Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
707 subscribers
466 photos
570 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
#тафаккур

1. Сен Аллоҳдан узоқлашганда
2. Сен Аллоҳ билан бўлганингда


Кимки Аллоҳга суянса:

🔸️хор бўлмайди
🔸️кам бўлмайди
🔸️залолатга кирмайди
🔸️малолланмайди


@Abdulhamid_Hanafiy — Илм истовчи қалблар учун
#тафаккур

Ботилдан фойда олиб турганингда ҳақни айтмоқлигинг қийин бўлади

@Abdulhamid_Hanafiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ислоҳ
#тафаккур

1 марта бўлса ҳам эшитинг, афсусланмайсиз!

‼️ Эй толиби илмлар, уммат сизларга муҳтож! ‼️
Умматни ислоҳ қилинг
Илм талаб қилишдан асло тӯхтаманг


@Abdulhamid_Hanafiy 📚
#тафаккур

Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ дедилар:

"Шундай салафларни кўрдикки, улар чинакам ибодатни рўза ва намозда эмас, балки, одамларнинг шаънига тил текказмасликда, деб ҳисоблардилар. Чунки кечалари намоз ўқиб, кундузлари рўза тутадиган киши агар тилини сақламаса, Қиёмат куни хонавайрон бўлади".

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ:

"Ҳозир то ўлим келгунича, озига қаноат қилиб, ўйдан чиқмай, жим ўтирадиган замон", деганлар.

@Abdulhamid_Hanafiy
#тафаккур

"Мен Бадрда қатнашган 70 та саҳобани кўрганман. Агар сизлар улар хақида билганингизда, уларни ақлдан озган деб ўйлар эдинглар (тақвоси ва шижоатидан).
Агар улар сизлар ҳақингизда билишганида эди, Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ буларни деб ўйлаган бўлардилар".

Хасан Басрий роҳимаҳуллоҳ бу гапларни табаъа тобеинларга айтган эканлар.

Энди бизни холимизни тасаввур қилаверинглар...😢

© Ҳикматлар

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy 🍃
#тафаккур

Намоз ўқимайдиган кишининг умрида барака бўлмайди. Умрида хайр ва манфаат кўрмайди. Ҳаёти ҳар хил касалликлар, муаммолар билан ўтади. Маънавий ҳузури бўлмайди. Қўлга киритган дунёликлари уни руҳий муаммодан қутқара олмайди.

@Abdulhamid_Hanafiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур


Ота бӯш вақти бӯлмагани учун тирикчилик қилаётиб, ӯз фарзандига Қуръон таълимотини бермоқда. Сиз-у биз ва атрофимизда ишидан ва вақти йӯқлигидан нолиётганларга видеодаги ҳолат ибрат бӯлсин!

Яқинларга тарқатинг!

Зеро охират ғами - дунёдан устундир...
Охирвт ҳаёти абадийдир! Абадий ҳаётингиз учун ҳаракат қилинг!

Обуна бӯлинг:
@Abdulhamid_Hanafiy 📚
#​Ибрат...

Доктор Айман Сувайд шундай дeди:

..Мeн сизга  ўзим кўп фойда топган ва ибодатимга кўпроқ э’тибор қаратишимга сабаб бўлган усулни тавсия қиламан...
Қабр қўрқинчли... албатта солиҳ бўлмаганлар учун
Мeн бу ҳақда ўйладим , мeн ҳозир 42 ёшдаман дунё ва ундаги нарсаларни ёмон кўраман.

100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан...
Тасаввур қилганмисиз???
  Шундай қилиб, мeн шундай бошладим ...
Мeн ўламан..ва мeнинг бўш қабрим бор, қора ва бутунлай қоронғи..Бу қабрга мeбeл кeрак бўлади .. Шундай қилиб, ҳар бир истиғфор ва ҳар бир тавбани гўё қабримга  у ерда мeни ёлғизлигимда  кутиб оладиган ҳамсуҳбат бўлиши учун юбораётгандай тасаввур қилдим...
Аллоҳга қасамки, ҳазиллашаётганим йўқ..Тўлиқ жиҳозлаш жараёнини  бошладим...

Тасбеҳ айтарканман
Гўёки Қабримнинг ҳар тарафини минглаб тасбeҳлар билан тўлдираман...

Мана мeнинг бошимдан камида 300 та Қуръон ҳатми бор ...

Мен ўқиган ҳар бир ракат, уни қабрга қўйганимни тасаввур қиламан...

Ҳамма мени ташлаб уйга қайтади... ёлғиз қоламан балки миллион йил..
Шундай қилиб, менга нур ва дараҳтлар кeрак ва мeнинг қабрим ҳақиқатан ҳам жаннат бўлиши кeрак ...

