АОКА | Сурхондарё
7.66K subscribers
8.96K photos
1.87K videos
7 files
7.23K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
http://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
21 июнь – энг узун кун, энг қисқа тун

Қуёш туриши – йилда икки марта (ёзда ва қишда) рўй берадиган ҳодиса бўлиб, бу вақтда Қуёшнинг уфқдан баландлиги пешинда минимал ёки максимал бўлади. Натижада Ерда ёзда (21 июнь) энг узун кун ва энг қисқа тун, қишда (22 декабрь) энг қисқа кун ва энг узун тун содир бўлади.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Сувонқулов Ахмад Худайшукурович – “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори лавозимида фаолият юритган.

Ахмад Сувонқуловга кейинги фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз!

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги  Департаментнинг Олтинсой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “N.N.” оилавий корхонаси раҳбари Ж.О. фуқаро А.А.га жами 100 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотаётган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан жами 387 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анъанавий V “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусидаги Миллий конференция ўз ишини бошлади

Жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Бўстонлиқ туманида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги Миллий конференция ва Медиа-форум бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
⚡️Ниғматулла Йўлдошев Бош прокурор лавозимига янги муддатга маъқулланди 

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 95 ҳамда 109-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига номзод Президент томонидан тақдим этилади ва Сенат ялпи мажлисида сенаторлар томонидан кўриб чиқилади.

Шунга асосан Сенатнинг 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига янги муддатга тақдим этилган Ниғматулла Тўлқинович Йўлдошевнинг номзоди кўриб чиқилди ҳамда маъқулланди.

Маълумот учун, Сенат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номзодини 5 йил муддатга тасдиқлайди.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
НАТО Бош котиби ўзгаради

НАТОнинг навбатдаги Бош котиби Нидерландия Бош вазири Марк Рютте бўлади. Унинг номзоди кеча, 20 июнь куни альянснинг барча 32 аъзоси томонидан маъқулланган, бироқ расмий тасдиқ фақат июль ойида Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТОнинг навбатдаги саммитида олинади.

Рюттенинг ягона рақиби – Руминия Президенти Клаус Йоханнис ўз номзодини қайтариб олиши ҳақида иттифоқ мамлакатларига маълум қилди ва даврани 57 ёшли голланд учун бўшатиб берди.

Рютте Нидерландия сиёсатини тарк этишини эълон қилганидан кейингина альянснинг юқори лавозимига тайинлана олади. У ваколати октябрь ойида тугайдиган амалдаги Бош котиб Йенс Столтенберг ўрнига тайинланади.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Аҳолининг 3/1 қисми пенсия таъминотидан маҳрум

Японлар 70 ёшгача ишлайди, австралияликлар улардан 4 йил олдин нафақага чиқади, Россияда эркаклар 65 ёшда, аёллар эса улардан 5 йил олдин пенсия олади.

Хитой, Ҳиндистон ва Таиландда давлат пенсия таъминоти фақат давлат хизматида бўлганларни кутмоқда.

Бир қатор Лотин Америкаси мамлакатлари, Марказий ва Жанубий Африканинг кўплаб мамлакатларидаги иқтисод кексаларни таъминлаш учун етарли эмас.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар доим, ҳар ишга имкон топса бўлади. Фақат ҳаракат ва истак бўлса етарли.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди Заковатни томоша қилиб ҳам пул ишлаш мумкин!

Заковат телеўйини мухлислари учун ажойиб янгилик! Ёзги мавсумдан бошлаб ҳар ўйинда бошловчи томонидан мухлислар учун алоҳида 2 та савол ўқиб борилади. Ушбу 2 саволга энг биринчи бўлиб тўғри жавоб жўнатган томошабин 4 миллион сўм пул мукофотига эга бўлади.

Мухлислар ҳар иккала саволнинг жавобини битта хабарда @zakovattanlov_bot телеграм ботига жўнатишлари талаб этилади. 2 та саволга алоҳида жўнатилган жавоблар қабул қилинмайди.

Ёзги мавсум ўйинлари тез кунда бошланади! Заковат клуби каналини кузатиб боринг.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Биз билмаган ҳолда — дуоларига исмимизни қўшган қалбларни Аллоҳ саодатли қилсин!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Бугун – Халқаро Олимпия куни

1894 йилнинг 23 июнь куни барон Пьер де Кубертен томонидан Халқаро Олимпия қўмитасига асос солинган.

1948 йилнинг январь ойида Сент-Мориц (Швейцария)да ўтказилган ХОҚнинг 42-сессиясида Бутунжаҳон Олимпия кунини нишонлаш хақидаги қарор қабул қилинган.

1894 йилнинг 23 июнь куни Парижда бўлиб ўтган 12 мамлакат вакиллари иштирокида бўлиб ўтган халқаро конгресс Пьер де Кубертеннинг Олимпия ўйинларини қайта тиклаш, ҳар тўрт йилда ўтказиш ва мусобақаларга барча халқларни таклиф қилиш ғоясини қабул қилди. Шу сабабли “Олимпия куни”ни 23 июнь санасида кенг нишонлаш анъанага айланган.

Айни пайтда ХОҚ жаҳоннинг 206 мамлакатини ўз атрофига бирлаштирган. 1994 йилдан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳам ушбу нуфузли спорт ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзоси саналади.

Ушбу байрам билан Олимпия ҳаракатига ўз ҳиссасини қўшаётган барча юртдошларимизни, жумладан, спорт мухлислари, мутахассис ва спортчиларни табриклаймиз.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site