АОКА | Сурхондарё
7.68K subscribers
8.16K photos
1.64K videos
6 files
6.56K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
http://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
12 июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни

БМТ маълумотларига кўра, дунёда 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли болалар сони 160 миллионни (63 миллиони қизлар ва 97 миллиони ўғил болалар) ташкил этади. Уларнинг аксарияти замонавий қуллик қурбонлари ҳисобланади, қолганлари эса хавфли ишлар билан банд.

Бу болаларнинг кўпчилигида мактабга боришга деярли вақт йўқ, ўйнаш у ёқда турсин, кўпинча улар тўғри овқатланиш ва парваришдан ҳам мосуво.

2019 йилнинг 1 апрель куни Брюссель шаҳрида эълон қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоботида Ўзбекистон пахта саноатида болалар ва мажбурий меҳнатдан тизимли фойдаланишга барҳам берилгани Жаҳон банки томонидан эътироф этилган.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
⚠️ Ижтимоий тармоқларда “Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йил 10 июнь куни Шаҳрисабз туманидаги “Ҳисорак” сув омбори ҳақида интернет ижтимоий тармоғида баъзи фуқаролар ёлғон ахборот тарқатиб, одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз туманида яшовчи Д.У., Н.А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 6-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⚡️ Эслатиб ўтамиз, ҳурматли фуқаролар!

Интернет ижтимоий тармоғида тарқалган сохта, ёлғон хабарларга ишонмасликларини ва расмий ижтимоий тармоқларда масъуллар томонидан берилган маълумотларга эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

Қонунни билмаслик жазодан озод этмайди.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахс ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.Ў. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро Б.А.га 38,4 млн  сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱“Менинг боғим” лойиҳалари бўйича оммавий овоз бериш жараёнларида иштирок этинг

Фуқаролар 2024 йилнинг 10–20 июнь кунлари “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг боғим” лойиҳалари бўйича ўз таклифларини киритишлари мумкин.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман.

Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман.

Хулқи чиройли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман».

Абу Довуд ривояти

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термизда Жалинга – интерактив видео студияси иш бошлади

Термиз давлат университетида ташкил этилган Жалинга интерактив видео студияси юртимизда саноқли бўлиб, у янги технологиялар ва ижодий ёндашувлардан фойдаланиб, интерактив ҳамда анимацион контентлар тайёрлаш учун барча шароитларни ўзида мужассам этган марказ саналади.

Ҳозирда вилоятда ягона бўлган марказнинг имкониятларидан нафақат университет, балки, воҳадаги бошқа таълим муассасалари ҳам фойдаланишлари мумкин.

Студияда юқори сифатли видео дарслар тайёрлаш, онлайн ва офлайн режимда интерактив машғулотлар ўтказиш имконияти мавжуд. Бу эса дарс жараёнини янада самарали ва қизиқарли ўтишини таъминлайди. Шунингдек, талабалар ўз билимларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун турли хил виртуал тажрибаларни синаб кўриш имкониятига эга бўлишади.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
📢 14 июнь, жума куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани:

🖊 Мавзу: Ёшлар ойлиги доирасида ҳудудларда ўтказиладиган тадбир ва лойиҳалар ҳақида

🕚 Вақти: 10:00

🎤 Иштирок этади: Сурхондарё вилояти ёшлар ишлари, Спорт, Мактабгача ва мактаб таълими, Маданият бошқармалари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши масъуллари

📍Тадбир жойи: “Матбуот уйи” биноси (Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси 30-уй)

🔰 Барча журналист ва блогерларни ушбу медиа-тадбирга таклиф этамиз!

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар сайли концерт томошаларига марҳамат!

⚡️«30 июнь – Ёшлар куни» муносабати билан юртимиз бўлаб ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида 2024 йил 15 июнь куни соат 19:00 да Термиз шаҳридаги «Санъат саройи» мажмуаси олд майдонида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтади.

Ёшлар сайли доирасида эстрадамиз юлдузлари Шоҳруҳхон, Ҳамдам Собиров, Шохрух, «Божалар» гуруҳи ва бошқа таниқли санъаткорлар иштирокида галаконсерт дастурлари намойиш этилади.

📍 Манзил: Термиз шаҳридаги «Санъат саройи» мажмуаси.

