АОКА | Сурхондарё
7.63K subscribers
9.4K photos
1.99K videos
8 files
7.53K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
http://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
Тунда Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда ҳам сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 22 июнь куни Афғонистонда Тошкент вақти билан соат 01:55 да 6,1 балли ер силкиниши содир бўлди.

Эпицентр: Тошкентдан 685 км жанубий-шарқда. Ер силкиниши координаталари: 35,11 градус шимолий кенглик; 68,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда 6,1 баллга етган.

Ер силкинишининг Сурхондарё вилоятида сезилиш кучи 3 балл, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 2 балл.

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Қурбон ҳайити муносабати билан аҳоли камида уч кун дам олади

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, 11 июль (душанба) барча ходимлар учун (иш ҳафтаси туридан қатъи назар) қўшимча ишланмайдиган кун сифатида белгиланган.

▪️ Бундан ташқари, беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимларнинг дам олиш куни 16 июль, шанба кунидан 12 июль, сешанба кунига кўчирилди.

▪️ Олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 12 июль, сешанба куни ҳам қўшимча ишланмайдиган кун сифатида белгиланган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Қурбон ҳайити 2022 йил 9 июлга тўғри келади.

❗️Шу тариқа, Ўзбекистон аҳолиси Қурбон ҳайитида қуйидаги кунларда дам олади:

▫️9 июль — шанба (дам олиш куни - ҳали расман тасдиқланмаган);
▫️10 июль — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни);
▫️11 июль — душанба (қўшимча ишланмайдиган кун);
▫️12 июль — сешанба (қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни).

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган "Тўпаланг сув омбори" бўйича бирламчи маълумот

Ижтимоий тармоқларда "Тўпаланг сув омбори"дан сув кўтарилгани тўғрисида маълумотлар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қуйидагилар маълум қилди:

Бугун, 22 июнь куни соат 08:14ларда "Тўпаланг сув омбори"дан чиқаётган сув кескин кўтарилган. "Тўпаланг сув омбори" лойиҳаси қуввати 400 млн. метр куб, амалда 378,87 млн. метр кубни ташкил этмоқда. Сув ташламаси режавий 70 метр куб/секунд, 2022 йил 22 июнь куни - ҳозирга вақтда 110 метр куб/секундни ташкил этмоқда.

Сув омборининг мустаҳкамлигига зиён етмаган, айни вақтда чиқарилаётган сув ҳажмини камайтириш ишлари олиб борилмоқда.

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
"Тўпаланг сув омбори"даги ҳолат бўйича расмий муносабат берилди

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган “Тўпаланг сув омбори” тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босганлиги тўғрисидаги асоссиз (фейк) маълумотлар тарқатилмоқда.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мазкур воқеа юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

Ҳозирда Тўпаланг сув омбори қошида барпо этилган Тўпаланг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётганлиги муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 м3 сув чиққан.

Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ! Айни пайтда ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилди. 40 м3 сув тўлиқлигича каналга йўналтирилди.

Юртдошларимиздан турли мазмундаги асоссиз хабарларга ишномасликни, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз.

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Блогер Азиз Жаббаров воқеа жойидан видео материал узатди: Кўтарилган сув сатҳи пасайган. Ваҳимага ўрин йўқ!

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Тўпаланг ГЭС» унитар корхонаси директори Асрор Улуғов ва Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги масъул ходими ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мутахассислари "Тўпаланг сув омбори”даги ҳолат юзасидан изоҳ берди

Бугун, 22 июнда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган “Тўпаланг сув омбори” тўғони сув қўйиб юборганлиги ва ён-атрофни сув босганлиги тўғрисидаги асослантирилмаган (фейк) маълумотлар тарқатилди.

“Ўзбекгидроенерго” АЖ мутахассислари томонидан қуйидаги хулосалар берилди:

“Тўпаланг сув омбори”да 378 млн. м3 сув ҳажми мавжуд бўлиб, сув омборининг сув чиқариш иншооти орқали дарёга 120 м3/сек. миқдорида сув чиқарилаётган эди.

Модернизация лойиҳаси доирасида синов ишлари олиб борилаётган босимли сув қувури тўсини шикастланиб, қўшимча 40 м3/сек. атрофида сув миқдори ГЭС биноси орқали чиққан. (Барча кучлар сафарбар қилиниб, айни вақтда муаммо бартараф этилмоқда). Натижада умумий сув сарфи 160 м3/сек. га кўтарилган ҳамда Тўпаланг дарёсига йўналтирилган. Эътиборга молик жиҳати, ушбу ҳолатда "Тўпаланг сув омбори" тўғони билан боғлиқ бирор-бир муаммо кузатилмаган.

Таъкидлаш жоизки, 160 м3/сек. сув сарфи миқдори Тўполанг дарёси ўзани учун мутлақо хавфсиз ҳисобланиб (дарёнинг сув ўтказиш қобилияти 600 м3/сек.), пастки қисмда яшовчи аҳоли хонадонлари ва корхоналар учун ҳеч қандай салбий оқибатларни келтириб чиқармайди.

Ушбу воқеа натижасида шикастланганлар ва жабр кўрганлар мавжуд эмас. Вазият тўлиқ назорат остида.

Юртдошларимиздан, айниқса, Сариосиё тумани аҳолисидан мутахассислар томонидан билдирилган асосли фикр-мулоҳазаларга тўлиқ ишонч билдиришни ҳамда ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз.

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Афғонистондаги зилзила оқибатида салкам 300 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда 22 июнь куни Тошкент вақти билан соат 01:55 да 6,1 балли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар қилинганди. Мазкур ҳодиса оқибатида 280 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, Афғонистоннинг Пактика ва Хост вилоятларидаги зилзила оқибатида 280 киши ҳалок бўлган, 600 нафардан ортиқ аҳоли жароҳатланган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Пактика вилоятида бўлган.

Аввалроқ 6,1 балли зилзила кучи Ўзбекистоннинг 4 вилоятида қайд этилгани, хусусан Сурхондарё вилоятида сезилиш кучи 3 балл бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
🌀Президент сайлови тўғрисида "ФОРМАТДАН ТАШҚАРИ" дастурида О.Мерфи билан суҳбат

📺 Сайлов соҳасини ёритишга қаратилган лойиҳа – "Форматдан ташқари"нинг 3-сони.

📹 2021 йил 24 октябрда ўтказилган Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ДИИҲБ Миссияси раҳбари Оуен Мерфи билан интервьюда Миссиясининг якуний хулосалари тақдим этилган.

👇Батафсил қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=Q-vgXzVO7xw

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сариосиё туманида жойлашган Тўпаланг сув омбори тўғони ёрилиб кетгани ва натижада атрофни сув босгани ҳақидаги хабарларга асос йўқ.

Юртдошларимиздан, айниқса, Сариосиё тумани аҳолисидан ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз.

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқароларимиздан ваҳимага тушмасликни, саросимага берилмасликни сўраймиз – Тўра Боболов

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Сариосиё туманидаги “Тўпаланг сув омбори”да бўлиб, ҳақиқий ҳолатга изоҳ берди ва ваҳимага ўрин йўқлигини таъкидлади:

“Бугун эрталаб соат 8:14да Сариосиё тумани “Тўпаланг сув омбори”нинг Тўпаланг ГЭС қисмида сув тошқини ҳолати юз берган. Сув омбори тўғонига ҳеч қандай талофот, шикаст етмаган. Ҳозирда сув сизиб чиқиш тўхтатилган. Тўпаланг ГЭСнинг ички қисмида юзага келган кичик носозлик бугуннинг ўзида бартараф этилади. “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” ГЭС эса маромда ишлаб турибди.

Ҳудудда тегишли комиссия иш олиб бормоқда. Фуқароларимиздан тушкунликка тушмасликни, саросимага берилмасликни сўраймиз. Ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ!”

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайвонот дунёси: “Бой ўғли”нинг кундузи ухлаш жараёни

Ушбу видео Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тасарруфидаги “Сурхон” давлат қўриқхонаси “Вандоб” бўлими ҳудудида инспекторлар томонидан тасвирга олинган.

Видео материал Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўполанг сув омбори: асл ҳолат қандай?

"Diyor24.uz" таҳририяти мухбири Сариосиё туманидаги “Тўполанг сув омбори”да бўлиб, ҳақиқий ҳолат билан танишди ва мутасаддилар билан суҳбатлашди.

Тўлиқ видео бу ерда 👉 https://youtu.be/eeQ2csWHDYo

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 Конституцион ўзгартиришларда инсон қадри миллий давлатчилигимизга хос хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда таъминланиши кафолатланади

Мухтабар Ҳусанова, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

🎤 «Президентимиз таклифларида энг устувор ғоя — инсон қадри, инсоний ҳуқуқ ва эркинликларни, манфаатларни самарали таъминлаш ва бунда энг аввало, миллий давлатчилигимиз тажрибаси, ўзлигимизга хос бўлган хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ёндашишга алоҳида эътиборга қаратилган.

Шунингдек, мулк масаласига яна бир карра эътибор қаратилиши, хусусий мулкнинг ҳимоя қилиниши ва кафолатланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади».

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хориждаги ватандошларимизга ғамхўрлик қилиш мамлакат бурчи эканлиги Конституцияда акс этади

Алишер Қодиров,Комиссия раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари:

Фуқароларимиздан келиб тушган таклифларни таҳлил қилишда, уларнинг мамлакатимиз тақдирига лоқайд эмаслигини, Ўзбекистоннинг ривожланишида ҳар бир фуқаро ўз роли ўз вазифасини тўғри англаётганлигини ҳис қилдик.

Учрашувда Президентимиз давлатнинг фуқаролар фаровонлиги учун масъулияти ва мажбуриятини аниқ белгилаб берувчи айрим нормаларни Конституцияда акс эттириш бўйича таклифларни илгари сурдилар.

Хусусан, хорижда яшаётган ўзбекистонлик фуқароларга ҳам ғамхўрлик қилиш давлат бурчи эканлиги ва бу Конституцияда ҳам акс этиши кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Сурхондарёда 8 нафар давлат хизматчиси йиғилиш жараёнида ДХХ томонидан қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан бюджет ва кредит маблағларини ўзлаштирган 1 нафар собиқ банк ходими ва 7 нафар турли ташкилот ходимлари эҳтиёт чораси сифатида йиғилиш жараёнида қамоққа олинган.

Вилоятда бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларига барҳам бериш ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган йиғилишда қамоққа олинган ушбу гумондорлар миллиардлаб сўмлик дон маҳсулотларини талон-торож қилгани ва сохта ҳужжатлар орқали томчилатиб суғориш учун субсидия олгани айтилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/383728

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Конституцияга киритилиши кутилаётган Миранда қоидаси. У нима ўзи?

Президент Шавкат Мирзиёев Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар вақтида Миранда қоидасини ҳам бош қомусга киритиб қўйиш таклифини берганди. Ушбу қоида нима ўзи?

Миранда қоидаси — бу оддий тушунтирганда маълум жиноятни содир этишда гумон қилинган шахс қўлга олинганда унга ўз ҳуқуқларини эслатишни билдиради. Яъни гумонланувчига сукут сақлашга ҳақи борлиги, ҳар бир гапирган гапи судда унга қарши ишлатилиши мумкинлиги англатади.

Шунингдек, ушбу қоида гумон қилинган шахс қўлга олинганда ҳар қандай сўроқларда қатнашишдан олдин адвокатидан маслаҳат олиши, сўровларда адвокатининг иштирок этиши ва агар адвокат ёллашга имконияти бўлмаса, давлат уни адвокат билан таъминлаши мумкинлиги ҳақида эслатади.

Бу норма демократик жамиятда яшаётган ҳар қандай инсон, у оддий одам бўладими, жиноятчими, ҳар қандай ҳолатда ўз ҳуқуқларидан фойдалана олишини англатади.

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Хайрли тонг, азизлар!

Давлат бюджети ва коррупция

Давлат бюджети – самовар. Бу самовар жўмрагидан давлат ташкилотларига маош берилади.

Коррупция – самовар тагидаги тешик. Тешик самоварда сув турмайди.

Харажатларни камайтириш эвазига бюджетни тўлдирмоқчи бўладиган молия идораси жўмракни ёпиб мақсадга етишмоқчи бўлган самоварчидай гап.

Абдулла АЪЗАМ.

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Бугун – Халқаро Олимпия куни

1894 йилнинг 23 июнь куни барон Пьер де Кубертен томонидан Халқаро Олимпия қўмитасига асос солинган.

1948 йилнинг январь ойида Сент-Мориц (Швейцария)да ўтказилган ХОҚнинг 42-сессиясида Бутунжаҳон Олимпия кунини нишонлаш хақидаги қарор қабул қилинган.

1894 йилнинг 23 июнь куни Парижда бўлиб ўтган 12 мамлакат вакиллари иштирокида бўлиб ўтган халқаро конгресс Пьер де Кубертеннинг Олимпия ўйинларини қайта тиклаш, ҳар тўрт йилда ўтказиш ва мусобақаларга барча халқларни таклиф қилиш ғоясини қабул қилди. Шу сабабли “Олимпия куни”ни 23 июнь санасида кенг нишонлаш анъанага айланган.

Айни пайтда ХОҚ жаҳоннинг 206 мамлакатини ўз атрофига бирлаштирган. 1994 йилдан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳам ушбу нуфузли спорт ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзоси саналади.

Ушбу байрам билан Олимпия ҳаракатига ўз ҳиссасини қўшаётган барча юртдошларимизни, жумладан, спорт мухлислари, мутахассис ва спортчиларни табриклаймиз.

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo
ДТМ: Бу йилги тест ёпиқ биноларда ўтказилади

Бу йилги тест агар давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклифлари, чекловлари бўлмаса, албатта, ёпиқ биноларда ўтказилади.

Абитуриентлар сув ва ручкалар билан таъминланади. Ҳисоб-китоб талаб этиладиган фанлар учун саволларнинг оралиғида ёзишга жой қолдирилади.

▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo