ ёки отнинг тақасини осиб қўйиш оилангизни ҳар хил бало-қазолардан асрайди;

– Кечқурун бир идишга мув қуйиб уни ҳовлига қўйиб қўйиш ва эрта тонгда уни ичиш керак. Чунки у сув кечқурун юлдузни кўрган сувдир ва у ҳар хил касалликларни кетказади.

– Қабрлар ва мозорларга бориш ва улардан бир мушкулотига нажот сўраш муаммолардан халос этади ва ҳ.к ва ҳ.к.

Буларнинг қайси бири сизга таниш?

Агар бошқаларга ҳам улашсангиз кишиларнинг хатосини тузалишига эҳтимолки, ширкдан тийилишига сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz