This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси жамоаси барча юртдошларимизни саховат, меҳр-мурувват, эзгулик айёми – Қурбон ҳайити билан муборакбод этади!
Муқаддас айёмда ҳар бир хонадонга қут-барака, осойишталик, соғлиқ ва фаровонлик тилаймиз.
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site

🕌 Вилоятимиздаги 135 та жоме масжидида Қурбон ҳайити намози адо этилди
Қурбон ҳайитининг биринчи куни Сурхондарё вилоятида ҳам шоду хуррамлик ва шукроналик кайфиятида бошланди.
Муборак куннинг эрта тонгидан вилоятимиздаги 130 та жоме масжидларида ҳайит намози ўқилди. Унда 196 мингдан ортиқ намозхон саодатли кун ибодатини адо этди.
Хусусан, Термиз шаҳридаги Ҳаким Термизий жоме масжиди ҳам эрта тонгдан юртдошларимиз билан гавжум бўлди.
Қурбон ҳайити намозини адо этиш учун келган мусулмонлар тинч-осуда ва фаровон ҳаётга шукрона айтиб, элимизга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака тилаб дуога қўл очди.
Шунингдек, хайру-саховат айёмида вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида кўмакка муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, якка ёлғиз кексалар, уйда ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда байрам совғалари етказиб берилмоқда.

⚡️ Хушхабар: Сурхондарёлик ғаллакорлар мамлакатимизда биринчи
Бир хушхабар айтай баралла,
Сурхонимнинг хирмони тўлди!
Дастурхоннинг нонидир ғалла,
Шу элимнинг ризқ - дони тўлди.
Йилнинг тўрт фаслида тиним нима билмаган,
Ғурури осмон қадар, қадди ҳеч эгилмаган.
Ҳалолидан топгани яхши кунга буюрсин,
Юзи ёруғ деҳқоним энди қандини урсин!
💐 Азиз сурхондарёлик ғаллакорлар!
Хирмонингиз тўлгани, толеингиз кулгани, юзингиз ёруғ бўлгани муборак бўлсин!

🐏 Қурбонлик фазилати
Ҳадисларда бу дунёда қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг қиёмат куни ўз соҳибини Сирот кўпригидан ўтар пайтда ҳозир бўлиб, эгасини ўзининг устига миндириши ва Сиротдан эсон-омон олиб ўтиши айтилган.
Ким мана шундай мақомотга эришмоқчи бўлса, агар Аллоҳ қодир қилса, Роббиси учун албатта қурбонлик қилишга шошилмоғи лозим ва бунинг ажр-мукофотини Аллоҳ кўпайтириб беради.

Бир аёл имом Лайс ибн Саъд ҳузурига келиб: "Эрим касал бўлиб қолди, озгина асал берсангиз", деди. Қўлида кичкина бир идиш бор эди.
Имом мешга асал солиб беришни буюрди. Хизматкори: "Бу аёл кичкина идиш кўтариб келди, сиз бўлсангиз, мешга солиб бер, деяпсиз", деди.
Шунда имом: "У ҳолатига яраша идиш олиб келди, мен эса, мартабамга яраша беряпман", деб жавоб қилди.
❗️Улуғлар ҳеч қачон паст кетмайдилар, балки пастдагиларни ҳам улуғликка етаклайдилар. Ҳозир бизнинг давримизда ким сўраб келганини ошиғи билан олибди?! Кўпроқ бериш бизнинг хаёлимизга ҳам келмайди. Аксинча, камроқ бериш пайида бўламиз. Шуни бераётганимга ҳам шукур қилсин, деган иддао бўлади ичимизда.
Аллоҳ аҳволимизни ислоҳ қилсин...

Китоб чиқарган ёзувчи бўлиб қолмайди
Мени асарнинг жанри эмас, унда эришилган бадиий натижа кўпроқ қизиқтиради.
Роман ёзгани билан одам ёзувчи бўлиб кетаверса кошки экан.
Бошқаларни қўйиб буюк Чеховни олинг. Унга замондош бўлган неча-нечалари ўнлаб романлар ёзган. Лекин бугун уларнинг номини ким билади, айтинг?
Эркин АЪЗАМ.

Сувнинг нархини биласизми? Қадрини-чи?
Дунёдаги 1 метр/куб сувнинг нархи энг қиммат бўлган давлатлар:
- Данияда 9,70 доллар;
- Бельгияда 7,54 доллар;
- Норвегияда 7,09 доллар;
- Аляскада ойига 95 доллар;
- Германияда 6,6 доллар.
Сувнинг нархи энг арзон давлатлар:
- Миср (Қоҳира)да 0,05 доллар;
- Куба (Гавана)да 0,04 доллар;
- Ўзбекистонда 0,4 доллар;
- Покистон (Карачи)да 0,04 доллар;
- Индонезия (Жакарта)да 0,03 доллар.

⚠️ ДИҚҚАТ! СУВ ЎЧИРИЛАДИ!
Сурхондарё вилоятининг Олтинсой, Қумқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор ва Музработ туманлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминловчи "Хўжаипок" ТИСИЧ ва Тарқатиш бўлими биринчи сув кўтариш иншоотининг 2-, 5- ва 8-бўлими гуруҳли сув ишлаб чиқариш иншоотларида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
❗️Шу туфайли вилоятнинг еттита туман аҳолисига тоза ичимлик суви таъминоти 20 июнь куни соат 9:00 дан кеч соат 19:00 га қадар ичимлик суви тўхтатилишини маълум қиламиз.
💧Режалаштирилган жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг ичимлик сув таъминоти қайта йўлга қўйилади.
Сувсиз қолган ҳудуд махсус сув ташувчи техникалар ёрдамида сув билан таъминланади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!
Фаолиятингиз давомида электр энергия, табиий газ ҳамда ичимлик суви ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ, электр энергияси ва ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Шуни унутмангки, ушбу ресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

Асло кўнглингизга тушмасин бир гард,
Кузда ҳам гуллаган боғман, деб айтинг.
Бироз қийнаса ҳам танингизни дард,
Мен касал эмасман, соғман, деб айтинг.
Яхшилар сўзини ёмонга йўйманг,
Ташвишлар олдида қайғурманг, куйманг,
Қадрингизга арзон баҳолар қўйманг,
Қирда юрсангиз ҳам тоғман, деб айтинг.
Ҳаётнинг завқини тотинг, улгуринг,
Нафратни изламанг, муҳаббат кўринг,
Майли қирққа киринг, элликка киринг,
Ёримнинг ишқида доғман, деб айтинг.
Майли ярим йўлда синсин тақангиз,
Кир бўлса парво ҳам қилманг ёқангиз,
Гарчи тугаса ҳам сўнгги чақангиз,
Шаънингиз улуғлаб шоҳман, деб айтинг.
✍ Ўлмасбек Самарқандий.