АZAN UZZ
38.6K subscribers
21.6K photos
10.2K videos
107 files
15.6K links
 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم

✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг.
✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор.
@SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал
Creator: @FIRDAVS188
Реклама учун: @Firdavs188
Download Telegram
#ҲАДИС

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Менинг умматим раҳм қилинган умматдир, унга охиратда азоб йўқдир.

Унинг азоби – бу дунёдаги фитналар, зилзилалар ва урушлардир».

Абу Довуд ривояти.

Дўстларга ҳам улашинг!

👇👇👇👇
@AZAN_UZZ
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:

* أَبْغَضُ الْعِبَادِ إِلَى اللهِ مَنْ كَانَ ثَوْبَاهُ خَيْرًا مِنْ عَمَلِهِ: أَنْ تَكُونَ ثِيَابُهُ ثِيَابَ الْأَنْبِيَاءِ، وَعَمَلُهُ عَمَلَ الْجَبَّارِينَ. (رواه الديلمي عن عائشة)

8. Бандалари ичида либоси амалидан яхши бўлганлари Аллоҳ таолонинг энг кўп ғазабини келтирувчилардир. Яъни, кийими пайғамбарлар либоси, амали эса жабр қилувчи золимлар амали каби бўлганларидир.
Бировни айбини қидировчидир.

Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан. Дайламий ривояти.

"Ҳадиси шарифларда одоб-ахлоқ зикри" китобидан

Дўстларга ҳам улашинг

@AZAN_UZZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТИНГЛАНГ👆👆

#ТЎЛИҚ_СЎРА_ЎҚИЛГАН

#Кахф сураси гўзал қироат
فردوس
#Ҳадис

 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради”
(Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган)

 🍃☝️ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

🌷🍃СУБҲАНАЛЛОҲ
🌷🍃АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
🌷🍃ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ
🌷🍃АЛЛОҲУ АКБАР

ЗУННУН ДУОСИ:

_*“Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн”*_

*_“Сендан ўзга ибодатга лойиқ чин маъбуд йўқ. Субҳанак — Сен барча нуқсонлардан поксан. Мен ўз жонимга жабр қилувчи золимлардан бўлиб қолдим”. Мени афв эт !

АРАБ АЛИФБОСИ
👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69316

БЕШ ВАҚТ НАМОЗ
👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69251

👉БЕШ ВАҚТ НАМОЗ Тез топиш👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/76273

📚 10-КУНДА ҚУРЪОН ЎРГАНАМИЗ...
👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/70718

Коронавирусдан ва ракдан асровчи....
👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/52276

👇👇|| АЪЗО БЎЛИНГ
@AZAN_UZZ
...СИЗНИ ҲИДОЯТГА БОШЛАГАНИ УЧУН УНИ(АЛЛОҲНИ) ЗИКР ҚИЛИНГ

#Оят
"Сизга ўз Раббингиздан фазл исташингизда гуноҳ йўқдир. Арофатдан қайтиб тушганингизда, Аллоҳни машъарул ҳаромда зикр қилинг. Илгари адашганлардан бўлсангиз ҳам, сизни ҳидоятга бошлагани учун Уни зикр қилинг".(Бақара, 198)

#Ҳадис
Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар:
"Ғофиллар орасида Аллоҳни зикр қилган кимса, худди қуриган ўтлар орасида унган ям-яшил дарахтга ўхшайди".

Fофиллар орасида Аллоҳни зикр қилган кимса, мағлубиятга учраган аскарлар орасида душман билан шафқатсиз жанг қилаётган кишига ўхшайди.


@AZAN_UZZ
#АЛЛОҲ_УЧУН....

#Ҳадис

Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу¬дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳни–Робб, Исломни–дин, Муҳаммадни–Расул, деб рози бўлса, Иймон таъмини тотган бўлади», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган, Абу Довуд эса:
«Ким Аллоҳ учун муҳаббат қилса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса, Аллоҳ учун ман қилса, батаҳқиқ, иймонни мукаммал қилган бўлади», деб келтирган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар матннинг ўзида очиқ-ойдин кўриниб турибди. Иймоннинг таъмини тотмоқ учун:

1. Аллоҳни–Робб деб, рози бўлмоқ.
2. Исломни –дин деб, рози бўлмоқ.
3. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни–Расул деб, рози бўлмоқ керак.

Иймоннинг мукаммал бўлмоғи учун:

1. Аллоҳ учун муҳаббат қилмоқ.
2. Аллоҳ учун ёмон кўрмоқ.
3. Аллоҳ учун бермоқ.
4. Аллоҳ учун ман қилмоқ керак.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

Дўстларга ҳам улашинг!

@AZAN_UZZ
#ҲАДИС

"Бир киши:
Ё, Аллоҳнинг Расули, “Қул ҳуваллоҳу аҳад” сурасини яхши кўраман! — деганида,
У Зот:
Буни яхши кўришингиз сизни албатта жаннатга киргизади! — дедилар"  

(Имом Бухорий, Имом Термизий ривоятлари).

Дўстларга ҳам улашинг!

꧁꧂🕌꧁꧂

👑  @AZAN_UZZ 👑

5-ВАҚТ НАМОЗНИ ТЕЗ ТОПИШ  👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/76273

АВВАБИН  НАМОЗИ  ҲАММА  НАФЛ  НАМОЗ  ШУ  ЕРДА
👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/75579

ХОЖАТ НАМОЗ
👇👇👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/76804

Каналига уланиш ⤵️
👇👇👇АЪЗО БЎЛИНГ
@AZAN_UZZ    👍
Каҳф сураси
@RuqiyaUz
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради”
(Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган)

@AZAN_UZZ||
👆👆👆👆УЛА
ШИНГ
#Ҳадис

وَعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم – " تَابِعُوا بَيْنَ الْحَجِّ وَ الْعُمْرَةِ فَإِنَّهُمَا يَنْفِيَانِ الْفَقْرَ والذُّنُوبَ كَمَا يِتْفِى الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ وَ الذََّهَّبِ وَ الْفِضَّةِ وَ لَيْسَ لِلْحَجَّةِ الْمَبْرُورَةِ ثَوَابٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ" (سنن الترمذى).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаж билан умрани кетма-кет қилинг. Албатта, иккиси худди босқон темир, тилло ва кумушнинг кирини кетказганидек, фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Ҳажжи мабрурнинг савоби фақат жаннатдир”, - деганлар.
Имом Термизий ривоят қилган.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

════════════

@AZAN_UZZ
#Ҳадис

وَعَنْ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ : سَمِعْتُ النبي صلى الله عليه وسلم يقول: "مَا تَرْفَعُ إِبْلُ الْحَاجِّ رِجْلاً وَلاَ تَضَعُ يَدًا إلاَّ كَتَبَ اللَّهُ تَعَالَى لَهُ بِهَا حَسَنَةً ، أِوْ مَحَا عَنْهُ سَيِّئَةَ أَوْ رَفَعَهُ بِهَا دَرَجَةَ " (الشعب حسن)

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳожининг улови оёғини ҳар кўтариб-қўйишида Аллоҳ таоло ё ажр-савоб битади ё бирор гуноҳини ўчиради ёки бир даража мақомини кўтаради”, - деганлар.
Имом Байҳақий “Шуабул-имон”да ривоят қилган.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

═════════════

https://t.me/AZAN_UZZ
#Ҳадис
#Ривоят

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги кийим саллами, кўйлакми ёки ридоми, еийсалар

«Бисмиллоҳ»ни айтиб, сўнг қуйидаги дуони ўқир эдилар:

«Аллоҳумма лакал ҳамду анта касавтанийҳи, асъалука хойраҳу ва хойра ма суниъа лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма суниъа лаҳу».

