Абу Суфён ибн Ҳарб розияллоҳу анҳу хақида гўзал шеър битдим.
ИншаАллоҳ бомдоддан сўнг жойлайман.
ИншаАллоҳ бомдоддан сўнг жойлайман.
👍14❤2👏2🔥1
Исроилнинг ҳаво ҳужуми оқибатида шаҳид бўлган фаластинлик журналист, “Ал-Жазира” телеканали катта мухбири, бугунги журналистика рамзи Анас аш-Шарифнинг ўз саҳифасида эълон қилган васиятномаси (жузъий қисқартиришлар билан).
“Бу менинг сўнгги мактубим.
Агар бу сўзларим сизга етиб борган бўлса, билингки, Исроил ўз мақсадига эришди – мени ўлдирди ва овозимни ўчирди.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу.
Аллоҳ гувоҳ, Жабалия қочқинлар лагерида эсимни танибманки халқимнинг овози ва суянчи бўлишга бор кучимни сарфладим. Аллоҳ менга узоқ умр берса, оилам ва яқинларим билан босиб олинган она шаҳрим – Ашкелон (ал-Маждал)га қайтишни орзу қилган эдим. Лек Аллоҳнинг иродаси ҳамма нарсадан устун ва ҳукми муқаррардир.
Мен кўп азоб-уқубатларга дош бердим, оғриқ ва йўқотишларни бошдан кечирдим. Бироқ ҳақиқатни айтишдан, уни бузмасдан ва сохталаштирмасдан етказишдан ҳеч қачон чекинмадим.
Бизнинг қатл этилишимизга жим туриб рози бўлганлар ва овозимизни бўққанлар, барчасини Аллоҳ кўриб турибди...
Мен сизларга дунёдаги ҳар бир озод инсоннинг қалби бўлган Фаластинни ишониб топшираман.
Мен сизларга унинг халқини, осойишта ҳаёт нималигини билмаган маҳзун болаларини ишониб топшираман.
...Оиламни ҳам сизларга ишониб топшираман.
Кўзимнинг оқу қораси, камолини кўра олмаган суюкли қизим Шомни сизларга ишониб топшираман.
Азиз ўғлим Салоҳни сизларга ишониб топшираман. Унга оёққа тургунига қадар суянч бўлишни умид қилган эдим.
Дуолари мени шу кунларга қадар етказган меҳрибон онамни сизларга топшираман. Аллоҳдан унинг қалбига тасалли ва менинг ортимдан унга кўп-кўп савоб ато этишини сўрайман.
Умр йўлдошим, севимли рафиқам – умму Салоҳ Баённи ҳам сизларга топшираман. Уруш бизларни ойлаб бир-биримиздан айирса-да у аҳдига вафо қилди, зайтун дарахти каби матонатли ва сабрли бўлди.
...Агар ўлсам, ўз принципларимда собит ўламан.
Аллоҳим, мени шаҳидлар қаторига қўш, гуноҳларимни мағфират эт, қонимни халқим ва оиламнинг озодлиги йўлида ёруғ нурга айлантир.
Билиб-билмай қилган хатоларимни кечир ва раҳм қил. Зеро, мен аҳдимга вафо қилдим, йўлдан чекинмадим ва эгилмадим.
Ғазони унутманг…
Дуоларингизда мени эслаб қўйинг.
Анас Жамол аш-Шариф
06.04.2025 й.
©Шавкат Ёдгоров таржимаси

😭45❤14👍4
#Саҳобалар
Абу Суфён ибн Харб розияллоҳу анҳу
Ўтмишинг қоп-қора бўлмоғи мумкин,
Келажакни эса билиб бўлмайди.
Исломга душманлик қилган кўп лекин,
Ҳамма ҳам шу ҳолда итдек ўлмайди.
Ана Абу Суфён ибн Харбга боқ,
Ярим умри ўтди бутни қилиб мадҳ.
Дин душмани бўлиб ўларди бироқ,
Иймон келтирди у Макка бўлгач фатҳ.
Уҳуд жанги куни Исломга қарши,
Қилич кўтарганди кофирлар ила.
Хандақ ғазотида эсларсиз яхши,
Нафратга тўлганди у тамомила.
Кейин нима бўлди икки кўзин ҳам,
Динга фидо қилди шудир амали:
Бир кўзин бой берди Ярмук жангида,
Яна бирин олди Тоиф қамали.
