Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
696 subscribers
468 photos
570 videos
20 files
2.3K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
Du'a Sheikh Mishary Al ...
Ommah TV
🫀 #duo
📌 #arabcha

Mishary Roshid al-Afasiy
مشاري رشيد العفاسي

t.me/Abdulhamid_Hanafiy 🍃
#duo

Сулаймон алайҳиссаломнинг дуолари

﴿رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَى وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَدْخِلْنِي بِرَحْمَتِكَ فِي عِبَادِكَ الصَّالِحِينَ﴾

Ўқилиши: "Робби авзиъний ан ашкуро ниъматакал латий анъамта ъалаййа ва ъалаа ваалидаййа ва ан аъмала соолиҳан тарзооҳу ва адхилний би роҳматика фий ъибаадикас соолиҳийн".

Маъноси: "Роббим! Менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга мени муваффақ этгин ва мени Ўз фазлинг билан солиҳ бандаларинг қаторига киритгин!" (Намл сураси, 19-оят).

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#duo

Фарзанднинг ота­-она ҳаққига қиладиган дуоси

﴿رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا﴾

Ўқилиши: "Роббирҳамҳумаа камаа роб­байааний соғийрон".

Маъноси: "Роббим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!" (Исро сураси, 24-оят).

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#duo

Манзилга етиб борганда ўқиладиган дуо

﴿رَبِّ أَنْزِلْنِی مُنْزَلًا مُبارَکاً وَ أَنْتَ خَیْرُ الْمُنْزِلِینَ﴾

Ўқилиши: "Робби анзилний мунзалан мубаарокан ва анта хойрул мунзилийн".

Маъноси: "Роббим! Мени бир муборак манзилга туширгин, Сен (манзилга) туширувчиларнинг яхшисидирсан" (Муминун сураси,
29-оят).


@Abdulhamid_Hanafiy
#duo

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари

حَسْبِيَ اللَّهُ لا إِلَهَ إِلا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ

Ўқилиши: “Хасбийаллооҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм”.

Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг Парвардигоридир!” (Тавба
сураси, 129-оят)
.

@Abdulhamid_Hanafiy
#duo
ДУОДА МАКРУҲ САНАЛГАН АМАЛЛАР

1
. Овозни баланд кўтариш.

2. Икки бармоғи билан ишора қилиш.

3. Дуода ҳаддан ошиш (Масалан, Аллоҳдан ҳаром нарсани ёки гуноҳ ишни сўраш).

4. Мумкин бўлмаган нарсаларни, масалан, дунёда мангу қолишни сўраш.

5. Қайтарилган бидъат-хурофотлар билан дуо қилиш.

6. Дуода сўзларни қофияли қилиш (Яъни, хушуъга эмас, қофияга берилиб кетиш).

7. Дуода истисно қилиш. Яъни, “Ё Аллоҳ, агар хоҳласанг, ундан қил, бундай қил”, дейиш.

Аслида “Ё Аллоҳ, иймонимни саломат қил, офият бер, икки дунё саодатига эриштир”, деб қатъий ишонч билан дуо қилинади.


📚"Нажот келтирувчи дуолар" китобидан.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#duo

Тонгда ўқиладиган дуо

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#duo

ТОНГИ ДУО

باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم

Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм

Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.

Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.


T.me/Abdulhamid_Hanafiy
#duo

Неъматларнинг бардавом бўлишини сўраш дуоси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин заваали ниъматика ва таҳаввули ъаафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Маъноси: "Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!" (Имом Муслим ривояти).

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#duo
ДУОДА МАКРУҲ САНАЛГАН АМАЛЛАР

1️⃣. Овозни баланд кўтариш.

2️⃣. Икки бармоғи билан ишора қилиш.

3️⃣. Дуода ҳаддан ошиш (Масалан, Аллоҳдан ҳаром нарсани ёки гуноҳ ишни сўраш).

4️⃣. Мумкин бўлмаган нарсаларни, масалан, дунёда мангу қолишни сўраш.

5️⃣. Қайтарилган бидъат-хурофотлар билан дуо қилиш.

6️⃣. Дуода сўзларни қофияли қилиш (Яъни, хушуъга эмас, қофияга берилиб кетиш).

7️⃣. Дуода истисно қилиш. Яъни, “Ё Аллоҳ, агар хоҳласанг, ундан қил, бундай қил”, дейиш.

Аслида “Ё Аллоҳ, иймонимни саломат қил, офият бер, икки дунё саодатига эриштир”, деб қатъий ишонч билан дуо қилинади.


📚"Нажот келтирувчи дуолар" китобидан.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#duo

رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ

Ўқилиши: Роббанаа фағфир ланаа зунуубанаа ва каффир ъанна саййиаатина ва таваффанаа маъал аброр.

Маъноси: “Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин” (Оли Имрон сураси, 193-оят).

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#duo

🌙 Шаъбон ойингиз муборак бўлсин!

📆 Милодий 2024 йил 11 февраль – ҳижрий 1445 йил Шаъбон ойининг 1-кунига тўғри келади.

🤲 Расулимиз алайҳиссалом янги ой кирганида бундай дуо қилардилар:

اللَّهُمَّ أَهْلِلْهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ

Ўқилиши: Аллоҳумма аҳлилҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу.

Маъноси: Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир (Имом Термизий ривояти).

Yaqinlaringizga ham ulashing

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy