O'zR FA | FAN - JAMIYAT TARAQQIYOTINI OLG'A SILJITUVCHI KUCH, VOSITA BO'LMOG'I LOZIM!
3.13K subscribers
11.8K photos
1.03K videos
530 files
6.25K links
O'zR Fanlar akademiyasi

Ishonch telefoni: 712335623

info@academy.uz

Murojaat: @faqaytaaloqabot

www.academy.uz
facebook.com/academy.uz
instagram.com/fanlar_akademiyasi
youtube.com/@Fanlar-akademiyasi

100047, Toshkent sh., Y.G'ulomov ko'chasi, 70-uy
Download Telegram
#Хушхабар
ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАСИ ҒОЛИБЛАРИ

Энг нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи 62-Халқаро Математика олимпиадаси (IМО) натижалари эълон қилинди.

Якуний натижаларга кўра,

Диёрбек Толипов —
Бухоро вилояти 5-ИДУМ ўқувчиси кумуш медаль;

Олимжон Олимов — Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси бронза медални қўлга киритди.

Шунингдек Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Дониёр Исмоилов имтиёзли дипломни қўлга киритди.

Бу йилги олимпиада 14-24 июль кунлари Россия Федерацияси томонидан ташкиллаштирилди. Унда дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчилар иштирок этди.

Халқ таълими вазирлиги ва Математика институти мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини муборакбод этади!
#ХУШХАБАР

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти Наманган бўлинмаси мудири, физика-математика фанлари доктори Рахматуллаев Музаффар Мухаммаджанович Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS) нинг Ёш олимлар Кенгаши аъзоси (TWAS Young Affiliate) этиб сайланди.

2021 йил 17 август куни Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS) нинг янги 5 нафар ёш аъзоси номи маълум бўлди. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти Наманган бўлинмаси мудири, физика-математика фанлари доктори Рахматуллаев Музаффар Мухаммаджанович ҳам бор.

Рахматуллаев Музаффар Мухаммаджанович статистик механиканинг классик моделлари учун Гиббс ўлчовлари, асосий ҳолатлар ва р-адик Гиббс ўлчовлар назарияларини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган олимдир.

Батафсил
👉🏻 https://telegra.ph/Rahmatullaev-Muzaffar-Muhammadzhanovich-Butunzha%D2%B3on-fanlar-akademiyasi-TWAS-ning-YOsh-olimlar-azosi-08-20
#Хушхабар

Ўзбекистон Миллий университети кафедра мудири ва В.И.Романовский номидаги Математика институти бош илмий ходими, физика-математика фанлари доктори, профессор Омиров Бахром Абдазович 2022 йил 1 январдан Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS) нинг ривожланаётган мамлакатларда илм-фанни ривожлантириш бўйича аъзоси этиб сайланди.

Омиров Бахром Абдазович ноассоциатив алгебралар ҳамда супералгебраларнинг структуравий назариясини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган олимдир.
#Хушхабар

В.И.Романовский номидаги Математика институти етакчи илмий ходими, Бирлашган Араб Амирликлари Университети профессори, физика-математика фанлари доктори Мухамедов Фаррух Максутович Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS) нинг ривожланаётган мамлакатларда илм-фанни ривожлантириш бўйича аъзоси этиб сайланди.

Шунингдек, Мухамедов Ф.М. дунёдаги энг йирик нашриётлардан бири бўлган ELSEVIER ва STENDFORD университети томонидан дунёнинг 2021 йилда Топ 2% олимлар қаторига киритилган маълумотлар базасида “дунёда энг салоҳиятли 100 мингта олимлар рўйхати”га киритилган.

Мухамедов Фаррух Максутович операторлар алгебралари, квант статистик механикасининг моделлари, ноарҳимед анализи ва квант квадратик операторлари назарияларини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган олимдир.