Эй дўстим ҳизматинг қилавер динга,
Хохласанг ошкора, иста хуфёна.
Ўтмишинг қароми тақлид қил унда,
Келажаги нурли Абу Суфёна.
@A_meshayan
22:24-15.08.2025
Абдураҳмон Мешаян
Абу Суфён ибн Харб розияллоҳу анҳу
Ўтмишинг қоп-қора бўлмоғи мумкин,
Келажакни эса билиб бўлмайди.
Исломга душманлик қилган кўп лекин,
Ҳамма ҳам шу ҳолда итдек ўлмайди.
Ана Абу Суфён ибн Харбга боқ,
Ярим умри ўтди бутни қилиб мадҳ.
Дин душмани бўлиб ўларди бироқ,
Иймон келтирди у Макка бўлгач фатҳ.
Уҳуд жанги куни Исломга қарши,
Қилич кўтарганди кофирлар ила.
Хандақ ғазотида эсларсиз яхши,
Нафратга тўлганди у тамомила.
Кейин нима бўлди икки кўзин ҳам,
Динга фидо қилди шудир амали:
Бир кўзин бой берди Ярмук жангида,
Яна бирин олди Тоиф қамали.
Эй дўстим ҳизматинг қилавер динга,
Хохласанг ошкора, иста хуфёна.
Ўтмишинг қароми тақлид қил унда,
Келажаги нурли Абу Суфёна.
@A_meshayan
22:24-15.08.2025
Абдураҳмон Мешаян
❤20👍7😭3👏2
Ўрмонда
Кетган эди арслонлар ўлиб,
Бўш қолдириб давра тўрини.
Олди зумда хукмрон бўлиб,
Кўринг энди чиябўрини.
Тулкиларни авж олди қамаш,
Ғамхўрликни роса "ўхшатди."
Осон бўлди эчкини алдаш,
Эшакни ҳам ишдан бўшатди.
Хурсанд бўлди тулпор ёввойи:
"-Эшакдан ҳам қутилдик охир"
Аммо чиябўри савдойи,
Кўзбўяшга хўб эди моҳир.
Имзо қўйиб янги фармонга,
Тўғри қилди аслида бешак.
Вазир бўлиб қайтди ўрмонга,
Хокимликдан қувилган эшак.
@A_meshayan
22:48-17.01.2023
Абдураҳмон Мешаян
Кетган эди арслонлар ўлиб,
Бўш қолдириб давра тўрини.
Олди зумда хукмрон бўлиб,
Кўринг энди чиябўрини.
Тулкиларни авж олди қамаш,
Ғамхўрликни роса "ўхшатди."
Осон бўлди эчкини алдаш,
Эшакни ҳам ишдан бўшатди.
Хурсанд бўлди тулпор ёввойи:
"-Эшакдан ҳам қутилдик охир"
Аммо чиябўри савдойи,
Кўзбўяшга хўб эди моҳир.
Имзо қўйиб янги фармонга,
Тўғри қилди аслида бешак.
Вазир бўлиб қайтди ўрмонга,
Хокимликдан қувилган эшак.
@A_meshayan
22:48-17.01.2023
Абдураҳмон Мешаян
👍23🤣16
“ЭСКИ ШЕЪР”
Ўн икки ёшимдан бери шеър ёзсам гулҳанда ёқилмаган шеърларимдан кўра ёқилганлари кўпроқ.
Бугун бир шеъримни топиб олдим.
Кўп ходисотларни ёдимга солди.
Отамни соғинганимни хис қилдим. Ўн икки яшар боласини Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойвердиеванинг хузурига олиб борганлиги, истеъдодимга ишонганлиги, бошқа оталар ўз ўғлини даладан бери келтирмаган вақтда мени китобу рўзномага кўмганлиги, қайси қариндошимизникида йиғин бўлса мени эргаштириши, дуч келганга мени мақташи умрим сўнггига қадар ёдидан чиқмайдиган ширин хотираларим...
Отам хикоя, роман, ривоятлар тинглашни ёқтирарди. Ўқиб берардим. Бирга қизғин муҳокама қилардик. Пойтахт радиосининг собиқ телебошловчиси Абдукарим Мирзаевнинг бирор эфирини ўтказиб юбормасдан у ўқиган хикояларни мароқ билан тингларди.