Маъноси:

Эй Раббим, мени кийинтирганинг учун Сенга ҳамд бўлсин.
Сендан бунинг яхшилигини ва унга қилинган яхшиликни сўрайман. Ва бунинг ёмонлигидан ва унга қилинган ёмонликдан паноҳ тилайман
.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

👇👇👇👇
@AZAN_UZZ
#ҲАДИС

Усайд ибн Али ибн Убайддан, унинг отасидан ривоят қилинади:

У Абу Усайднинг одамларга шундай деяётганини
эшитди:

“Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида эдик.

Шунда бир киши:

“Эй, Расулуллоҳ!

Ота-онам вафотларидан кейин, уларга яхшилик қилишимдан бирор нарса қолдими?”- деб айтди.

У зот:

“Ҳа, тўртта хислат бор;

улар учун дуо қилиш ва уларга истиғфор айтиш ва уларнинг аҳдига вафо қилиш ва уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш ва сенга икковлари тарафидан яқинлиги бўлган қариндошларга силаи раҳм қилиш”, деб айтдилар”.

Бухорий “Адабул муфрад” китобида ривоят қилган.

      Каналга уланиш
           👇👇👇👇
          @AZAN_UZZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔻«БИРОДАР БЎЛИНГ!»🔻

#Ҳадис 

       Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

       «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
       «Бир-бирингизни  ёмон  кўрманг!  Бир-бирингизга  ҳасад  қилманг!  Эй  Аллоҳнинг  бандалари,  биродар  бўлинг!»  дедилар».

                       🔻  Шарҳ 🔻
🔸Демак, мўмин-мусулмонларнинг ўзаро бир-бирларини ёмон кўришлари, кўнгилларида бир-бирларига нисбатан ҳасад сақлашлари мутлақо мумкин эмас экан.

  🔸Мўмин-мусулмон бандалар бир-бирларини ёмон кўришлари ҳеч ақлга тўғри келмайдиган иш. Улар ўзаро дўст-биродар бўлишлари матлуб. Иймонларининг талаби шудир. Исломларининг талаби шудир.

  «Одоблар хазинаси, 2-жуз» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

         @AZAN_UZZ
#Ҳадис_935📗

ПАНОҲ СЎРАШ КАЛИМАЛАРИ ҲАҚИДА

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен сизларга фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсаларни айтаман:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, ўта қариликдан, қабр азобидан паноҳ сўрайман.
Аллоҳим! Менинг нафсимга тақвосини бергин ва уни поклагин. Сен уни поклашда энг яхши Зотсан. Сен унинг яқин дўсти ва мавлосисан.
Аллоҳим! Мен Сендан наф бермайдиган илмдан ва қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат бўлмайдиган дуодан паноҳ тилайман».
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).



👆Дўстларга улашинг.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

         @AZAN_UZZ
#Ҳадис_1114📕

Абу   ҳурайра   розияллоҳу   анҳудан   ривоят қилинади: «Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам:
«Сизга  муборак  Рамазон  ойи  келди.
Аллоҳ  азза  ва жалла  сизга  унинг  рўзасини  тутмоқни  фарз  қилди
Унда   осмонларнинг   эшиклари   очилур.
Унда жаҳаннамнинг   эшиклари   ёпилур.
Унда   ўзбошимча шайтонлар  кишанланур.
Унда  Аллоҳнинг  бир  кечаси бўлиб,   у  минг  кечадан  яхшидир. 
Ким  у  кечанинг яхшилигидан   маҳрум   бўлса,   батаҳқиқ,   маҳрум бўлибди»,  дедилар».

(Насаий  ва Байҳақий ривоят  қилганлар).

Шарҳ

Ушбу ҳадиси  шарифдан  олинадиган  фойдалар:

1. Рамазон  ойи  муборак  ой  эканлиги. Бошқа   ойларнинг   бирортаси   бу   сифат   ила   васф қилинмаган.  Рамазон  ойи  йилнинг  ўн  икки  ойи  ичида  энг афзали,  энг  баракалиси,  энг  улуғидир.  У  ўн  икки  ойнинг султонидир.
2.  Аллоҳ  таоло  мусулмонларга  Рамазон  ойи  рўзасини фарз  қилгани.
Ушбу  ҳадисни  бу  бобда  келтиришдан  мақсад  ҳам  мана шу  ҳукмни,  яъни,  Рамазон  ойининг  рўзасини  тутмоқлик ҳар  бир  бандага  Аллоҳ  томонидан  жорий  этилган  фарз эканлигини  маълум  қилмоқдир.
3.«Унда осмонларнинг  эшиклари  очилур». Ўша   эшиклардан   Аллоҳнинг   раҳмати,   хайр-барака ёғилур.  Раҳмат  фаришталари  тушур.  Бандаларнинг  тутган рўзалари,  қилган  яхши  амалларининг  савоблари  чандончандон  кўпайиб  осмонга  кўтарилур.
4.«Унда жаҳаннамнинг  эшиклари  ёпилур». Ўша  муборак  ойнинг  ҳурматидан  жаҳаннам  эшиклари ёпилиб,  унга  кириш  вақтинча  кечга  сурилур.  Кишиларга Аллоҳнинг   раҳмати   бўлиб,   уларга   яхши   имконлар яратилиб  берилур.
  Рўза  тутиб,  ибодат  қилган  кишилар жаҳаннамдан  қутулур.
5.  «Унда ўзбошимча шайтонлар  кишанланур».
Рамазон   ойи   шарафидан   ўзбошимча   шайтонлар кишанланиб,  рўза  тутган  мўминларни  васваса  ва  иғво  қила олмай  қолишади.
Рўзадорлар  бемалол  хайрли  ишлари  ва ибодатларини  қиладилар.
6 «Унда  Аллоҳнинг  бир  кечаси  бўлиб,  у  минг кечадан  яхшидир».
Бу   кеча   Қадр   кечасидир. 

📌Ундаги   ибодат   - яхшиликларга  бериладиган  савоб  ва  хайр-баракалар  шу даражада  кўпдир.
📌 Ким  ўша  муборак  кечани  уйқу  билан, беҳуда  ўтказса,  барча  яхшиликлардан  маҳрум  бўлибди.
📌Бу   ҳадиси   шарифга   ҳаётимизда   амал   қилишга бошлашимиз,  муборак  Рамазон  ойидан  тўла  фойдаланишга ўрганишимиз  лозим. 
📌Рамазони  шариф  кунларини  рўзадор, тунларини  бедор  бўлиб,  ибодат  ила  ўтказишимиз  керак.
Қадр  кечаси  ҳам беҳуда  ўтмаслиги  лозим.


👆Дўстларга улашинг.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
   @AZAN_UZZ
#Ғафлатда_қолманг
🌒  Рамазон ойининг тоқ кечаси:

Шом намозидан кейин Рамазон ойининг тоқ кунлари қадр-кечаси бошланади.

Қадр кечаси Аллоҳ таолонинг Муҳаммад алайҳиссалом умматига туҳфасидир. Бу софларни танлаб олиш кечаси, ютуққа эришиш кечаси, мағфират кечаси, жаннатга кириш кечасидир. Бу ана шундай буюк кечадир. Бу кеча Аллоҳ таоло даъватчиларга, жидду-жаҳд қилувчиларга, намозхонларга, рўзадорларга, суннат байроғини кўтарганларга ва тавба қилувчиларга салом йўллайди.

Қадр кечасининг фазилатларидан:
1. Шарофатга эришиш кечаси. Аллоҳ таоло уни Қадр сураси билан шарафлаган.

2. У кеча 83 йил ва 4 ойдан яхшидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Рамазон кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шундай ой кириб келдики, унда минг ойдан афзал бир кеча бор. Ким ундан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Фақат маҳрум кишигина унинг яхшилигидан бебаҳра қолади», деганлар (Ибн Можа ривояти).

3. Мағфират кечаси. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади», деганлар (Муттафақун алайҳ).

4. Ер куррасига азиз меҳмонлар ташриф буюради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечаси Рамазоннинг 27 ёки 29-кечасидир, бу кечада ер юзидаги фаришталар майда тошдан ҳам кўп бўлишади», деганлар (Имом Аҳмад ва Ибн Ҳузайма ривояти).

5. Жаброил алайҳиссалом янгидан тушадилар. Жаброил алайҳиссаломнинг тушишлари Аллоҳнинг қуйидаги оятига биноандир: «Унда фаришталар ва Руҳ (Жаброил алайҳиссалом) Роббининг изни ила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар» (Қадр сураси, 4-оят).
Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо Набий алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин Умму Айманнинг ҳузурига бориб, Расулуллоҳни эслаб, Жаброил алайҳиссалом келмай қўйганлари учун йиғлашар эди.

6. Келгуси йилги ризқлар ва ажаллар нозил бўлади. «Унда (Қадр кечасида) ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур» (Духон сураси, 4-оят). Фаришталар Аллоҳ таоло Ўзининг махлуқотлари учун Лавҳул Маҳфузда битиб қўйган ризқ ва ажаллар мажмуасини дунё осмонига олиб тушадилар.

7. Муборак кечадир. Аллоҳ таоло шундай деган: «Биз уни (Қуръонни) муборак кечада нозил қилдик» (Духон сураси, 3-оят).

#Ҳадис_1233

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Ким унда бир яхшилик ишни бажарса, бошқаларида (яъни бошқа ойларда) фарзни адо қилган каби бўлади, ким унда бир фарзни адо қилса, бошқаларида етмиш фарзни адо қилган каби бўлади. У сабр ойидир. Сабрнинг мукофоти жаннатдир. У меҳр-мурувват ойидир».

Имом Муслим ривояти.

@AZAN_UZZ
#Ҳадис_1251

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:«Аллоҳ айтади: «Бандам бир ёмонлик қилмоқчи бўлса, ўшани қилмагунича буни унга ёзманглар. Агар қилса, ўшанча деб ёзинглар. Агар ўшани Мени деб тарк қилса, буни унга битта яхшилик деб ёзинглар. Агар у бирор яхшилик қилмоқчи бўлиб, қила олмаса, буни унга битта яхшилик деб ёзинглар. Агар ўшани қилса, буни унга ўн бараваридан етти юз бараваригача қилиб ёзинглар».

Имом Бухорий ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
👇👇👇👇
@AZAN_UZZ 🇺🇿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ_ИЛА_ЎҚИНГ
👇👇👇👇

#Ҳадис_1255

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:«Ким ўзини тиғ билан ўлдирса, жаҳаннам оловида мангу қолиб, абадул-абад ўша қўлидаги тиғини қорнига санчаверади. Ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса, жаҳаннам оловида мангу қолиб, абадул-абад уни симираверади. Ким ўзини тоғдан ташлаб ўлдирса, жаҳаннам оловида мангу қолиб, абадул-абад ўзини ташлайверади».

Изоҳ: Аҳли сунна вал жамоа уламолари «Жаҳаннам оловида мангу, абадул-абад қолади» жумласини турлича изоҳлашган:

1. Бу ишни ҳалол санаб қилган одамгина жаҳаннамда абадий қолади.
2. Бу ҳадисдаги гаплар мусулмонларни ўз жонига қасд қилишдан қайтариш учун зажр ўлароқ айтилган.
3. Бу ўз жонига қасд қилган кишининг қилмишига яраша жазо бўлиб, Аллоҳ таоло муваҳҳид бандаларига икром кўрсатиб, тавҳидлари сабабли уларни дўзахдан халос этади.
Боб сарлавҳасидаги «Жаннатга фақат мусулмон киши киради» деган жумла ҳам шунга далолат қилади.
4. Тақдирда бундай кишиларга «Аллоҳ хоҳлаган муддат дўзахда қолади», деб ёзилган.
5. «Абадий, мангу» деганда муддатнинг ниҳоятда узоқлиги назарда тутилиб, ўз жонига қасд қилишнинг нақадар оғир гуноҳлиги таъкидланган.

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)


https://t.me/AZAN_UZZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳадис

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Кучли мўмин Аллоҳ таолога кучсиз мўминдан маҳбуброқдир.

Ҳар бирларида яхшилик бўлади.

Сенга фойдаси бор нарсага ҳарис бўл.

Аллоҳдан ёрдам сўра.

Ожиз бўлма. Агар сенга бирор мусибат етса, ундай қилганимда, бундай бўларди дема.

Лекин, Аллоҳнинг тақдири, нимани хохласа, ўшани қилади дегин.

Чунки “агар” сўзи шайтон амали учун сўз очади”
дедилар

👆Дўстларга улашинг.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
  🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг фаришталари зикр аҳлларини қидириб йўлларда айланиб юришади. Агар Аллоҳни зикр қилиб юрган қавмни топишса, бир-бирларини чақириб, эҳтиёжларингизга керакли нарсага келинглар, дейишади. Ва ўша зикр қилувчиларни қанотлари билан ўраб, то дунё осмонигача етишади. Аллоҳ таоло билиб туриб: «Бандаларим нима дейишмоқда?» деб сўрайди.

Фаришталар: «Бандаларинг тасбеҳ (Субҳаналлоҳ), такбир (Аллоҳу акбар), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтиб Сени улуғлашмоқда», дейишади.

Аллоҳ таоло: «Бандаларим Мени кўришганми?» деб сўрайди. Фаришталар: «Йўқ, Сени кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, нима қилишар эди?» дейди.

Фаришталар: «Агар кўришганида эди, яна ҳам кўпроқ ибодат қилишар ҳамда улуғлаш, тасбеҳ айтишни кўпайтиришар эди», дейишади. Аллоҳ таоло: «Улар Мендан нимани сўрашмоқда?» дейди.

Фаришталар:
«Бандаларинг жаннат сўрашади», дейишади. Аллоҳ таоло: «Жаннатни кўришганми?» дейди.

Фаришталар: «Валлоҳи, эй Рабб, кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, қандай бўлар эди?» дейди.

Фаришталар: «Агар жаннатни кўришганида, бундан кўра ҳарис, талабгор бўлиб, рағбат қилишар эди», дейишади.

Аллоҳ таоло: «Нима нарсадан паноҳ тилашмоқда?» деб сўрайди. Фаришталар: «Дўзахдан паноҳ тилашади», дейишади. Аллоҳ таоло: «Дўзахни кўришганми?» деб сўрайди. Фаришталар: «Йўқ, кўришмаган», дейишади.

Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, қандай бўлар эди?» дейди. Фаришталар: «Агар кўришганида эди, бунданда қаттиқ қўрқиб қочишар эди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Сизлар гувоҳ бўлинглар, Мен уларнинг гуноҳларини кечирдим», дейди.

Фаришталардан бири: «Уларнинг ичида фалон киши бу тоифадан эмас. Фақатгина ўзининг ҳожати учун келиб қўшилмоқда», дейди. Аллоҳ таоло: «У зикр аҳллари билан суҳбатдошдир.

Зикр аҳллари билан бир ўтирганлар ҳаргиз бадбахт бўлишмайди», деб айтади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••

👆Дўстларга улашинг.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
  🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ الْعَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ: صَلَاتُهُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида банда амалидан илк ҳисоб қилинадигани намозидир», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


T.me/AZAN_UZZ