ДАЛАДА ТОВУҚ СЎЙИШ ИРИММИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Далага товуқ сўямиз деяпти, бу ширкми ёки иримми? Пахта яхши бўлади деяпти бу ширкку домла мен нима қилай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Далада сўядими, чўлда сўядими, тоғда сўядими фақат Аллоҳ йўлига деб, Аллоҳ таоло номи билан сўйсин. Бошқага атаб жонлиқ сўйилмайди.
Жонлиқни далага олиб бориб, Аллоҳ йўлига сўйиб, одамларга таом едириб, етим есирни йўқлаб, уларнинг дуосини олса, буни ёмон жойи йўқ. Шояд ўшаларнинг дуолари сабаб ҳосил мўл бўлса. Дуога яраша ҳаракат ҳам керак, далага яхши қаров ҳам керак, албатта. Валлоҳу аълам.
@ALRISALAH_UZ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👇🏾👇🏾@ALRISALAH_UZ
Расулуллоҳ совчи бўлган аёл
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари орасида Жулайбиб исмли хунук бир киши бор эди. Пайғамбар алайҳиссалом унга уйланишни маслаҳат бердилар. У: “Менга турмушга чиқадиган аёл топилмаса керак”, деди. Набий алайҳиссалом: “Аммо сен Аллоҳнинг ҳузурида қадрлисан”, дедилар. Сўнгра Жулайбибни уйлантириш учун қулай фурсат бўлишини кутдилар.
Кунларнинг бирида ансорийлардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга у зот уйланишлари учун ўз қизини таклиф қилиб келди. Шунда у зот: “Мен уни ўзим учун эмас, балки Жулайбибга сўрайман”, дедилар. “Ундай бўлса, аёлим билан маслаҳатлашиб олай”, деди ансорий. Кейин хотинининг олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизимизни Жулайбибга сўраяптилар”, деди. Хотинининг жаҳли чиқиб: “Аллоҳга қасам, қизимни Жулайбибга бермайман. Уни казо-казолар сўраганида ҳам бермадик-ку!” деди.
Ота ташвишга тушди. Ноилож қизини Жулайбибга узата олмаслигини айтгани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига отланди. Шунда қизи парда ортидан: “Менга ким совчилик қилди?” деб сўраб қолди. Улар: “Расулуллоҳ”, дейишди. Қизи: “Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илтимосларини рад этмоқчимисиз? Мени Расулуллоҳ сўраган кишига узатинглар. Чунки у зот мени номуносиб жойга бермайдилар”, деди.
Отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, бўлган гапларни айтиб берди. Пайғамбар алайҳиссалом мамнун бўлдилар ва қизни Жулайбибга никоҳлаб: “Аллоҳим, уларга яхшиликларингни мўл-кўл қил, ҳаётларини оғир қилмагин”, дея дуо қилдилар.
Уларнинг тўйига эндигина бир неча кун тўлганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазотга чиқадиган бўлдилар. Жулайбиб ҳам у зот билан бирга жангга йўл олди. Жанг ниҳоясига етганда саҳобалар орада йўқ кишиларни қидира бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Орангиздан бирор кишини йўқотиб қўймадиларингми?" деб сўраган эдилар, саҳобалар: “Фалончи фалончилар йўқ”, дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Мен эса Жулайбибни йўқотиб қўйдим”, дедилар.
Саҳобалар Жулайбибни жанг майдонига яқин жойдан, етти мушрик жасади ёнидан топишди. Жулайбиб уларни ўлдиргач, уни ҳам бошқалар ўлдирган эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг жасадига қараб: “Жулайбиб етти мушрикни ўлдирди, кейин уни ўлдиришди. У мендандир, мен унданман”, дедилар. Сўнг унинг жасадини поклаб, қабр кавлаб, ўзлари лаҳадга қўйдилар».
Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Аллоҳга қасамки, ансорлар орасида ўша аёлдан кўра совчиси кўпи бўлмаган. Жулайбибдан кейин барча эркаклар унга совчи қўйишга мусобақалашиб қолишган эди”.
👇🏾👇🏾

2 Zul-Hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 8-Iyun Shanba☘️ milodiy
#KUN_OYATI
“Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин” (“Ҳумаза” сураси, 1-оят).
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
2024 yil 8-Iyun Shanba☘️ milodiy
#KUN_OYATI
“Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин” (“Ҳумаза” сураси, 1-оят).
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Ҳадис_183
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...эй, Муъоз! Одамларни жаҳаннамга юзлари билан ағдарадиган нарса тилларининг ҳосиллари-да»
✍
👇👇

Имом Термизий ривояти
(Муоз ибн Жабал
розияллоҳу анҳудан)👇👇
@ALRISALAH_UZ
ЙИЛ ДАВОМИДА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?
#закот
❓305-CАВОЛ: Ҳар йил Рамазонда закот берадиган одам 2019 йил декабрь ойида ўзига тегишли дўконни сотувга қўйиб, 2020 йил март ойида сотди. Энди 2020 йил Рамазонда закот бераётганда бу дўкон савдосидан келган пулни ҳам қўшиб закот чиқарадими ёки бу пул бир йил айлангандан кейин закот вожиб бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар мазкур сотилган дўконнинг пулини қўшмасдан олдин ҳам маблағингиз нисобга етарли бўлса, унга дўконнинг сотувидан тушган пулни ҳам қўшиб закот берасиз. Агар сизнинг маблағингиз фақатгина мазкур дўконнинг пулидан иборат бўлса, ундан бир йил ўтгандан сўнг закот вожиб бўлади.
Бу ҳақида фиқҳий манбаъларимизда шундай дейилади:
( الْمُسْتَفَادُ أَثْنَاءَ الْحَوْلِ مِنْ جِنْسِ النِّصَابِ يُضَمُّ إلَيْهِ ) يَعْنِي أَنَّ مَنْ كَانَ لَهُ نِصَابٌ فَاسْتَفَادَ فِي أَثْنَاءِ الْحَوْلِ مِنْ جِنْسِهِ ضَمَّهُ إلَيْهِ وَزَكَّاهُ بِهِ (درر الحكام شرح غرر الأحكام)
Яъни: “(Йил давомида муайян нисоб жинсидан орттирилган нарсалар ўз жинсига қўшилади). Яъни, нисобнинг бирор турига эга бўлган кишилар йил мобайнида мазкур нисоб жинсидан мол орттирсалар, ўша нисобга қўшиб закот берадилар” (“Дурарул ҳукком” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

