ALRISALAH | ibratli kanal
1.73K subscribers
10.1K photos
10.3K videos
116 files
1.55K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
Аброр Муҳтор Алий ҳафизаҳуллоҳ домламиздан гўзал #АЗОН

@ALRISALAH_UZ
АЗОНДАН БУДИЛЬНИК СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИШ
#азон

2-CАВОЛ:
Телефонга
азон овозини ўрнатиб, ундан будильник сифатида фойдаланиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Уламолар азоннинг аудио шаклидан намозга уйғотиш учун будильник сифатида фойдаланиш жоиз деганлар. Лекин айнан ўша уламолар агар азоннинг аудио шаклидан намозга уйғотиш учун эмас, балки, умумий уйқудан уйғотувчи восита сифатида фойдаланиш яхши иш эмас, балки, бундан сақланилган маъқул, дея таъкидлашган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЗОНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ
#азон

308-CАВОЛ: Азон эшитаётган пайтда нималар дейиш керак?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Азон айтилаётганда унга жавобан азон калималарини такрорлаш мустаҳабдир. Фақат “ҳаййа алассолат”ни эшитганда “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”ни айтилади. Ва бомдод намозининг азонида эса “Ассолату хойрун минан-навм”ни эшитганда “садақта ва барарта” деб айтилади (“Раддул Муҳтор” китоби).

Бунга қуйидаги саҳиҳ ривоятлар далил бўлади:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا سَمِعْتُمْ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ

Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтганларини (унинг ортидан қайтариб) айтинглар”, — дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

أَنَّ مُعَاوِيَةَ بْنَ أَبِي سُفْيَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا لَمَّا سَمِعَ حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ قَالَ: لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، وَقَالَ: هَكَذَا سَمِعْنَا نَبِيَّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ

Муовия ибн Абу Суфён разияллоҳу анҳумо қачон азондаги “Ҳайя ‘алас-сола” калимасини эшитсалар, “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”, деб айтар ва “Пайғамбарингиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деяётганларини эшитганмиз”, — дер эдилар (Имом Бухорийривоятлари).

وَلِمُسْلِمٍ وَأَبِي دَاوُدَ: مَنْ قَالَ مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ إِلَّا فِي الْحَيْعَلَتَيْنِ فَقَالَ لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ مِنْ قَلْبِهِ دَخَلَ الْجَنَّةَ

Имом Муслим ва Имом Абу Довуднинг ривоятида: "Ким чин қалбдан муаззин айтган нарсани айтиб турса-ю, магар "Ҳайя ъала" жумлаларида "Ла ҳавла ва ла қуввата" деса, жаннатга киради", дейилган.

Баъзи ривоятларда бошқача иборалар ҳам айтилган, қайси бирини айтилса ҳам жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЗОННИ ТЎХТАБ ЭШИТИШ КЕРАКМИ?
#азон

325-CАВОЛ: Таҳорат қилгани кетиб турганимда азон чақириб қолади. Шу вақтда ўтириб азонни тугашини кутишим керакми ёки таҳоратга шошилиш керакми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллома Ибн Обидин "Туҳфа" номли китобдан бу ҳақида қуйидагиларни нақл қилиб келтирадилар:

وينبغي للسامع ان لا يتكلم ولا يشتغل بشي في حالة الاذان والاقامة

Яъни: “Азон ва иқоматни эшитаётган киши бу аснода заруратсиз гапирмаслиги ва бирор иш билан чалғимаслиги лозим бўлади" ("Раддул муҳтор").

Сизнинг ҳолатингизда агар азондан кейин бемалол таҳорат олиб жамоатга етишиш имкони бўлса, азон айтилганда тўхтаб азон калималарига жавоб қилганлигингиз афзал бўлади. Азондан сўнг жамоатга етишиш имкони кам бўлса, таҳорат олишга ҳаракат қилишингизда зарар йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ТАҲОРАТ ВА НАМОЗДАГИ ВАСВАСАНИ КЕТКАЗИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#азон

326-CАВОЛ: Намоз ўқиётганимда ва таҳорат олаётганимда таҳоратим бузилгандек бўлади, яъни, ел чиққандек бўлади. Бошқа пайт яхши юраман. Шайтоннинг васваса қилишими ёки бирон бошқа нарсами? Маслаҳат берсангиз.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ибодат пайтида гўё ел чиққандек бўлиши ёки бавл (сийдик) томчилагандек туюлиши васваса, дейилади ва у шайтоннинг мўминларга етказадиган азиятидир. Шу билан шайтон мўминга дунё ва охират саодати бўлган намозни оғир ва машаққатли иш қилиб кўрсатади. Агар намозда ёки таҳоратда ел чиққанини аниқ билмасангиз, овози эшитилмаса, ҳиди билинмаса, унга эътибор қилинмайди.
Васвасанинг муолажаси уч енгил ишни амалга ошириш билан бўлади:

🔹 Васвасага эътибор қилмаслик;
🔹 Шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш;
🔹 Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш.

Васвасага эътибор қилмаслик – таҳорат қилиб намозга киришиш, кейин хаёлга келган ел чиққандек ва бавл томчилагандек бўлишини васвасага йўйиб таҳорат ва намозда бардавом бўлишдир. Зотан, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам васвасага тушган кишига шундай деганлар:

يَأْتِي الشَّيْطَانُ أَحَدَكُمْ فَيَقُولُ مَنْ خَلَقَ كَذَا مَنْ خَلَقَ كَذَا حَتَّى يَقُولَ مَنْ خَلَقَ رَبَّكَ فَإِذَا بَلَغَهُ فَلْيَسْتَعِذْ بِاللَّهِ وَلْيَنْتَهِ (رواه الامام البخاري عن أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)

Яъни: “Шайтон бирингизнинг ёнига келиб, фалон нарсани ким яратган, фалон нарсани ким яратган дейди. Ҳатто Раббингни ким яратган, дейишгача боради. Шу жойга етганда, Аллоҳдан паноҳ сўранг ва тўхтанг” (Имом Бухорий ривоятлари).

Ибн Ҳажар Хайтамий раҳимаҳуллоҳдан васвасанинг давоси ҳақида сўралганда у зот шундай жавоб қилганлар: “Васвасанинг энг яхши давоси унга эътибор қилмасликдир. Васвасага қулоқ тутиш уни зиёдалаштиради. Ҳатто киши охир-оқибат мажнунлар қаторига қўшилиб қолганига ҳам гувоҳ бўлдик”.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: васвасанинг давосида “Аллоҳдан паноҳ сўранг ва тўхтанг” дедилар. Васвасадан азият чекаётган киши мана шу набавий кўрсатмага амал қилиши керак. Чунки васваса шайтондандир. Шайтоннинг мақсади мўминни адаштириш, аросатда қолдириш, машаққатга солиш ва охир оқибат диндан чиқаришдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ

Яъни: “Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур” (Фотир сураси, 6-оят).

Имом Нававий баъзи уламолардан нақл қиладиларки, намоз ва таҳоратда васвасага чалинган киши “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни кўпайтириши мустаҳабдур. Чунки Аллоҳни зикр қилинганда шайтон ортга қочади. Бир сўз билан айтганда васвасанинг энг фойдали муолажаси Аллоҳга юзланиш ва уни тинимсиз зикр қилишдир (“Ал-Фатово ал-фиқҳийя ал-кубро” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ТЕЛЕФОНДАГИ АЗОН ҲАҚИҚИЙ АЗОН ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#азон

415-CАВОЛ: Намоз вақтида телефондаги азонни эшитиб намоз ўқиса бўладими ёки намозхонни ўзи азон айтиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Телефонда айтилган азон ҳақиқий азоннинг ўрнини босмайди. Албатта, намозхоннинг ўзи азон айтиши суннатдир. Чунки азон Исломнинг шиорларидан биридир. Азон айтган кишига катта ажр-савоблар ваъда қилинган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан суннат бўлиб келаётган азон айтиш тартибини Қиёматгача сақлаб қолиш бурчимиздир.

Бу масалада бугунги кундаги нуфузли фатво кенгаши саналмиш "Ислом фиқҳи академияси" шундай фатво берган:

الاكتفاء بإذاعة الأذان في المساجد عند دخول وقت الصلاة بواسطة آلة التسجيل ونحوها لا يجزئ، ولا يجوز في أداء هذه العبادة، ولا يحصل به الأذان المشروع، وأنه يجب على المسلمين مباشرة الأذان لكل وقت من أوقات الصلوات في كل مسجد على ما توراثه المسلمون من عهد نبينا ورسولنا محمد صلى الله عليه وسلم إلى الآن اهـ.

яъни: "Масжидда, намоз вақти кирганда, аудио ва шунга ўхшаган воситалар ёрдамида (ёзиб олинган) азонни қўйиш етарли бўлмайди ва (мазкур азон билан) ибодатни адо қилиш жоиз эмас. Бу билан шариатимиздаги азон ҳосил бўлмайди. Набиййимиз ва Расулимиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидан ҳозиргача давом этиб келаётган ҳар бир намоз учун алоҳида (жонли) азон айтиш, мусулмонлар зиммасидаги бурчдир". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЗОН ВА ИҚОМАТ ОРАСИДА МАЪЛУМ ВАҚТ ҚОЛДИРИШ КЕРАКМИ?
#азон

535-CАВОЛ: Азонни айтиб бўлгач, азон дуосини ўқиб, сўнг фарз намозлари олдидан айтиладиган иқоматни айтиб намозни (аср, шом, хуфтон намозларини) бошлайверсам бўладими? Ёки азон билан иқомат ўртасида нечадир дақиқа кутиладими? Агар кутилмаса гуноҳ ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шом намозидан бошқа ҳар бир намозда азон ва иқомат ўртасида бир инсоннинг еб-ичиши ёки ҳожатга чиқиб, таҳорат олиб, икки ракаат намоз ўқишига етарли миқдорда вақт қолдириш мустаҳабдир. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга айтдилар:

واجعل بين أذانك وإقامتك قدر ما يفرغ الآكل من أكله، والشارب من شربه، والمعتصر إذا دخل لقضاء حاجته

яъни: "Азонинг билан иқоматинг ўртасида еб-ичувчи таом ва ичимлигидан, ҳожатга чиққан одам ҳожатидан фориғ бўладиган миқдорда вақт қолдир» (Имом Термизий ривояти).

Бунда жамоатга кўпроқ одам тўпланиши мақсад қилинган. Азондан кейин дарҳол такбир айтиш макруҳ эканига уламоларимиз иттифоқ қилишган. Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Азон ва иқомат ўртасида кутиш лозим бўлган муддатнинг намоз вақти аниқ кириши ва намозхонларнинг (масжидга) йиғилишларига имкон яратишдан бошқа бирон аниқ миқдори йўқ".

Аммо уйда ёлғиз намоз ўқилганда азондан кейин иқомат айтиб намоз ўқиш мумкин. Чунки бу ҳолатда жамоат кутилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