АОКА | Сурхондарё
7.75K subscribers
8.12K photos
1.63K videos
6 files
6.53K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
http://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
#Округ_матбуот_маркази

Марказий сайлов комиссияси раиси Сурхондарёда

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё сайлов округи ҳудудида жорий йилнинг 9 июль куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий кампанияга кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди.

9-Сурхондарё сайлов комиссияси аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда комиссия раиси А.Хўжақулов сайловга кўрилаётган ҳозирлик жараёнлари, округ ва сайлов участкаларида яратилган шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Учрашувда З.Низамходжаев сайловга кўрилаётган тайёргарлик ишларига юқори баҳо бериб, сайлов участкаларини жиҳозлаш ва сайловчиларга зарур қулайликлар яратишнинг ўрни, сектор тизимида ташкил этилаётган ўқув-семинарларнинг сиёсий кампанияга пухта тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказишдаги аҳамияти тўғрисида фикр алмашди. Комиссия аъзолари учун округда яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, таклиф ва тавсияларини билдирди.
🗳 Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди

Бугун Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.

▪️ Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаев иштирок этди.

▪️ Сайлов яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
⚡️Ал Ҳаким ат-Термизийнинг “йўқолган” асарларидан бири топилиб, нашр этилди

Ал Ҳаким ат-Термизий юртимизда тасаввуф ва тафсир илмининг ривожланишини бошлаб берган қомусий олим бўлиб, унинг Мовароуннаҳрда Қуръон шарҳига бағишланган илк асар сифатида баҳоланган китоби бугунгача “йўқолган” деб келинарди.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Жўрабек Чўтматов изланиш олиб бориб, ушбу асар қўлёзмасини Туркиянинг Бурдур шаҳридан топди ва уни нашрга тайёрлади.

Дунё тадқиқотчилари эътиборига ҳавола этиш мақсадида асар араб тилида Истанбул шаҳридаги “Дор ал-кутуб-арабийя” нашриётида “Баҳр ат-тафсир” (“Тафсир уммони”) номи билан чоп этилди. Асар ўзбек тилида ҳам нашр этилади.

❗️Ал Ҳаким ат-Термизий (820-932) 400 дан ортиқ китоб ёзган бўлиб, улардан 60 га яқини бизгача етиб келган. Алломанинг асарлари Париж, Қоҳира, Дамашқ, Искандария, Истанбул ва Лондон каби шаҳарлардаги қўлёзмалар жамғармаларида сақланади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
“Бу болаларнинг матонати, шижоати, ҳаётга муҳаббати мени ҳайратга солади” — Саида Мирзиёева

Ангор туманидаги кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган «Нурли маскан» мактаб-интернатида Ангор ва Шўрчи туманларидаги кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактабларнинг 8-11 синф ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди.

Қизғин мунозаралар, кўтаринки руҳ, самимий ҳис-ҳаяжон тўла жамоалар беллашувларини Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева ҳам кузатиб борди.

“Брейн-ринг иштирокчилари орасида «Кўнгил кўзи» хайрия лойиҳаси доирасида кўзига жарроҳлик амалиёти ўтказилган ва натижада кўриш қобилияти яхшиланган болалар ҳам бор экан. Уларнинг учрашувдан, ўйин завқидан порлаётган кўзларини кўриб, бирга қувондим”, деб ёзади Саида Мирзиёева.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Тонгги тарона

🎼 “Келасанми дердим хайрлашар чоғ...“

🎬 Хушовоз хонанда Акбарали Очилов ижросида.


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
⚡️Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Алламурадов Муҳаммадали Ҳайиталиевич
Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У 2023 йилнинг феврал ойидан буён ушбу лавозимда ишлаган Темиров Умиджон Боротович ўрнига келган.

М.Алламуродов 1991 йилда Термиз шаҳрида туғилган, маълумоти олий, иқтисодчи. 2013 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Тайинловга қадар 2022 йилдан буён “Термиз тезкор қурилиш” хусусий корхонасида участка бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
14 июнь — Халқаро блогерлар куни

🗓 Ҳар йили 14 июнь куни бутун жаҳон бўйлаб Халқаро блогерлар куни нишонланади. Бу кунни байрам қилиш ғояси илк бор 2004 йилда туғилган эди. Бир куннинг ўзида 40 мамлакатда фаолият олиб борувчи 500 блогер ўз байрамларини, ўз кунларини нишонлашга қарор қилишган ва айнан шу кунни блогерлар куни, дея эълон қилинган.

👨‍💻 Бу кун турли тилларда блог юритувчи кишиларни ўзаро бирлаштиради, улар ўртасида дўстона муносабат шакллантиради, бутун Интернет фойдаланувчилари билан алоқаларини мустаҳкамлайди.

🌏 Ҳозирда дунёда тахминан алоҳида блог саҳифалар сони 600 миллиондан ортиқ деб баҳоланади.

❗️Маълумот учун: Блог – инглиз тилидаги web log сўзларидан ясалган бўлиб, интернет-журнал, ҳодиса, интернет-кундалик, онлайн-кундалик деган маъноларни англатади. Блогер – блог юритувчи шахс.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo