ALRISALAH | ibratli kanal
1.9K subscribers
9.86K photos
9.88K videos
116 files
1.44K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
3 Zul-hijja  1445-yil hijriy
2024 yil 9-Iyun Yakshanba☘️ milodiy

#KUN_HADISI


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!”, - дедилар (Муттафақун алайҳ).

   👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Ҳадис_184

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бало гапга боғлаб қўйилгандир..»

Имом Хатиб ривояти

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЗОНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ
#азон

308-CАВОЛ: Азон эшитаётган пайтда нималар дейиш керак?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Азон айтилаётганда унга жавобан азон калималарини такрорлаш мустаҳабдир. Фақат “ҳаййа алассолат”ни эшитганда “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”ни айтилади. Ва бомдод намозининг азонида эса “Ассолату хойрун минан-навм”ни эшитганда “садақта ва барарта” деб айтилади (“Раддул Муҳтор” китоби).

Бунга қуйидаги саҳиҳ ривоятлар далил бўлади:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا سَمِعْتُمْ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ

Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтганларини (унинг ортидан қайтариб) айтинглар”, — дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

أَنَّ مُعَاوِيَةَ بْنَ أَبِي سُفْيَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا لَمَّا سَمِعَ حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ قَالَ: لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، وَقَالَ: هَكَذَا سَمِعْنَا نَبِيَّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ

Муовия ибн Абу Суфён разияллоҳу анҳумо қачон азондаги “Ҳайя ‘алас-сола” калимасини эшитсалар, “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”, деб айтар ва “Пайғамбарингиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деяётганларини эшитганмиз”, — дер эдилар (Имом Бухорийривоятлари).

وَلِمُسْلِمٍ وَأَبِي دَاوُدَ: مَنْ قَالَ مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ إِلَّا فِي الْحَيْعَلَتَيْنِ فَقَالَ لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ مِنْ قَلْبِهِ دَخَلَ الْجَنَّةَ

Имом Муслим ва Имом Абу Довуднинг ривоятида: "Ким чин қалбдан муаззин айтган нарсани айтиб турса-ю, магар "Ҳайя ъала" жумлаларида "Ла ҳавла ва ла қуввата" деса, жаннатга киради", дейилган.

Баъзи ривоятларда бошқача иборалар ҳам айтилган, қайси бирини айтилса ҳам жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
КИШИ ЎЗИГА ЎЛИМ ТИЛАШИ
#дуо

309-CАВОЛ: Бемор одам ўзига ўзи доим ўлим тилашнинг ҳукми қандай?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда беморлик, ҳаёт машаққатлари, қарздорлик ёки шунга ўхшаш ҳолатлардан қийналган инсонлар ўзларига ўлим тилашлари жоиз эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:

لا يَتَمَنَّى أَحَدُكُمْ الْمَوْتَ , وَلا يَدْعُ بِهِ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَهُ ، إِنَّهُ إِذَا مَاتَ أَحَدُكُمْ انْقَطَعَ عَمَلُهُ ، وَإِنَّهُ لا يَزِيدُ الْمُؤْمِنَ عُمْرُهُ إِلا خَيْرًا (رواه الامام مسلم عن أَبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

Яъни: "Сизлардан бирингиз ҳаргиз ўлимни орзу қилмасин. Ўлим келмасдан бурун уни ўзига чорламасин. Қайси бирингиз вафот топса, амаллари тўхтайди. Мўминнинг умри (узайган сари) унга фақат яхшиликни зиёда қилади" (Имом Муслим ривоятлари).

Мўмин киши ҳеч қачон ютқазмайди. Яхшилик келса, шукр қилади, савоб олади. Ёмонлик келса, сабр қилади, савоб олади. Мўмин-мусулмон банда доим ғолиб бўлади. Нажот – умидворликдадир. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ ...

"(Эй, Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! ..." (Зумар сураси, 39-оят).

Буюк Раббимиз шундай деб буюрсаю, биз мўминлар ноумид бўлсак, бу катта гуноҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ПЕШИН СУННАТИНИНГ ҚАЗОСИ
#намоз

310-CАВОЛ: Агар пешин намозининг 4 ракатли суннатини ўқишга улгурмасдан жамоат фарзини ўқишга мажбур бўлсам. Фарздан кейин қайси бир суннатни ўқийман. 4 ракатли суннатми ёки 2 ракатли суннатми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масала уламоларимиз ўртасида ихтилофлидир. Лекин ихтилоф макруҳлик ё ҳаромлик ҳақида эмас, балки қайси бирини аввал ўқиш афзаллиги борасидадир.

Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳимдан икки ракатли суннат аввал ўқилиши, Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдан эса тўрт ракатли суннат аввал ўқилиши ривоят қилинган.

Мазкур улуғ имомларимиздан кейин келган олимларнинг масалага ёндошуви ҳам турлича бўлган. Масалан, Ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий матн китоблари, “Табйинул Ҳақоиқ”, “Сирожул ваҳҳож” китобларида 4 ракатли суннатни аввал ўқишга фатво берилган бўлса, “Фатҳул қадир”, “Фатовол аттобия”, “Жомеъу Қозихон”, “Фатҳу бобил иноя” китобларида икки ракатли суннатни аввал ўқиш саҳиҳ қавл дейилган. Ҳар икки тарафнинг ҳам ўз далил ва сабаблари бор.

Демак, бу масалада мазҳабимиз ҳукмни кенг олган. Ҳар икки ҳолат ҳам нотўғри эмас, масала афзаллик ҳақида кетган. Бу ўринда энг муҳими, масалани икки томон бўлиб олиб, ихтилоф ва жанжалга олиб келмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
​​НАМОЗДАГИ ВАС ВАСА

ЁХУД

УЯТСИЗ ШАЙТОН!

Абу Ҳурайра (разиаллоҳу анҳудан ривоят қилинди:
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шайтон сизлардан биронтангизнинг олдига келадида орқасига пуфлайди , у(намозхо)нга ел чиққандек бўлиб туюлади, аслида эса ел чиқмаган бўлади.
Агар кимдаки шундай бўлса, (ел) овозини эшитмагунча, ёки ҳидини ҳис қилмагунча (намоздан) чиқиб кетмасин».
(Бухорий, Муслим, Баззор ривояти.)

#шарҳ: Шайтон шунчалик уятсиз безбетки, инсонга азият бериб намозини бузиш учун уялмасдан инсонни орқасига келиб оғзи билан "пуфф.." дейди. Инсоннинг худди орқасидан ҳаво ўтгандек туюлади. Кейин шайтон намозхонга: Орқангдан ҳаво чиқди дейди.
"Йўқ" деб иккиланиб қолса..

- Шайтон ҳам йўқ Аллоҳга қасам аниқ ўтди деб қасам ичиб вас васа қилади. Шу пайтда намоз ўқувчи нима қилсин?!

Ибн Ҳиббоннинг ривоятида Пайғамбаримиз ﷺ : «..ичида Ёлғон айдинг-десин» дедилар

Агар шайтон намозхонни икки ўт орасида қолдириб вас-васа қилаверса нима қилсин?

Уламолардан шу ҳақда нақл қилинади: Шайтон инсон вас-васасини кетказолмаса шайтонга: "Шу сафар намозимни бетаҳорат ўқийман, нима ишинг бор, кет йўқол" деб айтсин дейдилар. Шунда шайтон шарманда бўлиб қайтиб кетади.

Хулоса инсон ҳавонинг ҳидини сезмаса ёки овозини эшитмаган бўлса бундай шубҳаларни рад қилиб шайтонни даф қилсин, намозини бузмасин. Агар шу ерда шайтонга алданса гуноҳкор бўлади.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ

  Аллоҳга ризқ илинжида ибодат қилма, Аллоҳга мансаб илинжида ибодат қилма, Аллоҳга дунёдаги насибанг илинжида ибодат қилма! Аллоҳга шундай ибодат қилгинки, бу ибодат сени У Зотнинг розилиги томон олиб борсин. Сенинг ғоянг Аллоҳнинг розилиги бўлсин, шунда унинг ортидан барча истаган нарсаларинг ҳозир бўлади.

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонликка_оид_масалалар

12-МАСАЛА: Қурбонликнинг вақти уч кун: Зул-ҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Энг афзали биринчи куни қурбонлик қилиш, сўнг иккинчи, сўнг учинчи кунидир. Агар қурбон ҳайитининг кунида шак бўлиб қолса, қурбонликни учинчи кунга кечиктирмаслик мустаҳабдир.

👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Пешобини ушлаёлмаган кишининг таҳорати қандай бўлади?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
БОЛА ЭМИЗИШ РЎЗАНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Боламни эмизсам рўза бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бола эмизиш рўзани бузмайди. Рўза еб-ичиш маъносидаги ишлар ва жинсий алоқа сабабли бузилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
РЎЗА ТУТГАНДА БАССЕЙНГА БОРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг саволим рўза тутганда бассейнга бориб, сузса бўладими? Рўзаси очилиб кетмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалада уламолар ихтилоф қилишган. Мазҳабимиз уламолари сувга тушиб, қорнида уни совуқлигини ҳис қилса ҳам рўзаси очилмаслигини айтишган. Ҳанафий уламолардан Аллома Ибн Нужайм: “Киши сувга тушганда орқа йўлдан сув кирмаслиги”ни таъкидлаганлар.

Лекин ибодатда эҳтиётини олиш даркор. Чунки ховузда чўмилганда бурун, оғиз ёки қулоқдан сув кириши эҳтимоли катта. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Туя

   Абу Дардо розиёллоҳу анҳу вафотларидан сал олдин тўшакда ётиб ҳовлидаги туяларига кўзлари тушди. Ундан тирикчиликда фойдаланган эдилар. Унга қараб:
- "Эй жонивор! Роббинг ҳузурида мен билан хусумат қилма. Мен сенга тоқатинг етмайдиган оғир юк юкламаганман" - деган эдилар.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАЛАБ УЙҒОНГАНДА ЎҚИШИ КЕРАК БЎЛГАН ДУО

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Донишманд деди: «Гапнинг яхшиси – қисқа, аниқ ва чўзилмагани. Акс ҳолда зериктиради».

Изоҳ.
Гапда мақсад аниқ бўлса, унинг ифодаси ҳам аниқ бўлади. Аниқлик бўлмагани учун гап чўзилиб кетади. Ҳар бири нечта гапларга мазмун бағишлайдиган кўп маъноларни битта жумлага гўзал тарзда жойлаш жавомиъул калим дейилади. Қуръон ва ҳадис бошидан охиригача шу услубда баён қилинган, шу услубда қалбларни ҳайратга солган, шу услубда ақлларни лол қолдирган. Шу услуб, шу санъат жозибаси олиму уламони, адибу удабони тинимсиз ўзига чорлаган, тафаккур қилишга ундаган.

“Унвонул баён”дан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
105. Саъид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайлдан ривоят килинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Ким зулм йўли билан (ўзига тегишли бўлмаган) ердан бир қарич тортиб олса, қиёмат куни ердан етти қати унинг бўйнига ўраб қўйилади", деб айтаётганларини эшитдим".

Изоҳ: Шунингдек, Пайғамбаримиздан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда "Кимки ўзига тегишли бўлмаган ердан ҳатто бир қарич бўлса ҳам эгаллаб олса, Аллоҳ таоло уни етти қават жаҳаннамнинг тубига ташлайди", деб айтилган. Ҳолбуки, инсон ўша бир қарич ер билан бойиб қолмайди ёки ундан воз кечиш билан камбагал бўлиб, бўйи букилиб қолмайди. Охиратда ҳолим вой бўлмасин, дейдиган киши йўл ва ариққа ҳамда қўшнининг ерига тажовуз қилишдан сақланиши, агар билиб-билмай шу ишни қилиб қўйган бўлса, дарҳол ҳақдорига қайтариши керак. Чунки ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ўша бир қарич ер у кимсани охиратда хароб қилади. Мўмин-мусулмон киши арзимаган бир қарич ep билан охиратини хароб қилмаслиги лозим.

Муснади Кеший китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар.
(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
4 Zul-hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 10-Iyun Dushanba☘️ milodiy


#KUN_OYATI


"Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир" (Аъроф сураси, 199-оят).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Ҳадис_185

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сен узун сукутни лозим тут. Фақат хайрни гапир. Чунки, узун сукут сендан шайтонни қувади, динингнинг ишида сенга ёрдам беради»

Имом Аҳмад ва Хоким ривояти
(Абу Зарр
розияллоҳу анҳудан)

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