ALRISALAH | ibratli kanal
1.74K subscribers
10.1K photos
10.2K videos
116 files
1.53K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
АЁЛ КИШИНИ ҚАБРГА КИМ ҚЎЯДИ?
#жаноза

225-CАВОЛ: Шариат бўйича аёл кишини қабрга ким қўйиши керак? Баъзилар эри қўйса бўлади, дейди. Баъзилар гўрковларга қўйдиради. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизнинг мўътабар манбаларидан бири “Фатавои ҳиндийя” китобида аёл кишини қабрга қўйиш ҳақида шундай дейилган:

وَذُو الرَّحِمِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى بِإِدْخَالِ الْمَرْأَةِ الْقَبْرَ وَكَذَا الرَّحِمِ غَيْرِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى مِنْ الْأَجْنَبِيِّ، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ فَلَا بَأْسَ لِلْأَجَانِبِ وَضْعُهَا، وَلَا يُحْتَاجُ إلَى النِّسَاءِ لِلْوَضْعِ

яъни: “Аёл кишини қабрга маҳрам бўлган қариндоши қўйиши афзалдир. Шунингдек, маҳрам бўлмаган қариндош бегонадан кўра афзалдир. Агар қариндошлари бўлмаса, бегоналар қўйиши мумкин. Қабрга қўйиш учун (эркалар бўлганда) аёлларга эҳтиёж йўқ”.
Ушбу масалалар “Баҳрур роиқ” ва “Бадоиус саноиъ” каби мўътабар фиқҳий манбаъларимизда ҳам зикр қилинган.
Аёл кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари. Демак, аёл кишининг мазкур қариндошлари бўлмаса, маҳрам бўлмаган эркак қариндошлари яъни, амакиси ва тоғаларининг ўғиллари ҳамда амма ва холаларининг ўғиллари қабрга қўяди. Агар мабодо маҳрам бўлмаган қариндошлар ҳам бўлмаса, шундагина аёл кишини эри ёки бегона кишилар қабрга қўйиши мумкин. Уламоларимиз бегонадан кўра эри қабрга қўйгани маъқулдир, деганлар.
Аёл кишининг маҳрам ва маҳрам бўлмаган эркак қариндошлари ёки эри дафн жараёнида ҳозир бўла туриб, уни қабрга гўрковлар қўйиши мумкин эмас. Чунки бунда шариатимиз қонун-қоидасига амал қилинмаган бўлади ва бунинг гуноҳи аёл кишининг эркак қариндошлари зиммасига тушади.
Шундай экан, аёл кишини қабрга қўйишда шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
(Суратдаги макон Байтул Мақдисдаги Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Исро ва Меьрож кечасида пайғамбарлар алайҳимуссаломга имом бўлиб намоз ўқилган жой)

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусо алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида Оллоҳдан сўраганликлари.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Динимизни_ўрганамиз

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).

Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Ибрат

Эркаклар тупроқдан яратилганлиги сабаб уларнинг ғами тупроқ (уй солиш, ерда сайр қилиш, деҳқончилик)

Аёллар эса эркакдан яратилгани сабаб уларнинг ғами эркаги!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Умар (р.а) айтганларидек,
Нимага қаттиқ кўнгил қўйган бўлсам, ё қўлдан кетти, ё кўнгилдан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
«Ўч олишга шошилма.Чириган мева ўз-ўзидан узилиб тушади».

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозда сураларни қисқартириб ўқиса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
📚 Намозни бузадиган амаллар.

🏷 1-қисм

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
📚 Намозни бузадиган амаллар

🏷 2-қисм.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
КАЪБАТУЛЛОҲНИ ЎРАБ ТУРГАН МАТО
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кабатуллоҳ тошини ўраб турган мато нима дейилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Каъбанинг
устига ёпиладиган ёпинчиқни “кисва” ёки “каъбапўш” деб аталади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ОЛОВ АТРОФИДА АЙЛАНИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тўй куни куёв келинни олов атрофида айлантириш динимизда йўқлигини билдим. Лекин бизда бу қадриятдек бўлиб қолган. Менинг саволим: Бу амални қилиш қанчалик гуноҳ саналади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу нотўғри иш саналади. Гуноҳ ишлар қадрият ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен яхшилик қилгувчи бўлгин


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Донишманд деди: «Ғазабга мойиллик – гўдакларнинг, қўлдан кетган нарса учун «дод-вой» қилиш – хотинларнинг ахлоқидандир».

