АОКА | Сурхондарё
7.62K subscribers
8.19K photos
1.66K videos
6 files
6.6K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
http://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
ТАЙИНЛОВ

Сувонов Шаҳобиддин Мусурмон ўғли Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Шаҳобиддин Сувонов 1990 йилда Сариосиё туманида туғилган. 2014 йилда Термиз давлат унверситетини тамомлаган.

Тайинловга қадар Давлат кадастрлари палатаси Термиз шаҳар филиали бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Имом Термизий бундай дейдилар:

"Доимо бошқаларга эргашадиган заиф кишилар бўлмангки, улар бундай дейишади: "Инсонлар бизга яхшилик қилишса, биз ҳам уларга яхшилик қиламиз. Бизга зулм ўтказсалар, биз ҳам уларга зулм ўтказамиз.

Сиз инсонлар яхшилик қилса яхшилик қиладиган нафсингизни — ёмонлик қилса ёмонлик қилмайдиган нафсингизга алиштиринг".

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Ходимлар бир соат эртароқ кетишлари мумкин

Бугун барча ходимлар одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишлари мумкин. Эртага — 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами.

Меҳнат кодексининг 187-моддасига 
асосан ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Ҳозирда ҳаёт бўлган сурхондарёлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари:

⬇️ Бойсун тумани
1. Ҳамроев Шоҳимардон, 103 ёш, “Темир дарвоза” маҳалласи.

⬇️ Қумқўрғон тумани
2. Мусаев Ҳайит, 101 ёш, “Мунчоқтепа” маҳалласи.

⬇️ Шўрчи тумани
3. Мирзараҳимов Рахмонберди, 98 ёш, “Оқтумшуқ” маҳалласи.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Сурхондарёда қовун пишди

Ангор туманидаги “Qodir shahb” МЧЖ соҳибкорлари Юқори Таллимарон маҳалласи ҳудудидаги 9 гектар майдонга апрель ойининг бошида “Дакара” навли қовун эккан эди. Бир ойда пишиб, етилди.

Шунингдек, 7 гектар майдонда мўл ҳосил туккан “Долби” навли тарвуз ҳам тез кунларда пишиб қолади. Пайкаллардан йиғиб олинадиган болдек ширин полиз маҳсулотлари яқин кунларда териб-йиғиб олиниб, бир қисми хорижга экспорт қилинади. Қолган ҳосил маҳаллий бозорларда сотилади.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
⚡️Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали қуйидагича белгиланди:

соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл;

бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади.

(Амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл эди).

Давлат гранти талабалар учун қуйидаги шаклларда ажратилади:

• таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1-курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;

• ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади.

❗️Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
⚡️Автомобиль йўллари бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Хотамов Баҳодир Чоршамиевич Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 2023 йилнинг июнь ойидан буён ушбу лавозимда ишлаган Алламурадов Муҳаммадали Ҳайиталиевичнинг ўрнига келган.

Б.Хотамов 1976 йилда Музработ туманида туғилган. Термиз давлат университетида таҳсил олган, мутахассислиги бўйича инженер-қурувчи.

Мазкур тайинловга қадар у Музработ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Хотира – абадий, қадр – муқаддас!

📍Тошкентда:
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди;

📍Сурхондарёда:
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги вилоят секторлари, мудофаа тизими ҳамда жамоатчилик вакиллари иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент табриги, 20 миллион сўмдан пул мукофоти ва байрам совғаларини топширди.

📌Маълумот учун, Иккинчи жаҳон урушига Сурхондарё вилоятидан 53 минг 365 нафар эр йигит сафарбар этилган. Бугун улардан 3 нафаригина ҳаёт.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси 9 май –Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан барча ҳамюртларимизни самимий табриклайди.

Мустақиллик ва тинчлик йўлида курашган ҳар бир шахс, ҳар бир ҳаракат авлодлар қалбида мангу қадр топади.

Тинчлик бузилган, ҳаловат йўқолган, тотувлик қўлдан кетган жойдан барака қочади.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Австралияда ишлаб чиқариладиган ичимлик суви пластик идишлари ёрлиғига инглиз тилида “Оқиб турган дарё бўйида бўлсангиз ҳам сувни исроф қилманг – Муҳаммад пайғамбар ҳадисидан”, деб ёзиб қўйилган.

————————

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилаётган буюк саҳобалардан бири Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг сувни кўпроқ ишлатаётганини кўрдилар ва унга: “Ҳой Саъд! Бу қандай исрофгарчилик?!“ дедилар.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳнинг Расули! Таҳоратда ҳам исроф бўладими?“ деди. У Аллоҳнинг ибодати учун таҳорат қилаётганда сувни сал кўпроқ ишлатиш исроф саналмаса керак, деб ўйлаган экан.

Шунда у зот алайҳиссалом: “Ҳа, ҳатто оқиб турган дарёнинг ёқасида бўлсанг ҳам“, дедилар.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу мамлакатда ҳеч ким уруш тарафдори бўлмайди

Миллионлаб инсонларнинг ёстиғини қуритган Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 79 йил бўлди. Инсоният бу урушда кўп нарса бой берди. Ундан олинган ягона нарса — сабоқ бўлиши керак эди.

Таассуфки, тарихдан хулоса чиқарилмаяпти. Дунёнинг ҳали у, ҳали бу чеккасида урушлар бўлиб турибди. Можаролар турли ном билан аталмасин, унда яна минглаб инсонлар жон бераётгани кўриниб турган ҳақиқат.


Шулар ҳақида ўйларканман, жаҳон уруши якуни дейилган кун — 9 май санасининг бизда нима сабабдан “Хотира ва қадрлаш куни” деб ўзгартирилгани ойдинлашади.

Токи, урушнинг аччиқ кунлари эсланар, унда қон кечганлар хотираси ҳурмат қилинар, тирик қолганлар эъзозланар экан, мамлакатда ҳеч ким уруш тарафдори бўлмайди. Чунки уруш иштирокчиларини қадрлаш, бу, аввало, урушга бошқа йўл қўймасликдир.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
“Биз жуда муҳим нарсани назардан қочирдик” Робин Шарма

Биз аслида ҳамма ҳаётнинг ўзи нима эканлигини унутган даврда яшаяпмиз. Биз инсонни бемалол Ойга йўллай оламиз, лекин шундоқ ёнимизга кўчиб келган янги қўшнилар билан танишишга сира фурсат тополмаймиз.

Биз баллистик ракетани ер шарининг бошқа қисмига учириб, мўлжалга аниқ ура оламиз, бироқ негадир болалар билан кутубхонага боришни доимо орқага сурамиз.

Бизда бир-биримиз билан алоқани йўқотиб қўймаслик учун электрон почта, факслар, уяли телефонлар бор, аммо инсоният ҳали ҳеч қачон бу қадар тарқоқ бўлмаган.

Биз инсонийликни йўқотдик. Ҳаётдаги мақсадни йўқотдик.
Биз жуда муҳим нарсани назардан қочирдик.

✍🏻 Робин Шарма


Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий ролик | Сиз фарзандингизга бир кунда қанча вақт ажратаяпсиз?

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Денов туманида корхонанинг 1,7 млрд сўмини талон-торож қилган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Д.” ва “Б.И.” МЧЖ бозорининг масъул шахслари 1,2 млрд сўм кредит маблағи эвазига харид қилинган “Isuzu” русумли 2 та юк автомашинасини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзларининг номига хусусийлаштириб олиб, ушбу автомашиналар МЖЧга хизмат кўрсатмаган бўлса-да, банк филиалидан кредит маблағи учун МЧЖнинг патта пуллари ҳисобидан 678 млн сўм тўлашиб, МЧЖнинг 1,7 млрд сўмини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегиши моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Сурхондарёда хорижнинг Арундо ўсимлиги парваришланади

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Венгриянинг «Агрометал» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Олег Воловикни қабул қилди.

Учрашувда Венгрия компанияси томонидан Сурхондарёда қатор лойиҳаларни амалга ошириш таклифлари билдирилди.

Хусусан, Арундо (Гигант қамиш) ўсимлигини етиштириш, ундан ёқилғи, чорва молларига озуқа ҳамда чўлланишнинг олдини олиш мақсадларида фойдаланиш, эчки жунини қайта ишлаш, гранулалар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувларни тозалаш ҳамда чўл ўсимликларини экиш лойиҳалари кўриб чиқилди.

Вилоят раҳбари билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, масъулларга компания билан ҳамкорликда ишларни бошлаш бўйича кўрсатма берди.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site