Тасаввур қиламанки, атрофимда ҳавқала (лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳиҳил алиййил азиим), зикр, Қур’он, ташаҳҳуд ва садақаларим бор, у ерда биз улар билан кулишамиз, суҳбатлашамиз,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим келади ва бизнинг суҳбатимизга  қўшилади.  ..ҳаёт қандай ажойиб ҳаёт....

Мен у ерга тушиб, ғийбат ва гап ташишликка дуч кeлганимдан ва барча ишларим дунё талаби учун қилинганлигини кўрганимдан,
Аллоҳ учун қилган ҳеч нарсам йўқ ва мени ташвиш, азоб, калтак, қоронғулик  ва қаттиқ ҳисоб-китобдан бошқа ҳеч нарса кутмаслигидан яхши эмасми?...

Бугун сизга маслаҳатим...
. Қабрингизни банк қилинг... унга  сармоянгизни қўйинг...

Ибодатларингизга қаттиқ э’тибор Беринг .

Аллоҳга қасамки, қабрингизда ҳам  менга раҳмат айтасиз.

У ерга  дунёдан кўра кўпроқ e’тибор қаратинг.

Ҳозир сиз ўз оилангиз орасида кийиниб,еб -ичиб ,ухлаб, ҳурсандчиликлар қилиб юрасиз,
Ва сизнинг барча талабларингиз муҳайё, шунга қарамай аҳволимизни ёмон кўрамиз...

Қабр остида шундай бўлсачи, ....

Шунинг учун ҳар бир тасбеҳга  яхши э’тибор бeринг.
Ва унга айтинг  мендан олдин у eрга... қабримга бориб тургин...
Биз учрашамиз ва сен мeнга энг зўр ҳамсуҳбат ва энг яхши ҳамроҳ бўласан....

🤲🏻Илоҳим, бизга  гўзал ҳотима насиб эт..

#Тафаккур_қилинг..😢

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Тафаккур_қилинг..

Ўлим нима биласизми?

У сиз кутмаганда ва сиз истамаганда келадиган бу ёлғон дунёнинг ягона ҳақиқати!

Охирги марта ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Ўлим ҳақида! Шу ҳолимда ўлиб қолсам, борар жойим қаер?
Жаннатми ёки Жаҳаннам деб?
Вақт тўхтовсиз ўтиб бормоқда..
Биз эса жойимизни Жаннатдан ҳозирлаб қўйгандек ҳотиржаммиз!
Ҳар бир ўтаётган дақиқамиз жон олувчи фариштани биз томонга, бизни эса ўлимга яқинлаштираётгани ҳақида бир сония ҳаёлингизга келтиринг..
Мусулмонман деймиз, лекин бу яшаш тарзмиздан бизни мусулмон дейиш қанчалик тўғри?
Аллоҳнинг буйруқларидан қай бир амалимиз тўкис?!
Намоз, қуръон, ҳижобимиз, ҳеч бири йўқ бўла туриб, тўкис бўлмай туриб,
Қайси амалимизга ишониб айта оламиз мен ҳам мусулмонман деб?!

Аллоҳни, Унинг Росули соллаллоҳу алайҳи васалламни, динимизни қанчалик таниймиз?
Яшаб юрганимизни дин деб аташимиз бу бизни аҳмоқлигимиздир!
Ахир ғайри дин вакилларидан фарқимиз ҳам айнан шу намозимиз билан эмасми?
Қуръон ҳижобимиз ва бошқа амалларимиз билан эмасми?

Вақти келса,
Аллоҳ қалбимга солса деймиз?
Лекин вақти айнан ҳозир эканини, вақти келиб, ўтиб бораётганини ҳеч ўйлаб кўрганмизми?
Қачон ўйлаб кўрамиз?
Вақти келишидан аввал ўлим бизга келиши мумкинлиги ҳақида-чи?
Қандай қилиб қалбимиз бунчалик сокин?
Ҳудди ўлмайдиган инсонлардек яшаймиз?
Қандай қилиб?

СубҳанАллаҳ я Роббим!
Ўзинг рози бўлган ҳолда ол омонатингни, бу ахволимда Сенга юзланишдан жудда қаттиқ қўрқув бор қалбимда…

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Тафаккур

Аёл киши Рабби билан орасини ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг эри ва фарзандларини ислоҳ қилиб қўяди. Натижада у тақводор фарзандларни дунёга келтира бошлайди.  Аммо уй бекаси кино ва сериалларга муккасидан кетган, бозор ёки йиғилишларга бориш унинг севимли ишига айланган бўлса, улар бизга солиҳ ўғиллар, солиҳа қизларни дунёга келтира олишармиди?!
Келинг бу тўрт кунлик дунёда яхши экинлар экиб, икки дунё саодатига эришиб олайлик. Йўқса, поезд ўтиб кетади. Аллоҳ сақласин!

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила — бахт-саодат маскани"

T.me/Abdulhamid_Hanafiy