Бирорта эски 2002-2005 йиллар оралиғида ёзган шеърларим менда сақланиб қолмаган. Энг эски менда сақланиб қолган шеърим “Тавба қил” деб аталади.
Отамнинг вафотидан ўн кун аввал “Ҳордиқ плюс” газетасида чоп этилганди.
Отамга ўқиб берганман. Доимгидек мақтагандилар.
Шеърнинг тўғрилайдиган жойлари бор аммо менга азиз хотира бўлганлиги учун хозирча ўзгартирмадим, мусулмон бўлмай туриб ёзган шеърим:
ТАВБА ҚИЛ!
Эй, инсон, қисматинг ўйламайсанми,
Дунё ҳавасига қўлингни силтаб.
Аҳир, эрта ўлсанг ёмон ном билан
Сени ҳатто боланг юрмайди эслаб.
Сен тўплаган бойлик нима бўлибди,
Сен қилган гуноҳлар улардан кўпроқ.
Нафсингнинг қулига айландинг нечун,
Нечта савоб қилдинг, бир ўзингга боқ!
Зарларинг гуноҳинг юва олурми,
Ёлғонларинг Аллоҳ кечирармикан?
Душманларинг мўлдир, сон-саноғи йўқ,
Бир ўйла, иймонли дўстинг бормикан?
Боланг уйда нонга зор бўлганида,
Фахшнинг ботқоғига ботганинг ўйла.
Қўлдаги шаробинг ичишдан аввал
Эртага дўзаҳда ётганинг ўйла.
Ҳеч бўлмаса бир бор Парвардигор деб,
Чин дилдан саждага бош қўйдингми айт?!
Бировлардан нолиб юргандан кўра,
Инсофга бурканган Ҳақ йўлига қайт.
Иймон камарини белингга боғлаб,
Ҳидоятнинг йўлини сен тўғри деб бил.
Ҳаётда бир кунлик умринг қолса ҳам,
Тавба қил, тавба қил, фақат тавба қил.
@A_meshayan
2006-йил июль

👍23❤11👏3😭1
ЎН ОЙДАН КЕЙИНГИ “УЧРАШУВ”
Бир аёлнинг йўқ...миллионлаб аёлнинг дарди
Ўн ой бўлмиш сени кўрмаганимга,
Сени кўрган эдим кўз ёшим арта.
Мадор кирар дея холсиз танимга,
Қурбон хайитида охирги марта.
Фаррошлик айлайман ўн йилдан буён,
Гарчи бордир менда олий маълумот.
Кўрган азобларим ўзимга аён,
Ишга олай демас хануз бирор зот.
Менинг кўрмаганим биргина ўлим,
Сиқув кўп тақводан кечмаганимга.
Гарчи хамшираман енгилдир қўлим,
Иш йўқ рўмолимни ечмаганимга.
Ўн тўрт ёшлик ўғлим судраб ароба,
Тонгдан то шом қадар деб фақат “пўшт” “пўшт”
Биз сенга етишдик уйда хароба,
Биз яна учрашдик... бир килограмм гўшт...
17:04-23.06.2020
Абдураҳмон Мешаян
Манзилимиз: t.me/A_Meshayan

😭24👍11🔥3
НАМОЗДАЛИК ЧОҒИМДА КЕЛ!
Мен тинмасдан қилдим гуноҳ,
Аллоҳ билар, билмайди эл.
Бутун миллат бўлсин гувоҳ,
Намоздалик чоғимда кел!
Келма, ғазаб сочганимда,
Яхшиликдан қочганимда.
Беҳуда зар сочганимда,
Намоздалик чоғимда кел!
Хаёт чиноримни чопиб,
Кўзларимни келиб ёпиб
Сен мени Харамдан топиб,
Намоздалик чоғимда кел!
Муштоқман сен келар онга,
Машаққатлар тегди жонга.
Келмоқчи бўлсанг меҳмонга,
Намоздалик чоғимда кел!
Қолганида нур ичра юз,
Келиб маним томирим уз.
Сажда қилай, "намозим буз"
Намоздалик чоғимда кел!
Тамом бўлган юрак қурғур,
Кўнгил хар кун истак туғур.
Роббим деса жонин суғур,
Намоздалик чоғимда кел!
Юракдан бир тилак айтдим:
Тавоф қилар пайтда Байтим,
Келақолгин Хажда пайтим,
Намоздалик чоғимда кел!
Жаннатга муштоқман азал,
Ариғидан оқур асал.
Худо хохласа эй ажал,
Намоздалик чоғимда кел!
@A_meshayan
03:03~27.03.2021
Абдураҳмон Мешаян
Мен тинмасдан қилдим гуноҳ,
Аллоҳ билар, билмайди эл.
Бутун миллат бўлсин гувоҳ,
Намоздалик чоғимда кел!
Келма, ғазаб сочганимда,
Яхшиликдан қочганимда.
Беҳуда зар сочганимда,
Намоздалик чоғимда кел!
Хаёт чиноримни чопиб,
Кўзларимни келиб ёпиб
Сен мени Харамдан топиб,
Намоздалик чоғимда кел!
Муштоқман сен келар онга,
Машаққатлар тегди жонга.
Келмоқчи бўлсанг меҳмонга,
Намоздалик чоғимда кел!
Қолганида нур ичра юз,
Келиб маним томирим уз.
Сажда қилай, "намозим буз"
Намоздалик чоғимда кел!
Тамом бўлган юрак қурғур,
Кўнгил хар кун истак туғур.
Роббим деса жонин суғур,
Намоздалик чоғимда кел!
Юракдан бир тилак айтдим:
Тавоф қилар пайтда Байтим,
Келақолгин Хажда пайтим,
Намоздалик чоғимда кел!
Жаннатга муштоқман азал,
Ариғидан оқур асал.
Худо хохласа эй ажал,
Намоздалик чоғимда кел!
@A_meshayan
03:03~27.03.2021
Абдураҳмон Мешаян
👍31❤15🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМНИ ДЕМАСАНГ, ЁРИМ ДЕМАСМАН...
Абдураҳмон Мешаян шеъри
Абдураҳмон Мешаян шеъри
👍17❤7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Борганлар Мадина шаҳрини роса мақташади.
Тўрт йил аввал борганларга ҳавас қилиб "Сени севиб қолдим Мадина" шеърини ёзгандим.
Кеча ижтимоий тармоқлардан бирида шу шеъримга ишланган кичик бир видеони кўрдим.
Таъсирландим.
Шеърнинг охиригача мазза қилиб тингладим.
Бошқа одамдан шеърларимни тинглаш доим ёқимли бўлган.
Борадиганлар бизни ҳам дуоларида унутмасинлар.
Аллоҳ Ўзи чақирсин бизларни ҳам.

👍18❤7
КЕЛ БОРАМИЗ МАККАГА
Кел борамиз Маккага,
Йиғлаб-йиғлаб Яккага-
Дардимизни айтамиз,
Покланганча қайтамиз.
Маккага борамиз юр,
Оёқларингга буюр.
Термулганча Каъбага,
Қўл очамиз тавбага.
Дилдан қувиб ҳасадни,
Адовату ҳасратни.
Силаб ўпиб оламиз,
Кел Ҳажарул Асвадни.
Айтганча Исми-Аъзам,
Зикр айлаб мунтазам.
Қониб-қониб ичамиз,
Кел бизлар Оби зам-зам.
Иймон кўрса талофат,
Қутирса нафсдек офат.
Муолажаси дуо,
Кел борайлик Арофат.
Юр борайлик Маккага,
Ялинмасдан Яккага-
Ошиқ кўнгил найласин,
Ишқин баён айласин.
@A_meshayan
14:06-23.08.2025
Абдураҳмон Мешаян
Кел борамиз Маккага,
Йиғлаб-йиғлаб Яккага-
Дардимизни айтамиз,
Покланганча қайтамиз.
Маккага борамиз юр,
Оёқларингга буюр.
Термулганча Каъбага,
Қўл очамиз тавбага.
Дилдан қувиб ҳасадни,
Адовату ҳасратни.
Силаб ўпиб оламиз,
Кел Ҳажарул Асвадни.
Айтганча Исми-Аъзам,
Зикр айлаб мунтазам.
Қониб-қониб ичамиз,
Кел бизлар Оби зам-зам.
Иймон кўрса талофат,
Қутирса нафсдек офат.
Муолажаси дуо,
Кел борайлик Арофат.
Юр борайлик Маккага,
Ялинмасдан Яккага-
Ошиқ кўнгил найласин,
Ишқин баён айласин.
@A_meshayan
14:06-23.08.2025
Абдураҳмон Мешаян
👍21❤5🔥3👏2