Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
706 subscribers
466 photos
570 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
ЮЗИНГИЗ ЭНГ ГЎЗАЛ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?
🌸
Ҳасан Басрий айтади: «Кечаси туриб ўқилган намоздан ҳам савоби ортиқроқ ибодатни билмайман». У зотдан сўрашди: «Нима учун одамлар орасида кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари энг гўзалдир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга ўз нуридан инъом этади».

КЕЧАДА ТУРИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН САБАБЛАР ҲАҚИДА
Кечада қоим бўлиш жуда оғир, қоим бўлиш шартларидан хабардор кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади.
Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.

ЗОҲИРИЙ САБАБЛАР:

- Кўп таом емаслик. Баъзилар айтади: «Эй муридлар жамоаси! Зиёда таом есангиз, ортиқча сув ичасиз, бас, кўп ухлайсиз. Натижада ортиқча пушаймон бўласиз»;
- Кундузи ўзини оғир иш билан толиқтирмаслик;
- Кундузи қайлула - бир оз ором олишни тарк этмаслик. Зеро, бу кечаси қоим бўлишга ёрдам беради;
- Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. Имом Саврий айтади: «Бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим».

БОТИНИЙ САБАБЛАР:
- Қалбнинг мусулмонларга ҳасад қилиш, уларни кўролмаслик каби иллатлардан фориғ бўлиши. Уни бидъат ва залолатдан холи, ортиқча дунё ҳожатидан халос қилиш;
- Қалбда доим ҳавф - қўрқувнинг бўлиши;
- Кечаси қоим бўлиш фазлини билиш;
- Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва имон қуввати энг шарафли рағбат, сабабларидандир, чунки Парвардигорга муножот қилувчи тунда қоим бўлса, У Зот ҳозир ва унга шоҳиддир. Бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради.

Абу Сулаймон (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Тун аҳли кечалари дилхушлик билан банд ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўлади. Тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим».

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ида Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган ҳадисда у зот (алайҳиссалом) марҳамат қилдилар:
«Кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, яхши тилагини Аллоҳ унга ато этади. Бу соат ҳар тунда бўлади».

«Саодат изловчиларга қўлланма» китобидан

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Умр, эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда. Ғафлат тўла тортишувлар, бақир-чақирлар, миш-мишлар билан тугаб бормоқда. 

Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...

Яқинларингизни қадрига етинг,уларни ардоқланг, ўзингиз ҳам қадр топинг...
Ўзгалар ҳаққи харом,
Қалб озори гуноҳ...
Буни унутманг,озор беришдан йироқ бўлинг...

Хайрли тун...

Аллоҳимга омонатсиз..

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
87-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
88-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
17-дарс.
Жаҳонгир қори. Тажвид | Мад муттасил

📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#тил_офатлари

Тилни ғийбатдан тийиш йўллари


Билгин! Ёмон хулқларнинг барчаси илм ва амал маъжуни (қоришмаси) билан муолажа қилинади. Барча иллатнинг давоси ўша иллатни келтириб чиқарган сабабнинг зиддини юзага чиқариш билан амалга ошади.
Тилни ғийбатдан тийишнинг икки йўли бор: умумий ва тафсилий.
Умумийси шуки, киши ўз ғийбати билан Аллоҳнинг нафратига учрашини, Қиёмат кунида топган савоблари бекор бўлишини билади. Чунки у кимнингдир шаънига тегди-ғийбат қилди. Энди бу ғийбати Қиёматда унинг хайр амаллари ғийбат қилинган кишига ўтиб кетишига сабаб бўлади. Агар хайр амаллари бўлмаса, рақибининг гуноҳларини унга юкланади. Лекин шу билан иш тугамайди. Улуғ ва қудратли Аллоҳнинг қаҳрига йўлиқади, Аллоҳнинг наздида жасадни еювчига ўхшатилади. Тарозунинг гуноҳлар турган палласи савобларидан оғир келиб, банда дўзахга киради. Баъзан ғийбат қилинган кишининг биттаси ёмонлиги ғийбатчига ўтиб, тарозуни босади ва шу сабаб ғийбат қилган киши жаҳаннамга киради.
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:” Қуриб-қақшаб ётган нарсага теккан олов банданинг савобларини куйдиришда ғийбатдан тез эмас!”
Ўз айби ҳақида фикр қилиш,ўздан айб ахтариш,агар топса, уни тузатиш билан банд бўлиш ҳам ғийбатдан тиядиган хусусиятдир. Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:”Ўзининг айби одамларнинг айбидан чалғитган киши нақадар яхши!” ( Баззор ривояти).
Киши ўзидан қанчалик кўп айб топса, ўзгани айблашдан шунчалик ҳаё қилмоғи лозим. Негаки, сен бу айблардан қутулишга қанчалик ожизлик қилаётган бўлсанг,балки у ҳам сенга ўхшаб айбларидан халос бўлолмаяпти.
Булар банданинг ихтиёрига боғлиқ феълларидаги айбни ғийбат қилиш ҳақидаги гаплар эди. Хўш ,банданинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган,яъни яратилган сифатлардан айб ахтаришни қандай изоҳлаш мумкин?
Аллоқ халқ этган нарсани мазаммат қилиш Аллоҳни мазаммат қилишдир. Шундай экан, яратилган нарсадан айб қидириш, Яратувчидан айб қидириш бўлади.
Ҳикоя қилинишича, донишманд кишига биттаси:
- Эй юзлари хунук!- дебди.
- Юзимни яратиш менга топширилмади, уни чиройли қилсам, дея жавоб берибди донишманд у кимсага.
Агар банда ўзидан айб қидирсаю, тополмаса, Аллоҳ таолога шукр қилсин. Нафсини гуноҳларнинг улуғи билан булғамасин. Зеро, одамларни ғийбат қилиш, ўлимтик гўштини ейиш гуноҳларнинг улуғидир.
Янада тўғрироғи,агар инсоф қилинса, ўзини айбу нуқсондан холи деб ўйлаш-жаҳолат, ўзини танимасликдир. Бу ҳам катта гуноҳ саналади.
Ғийбатдан сақланишнинг яна бир йўли, бировга ғийбат билан озор етказишни, худди, ўзингга биров ғийбат билан озор етказаётгандек билишдир. Негаки, ўзининг ғийбатга нишон бўлишига рози бўлмаган киши, бошқанинг ҳам ғийбатга учрашига рози бўлмаслиги айни адолатдир.
Тилни ғийбатдан тийишнинг умумий йўли мана шу.

“ Тил офатлари “ китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#duo

رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ

Ўқилиши: Роббанаа фағфир ланаа зунуубанаа ва каффир ъанна саййиаатина ва таваффанаа маъал аброр.

Маъноси: “Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин” (Оли Имрон сураси, 193-оят).

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Куёвга_мактуб

Уйингизни Қуръонсиз, китоб ва намозсиз қолдирманг. Бомдод намозига турганингизда оила азоларингизни ҳам турғазинг, Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти кун бўйи сиз билан бирга бўлади
.
Изоҳ:
Уйланиш, турмуш қуриш мусулмон киши учун динни янада мустаҳкам тутиши учун бир фурсатдир. Уйланган киши диннинг ярмини камолга етказган бўлади. У кейинги ярми учун ҳаракат қилиши керак. Оилали эркак ҳаётни баҳам кўрадиган умр йўлдошга эга бўлиб, бир жиҳатдан кучлироқ ҳолга келади. Энди у шайтонга ва нафсига қарши тура олади. Шайтон ва шаҳватнинг тузоғига тушишдан ўзини яхшироқ ҳимоя қила одали. Бу жиҳатдан уйланиш яхши банда бўлиш йўлида ташланадиган муҳим қадам сифатида баҳоланиши мумкин. Бироқ турмушнинг инсонга салбий таъсир кўрсатадиган томонлари ҳам бор. Масалан, уйланмасдан илгари пул ҳақида деярли ўйламаган, ҳаромга аралашмаган, ибодатларида собит бўлган бир қанча кишилар турмушдан сўнг оиласини боқиш, кўпроқ пул топиш мақсадида дунёга шўнғиб кетади. Авваллари ҳалол пул топишни ўйлаган киши энди бемалол ҳаромга қўл узатадиган бўлиб қолади. Ибодатларини эса аввалгидек ихлос билан бажармайди. Гўё уйланиб охиратини унутгандек. Ваҳоланки, инсон уйланганидан сўнг бу масалаларга янада кўпроқ аҳамият бериши лозим. У энди жамиятда бир шахс эканидан ташқари бир оиланинг бошлиғи ҳамдир. Унинг энди жамиятдаги роли янада кўп ва аҳамиятли ҳолатга келган. Меҳнат, ибодати, ғайрати ва фойдали ишлари билан намуна бўлиши зарур. Дин ва ватан учун айни меҳнат қиладиган палласидир. Ичидаги Аллоҳга, Пайғамбар алайҳиссаломга, ватан ва миллатга бўлган муҳаббатини янада жонлантирмоғи лозим. Хизмат учун доимо тайёр туриши, фаол бўлиши керак. Бунинг ўрнига ҳаётнинг қийинчиликлари ва тубанликлари қаршисида ҳар куни бир ҳисса ғайрати сусайган, ҳар куни янада кўпроқ кирланган киши учун оила қуриш тириклай қабрга киришдек гап. Дунё учун динни тарк этсак, дунёмизни ҳам бой берамиз.

“Бахтли оила” китобидан.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Онанинг юзига қараб, назар солиш ибодат экан, унга яхшилик ила муомала қилиш, хизматини бажаришдаги (савоб) қандай экан?!

Ибн Муборакнинг “Муснад”идан.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
БИРНИ КЎРИБ ФИКР ҚИЛ...

"Бу дунёда сиздан қуйида, пастда бўлганга қаранг. (Асло) сиздан юқори бўлганга қараманг. Чунки сиздан устун бўлганларга қараб, изтиробга тушишингиз ўзингизга берилган Аллоҳ неъматларини қадрсиз ва кам деб билишингизга сабаб бўлади".
Бухорий, Муслим, Термизий ривояти.
🌷 ***
Ҳадисда ҳаётдан мамнун, ўзининг аҳволидан қониқиш, хурсанд бўлиш, нолимасдан, сиқилмасдан яшашнинг муҳим шартига ишора қилинмоқда.
Инсон ҳеч қачон ташқи кўриниши, жисмоний имконияти, иқтисодий шароити ўзидан устунроқ бўлганларга қараб, ўксинмаслиги лозим. Аксинча, ўзидан қийнроқ шароитда яшаётган кишиларни кўз ўнгига келтириб, Аллоҳ унга берган неъматларининг қадрига етиши керак.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.


https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мадомики оғзингга кирадиганни тўхтатишга ният қилибсан, оғзингдан чиқадиганни тўхтатишга ҳам ният қил. Ғийбат-у, ёлғонларсиз ифтор қилишга ният қил.

Марям Осиё таржимаси

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
МУҚИМ ВА МУСОФИР

– Муқим қандай кишидир?
– Ўз шаҳрида турувчи, мусофир бўлмаган кишилардир.

– Мусофир қандай кишидир?
– Ўрта юриш ила уч кунда етарлик масофадаги бирор шаҳар ёки қишлоққа боришни ният қилиб йўлга чиққан кишидир.

– Йўлга чиққач, қайси ердан мусофирлик бошланади?
– Ўзи турадиган шаҳар ёки қишлоқнинг иморатли жойларидан узоқ бўлгандан сўнг бошланади.

– Ўша киши қайси замонгача мусофир саналади?
– Токи ўз шаҳрига қайтиб киргунга қадар. Ёки бошқа ерда ўн беш кунгача туришни ният қилганлар ҳам мусофир саналади.

– Ўрта юриш қандай юришдир?
– Қўриқ ерда бўлганда пиёда ва туяда юришга ўхшаш юришдир. Дарёда бўлганда кеманинг ўрта шамол билан юришидир.

– Мусофир саналиши учун энг камида неча чақиримлик ерга боришни ният қилган бўлиши керак?
– Энг ками тўқсон чақиримлик жойга боришни ният қилиши лозим.

– Ўша ерда турган вақти мусофирликка кирадими ёки муқимликка кирадими?
– Мусофирликка киради.

– Бир ерга мусофир бўлиб бориб етгандан сўнгра ўша ерда ўн беш кун туришни ният қилса, мусофирликдан чиқадими?
– Aлбатта, мусофирликдан чиқади. Гўёки уйига қайтиб келган кишидек муқим ҳукмида бўлади.

– Бир ерга мусофир бўлиб бориб етгандан кейин ўн беш кун туришни ният қилмаса, бир-икки кундан ёки ўн тўрт кундан сўнг бу ердан кетмоқчи бўлса, ўша ерда турган вақти мусофир бўладими ёки муқим бўладими?
– Мусофир бўлади.

– Aввалдан у ерда ўн беш кун туришни ният қилмасдан, бирор иш чиқиб қолгани сабабли ёки бирор хабарга мунтазир бўлганлиги сабабли ўн беш кунга қадар ёки зиёдроқ туриб қолса, муқим бўладими ё мусофир бўладими?
– Ҳамон мусофирлиги сақланади.

– Бир неча кун тургандан сўнгра ўн беш кун туришни ният қилса, мусофирликдан чиқадими?
– Aлбатта чиқади.

– Бир киши борган ерида аввалдан ўн беш кун туришни ният қилиб, муқим ҳукмида бўлса, лекин бир неча кун туриб (ўн беш кун туролмасдан) ўз шаҳрига қайтса ёки бошқа бир сафарга чиқса, муқим бўладими, мусофирми?
– Муқимлиги тамом бўлиб, яна мусофир ҳукмига ўтади.

– Бир ерга бориб етгандан сўнг ўн беш кун туришни ният қилиб, бир кун тургач, ўн беш кун тўлгунча у ердан кетишни ният қилса, муқим бўладими ёки мусофир бўладими?
– Мусофир бўлади.

– Бир кишининг икки шаҳарда ҳовлиси бўлса, у шаҳарларнинг ораси уч кунлик йўл бўлса, бир ҳовлидан иккинчи ҳовлига борганда мусофир бўладими?
– Қайсисига борса ҳам, йўлда мусофир бўлади, аммо ҳовли бор шаҳарга бориб киришлиги билан мусофирлиги тамом бўлиб, муқим бўлади.

"Ибодати исломия"дан.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
89-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
90-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18-дарс.
Жаҳонгир қори. Тажвид | Мад сила


📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Қурайш зодагонлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга жаҳл билан: “Бир йил сенинг илоҳинггга ибодат қиламиз, бир йил сен бизнинг илоҳларимизга ибодат қиласан” , дейишган эди. Чунки улар ҳақ ботил билан аралашса, ҳақ ботилни мағлуб қилишини билардилар.

Изоҳ: Айтилишича, Валид ибн Муғийра, Ос ибн Воил, Асвад ибн Мутталиб, Умайя ибн Халаф исмли мушриклар Пайғамбар алайҳиссаломга: “Эй Муҳаммад, кел, ҳамкорлик қиламиз – сен бизнинг илоҳларимизга сиғин. Шунда биз ҳам сенинг илоҳингга ибодат қиламиз. Агар биз қилаѐтган иш сеникидан тўғри бўлса, ундан насибангни оласан. Агар сенинг йўлинг тўғри бўлса, ундан улушимизни оламиз”, деганларида, Аллоҳ таоло Кафируун сурасини нозил қилган.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Тадаббур

📖 “Дарҳақиқат, инсон ҳаддидан ошар. (Бунга) сабаб ўзини бой – беҳожат санашидир”, Алақ сураси, 6,7 – оятлар.

Ҳақиқатда, бойлик инсонни ғурурга бошлаган вақтда Аллоҳнинг ҳад-ҳудудларига тажовуз қилади. Ҳар бир туғёнга кетиб, ҳаддидан ошган инсон билсинки, қайтиш Аллоҳнинг ҳузуригадир ва У Зот ҳар бир инсонга амалига кўра жазо(ёки мукофот) беради.
“Тафсири муяссар”дан.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ёлғончининг ҳоли

Биттаси Ироқдан ҳирқа билан келди. Дўстлари ундан ҳол-аҳвол сўрадилар. У бошидан кечирганларини сўзлай бошлади: - гарчанд бу сафар мусофирлик қийинчиликлар билан кечган бўлса ҳам, ҳалифанинг лутфу эҳсонлари бутун азиятларимни айирди. Халифа менга ўн кийим бош, яна шунча олтин ва мол берди, - деганча халифа шаънига мадҳлар қилди, унунг олийжаноблигини баландпарвоз сўзлар-ла мақтади.

Атрофидагилар унинг бу ҳолига ҳайрон бўлдилар: -Биродар, ранги-рўйинг билан тилинг бошқа- бошқа нарсаларни гапиряпти. Агар чиндан ҳам халифа сенга шунча эҳсон берган бўлса, улар қаерда, нега бунча ваҳима қиласан?

Ҳалиги одам Халифа у эҳсонларни ҳақиқатан ҳам ҳадя этди, фақат мен уларни йўқсилларга, етимларга тарқатиб юбордим, -деди.

Атрофдагилар кулишдилар: - Хўп, гапларингга ишондик ҳам дейлик. Сенда шу қадар ҳиммат, шу қадар пок кўнгил бор бўлса, у ҳолда қалбинда ўрмалаётган чирқинлик ва мунофиқлик қаердан? Майли, дейликки, сел ҳам йўғиб битти, аммо унинг нишоналари қаерда?

Румийдан Жавоҳирлар китобидан

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Қуръонга_муҳаббат

Агар Аллоҳ сизга ёрдам бериб, Қуръонни ёдлаш эшигини очган бўлса, бу неъматни маҳкам тутинг ва Аллоҳга кўп ҳамд айтинг. Аллоҳ қалбингизда катта яхшилик борлигини билгани учун сизни бунга муваффақ айлаган.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:

-Ўғлингиз уйланганида унга қандай насиҳат қилгансиз?
Шайх деди:

- Мен ўғлимга:
"Ўғлим! Бу қиз отасини, онасини, акасини, синглисини ташлаб ёлғиз сеники бўлиш учун келган. Сен унга эр бўлиш билан бирга уларнинг барчаси бўл!" дедим...


https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy