АОКА | Сурхондарё
7.63K subscribers
9.4K photos
1.99K videos
8 files
7.53K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
http://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
“Маданият карвони“ Сангардакда концерт берди

Шу кунларда Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон давлат филармонияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Маданият карвони“ Сурхондарёда ўз концерт дастурларини намойиш этмоқда.

Кеча Сариосиё туманининг Сангардак туризм қишлоғида таниқли санъаткорлар жамоаси ҳамда сўз усталари ўзларининг энг сара ижролари ва чиқишлари билан томошабинларга кўтаринки кайфият улашишди.

❗️ “Маданият карвони“ бугун, 8 июнь куни соат 19:30 да Термиз шаҳридаги “Санъат саройи“ олд майдонида концерт дастурини тақдим этади. Унга кириш мутлақо бепул!

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
⚡️Ўзбекистон тарихда илк бор ХМТнинг Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланди

Женевада Халқаро меҳнат ташкилотининг Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайлов бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Европа ҳудудидан энг кўп овоз тўплаб, тарихда илк маротаба Кенгаш аъзолигига сайланди.

Ўзбекистоннинг ушбу Кенгаш аъзолигига сайланиши меҳнат муносабатлари тизимини такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф ва ғояларини халқаро миқёсга олиб чиқиш имконини беради. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 
Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси таркибига сайланганди.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Ота тарбияда йўл қўймаслиги керак бўлган 10 та қоида (1-қисм)

1. Камситмаслик. "Мийянг борми?", "Ҳе аҳмоқ!", - булар оталарга таниш сўзлар. Ота ўзининг болалик онларини хотирлаши ва бу каби ҳақоратли сўзлар унда қандай ҳис уйғотганини эслаши керак. Бола ўзини камситилган ҳис қилади ва бора-бора ўз кучига ишончи йўқолаверади.

2. Қўрқитмаслик. Бола "яна укангни урсанг, қўлингни синдираман!" каби пўписалар билан қўрқитилса, унда ота-онага нисбатан нафрат ва қўрқинч уйғонади. Қолаверса, тарбиянинг қўрқитиш услуби бола хулқини яхшиламайди.

3. Ваъда талаб қилмаслик. Масалан бола бирор шўхлик қилди. Ота эса "Яна шундай қиласанми?!" деганча боланинг бошида қаҳр қиличини яланғочлайди. Ярим соатдан кейин эса худди ўша шўхлигини такрорлайди. Бола учун сўз бериш ҳеч нарсани англатмайди. Агар фарзанд юмшоқ кўнгилли бўлса, унда айбдорлик ҳисси туғила бошлайди. Ортиқча таъсирчанликка берилмайдиган бола эса гап бошқа, амал бошқа қабилида иш тутишни ўрганади.

4. Ортиқча ғамхўрлик талаб қилмаслик. Ортиқча ғамхўрлик болада "Мен ҳеч нарса қила олмайман" деган ҳисни ривожлантиради. Ота боланинг қўлидан келган ишни ўзи қилиб бермасликни қоида қилиб олиши керак. Кўпгина ота-оналар "Болам буни қила олмайди", деган фикрда барча ишни ўз елкаларига ортиб олишади. Фарзанднинг қўлидан ҳам кўп иш келади, ота фақат сабр билан ўргатишни унутмаслиги керак!

5. Буйруқни зудлик билан амалга оширишни талаб қилмаслик. Ота боласига бирор ишни зудлик билан бажаришни талаб қилишдан олдин, ўзига ҳам кимдир "Зудлик билан барча ишингни ташлаб, мен айтган ишни қил", дейишини тасаввур қилиши керак. Бу отага ёқмаганидек, болага ҳам ёқмаслиги табиий. Ота бирор иш буюрганида уни аввалроқ огоҳлантириши керак: "10 дақиқадан кейин дастурхонни йиғиб, идишларни ювиб қўй". Бола қўғирчоқ эмас, кўр-кўрона бўйсуна олмайди. Акс ҳолда у ўз фикрига эга мустақил шахс сифатида улғайишини кутмаса ҳам бўлади.
Давоми бор...

©️ "Асл оталар китоби"дан

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Хушхабар: Сурхондарёлик пиллакорлар республикада биринчилардан бўлиб шартнома режасини бажаришди

Сурхон воҳасининг миришкор пиллакорлари 38 минг 100 қути ипак қуртидан 2 минг 286 тоннадан ортиқ “кумуш тола” ҳосилини йиғиб олиб, республикада биринчилар қаторида шартнома режасини ортиғи билан бажаришди.

Пиллакорларнинг саъй-ҳаракати ва машаққатли меҳнати натижасида ҳар бир қутидан ўртача 60 килограмм ҳосил олинишига эришилди. Бунда янги, серҳосил, воҳа иқлим шароитига мос бўлган маҳаллий навларнинг парваришлангани, шунингдек, пилла қурти боқишда янги технологиялар ҳам ўз самарасини берди.

Ҳозирда вилоятдаги қабул пунктларига пилла ҳосилини топшириш жараёнлари давом этмоқда.

Воҳамиз аҳли ва миришкор “кумуш тола” етиштирувчиларини эришилган ютуқ ва забт этилган марра билан муборакбод этамиз.


Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куёвнинг келинга илк насиҳати

••┄┄┄❅┄┄┄••
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Pepsi music fest” бугун Термизда!

Бугун, 9 июнь куни соат 18:00да Термиз шаҳридаги “ICEBERG” кўнгилочар маркази олд майдонида “Pepsi music fest“ фестивали бўлиб ўтади.

Шоу дастур меҳмонлари – таниқли DJ ва реп-ижрочилар Konsta, Shokir, DJ Frost, “Double Touch” рақс жамоаси ҳамда “Bravo” симфоник оркестри.

❗️Кириш мутлақо БЕПУЛ!

🎼 “Pepsi music fest“ – йилнинг шов-шувли мусиқий воқелигини ўтказиб юборманг!

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Сурхондарёда бир йўла уч туман ғаллакорлари зафар қучди

Сурхондарё вилоятидаги Музработ, Бандихон ва Термиз туманлари ғаллакорлари дон топшириш режасини ортиғи билан бажарди.

Жорий йил ҳосили учун Музработда 10 минг 700 гектарда бошоқли дон етиштирилиб, мавсумда 88 минг 500, бандихонликлар 4 минг 688 гектар майдондаги ғалладан 39 минг 860, Термиз тумани миришкорлари 2 минг 900 гектар майдонда деҳқончилик қилиб,  24 минг 240 тоннадан ортиқ сара дон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.  

Мамлакатимизда биринчи бўлиб режани ортиғи билан бажарган мазкур туманларда ҳар гектар майдондан ўртача 80-90 центнердан ҳосил йиғиб олинди. Илғор фермер хўжаликлари гектарлар ҳосилдорлигини 100 центнергача етказди.  

Вилоятда 2 минг 278 фермер 89 минг 325 гектар майдонда ғалла парваришлаб, мўл ҳосил тўплади. Мавжуд майдонлардан 750 минг 340 тоннадан ортиқ сара дон ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.

Ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
МАШИНАЛАРИМИЗ НОМЛАРИНИНГ МАЪНОСИНИ БИЛАСИЗМИ?

Daewoo – Бепоён коинот (корейсча);
Nexia – Ёрқин (испанча);
Damas – Жиловловчи (юнонча);
Tico – Кичик (испанча);
Matiz – Алвон ранг (испанча).
Chevrolet – Луи Шевроле (компания асосчиси) исми:
Lacetti – Лотинча “Lacertus” дан олинган, яъни ёшликка хос;
Captiva – “Маҳлиё” (ингл. Captivate);
Epica – Эпик;
Spark – Учқун;
Malibu – Калифорния штатида жойлашган шаҳар;
Cobalt – Кобальт кимёвий элемент, у эса ўз навбатида немисча исм Коболддан олинган;
Gentra – “Gentle” сўзидан келиб чиққан бўлиб, хушмуомалалик,  нафисликни англатади;
Orlando – Флорида штатида жойлашган йирик шаҳар;
Tahoe – Қўшма Штатлардаги энг катта чучук сувли кўлнинг номи;
Traverse – Ўнқир-чўнқир жойдан ўтиш;
Equinox – Тенгкунлик;
TrailBlazer – Кашшоф (кашфиётчи);
Tracker – Изқувар.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Берса - неъмат, бермаса - ҳикмат

Зинҳор бу ёлғончи дунёда ўликдан - жон, гадойдан - садақа, хасисдан - насиба сўраманг.

Нима сўрасангиз фақат Аллоҳдан сўранг: Берса неъмат, бермаса ҳикматдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮСУФ.


Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
⚡️Сурхондарёда ер силкиниши содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 7:52 да зилзила содир бўлди. 

Эпицентр: Сурхондарё вилояти, Узун тумани. Зилзила координаталари: 38,06 градус шимолий кенглик; 68,18 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 367 км жануби-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Узун туманида 2-3 балл, 11 км.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун соат 08:14 да Тожикистонда 4,9 магнитудали зилзила содир бўлди.

Силкинишнинг Ўзбекистонда сезилиш кучи:

● Узун туманида
— 2 балл, 39 км.
● Денов туманида — 2 балл, 63 км.
● Олтинсой туманида — 2 балл, 54 км.
● Шўрчи туманида — 2 балл, 28 км.
● Қумқўрғон туманида — 2 балл, 49 км.
● Жарқўрғон туманида — 2 балл, 68 км.
● Бандихон туманида — 2 балл, 69 км.
● Қизириқ туманида — 2 балл, 81 км.
● Бойсун туманида — 2 балл, 90 км.
● Ангор туманида — 2 балл, 91 км.
● Термиз туманида — 2 балл, 83 км.
● Термиз шаҳрида — 2 балл, 100 км.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ғуломов Иззатулла Истамович – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

И.Ғуломов 1984 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2008 йилда Олий ҳарбий божхона институтини, 2021 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи (божхона иши соҳасида), иқтисодиёт.

Меҳнат фаолияти давомида Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри божхона бошқармалари, Республика божхона қўмитасида турли лавозимларда фаолият юритган.

Тайинловга қадар Божхона қўмитаси шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Тезкор бўлим бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Ҳар куни музқаймоқ еса нима бўлади?

▪️Организмни кальцийга тўйинтиради;
▪️Оқсилга бўлган эҳтиёжни қондиради;
▪️Томоқдаги маҳаллий иммунитетни оширади;
▪️Ичак микрофлорасини тиклайди;
▪️Оғиз бўшлиғи ва қизилўнгачда сезилган совуқлик юракка рефлектор тарзда ижобий таъсир кўрсатади;
▪️Организмнинг В гуруҳ витаминларига бўлган талабини қондиради;
▪️Юздаги ҳуснбузарларни кетказади.

❗️Сунъий бўёқ ва консервантлар қўшилган музқаймоқлар емаганингиз маъқул!

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site