❗️Концерт дастурлари томошасига кириш мутлақо БEПУЛ.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
14 июнь — Халқаро блогерлар куни

🗓 Ҳар йили 14 июнь куни бутун жаҳон бўйлаб Халқаро блогерлар куни нишонланади. Бу кунни байрам қилиш ғояси илк бор 2004 йилда туғилган эди. Бир куннинг ўзида 40 мамлакатда фаолият олиб борувчи 500 блогер ўз байрамларини, ўз кунларини нишонлашга қарор қилишган ва айнан шу кунни блогерлар куни, дея эълон қилинган.

👨‍💻 Бу кун турли тилларда блог юритувчи кишиларни ўзаро бирлаштиради, улар ўртасида дўстона муносабат шакллантиради, бутун Интернет фойдаланувчилари билан алоқаларини мустаҳкамлайди.

🌏 Ҳозирда дунёда тахминан алоҳида блог саҳифалар сони 600 миллиондан ортиқ деб баҳоланади.

❗️Маълумот учун: Блог – инглиз тилидаги web log сўзларидан ясалган бўлиб, интернет-журнал, ҳодиса, интернет-кундалик, онлайн-кундалик деган маъноларни англатади. Блогер – блог юритувчи шахс.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Қурбон ҳайити куни қандай амаллар бажарилади?

🎤  Зайниддин Эшонқулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ички саёҳатга чегирмалар эълон қилинди

Туризм қўмитаси томонидан Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 2024 йил 16-18 июнь кунлари аҳолининг дам олиш вақтини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб чегирмалар жорий этилмоқда.

Батафсил

——————
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Мискиннинг ризқи сенда

Бир оч, мискин келиб сендан егулик сўраса жеркима, балки унинг бугунги ризқи сендадир.

Бир ғариб эшигингни қоқиб сендан бера оладиган нарсангни сўраса қуруқ қайтарма, балки унинг истаги сендадир.

Дўстинг сенга ўз дарди ила талпинаётганда шикоят қилма, балки дармон сендадир.

Йиғлаганнинг устидан кулма, беморга беэътибор бўлма, балки шифо сендадир.

Барча сенга муҳтож кўринса-да, ҳаргиз “Мен” дея ўзингдан ажабланма, сен “Ҳечсан”, аслида илоҳий чизгининг тажаллиси сендадир.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Бугун Арафа куни

«Арафа» сўзи таниш, билиш каби маъноларни англатади. Арафа куни – Одам алайҳиссалом билан Момо Ҳаво онамиз жаннатдан ер юзига туширилгач, бир-бирларини топиб, танишган кун. Арафа куни – қурбонлик аниқ бўлган кун. 

Арафа байрам қилинадиган кундир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Арафа куни, қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз – Ислом аҳлининг байрамимиздир”.

Арафа кунида нафл рўзаси тутган киши икки йиллик гуноҳларига каффоратни қўлга киритади. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар.

Арафа кунида Аллоҳ таоло бандаларининг гуноҳларини мағфират этади, кўп бандаларини дўзахдан озод қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунидан кўра Аллоҳ унда бандани дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқ”, деганлар.

Бугунги Арафа кунини Аллоҳ таоло барчамизга хайрли қилсин!

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Ёшлар Қурбон ҳайитини янги уйда нишонлайди

Муборак Қурбон ҳайити арафасида Термиз шаҳри ва туманларда турар-жой шароитларини яхшилашга муҳтож, давлат ғамхўрлигига олинган 56 нафар ёшга янги уйларнинг калити топширилди. Ёшларга туҳфа қилинган уйларда уларнинг бахтли ҳаёт кечириши учун барча шароит яратилган.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Сурхондарёлик ёшларга байрам туҳфаси

⚡️Ўзбекистон ёшларини бирлаштириш, уларнинг маданий ва ижодий салоҳиятини намойиш этишга қаратилган ёшлар фестивалининг навбатдаги манзили Сурхондарё вилояти бўлди.

Бугун, 15 июнь куни соат 20:30 да Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” мажмуаси олд майдонида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар фестивалида барчангизни кутамиз!

📺 Гала-концертни “Ёшлар” телеканали орқали бугун соат 20:30 да жонли эфирда томоша қилишингиз ҳам мумкин.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси жамоаси барча юртдошларимизни саховат, меҳр-мурувват, эзгулик айёми – Қурбон ҳайити билан муборакбод этади!

Муқаддас айёмда ҳар бир хонадонга қут-барака, осойишталик, соғлиқ ва фаровонлик тилаймиз.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM