АОКА | Сурхондарё
7.59K subscribers
9.44K photos
2K videos
8 files
7.56K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
http://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Islom.uz порталида жойлаштирилган “Имом ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари” деб номланган мультфильмдаги ушбу ибратли кичик сюжет катталарнида фикрлашга, мулоҳаза юритишга, ҳаётий хулосалар чиқаришга ундайди.

Уни албатта кўринг, вақтингизга ачинмайсиз!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар янги кун янги имкониятлар демакдир. Қандай вазият бўлишидан қатъий назар кимгадир кераклигингизни, кимнидир бахтли қила олишингизни унутманг! Чунки, Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир бутун дунёсиз...

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабни битирдингизми? Тарихчи бўлмоқчимисиз? Олий ўқув юртини танлашда қийналаяпсизми?

Унда ҳеч иккиланмай Термиз давлат университетининг Тарих факультетини танланг. Нега дейсизми?

📍Батафсил: видеода👆

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар амалиётга бориб ўғирликка қўл уришди (+ видео)

Термиз шаҳрида яшовчи шахс ИИБга қўнғироқ қилиб, банк пластик картасидан 75 миллион сўм йўқолганини маълум қилди. Бу бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими суриштирув олиб борди.

Суриштирув жараёнида фуқаронинг банк картасидаги 75 миллион сўмдан ортиқ маблағларни ўғирлаган амалиётчи талабалар аниқланди. Қўлга олинган икки нафар йигитларнинг ҳар бирига нисбатан суд томонидан озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Банкда амалиёт ўтаган талабалар афсуски ўзлари истаган ишга эмас, қилмишлари учун қамоққа равона бўлишди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
⚡️Адлия катта маслаҳатчиси Ибатов Бахтиёр Кенжаевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида масъул лавозимга тайинланди

Б.Ибатов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Марказий аппаратида масъул лавозимда фаолият юритаётганди.

Маълумот учун, Б.Ибатов 1965 йил 26 июлда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. 2016 йилда Қизириқ, 2016-2018 йилларда Ангор, 2018-2020 йилларда Денов тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фарзандларингизнинг чўмилиш тақиқланган жойлар, хавфли сув ҳавзалари, муҳофаза қилинмаган ҳудудларга боришларига йўл қўйманг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бойсундаги Омонхона суви инсон организми учун қанчалик фойдали?

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
📣 12 июль, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган пресс-тур

🏢 Ташкилотчилар: “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ҳамда Жарқўрғон тумани ҳокимлиги

🌇 Мақсад: Вилоятда газ таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ишларни Жарқўрғон тумани мисолида таништириш

📍 Манзил: “Янги Ўзбекистон” массиви, "Аср" савдо маркази, 7-, 28-, 31-сонли умумтаълим мактаблари

🕚 Вақти: 10:00-14:00

🚌 Термиз шаҳридан автобус Матбуот уйи олдидан соат 8:00да жўнайди (Баркамол авлод кўчаси 30-уй).

🔰 Барча журналистлар ва блогерларни ушбу медиа-тадбирга таклиф этамиз!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мен билган ҳақиқатлар!”

Эркак кишини нима бахтли қилади?

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг жавоби

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Мени телевизорга айлантириб қўй

Бошланғич синфда очиқ дарс эди,
Муаллим ёздира бошлади иншо.
“Аллоҳдан нимани сўрайсиз?” деди,
Чиройли ёзинглар, яна бехато.

Кеч тушди...

Ўқитувчи секин варақлаб,
Ёзма ишларини ўқий бошлади.
Бир бола ёзибди иншони боплаб,
Ёзганига аёл кўзин ёшлади.

Юраги қон бўлди, диллари сиёҳ,
Дод дерди, кўксига бир муштлаб уриб
Овозидан эри бўлди-да огоҳ,
Ҳайрон бўлди, аёл ёнига кириб.

“Тинчликми, бунчалар куйиб ёнмасанг,
Нимадур бўлдими, тўлмасдан гапир.”
Эрига иншони тутди-да аранг,
Деёлди: “Эринмай ўқиб чиқинг бир”

Иншо шундай ёзилган эди:

“Ё, Аллоҳ ёлвориб сўрайман сендан,
Мени телевизорга айлантириб қўй.
Кўзларин узолмай қолишсин мендан,
Уйимнинг тўрига жойлаштириб қўй.

Атрофимда оилам бўларди-да жам,
Гапирсам, гапимни бўлишмасди ҳеч.
Чарчаб келсаларда ишидан дадам,
Мени тинглардилар демасдилар кеч.

Агар телевизорга айланиб қолсам,
Онам ранжиган пайт кўнглин олардим.
Ҳар куни бир оз муддат бўлса ҳам,
Ота-онам билан бирга бўлардим”.

Эри ўқиди-ю, ҳайқирди бирдан,
“Эҳ, бола бечора, бола бечора,
Қандай ота-она экан-а чиндан,
Шунчаликка борса увол-да бола”.

Ўқитувчи ёш тўла кўзларин қадаб,
Эрига пичирлаб гапирди аранг:
“Бу қандай меҳр биздаги ё, раб,
Иншони ўғлингиз ёзибди қаранг”.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Музработ тумани ҳокими Исмаилов Абдурашид Худаярович 1977 йил 12 июлда Бойсун туманида туғилган. У 2022 йилнинг сентябрь ойидан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Исмоилов меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимида масъул лавозимларда, шунингдек, Музработ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Музработ тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимларида фаолият юритган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
12 июль, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани:

🖊 Мавзу:
Вилоятда олий таълим соҳасини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар Денов тадбиркорлик ва педагогика институти фаолияти мисолида

🕚 Вақти: 14:00

🎤 Иштирок этади: Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров ҳамда Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори Ғанишер Раҳимов

📍 Тадбир жойи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти (Намозгоҳ маҳалласи, Гулираъно кўчаси 1-А уй)

📲 Шунингдек, қуйидаги телеграм-бот орқали ҳам исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни кўрсатган ҳолда мутасаддиларга саволларингизни йўллашингиз мумкин:

📨
https://t.me/denaupress_bot

—————
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Сурхондарё вилоятининг электр тармоғи модернизация қилинади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг электр узатиш тармоғини такомиллаштириш учун 125 миллион АҚШ доллари миқдорида заём ажратишни маъқуллади.

Лойиҳа доирасида 7 та – Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида умумий узунлиги қарийб 359 километр бўлган 12 та электр узатиш линиялари реконструкция қилинади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган. Ўшандан бери банк мамлакатга 10,8 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз, грант ва техник кўмак ажратган.

ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 68 мамлакат аъзо. Аъзо давлатларнинг 49 таси Осиё ва Тинч океани минтақасида жойлашган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Қадимий Термиз минораси ҳақида нималарни биласиз?

Термиз шаҳри қадимда ўзига хос ва такрорланмас меъморчилик услубига эга обидаларга бой бўлган. Шундай тарихий обидалардан бири Эски Термиз минорасидир.

Қадимий Термиз минораси Чорустун масжиди деворида шимолда қад кўтариб турган. ХIХ асрда ҳам деярли сақланган эди. Минора кичик ҳажмдаги пишиқ ғиштдан терилган бўлиб, асоси кўпқиррали цилиндр поясига ўхшаган. Ғиштдаги арабча куфа ёзуви масжиднинг милодий 1032 йили қурилганлигидан далолат беради.

Эски Термиз минораси Ўрта Осиёдаги минораларнинг энг қадимийси бўлган. Шакли оддий эди. Мовароуннаҳр ва Хуросон минораларида мураккаб безаклар бериш вужудга келганлиги маълум. Шу даврларда ҳам Термиз минораси нодир ёдгорлик ҳисобланарди.

Аммо Чор Россия босқини даврида нодир ёдгорлик ваҳшийларча ХХ асрнинг биринчи чорагида бузиб ташланади, унинг ғиштлари янги Термизга ташиб келиниб, иморатлар қурилишига ишлатилади.

✍️ Шониёз Сафаровнинг “Термиз ва Термизийлар” китобидан

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;

Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;

Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;

Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;

Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Мақсад – мактаб ҳаётига бевосита оталарни жалб қилиш

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими  Улуғбек Қосимов воҳадаги кўп йиллик педагогик тажрибага эга фахрий ўқитувчилар билан учрашиб, уларнинг таълим сифатини яхшилаш, нафақат она, отанинг ҳам фарзанд таълим-тарбиясидаги ролини янада ошириш борасидаги фикрлари, таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, кейинги пайтларда вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Оталар куни” тадбирлари ўтказилиб, мактаб ҳаётига бевосита оталарни жалб қилиш ҳаракати бошлаб юборилган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаликка билет сотинглар...

Болаликка билет сотинглар,
Мен дадамга салом айтаман.
Аям яна кулча нон ёпар,
Сизларга ҳам олиб қайтаман.

Болаликка билет сотинглар,
Акам ясаб беради варрак.
Томимизда лолақизғалдоқ,
Олиб бер, деб бўламан ҳалак.

Болаликка билет сотинглар,
Йўқ! Тўпалон қилмайман энди.
Мушукларнинг думидан тортмай,
Бошларини силайман энди.

Болаликка билет сотинглар,
Гарчи, узоқ манзилга етдим.
Мурғакгина сингилларимни,
Мен жудаям соғиниб кетдим.

Болаликка билет сотинглар,
Мен қайтаман ботгунча қуёш.
Аяжоним кетиб қолма, дер
Кўзларида ўша-ўша ёш...

Баҳодир Ғулом
🎙 Ферузабону Абдураҳмонова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Заҳар нима?

Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон.

❗️Ҳаётнинг моҳияти ва шифоси мувозанатни, хотиржамликни сақлай олишдир.

📲 Telegram | Facebook | Web-site