МЕРОС ТАҚСИМЛАНМАСДАН МЕРОСХЎРЛАРНИНГ ҚЎЛИДА ҚОЛИБ КЕТИШИ
#мерос
❓306-CАВОЛ: Бир ота-онанинг уйида 3 ўғил, 3 қиз фарзанд яшаган. Ота эрта вафот этиб, она 6 нафар фарзандни бир ўзи катта қилган. 2 та катта қиз турмушга чиқиб, бу уйдан кўчиб кетган. Уй бузилиш эҳтимоли билан уйдаги 3 ўғилнинг ҳар бирига алоҳида, она ва кичик қизга алоҳида кўп хонали уй (квартира)лар берилган. Лекин уй бузилмай қолган. Йиллар ўтиб уй катта ўғил, кейин эса унинг ўғли номида қолган. Она ва 2 ўғил вафот этганлар. Ҳозир шу оиланинг айримлари уйдан мерос талаб қилмоқдалар. Яъни, уйни сотиб, 3 ўғил ва 3 қизнинг ўзига (ёки фарзандларига) пулни тақсимлаб беришни талаб қилмоқдалар. Уй ота ёки она томонидан мерос деб васият қилинмаган бўлса ҳам тақсим қилинадими? Уй ҳисобидан квартира олган ўғил-қизлар ва турмушга чиқиб, квартира олмаган қизларнинг меросдаги улуши қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмасига биноан мерос бўлиниши учун бу ишни маййит васият қилган бўлиши шарт эмас. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
لِلرِّجَالِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالْأَقْرَبُونَ وَلِلنِّسَاءِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالْأَقْرَبُونَ مِمَّا قَلَّ مِنْهُ أَوْ كَثُرَ نَصِيبًا مَفْرُوضًا "(سورة النساء:آية7)
яъни: “Эркаклар учун ота-оналари ва яқин қариндошлари қолдириб кетган (мерос)дан улуш бордир. Аёллар учун (ҳам) ота-оналари ва яқин қариндошлари қолдириб кетган (мерос)дан улуш бордир. Бу озми-кўпми, фарз қилинган улушдир” (Нисо сураси 7-оят).
Отадан мерос қолган уй ҳисобидан бошқа уй олган кишилар оталаридан мерос қолган уйдан маҳрум бўлмайдилар. Шу билан бирга уй ола олмаган икки қизнинг мерос қолган уйда ҳиссаси кўпайиб ҳам қолмайди. Лекин янги уй олганлар: “Бўлди, мен меросдаги ҳаққимдан кечдим ёки меросдаги ҳаққимни масалан, фалончи укам ё синглим ё онамга бердим” – деган бўлсалар (бу шаръан жоиз), бундан кейин уларнинг меросда ҳақлари қолмаган бўлади.
Ҳақиқатан ҳам уй номида бўлган киши (ёки унинг ўғли) қолган ака-ука ва опа-сингилларнинг ҳаққини бериши шарт (тирик бўлса, ўзига, дунёдан ўтган бўлса, фарзандларига).
Сўралган масалага диққат қиладиган бўлсак, муаммони келтириб чиқарган нарса, меросни ўз вақтида бўлинмаганидир. Яъни, ота вафот этганда хотини ва фарзандларига мерос динимиз кўрсатмасига мувофиқ бўлиб берилиши керак эди. Шунда маййитнинг хотини мерос қолган мол-мулкнинг 1/8 (саккиздан бири)ини, қолган мулкни эса “Эркак аёлдан икки баробар кўп олади” қоидасига биноан ўғил-қизлари бўлиб олишарди (яъни, бу ҳолатда мерос қолган мол-мулкни 72 қисмга бўлиб, 9 қисми хотинига, ҳар бир ўғлига 14 қисмдан, ҳар бир қизига 7 қисмдан бериларди).
Агар ўша 6 ўғил-қизнинг онаси ҳамма фарзандлардан аввал вафот этган бўлса, болалари онанинг меросига ҳам эга бўлишади ва натижада уйнинг қиймати 9 қисмга бўлинади, 2 қисмдан ўғилларга, 1 қисмдан қизларга берилади. Бу ҳолатда уй номида бўлганлар ўзининг 2 ҳиссасидан ташқари, 2 эркак ва 3 қизнинг улуши, жами 7 қисмни эгаларига қайтариши керак.
Шу ўринда мерос илмида сулҳ қилиб, ўз ҳаққидан кечиш масаласини ҳам эслатамиз. Меросхўр ўзаро келишув билан ўз ҳаққидан кечиб, ўртадан чиқиб кетиши ёки ўз улушини бирорта меросхўрга бериб, кетиши ҳам дуруст бўлади.
Хулоса, бу ўринда саволга мувофиқ жавоб берилди. Мабодо, юқоридаги меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илм иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти, ёки қарзи, ёки меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

АСРДАН СЎНГ ҚАЗО НАМОЗИНИ ЎҚИШ
#намоз
❓307-CАВОЛ: Аср ва Шом орасида қазо ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аср ва шом намозлари орасида қазо намозларини ўқиш жоиз.
“Ҳошиятут Таҳтовий” китобида шундай дейилади:
وجميع أوقات العمر وقت للقضاء ما عدا أوقات النهي الثلاثة
Яъни: “Намоздан ўқишдан қайтарилган уч вақтдан бошқа ҳамма пайтлар қазонинг вақтидир”.
Намоз ўқишдан қайтарилган уч вақт деганда қуёш чиқаётган, қуёш қиёмга келган ва қуёш ботаётган вақтлар тушунилади.
Лекин барча фиқҳий китобларимизда аср намозини адо қилган киши шом намозига қадар нафл намози ўқиши макуруҳлиги айтилган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لَا صَلَاةَ بَعْدَ الصُّبْحِ حَتَّى تَرْتَفِعَ الشَّمْسُ وَلَا صَلَاةَ بَعْدَ الْعَصْرِ حَتَّى تَغِيبَ الشَّمْسُ (رواه الامام البخاري عن أَبَي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رضي الله عنه)
Яъни: “Бомдоддан сўнг то қуёш чиққунча ва асрдан сўнг то қуёш ботгунча (нафл) намоз йўқдир” (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

•Салафи солиҳларнинг наздида бомдод намози билан қуёш чиқиши орасида ухлашлик ёмон кўрилган ишлардан ҳисобланади. Чунки бу вақт ғанимат, ризқлар тушадиган ва барака кириб келадиган вақтдир.
©Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ .
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
©Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ .
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (5-қисм)
❓Вақтида қилинмаган қурбонликнинг ҳукми қандай бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Икки ёшга кирмаган сигирни қурбонлик қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ҳаром маблағдан қурбонлик қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Бировнинг номидан қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Шохли ҳайвонларни ёшлигидан шохини куйдириб қўйилган бўлса, қурбонликка ярайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ҳомиладор ҳайвон қурбонликка ярайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик шартлари ва одоблари
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ўтганларни номидан қурбонлик қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Эркак ёки урғочи ҳайвонлардан қайси бирини қурбонлик қилиш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилишдан аввал таомланмаслик
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Вакиллик йўли билан қурбонлик қилса бўладими?

ЗУЛҲИЖЖА
Зулҳижжа ҳижрий-қамарий тақвим бўйича ўн иккинчи ойдир.
Уруш ҳаром қилинган иккинчи ой.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бешинчи бобоси Килоб ибн Мурра даврида, тахминан, 412 милодий йилда шундай номланган.
Ҳаж ойи бўлгани учун шундай номланган.
У машҳур ойларнинг охиргисидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Ҳаж маълум ойлардир..." (Бақара сураси, 197-оят), деб марҳамат қилган.
Ҳаж ойлари Шавволнинг биринчи кунидан бошланади ва Зулҳижжанинг ўнинчи куни тугайди.
Зулҳижжанинг саккизинчи куни "Тарвия" (бизда Ёлғон арафа" дейилади), тўққизинчи куни Арафа бўлиб, шу кунда ҳожилар Арафотда бўлишади.
Зулҳижжанинг ўнинчи куни Қурбон ҳайитидир.

#кун_ояти
لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا الْحُسْنَىٰ وَزِيَادَةٌ ۖ وَلَا يَرْهَقُ وُجُوهَهُمْ قَتَرٌ وَلَا ذِلَّةٌ ۚ أُولَٰئِكَ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ ۖ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ
"Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар".
(Юнус сураси, 26-оят).
Тафсир: Аллоҳга иймон келтириб, Унинг чақириғига лаббай деб жавоб бериб, яхши амалларни қилиб яшаган бандалар бу дунёда гўзал ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса, бу дунёда қилган гўзал амаллари учун савоб оладилар, жаннатга дохил бўладилар.

#Кун_ҳадиси
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳ таоло наздида одамларнинг энг афзали саломни (аввал) бошлаганларидир", дедилар.
(Абу Довуд ва Термизий ривояти)

#Қурбонликка_оид_масалалар
11-МАСАЛА: Қурбонликни биттадан зиёда қилиш мумкин. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили иккита қўчқорни қурбонлик қилар эдилар. Ҳудайбия сулҳида юзта туяни қурбонлик қилганлар. Икки қўйни қурбонлик қилса, ҳар иккиси ҳам қурбонликдан саналади (“Муҳийти Сарахсий”). Қурбонликка қиммат бўлсада, семиз ва зоҳирий айбу-нуқсонлардан холи бўлган қўйни сўйилиши лозим (“Ал-Фатово ал-Кубро”).
👇🏾

🔔 Ғафлатда қолманг! Солиҳ амалларни кўпайтиринг!
📆 15 июнь 2024 йил, шанба Зулҳижжа ойининг 9-куни — Арафа куни.
📅 16 июнь 2024 йил, якшанба — Қурбон ҳайити кунига тўғри келади.
🤲 Аллоҳ таоло зулҳижжа ойининг аввалги 10 кунини ғанимат билиб, бу кунлардан унумли фойдаланиб, дуо, зикр ва ибодатда ўтказишни барчамизга муваффақ қилсин!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғайридин касбдошларимизнинг яқини вафот этса, қандай ҳамдардлик билдирамиз?
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
РЎЗАНИНГ РУКНИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Рўзанинг рукн (фарз)лари нималар?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзанинг рукни – рўзани бузувчи нарсалар (ейиш, ичиш ва жинсий алоқа)дан сақланишдир. Бу тонг отгандан қуёш ботгунча давом этади. Уламолар бунга иттифоқ қилганлар. Қуръони каримда: “Шунингдек, тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз. Сўнгра, рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз!...”, деб буюрилади (Бақара сураси 187-оят). Рўзада ният ҳам шарт. (“Мавсуъатул фиқҳия”).
Валлоҳу аълам.