Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
696 subscribers
468 photos
570 videos
20 files
2.3K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
#Куёвга_мактуб

Уйингизни Қуръонсиз, китоб ва намозсиз қолдирманг. Бомдод намозига турганингизда оила азоларингизни ҳам турғазинг, Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти кун бўйи сиз билан бирга бўлади
.
Изоҳ:
Уйланиш, турмуш қуриш мусулмон киши учун динни янада мустаҳкам тутиши учун бир фурсатдир. Уйланган киши диннинг ярмини камолга етказган бўлади. У кейинги ярми учун ҳаракат қилиши керак. Оилали эркак ҳаётни баҳам кўрадиган умр йўлдошга эга бўлиб, бир жиҳатдан кучлироқ ҳолга келади. Энди у шайтонга ва нафсига қарши тура олади. Шайтон ва шаҳватнинг тузоғига тушишдан ўзини яхшироқ ҳимоя қила одали. Бу жиҳатдан уйланиш яхши банда бўлиш йўлида ташланадиган муҳим қадам сифатида баҳоланиши мумкин. Бироқ турмушнинг инсонга салбий таъсир кўрсатадиган томонлари ҳам бор. Масалан, уйланмасдан илгари пул ҳақида деярли ўйламаган, ҳаромга аралашмаган, ибодатларида собит бўлган бир қанча кишилар турмушдан сўнг оиласини боқиш, кўпроқ пул топиш мақсадида дунёга шўнғиб кетади. Авваллари ҳалол пул топишни ўйлаган киши энди бемалол ҳаромга қўл узатадиган бўлиб қолади. Ибодатларини эса аввалгидек ихлос билан бажармайди. Гўё уйланиб охиратини унутгандек. Ваҳоланки, инсон уйланганидан сўнг бу масалаларга янада кўпроқ аҳамият бериши лозим. У энди жамиятда бир шахс эканидан ташқари бир оиланинг бошлиғи ҳамдир. Унинг энди жамиятдаги роли янада кўп ва аҳамиятли ҳолатга келган. Меҳнат, ибодати, ғайрати ва фойдали ишлари билан намуна бўлиши зарур. Дин ва ватан учун айни меҳнат қиладиган палласидир. Ичидаги Аллоҳга, Пайғамбар алайҳиссаломга, ватан ва миллатга бўлган муҳаббатини янада жонлантирмоғи лозим. Хизмат учун доимо тайёр туриши, фаол бўлиши керак. Бунинг ўрнига ҳаётнинг қийинчиликлари ва тубанликлари қаршисида ҳар куни бир ҳисса ғайрати сусайган, ҳар куни янада кўпроқ кирланган киши учун оила қуриш тириклай қабрга киришдек гап. Дунё учун динни тарк этсак, дунёмизни ҳам бой берамиз.

“Бахтли оила” китобидан.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy