АОКА | Сурхондарё
7.62K subscribers
8.19K photos
1.66K videos
6 files
6.6K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
http://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
УзА | Бойсунда энг абжир чавандозлар йиғилди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ўтказилаётган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали доирасида миллий қадриятларимизнинг бир бўлаги, тўю тантаналаримиз безаги бўлган улоқ-кўпкари мусобақаси ҳам ташкил этилди.

Даштиғоз қишлоғи ҳудудидаги адирликда бўлиб ўтган шиддатли беллашувда юртимизнинг энг чапдаст чавандозлари қатнашиб, қизиқарли кўнгилочар томошаларни туҳфа этди. Кучли, эпчил,  отларининг чопқирлиги билан чавандозлар мухлисларига ўзгача завқу шавқ улашди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/596004

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
ТАЙИНЛОВ

Сувонов Шаҳобиддин Мусурмон ўғли Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Шаҳобиддин Сувонов 1990 йилда Сариосиё туманида туғилган. 2014 йилда Термиз давлат унверситетини тамомлаган.

Тайинловга қадар Давлат кадастрлари палатаси Термиз шаҳар филиали бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Имом Термизий бундай дейдилар:

"Доимо бошқаларга эргашадиган заиф кишилар бўлмангки, улар бундай дейишади: "Инсонлар бизга яхшилик қилишса, биз ҳам уларга яхшилик қиламиз. Бизга зулм ўтказсалар, биз ҳам уларга зулм ўтказамиз.

Сиз инсонлар яхшилик қилса яхшилик қиладиган нафсингизни — ёмонлик қилса ёмонлик қилмайдиган нафсингизга алиштиринг".

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Ходимлар бир соат эртароқ кетишлари мумкин

Бугун барча ходимлар одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишлари мумкин. Эртага — 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами.

Меҳнат кодексининг 187-моддасига 
асосан ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Ҳозирда ҳаёт бўлган сурхондарёлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари:

⬇️ Бойсун тумани
1. Ҳамроев Шоҳимардон, 103 ёш, “Темир дарвоза” маҳалласи.

⬇️ Қумқўрғон тумани
2. Мусаев Ҳайит, 101 ёш, “Мунчоқтепа” маҳалласи.

⬇️ Шўрчи тумани
3. Мирзараҳимов Рахмонберди, 98 ёш, “Оқтумшуқ” маҳалласи.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Сурхондарёда қовун пишди

Ангор туманидаги “Qodir shahb” МЧЖ соҳибкорлари Юқори Таллимарон маҳалласи ҳудудидаги 9 гектар майдонга апрель ойининг бошида “Дакара” навли қовун эккан эди. Бир ойда пишиб, етилди.

Шунингдек, 7 гектар майдонда мўл ҳосил туккан “Долби” навли тарвуз ҳам тез кунларда пишиб қолади. Пайкаллардан йиғиб олинадиган болдек ширин полиз маҳсулотлари яқин кунларда териб-йиғиб олиниб, бир қисми хорижга экспорт қилинади. Қолган ҳосил маҳаллий бозорларда сотилади.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
⚡️Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали қуйидагича белгиланди:

соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл;

бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади.

(Амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл эди).

Давлат гранти талабалар учун қуйидаги шаклларда ажратилади:

• таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1-курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;

• ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади.

❗️Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
⚡️Автомобиль йўллари бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Хотамов Баҳодир Чоршамиевич Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 2023 йилнинг июнь ойидан буён ушбу лавозимда ишлаган Алламурадов Муҳаммадали Ҳайиталиевичнинг ўрнига келган.

Б.Хотамов 1976 йилда Музработ туманида туғилган. Термиз давлат университетида таҳсил олган, мутахассислиги бўйича инженер-қурувчи.

Мазкур тайинловга қадар у Музработ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Хотира – абадий, қадр – муқаддас!

📍Тошкентда:
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди;

📍Сурхондарёда:
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги вилоят секторлари, мудофаа тизими ҳамда жамоатчилик вакиллари иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент табриги, 20 миллион сўмдан пул мукофоти ва байрам совғаларини топширди.

📌Маълумот учун, Иккинчи жаҳон урушига Сурхондарё вилоятидан 53 минг 365 нафар эр йигит сафарбар этилган. Бугун улардан 3 нафаригина ҳаёт.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site