АZAN UZZ
43.1K subscribers
21.4K photos
10.1K videos
107 files
15.5K links
 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم

✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг.
✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор.
@SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал
Creator: @FIRDAVS188
Реклама учун: @Firdavs188
Download Telegram
#Ҳадис_1114📕

Абу   ҳурайра   розияллоҳу   анҳудан   ривоят қилинади: «Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам:
«Сизга  муборак  Рамазон  ойи  келди.
Аллоҳ  азза  ва жалла  сизга  унинг  рўзасини  тутмоқни  фарз  қилди
Унда   осмонларнинг   эшиклари   очилур.
Унда жаҳаннамнинг   эшиклари   ёпилур.
Унда   ўзбошимча шайтонлар  кишанланур.
Унда  Аллоҳнинг  бир  кечаси бўлиб,   у  минг  кечадан  яхшидир. 
Ким  у  кечанинг яхшилигидан   маҳрум   бўлса,   батаҳқиқ,   маҳрум бўлибди»,  дедилар».

(Насаий  ва Байҳақий ривоят  қилганлар).

Шарҳ

Ушбу ҳадиси  шарифдан  олинадиган  фойдалар:

1. Рамазон  ойи  муборак  ой  эканлиги. Бошқа   ойларнинг   бирортаси   бу   сифат   ила   васф қилинмаган.  Рамазон  ойи  йилнинг  ўн  икки  ойи  ичида  энг афзали,  энг  баракалиси,  энг  улуғидир.  У  ўн  икки  ойнинг султонидир.
2.  Аллоҳ  таоло  мусулмонларга  Рамазон  ойи  рўзасини фарз  қилгани.
Ушбу  ҳадисни  бу  бобда  келтиришдан  мақсад  ҳам  мана шу  ҳукмни,  яъни,  Рамазон  ойининг  рўзасини  тутмоқлик ҳар  бир  бандага  Аллоҳ  томонидан  жорий  этилган  фарз эканлигини  маълум  қилмоқдир.
3.«Унда осмонларнинг  эшиклари  очилур». Ўша   эшиклардан   Аллоҳнинг   раҳмати,   хайр-барака ёғилур.  Раҳмат  фаришталари  тушур.  Бандаларнинг  тутган рўзалари,  қилган  яхши  амалларининг  савоблари  чандончандон  кўпайиб  осмонга  кўтарилур.
4.«Унда жаҳаннамнинг  эшиклари  ёпилур». Ўша  муборак  ойнинг  ҳурматидан  жаҳаннам  эшиклари ёпилиб,  унга  кириш  вақтинча  кечга  сурилур.  Кишиларга Аллоҳнинг   раҳмати   бўлиб,   уларга   яхши   имконлар яратилиб  берилур.
  Рўза  тутиб,  ибодат  қилган  кишилар жаҳаннамдан  қутулур.
5.  «Унда ўзбошимча шайтонлар  кишанланур».
Рамазон   ойи   шарафидан   ўзбошимча   шайтонлар кишанланиб,  рўза  тутган  мўминларни  васваса  ва  иғво  қила олмай  қолишади.
Рўзадорлар  бемалол  хайрли  ишлари  ва ибодатларини  қиладилар.
6 «Унда  Аллоҳнинг  бир  кечаси  бўлиб,  у  минг кечадан  яхшидир».
Бу   кеча   Қадр   кечасидир. 

📌Ундаги   ибодат   - яхшиликларга  бериладиган  савоб  ва  хайр-баракалар  шу даражада  кўпдир.
📌 Ким  ўша  муборак  кечани  уйқу  билан, беҳуда  ўтказса,  барча  яхшиликлардан  маҳрум  бўлибди.
📌Бу   ҳадиси   шарифга   ҳаётимизда   амал   қилишга бошлашимиз,  муборак  Рамазон  ойидан  тўла  фойдаланишга ўрганишимиз  лозим. 
📌Рамазони  шариф  кунларини  рўзадор, тунларини  бедор  бўлиб,  ибодат  ила  ўтказишимиз  керак.
Қадр  кечаси  ҳам беҳуда  ўтмаслиги  лозим.


👆Дўстларга улашинг.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
   @AZAN_UZZ