Изоҳ. Ёш болалар ақлдан кўра кўпроқ ҳис-туйғу етовида ҳаракатланади. Ҳар қандай вазиятда табиий майлларининг буюрганини қилиб кетаверишади, ишнинг оқибати уларни қизиқтирмайди. Шунинг учун то балоғатга етгунларича уларга шариат ҳукмлари юкланмайди. Бас, балоғатга етмаган ёш боланинг ғазабланиши табиий, узрли бир ҳолат. Лекин оқ билан қорани ажратадиган катта ёшдаги кишининг ғазабланиши гуноҳга йўл очади, бу йўлнинг бошида шайтон турибди. Демак, ғазаб отига минган кишининг катта ё кичик гуноҳ содир этиши нақд. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтган экан: «Оллоҳ мўминларни ғазаб пайтида сабрга, жаҳлга юзма-юз бўлганда ҳилмга, ёмонликни кечиришга буюрди. Қачонки мўминлар шу ишларни қилганларида Оллоҳ уларни гуноҳ қилишдан сақлади ва душманларини уларга бўйсундириб қўйди».
Ғазабдан тийилиш, унинг даҳшатли оқибатларидан сақланиш кераклиги ояти карима ва ҳадиси шарифларда жуда кўп эслатилган, огоҳлантирилган. «Ғазабга мойиллик – гўдакларнинг ахлоқи» дейилар экан, энди соч-соқоли сабза урган ёки оқарган ёшдаги кишиларнинг ўзларини гўдакка ўхшатиб, уларнинг қилиғини қилаётганини бир тасаввурга келтиринг, қандай кулгули ва йиғлатадиган хорлик!
«Қўлдан кетган нарса учун «дод-вой» қилиш – хотинларнинг ахлоқидан» деб ҳисобланса, аҳволимизга вой! Йўқотган нарсасига ачинмайдиган, доимо уни юзга солавермайдиган мард борми? Майли, бой берганларини бир марта ўзи учун айтиб қўйса, балки «дод-вой» ҳисобланмас, лекин уларни ҳамиша, ҳамманинг олдида такрор-такрор эслайвериши «дод-вой»дан бошқа нарса эмас!

“Унвонул баён”дан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
4 Zul-qada 1445-yil hijriy
2024 yil 12-May Yakshanba ☘️ milodiy


#KUN_OYATI


“Раббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг. Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради” (Оли Имрон сураси, 133–134-оятлар).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Ҳадис_156

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга мухтожлик етса, у ўша мухтожлигини одамларга шикоят қилса, у кишидан мухтожлик аримайди. Кимки ўша мухтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга ризқ ато этилади»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд
розияллоҳу анҳудан)

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҚАЗО ВА ҚАДАРГА ИМОН КЕЛТИРИШ
#ақида

226-CАВОЛ: Исломда тақдирга имон келтириш кишининг мўмин бўлиш шартларидан бири эканини билдим. Яъни Аллоҳ ҳамма ишларни олдиндан “Лавҳул маҳфуз”га ёзиб қўйилганига ишониш керак экан. Бу дунё имтиҳон диёри эканини яхши биламиз. Саволим шуки, Aллоҳ ҳамма нарсани олдиндан билса, мени жаннатга ёки дўзахга киришимни олдиндан ёзиб қўйган бўлса, бу дунё қандай қилиб имтиҳон бўлади? Aллоҳ мени тақдиримни ёзиб қўйган бўлса-ю қилган ишимга мени жазолашини қандай тушунишим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
إنَّا كُلَّ شَيْءٍ خَلَقْنَاهُ بِقَدَرٍ
яъни: “Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов ила яратдик” (Қамар сураси, 49-оят).
Ўзбек тилида “ўлчов” деб таржима қилинган сўз оятда “қадар” лафзи билан ифодаланади. Уламоларимиз “қазо” ва “қадар”ни қуйидагича таърифлайдилар:
Қазо – Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандай бўлишини азалдан билишидир”.
Қадар – ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир”.
Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра, Аллоҳ таоло бандаларнинг қиладиган ишларини аввалдан билиши уларни бирор ишга мажбурлаши эмас. Чунки, инсон феъллари икки қисмга бўлинади:
Биринчи қисм — дунёдаги инсоннинг дахли йўқ нарсалар. Фақат Аллоҳ таолонинг қудрати билан бўлади. Мисол учун, инсон ақлининг ўткир ёки ўтмаслиги, гавдасининг турлича, ҳуснининг чиройли ёки хунуклиги, туғилиш вақти ва жойи, эркак ёки аёллиги ва шунга ўхшаш бир қанча ишлар борки, уларга инсоннинг ҳеч қандай дахли йўқ. Инсон бу нарсалардан “Нега қоматинг узун, ёки пакана?” ёки “Нима учун фалон куни туғилдинг, фалон куни ўлдинг?” деб сўроқ қилинмайди. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳдан. Бу турдаги қадарга имон келтириш ҳар бир мўмин мусулмонга вожибдир.
Иккинчи қисм — инсон томонидан содир этилган иш ва амалларга боғлиқ. Буларда инсоннинг дахли бор, у бу ишларда ўзининг хоҳиши, ихтиёри ва ҳаракати билан иштирок этади. Бошқача қилиб айтганда банда бирор ишни амалга ошириши учун унга ички ва ташқи омиллар таъсир қилади. Бу омилларни Аллоҳ таоло банданинг хоҳишига кўра яратади. Банда ана шу хоҳишга масъул бўлади.
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ушбу масала юзасидан шундай деганлар:
"وكانَ اللهُ تعالى عالما في الأزَلِ بالأشياءِ قبلَ كونِها، وهوَ الذي قدّرَ الأشياءَ وقضاها، ولا يكونُ في الدنيا ولا في الآخرةِ شىءٌ إلا بمشيئتِهِ وعلمِهِ وقضائِهِ وقدرِهِ وكتْبِهِ في اللوحِ المحفوظِ ولكنْ كتبُهُ بالوصفِ لا بالحكمِ".
яъни: “Аллоҳ барча нарсаларни яратмасдан олдин ҳам азалдан билар эди. Барча нарсаларнинг тақдир ва қазосини Унинг ўзи белгилаган. Бу дунёдаги ва охиратдаги ҳар бир нарса фақат унинг хоҳиши, илми, қазоси, қадари, Лавҳул­маҳфузга ёзиб қўйилиши билан бўлур. Лекин, ёзиб қўйиши тавсиф йўли биландир, ҳукм йўли билан эмас, яъни мажбурий эмас” (“Фиқҳул акбар” китоби).
Бандага ихтиёр берилгани ҳақида кўплаб ояти карималарда хабар берилган. Жумладан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
وَقُلِ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ ۖ فَمَن شَاءَ فَلْيُؤْمِن وَمَن شَاءَ فَلْيَكْفُرْ
яъни: “Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин”, дегин” (Каҳф сураси, 29-оят).
Бошқа бир оятда шундай хабар берилган:
قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَكُمُ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ ۖ فَمَنِ اهْتَدَىٰ فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ ۖ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا ۖ وَمَا أَنَا عَلَيْكُم بِوَكِيلٍ
яъни: “Сен: “Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топади. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топади. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман”, деб айт” (Юнус сураси, 108–оят).
Ушбу икки ояти каримада Аллоҳ таоло ҳидоят ёки залолат йўлларини танлашни банданинг ихтиёрига ҳавола этмоқда. Банда қайси бирини танласа, ўшанга Аллоҳ йўллаб қўяди. Банда эса ўша танловига кўра ё савоб ёки гуноҳга эга бўлади.👇🏾
☝️Албатта, Аллоҳ таолонинг мисли ва ўхшаши йўқ. Лекин тушуниш учун келтирилган шу мисолдан ҳам қазои қадарда бандани бирор нарсага мажбурлаш йўқлигини англаб олишимиз зарур. Мисол тариқасида, устоз ўз шогирдларининг илмий савиясини яхши билади. Имтиҳонга киришдан аввал фалончи «аъло» баҳо олади, пистончи «яхши» баҳо олади, деб айтди. Имтиҳон натижаси устоз айтганидек чиқди. Шогирдлар устоз айтган гап учун мазкур натижага эришдиларми? Ёки устознинг ўз тажрибасига асосланган ожизона илми уларни ўша баҳоларни олишга мажбур қилдими?! Ожиз инсон ўзига қарашли нарсаларда шунчалик илмга эга бўлса, нима учун қудратли Аллоҳ – чексиз илм соҳиби бўлган Зот, азалдан ҳамма нарсани билмаслиги керак?!
Хулоса шуки, бандага Аллоҳ таоло яхшилик ёки ёмонлик, имон ёки куфрни танлаш ихтиёрини берган. У ана шу ихтиёрини шариатда яхши саналган ишларга боғласа, савоб олади, агар қайтарилган ишларга боғласа, ман қилинган ишни ихтиёр қилгани учун масъул бўлиб қолади. Шунга кўра ким шариат белгилаган йўлдан юрса савобга эришади, нафси хоҳлаган йўлдан юрса шариат кўрсатмасига бўйинсунмагани учун жазога гирифтор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